- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ТУРКИСТОНДА РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ МУСТАМЛАКАСИ ДАВРИДА ВАҚФ ЕРЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ (1865 – 1881 ЙИЛЛАР СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)
Odil ZARIPOV (Muallif)Мақолада Россия империяси мустамлакаси даврида Туркистон генерал-губернаторлигида вақф мулкларининг аҳволи Сирдарё вилояти мисолида кўриб чиқилган. Тадқиқотда асосан бирламчи архив манбалари, генерал-губернатор девонхонаси материаллари ва мавзуга доир илмий асарлардан фойдаланилган. Шунингдек, ушбу ҳудудда вақф ерларининг ташкил этилиш сабаблари ва аҳамияти ҳамда ўлка маъмуриятининг мустамлакачилик сиёсати натижасида бу ерларнинг қаровсиз ҳолатга тушиб қолганлиги таҳлил этилган.
Маълумки, 1867 йилда генерал-губернаторлик Сирдарё ва Еттисув вилоятлари ўзагида ташкил этилди. Сирдарё вилояти таркибига Тошкент, Туркистон, Чимкент каби қадимий шаҳарлар кирарди. Бу ҳудудларда азалдан вақф ерлари мавжуд бўлиб, айнан шу шаҳарлар истилодан кейин рус маъмурияти сиёсатининг илк тажриба майдонига айланди. Ўлка бошқарувининг илк давларида рус ҳукумати вақф ерларига нисбатан эҳтиёткорона сиёсат юритилган бўлса-да, Туркистонга биринчи генерал-губернатор сифатида келган Фон Кауфман бошқаруви даврида ушбу ерларни давлат ерларига айлантириш сиёсати амалга оширилган. Ҳатто, Кауфман минтақадаги асрлар давомида шаклланган ер галиги анъаналарини тугатиш мақсадида махсус қонун лойиҳалари ишлаб чиққан. Ушбу сиёсат натижасида ўлкада мавжуд вақфлар ерларининг бир қисми давлат ҳисобига ўтказилиб, бошқалари ташландиқ ҳолга тушган. Вақф ерларидан тушадиган даромадлар тўхташи билан эса масжидлар, мадрасалар ҳамда мозор ва зиёратгоҳлар ўзларининг молиявий манбаларидан маҳрум бўлдилар. Қолаверса, мазкур ҳолат бу диний муассасаларда ишловчи ва таълим оладиган кишилар, вақфга қарашли ерларда ишловчи деҳқонларнининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига салбий таъсир кўрсатган.
Ушбу мақолада Туркистонда Россия империяси мустамлакаси даврида вақф ерларининг 1865 – 1881 йиллардаги ҳолати Сирдарё вилояти мисолида ёритилган. Мақоладаги факт ва маълумотлар тарихийлик тамойилига асосланган ҳолда тадқиқ қилинган. Тадқиқот жараёнида микротарих, миқдорий, тизимли, контент таҳлил ва муаммовий-хронологик усуллардан ойдаланилган.
17- 2631504-07-2026 -
“ТАНҚИҲ АЛ-УСУЛ” АСАРИ ВА УНИНГ ШАРҲИДА МУАЛЛИФ МАҲОРАТИ
Nematullo NASRULLAEV (Muallif)Ушбу мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа қаламига оид “Танқиҳ ал-усул” ва унинг шарҳи “Ат-Тавзиҳ фи ҳалли ғавамиз ат-Танқиҳ” ҳақида сўз боради. Бу асарлар ислом дунёсида машҳур бўлиб, фиқҳ усули бўйича ишончли матн ҳисобланади. Садр аш-шариъа мазҳаб қарашлари марказида ҳанафийлар уч имоми – Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад Шайбоний ғоялари ётади. Асар ҳанафий ва шофеъий мазҳабига хос муштараклик билан баён этилган.
Садр аш-шариъа манба сифатида Фаҳрул ислом Баздавийнинг “Усул”, Фахруддин Розийнинг “ал-Маҳсул”, Ибнул Ҳожибнинг “Усули Ибнул Ҳожиб” асарларидан фойдаланган.
“Танқиҳ” ва унинг шарҳи “Тавзиҳ” усул, мантиқ ва тил қоидаларига мувофиқ тартибланган. Унда айрим тасаввуф ва фалсафий масалалар ҳам зикр этилган. Бу икки матн Имом Аъзам ва унинг мазҳабини мудофаа этишга қаратилган. Садр аш-шариъа шофеъий олими Фахруддин Розийни чиройли услуб билан танқид қилади. Ибнул Ҳожиб ҳақида сўз юритишда унга мўътадил ёндашади. Умуман бировга қарши фикр билдиришда унга самимий тилаклар изҳор этиб, рақибининг хатосига узур қидирган ҳолда нозик иборалар билан мунозаларга интилади. Садр аш-шариъа усул таркибларидан бўлган фиқҳни таърифлар экан, Абу Ҳанифанинг таърифини афзал кўрган. Уни бошқа илмлардан ҳоли этиш учун “амал хусусида” иборасини қийл ўлароқ зикр этган.
Бир илмнинг бирдан ортиқ мавзуси бўлиши мумкинми? Баҳс-мунозарасига Садр аш-шариъа ҳам киришган. Мовароуннаҳр машойихларига кўра, усули фиқҳ фақат фиқҳ билан боғланган илмдир. Калом, мантиқ ва фалсафа билан ҳеч алоқаси йўқ. Бу мавзуда ўлка машойихларидан фарқли фикрлаган Садр аш-шариъа, мутлақ эмас, балки нисбий бир илмнинг бирдан ортиқ мавзуда бўлишини инкор этмайди. Садр аш-шариъа бу мавзуда Абу Ҳомид Ғаззолийдан таъсирланган.
Садр аш-шариъа, ҳукмни шаръий ва ғайри шаръий икки турга бўлади. Унга кўра, “Ҳукм ақлга эмас ҳукм қилувчига муҳтож, ҳоким эса Аллоҳдир”. Рухсат – масаласини: айни ҳақиқий, ҳақиқий, мажозий ва айни мажозий деб тўртга тақсим этиб, уни кенг ёритиб беради. Муаллиф матн ва унинг шарҳида яна бир қатор масалаларга кириб боради.
Демак, “Танқиҳ ал-усул” ва унинг шари ҳанафий мазҳаби асосида аралаш методга кўра ёзилган. Садр аш-шариъа асар таснифида Баздавий, Розий ва Ибнул Ҳожибларнинг усул китобларига таянган. Муаллиф томонидан бу матнлардаги ўхшашлик ва фарқлилик, янгилик ва такрорлар муқояса йўли билан таҳлил этилган. Ўз ўрнида мазкур матнларга қатор шарҳ, ҳошия, таржима ва таълиқалар битилган. Матн ва унинг шарҳи узоқ йиллар мадрасаларда ўқитилиб келинмоқда.
13-2133517-07-2026 -
IX-XVI АСРЛАРДА ХИТОЙ МУСУЛМОНЛАРИНИНГ МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИДАГИ ИШТИРОКИ
Odiljon ERNAZAROV (Muallif)Мақолада IX-XVI асрларда Хитойдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий шароит, исломни Хитойда ёйилиши ва унинг маҳаллий муҳитга мослашуви, мусулмон халқларнинг мамлакат ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги иштироки ҳамда уларнинг маҳаллий маданиятга уйғунлашув жараёнида таълим-тарбия ҳолати ҳақида маълумот берилган. Мамлакатда тарафдорлари кўпчиликдан иборат буддавийлик, конфуцийлик ва даочилик таълимотлари орасида уларнинг муштарак эътиқодий қарашларига мослашиш орқали мусулмон жамоалари шакллангани ва бу жараёнида ўлка мусулмонлари ижтимоий ва диний ҳаётини тартибга солувчи – “Зу Тан” (“Хитойда яшаётган хорижлик”), “Фан Кэ” (“Маҳаллий мусулмонларнинг авлодлари”), “Фан Хуэ” (“Хорижликлар учун махсус мактаблар”), “қозилик бўлими” (мусулмонларнинг диний ишларини ҳал қилиш учун масъул), “учлик маъмурияти” (имом, хатиб ва муаззиндан иборат бўлган ва мусулмонларнинг кундалик масалалари билан шуғулланган) каби 10 га яқин алоҳида ҳуқуқий тизимлар юзага келгани таҳлил қилинган. Тан, Сун, Юан ва Мин сулолалари ҳукмронлик даврларида ислом динининг Хитой бўйлаб ёйилиши ва ривожланишига доир фундаментал ўзгаришлар юз берганлиги аниқланган. Империал ҳукуматларнинг миллий ассимиляция сиёсатида фаол иштирок этиш орқали мусулмонларнинг сиёсий мақоми ўзгариб, улар Хитой маҳаллий фуқаросига айланганлиги очиб берилган. Мусулмонларнинг миллий ассимиляция сиёсатига жалб этилиши умумий қадрият, этика ва маросимларга асосланган янги миллий жамоаларни шаклланиши ҳамда ислом таълимоти ва фалсафасини Хитойнинг бошқа ҳудудларига кенгроқ тарқалишига асос бўлганлиги тўғрисида хулосалар берилган.
93-10220402-07-2026 -
МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – ЖАДИД ИСЛОҲОТЛАРИ ЕТАКЧИСИ
Muminjon XUJAEV (Muallif)XX бошларида Туркистонни маъориф орқали жаҳон цивилизацияси даражасига кўтариш-га ҳаракат қилган жадидларимиз замонавий таълимни ўша давр муаммоларининг ечими сифатидаги кўрсатган концептуал ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айни шу маънода, таниқли шарқшунос жадидчи олим Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларидаги маданиятлараро мулоқот, таълим, тарбия, маданият, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка оид ёндашувни янги илмий мезонлар асосида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. М.Беҳбудий XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонни тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётган ақидапарастлик, миллатчилик, волюнтаризм (табиат ва жамият қонунларини инкор этиб, фақат хоҳиш-истакларни инобатга олиш)га қарши тизимли курашишга киришади. Бу йўлда 1899-1900 йилларда (баъзи маълумотларда 1902 йили) Саудий Арабистонига, 1903-1904 йилларда Москва ва Санкт-Петербургга, 1906 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новгородда хизмат сафарларида бўлиб қайтади ва бу сафарларнинг хулосалари асосида ўз мактабида турли илмий, дунёвий фанларни жорий қилишга, илмий-фалсафий манбаларидан унумли фойдаланган ҳолда Туркистонда илм-фанни ривожлантиришга киришади. Туркистоннинг илм-фан нуқтаи назаридан муаммолар гирдобида қолган масалаларига ечим сифатида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, ижтимоий онгда нафақат диний балки, дунёвий фанларни ва миллий бағрикенгликни шакллантириш масалаларига оид асосли илмий ғоялари илғор фанларни илгари суради. Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёвий фанларни ислоҳ қилишнинг концептуал аҳамиятга эга фикрлари – халқ маърифати, маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйишнинг зарурлиги, туркий халқларнинг дунёвий фанлар хусусан ўқув адабиётлари ва дарсликлари “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтаҳаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1906), “Китобат ул-атфол” (“Болалар хати”, 1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби дарсликларни чоп эттирган. Таълим ва тарбия оид “Падаркуш” драмма (1911), “Оқ елпоғичли чинли хотун” (ҳикоя), “Бир аъмо боланинг ҳасрати” (ҳикоя), “Китобат ал-атфол” (эски ўзбек ёзувида) ва асарларини ёзади ҳамда ўзининг “Нашриёти Беҳбудия” босмахонасида нашр эттиради. Бугунги кунда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг илмий меросини муштараклиги ғояларининг аҳамияти XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда замонавий таълим тараққиёти ривожи учун қимматли манба сифатида тадқиқ этилмоқда.
39-4728501-07-2026 -
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ҲАДИС САНАДИДАГИ БОҒЛАНИШ ВА УЗИЛИШ БАЁНИГА ОИД АТАМАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ МЕТОДИ (“АТ-ТАРИХ АЛ-КАБИР” АСАРИ МИСОЛИДА)
Numonjon TURAEV (Muallif)Ислом таълимотида ҳадисларнинг тутган мақоми, уларни бошқаларга етказишнинг фазилати борасидаги кўп лаб ҳадислар мусулмонларнинг уларни ёдлаш, жамлаш ва кейинги авлодга асл ҳолда ривоят қилиб беришга аҳамият қаратишларига сабаб бўлган. Турли диний-сиёсий фирқаларнинг пайдо бўлиши, исломнинг турли ўлка, миллат ва дин вакиллари, турли маданиятлар орасида тарқалиши натижасида Набий (с.а.в.)дан деб ривоят қилин-ган ҳар қандай хабарни қабул қилавермасдан, аввал унинг ровийларини текшириб кўриш ишлари ҳам бошланди.
Муҳаддислар ҳадисларни ишончли деб топиш учун уларга бир қанча шартларни қўйишган. Исноди узилиш-сиз бўлиши (“иттисол ас-санад”) мазкур шартлардан дастлабки ва муҳимларидан ҳисобланади.
Муҳаддислар ҳадис ривоят қилиш мобайнида ровий ўзидан юқоридаги кишидан “ъан” (...дан) сўзи билан ри-воят қилса, унинг ривояти “муттасил” ҳисобланиши ёки йўқлиги борасида якдил фикрда бўлишмаган. Жумладан, тадқиқотчилар Имом Бухорий каби баъзи муҳаддисларнинг “муъанъан” ривоятда ушбу масалага нисбатан қат-тиқ қарашиб, ровийларнинг ўзлари ривоят қилаётган киши билан замондош бўлгани ва ўзаро учрашиш имкони бўлганининг ўзи “муъанъан” ривоятнинг исноди “муттасил” экани тўғрисидаги ҳукмга асос бўлмаслиги, балки ривоят қилишда “эшитдим” ёки “менга айтиб берди” каби ибораларни ишлатган бўлишлигини шарт қилишга-нини айтади. Имом Бухорий “ат-Тарих ал-кабир”да “иттисол ас-санад”га оид бир қанча атамаларни ишлатган бўлиб, улар орасида “самиъа”, “ъан”, “адрака”, “раъа” ҳамда “лақия” иборалари ўзига хос маънога эга. Мақолада муҳаддиснинг мазкур атамалардан фойдаланишдаги ўзига хос методи очиб берилган.
52 - 6025827-06-2026 -
ХIХ АСР ОХИРИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎРТА ОСИЁ-ҲИЖОЗ ҲАЖ ЙЎЛЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ АҲАМИЯТИ
Muzaffarkhon JONIYEV (Muallif)Ислом динида мусулмонлар учун фарз амаллардан бири имконияти бўлганда Маккага бориб ҳаж қилишдир. Макка ва Мадинага ҳаж қилиш Ўрта Осиё мусулмонлари учун анча мураккаб бўлган, улар ўз вақтида ҳаж ибодатини амалга ошириш учун машаққатли йўлларни босиб ўтишларига тўғри келган. Ўрта Осиё мусулмонлари асрлар мобайнида оғир йўл машаққатларига қарамасдан ҳаж зиёратини амалга ошириб келганлар. ХIХ аср охирларида Ўрта Осиёнинг Россия империяси томонидан мустамлака қилиниши ўлка мусулмонларининг ҳаж зиёратига ҳам таъсир этмасдан қолмади. Империя ҳукумати учун Туркистон ўлкаси мусулмонларининг ҳаж зиёратини назорат қилиш нафақат сиёсий жиҳатдан, балки иқтисодий томондан ҳам муҳим аҳамият касб этар эди.
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон мусулмонлари ҳаж зиёратига бориш учун асосан, Эрон ҳудудидан ўтувчи қуруқлик йўли, Афғонистон, Ҳиндистон ва Ҳинд океани орқали ўтувчи жанубий ва Истанбул орқали ўтувчи шимолий йўллардан фойдаланишган. Мақолада ушбу йўлларнинг ҳолати, транспорт нархлари, гузаргоҳ шаҳарлардаги ҳожихоналар, такялар ва меҳмонхоналар фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Россия империясининг Туркистон мусулмонларининг ҳаж зиёрати борасида олиб борган сиёсати, амалга оширилган маъмурий, тиббий чора-тадбирлар архив маълумотлари ва ХIХ аср охири – ХХ аср бошлари Туркистон матбуоти асосида тадқиқ этилган
51-5820423-06-2026
