- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
«АТВАҚУЗ ЗАҲАБ...» ЁҲУД ШАРҚДАН ҒАРБГА ОЛТИН ЙЎЛ
Ikhtiyor BABANAZAROV (Muallif)Аннотация: Маҳ.муд Замахшарийнинг "Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб" асари зуҳд ва гузал ахлоққа, ёмонликларни тарк этиш ва яхшиликка буюрувчи олтин насиҳат ва иршоддан иборат 100 та мақола тўпламидир.
Мазкур мацолада Маҳмуд Замахшарийнинг илмий асарларидан бири, руҳий тарбия ва ахлоққа оид “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб” (“Ўгит ва насиҳатларнинг олтин шодалари ”) асарининг таржималари ва мазкур асардан таъсирланган таржимонлар ҳақида сўз юритилади. Жумаладан, асарнинг Ғарбдаги таржималари, уларнинг цадимий ва замонавий нашрлари ҳақида маълумотлар берилади. Мақолада “Атвоқ аз- заҳаб"нинг Йозеф фон Хаммер, Гейнрих Леберехт Флайчер ва Густав Вейль каби бир неча олмон олимлари томонидан немис тилига цилинган таржималари ҳамда мазкур таржимонларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилади.
“Samachscharis Goldene Haisbander” нами б ил ан машҳур таржима-асар тошбосма нашрларига илмий тавсиф берилади ва ҳар бир тошбосма нашрдан намуналар келтирилади. Бундам ташцари, мазкур нашрларнинг турли дунё кутубхоналари ва фондларида жойлашуви харитаси ҳамда нисбати жадваллар ва диаграммалар шаклида акс этади.
Махмуд Замахшарийнинг дунёнинг турли кутубхоналарида сацланаётган “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз вал-хутаб” асари Ғарб олимлари томонидан жаҳон адабиётининг юксак намунаси сифатида эътироф этилади. Жумладан, Американинг Kessinger Publishing нашриётининг қуйидаги эътирофи диққатга сазовордир: “Ушбу ноёб антик асар улкан маданий мерос бўлгани жиҳапшдан уни асл нусхадан факсимел равишда цайта нашр этиш муҳим деб ҳисобладик... ”.11-17831101-04-2026
