- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АВЕСТА ТАДҚИҚОТЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Rano URAZOVA (Muallif)УшбумақолаАвеста тадқиқотзарининг назарий-методологик асосларига багишланган. Жумладан, мақолада милоддан аввалги II минг йиллик ўрталаридан бошланган ил к давлатчилик ҳамда протошаҳар маданияти I минг йилликнинг бошларида, яъни бундан уч минг иил чамаси аввал бронзадан илк темир асрига ўтиш оралигида Марказий Осиёнинг илк ҳудудий давлатчилик уюшмалари пайдо бўлганлиги ва айни пайтда зардуштийлик ўша замен тақозосига кўра ижтимоий, шунингдек, сиёсий муносабатларнинг маънавий, ҳуқуқий, ахлоқий-фалсафий асосларини ўзида мужассам этишга қодир дунёқараш тизими бўлиб юзага чиққанлиги илмий асосланган.
Мақолада инсоннинг ақлий, руҳий, жисмоний қобилиятлари аста-секин унинг табиат сирлари билан ошно бўлиб, ўзлигини англами сари йўл очганлиги, қадимии асотирий дунёқараш тизими эса илоҳий қарашларга айланганлиги ҳақидаги фикрлар баён қилинган. Энди одам тасаввурида табиат ҳодисалари устидан ҳукмрон, ҳатто, уларни яратишга, тартибга солиб туришга қодир. Хузлас, инсоннинг уимоятини таъминлашга масъул эзгу илоҳий тимсоллар тизими пайдо бўла бошлаган. Инсон мана шу тизимни азаз-азаздан фақат эзгу кучлар ибтидоси сифатида тасаввур қилишга мойил бўлган ва айни шу хусусиятлар зардуштийликнинг маънавий-фалсафий асосларига, космогониясига, диний тизимига хос бўлганлиги очицланган.
Мақолада таъкидланганидек, зардуштийлик дини тарихий шароит тақозоси эди. Зеро, дин бронза асрининг ривожланган босқичида тарихий тараққиёт имкониятлари чеклангани сабабли инқилобий фикр сифатида юзага келди, яъни худолари турлича бўлган ҳамда эътиқодлари хилма-хил жамият ижтимоий бирлашув зарурати олдида ожиз эди. HJy ҳақиқатни уз давридан илгор фикрли вакили, ўзигача замонлардан етиб келган ибратларидан хабардор Зардушт (Заратуштра) биринчи бўлиб англаб етгани муаллиф томонидан баён қилинган.
Шунингдек, мақолада зардуштийлик илоҳиёт тизими (Авеста) ҳиндуийлик (Ведалар) илоҳиёти билан қиёсий таҳлил қилинган. Жумладан, Ригведада илоҳиёт тизими моддий дунёнинг асотирлашган акси бўлгани ҳолда, Зардушт тасаввуридаги илоҳий зот қалбан идрок этиладиган тимсолий зот бўлиб, унинг моддий ашёвий асослари йўқ, зеро барча моддийликда унинг борлиги намоёндир, дея хулоса берилган. Шу билан бирга, Зардушт гоясининг юнон илоҳиёт тизимидаги политеизмга нисбатан ҳамўта илгор даражада эканини таъкидланган.68-8017518-05-2026
