- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
«КАЛИЛА ВА ДИМНА» - ЖАҲОН АДАБИЁТИ ЁДГОРЛИГИ
Moldir KIZDARBEKOVA (Muallif)«Калила ва Димна» - бу шунчаки эртаклар тўплами эмас, балки қадимги Ҳинд илдизларидан Европа адабиётига ўтган жаҳон адабиётининг ҳақиқий ёдгорлигидир. Ҳиндистонда «Панчатантра» номи билан пайдо бўлган асар ўзининг чуқур фалсафий мазмуни ва ёрқин аллегориялари туфайли кенг шуҳрат қозонди ва турли тилларга кўплаб таржималар қилинди ва асрлар давомида турли маданият ва даврларнинг одамларини илҳомлантиришда ва ўргатишда давом этмоқда. Асрлар, маданиятлар босиб ўтган бу асар ўзининг долзарблиги ва маъно теранлигини сақлаб қолган.
Мақолада ушбу ноёб китобни турли адабий анъаналар ва фалсафий тизимларни бирлаштирган ҳодиса сифатида кўриб чиқиб, чуқур таҳлил қилинган. Муаллиф «Калила ва Димна»нинг яратилиш тарихини, қадимги ҳинд илдизларидан классикага айланган ва кейинги адабиётга катта таъсир кўрсатган ал-Муқаффа яратган арабча вариантигача ўрганган. Мақолада матнни янги маънолар ва маданий контекстлар билан бойитган турли хил мослашувлар ва таржималарнинг хусусиятлари, бу асар араб дунёсида қандай қабул қилинганлиги, форс адабиёти ривожига қандай таъсир қилганлиги ва унинг сюжетлари ва образлари Европа маданиятида қандай қайта талқин қилинганлиги таҳлил қилинган. Асарнинг жанр хусусиятларини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Муаллиф «Калила ва Димна»ни эртак, масал ва фалсафий рисоланинг синтези деб билади. Ҳайвонлар нигоҳи орқали ҳикоя қилинган ҳар бир воқеа чуқур маънога эга бўлиб, дўстлик ва хиёнат, донолик ва аҳмоқлик, куч ва адолат каби абадий мавзуларни очиб беради. Ҳайвон образлари, аллегорик сюжетлар орқали чуқур фалсафий ғояларни етказишда муаллиф томонидан қўлланган бадиий услублар таҳлил қилинган. «Калила ва Димна»нинг жаҳон адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси баҳоланади. Ушбу асар эртак жанрининг шаклланишига, шунингдек, турли даврларнинг кўплаб ёзувчи ва мутафаккирлари ижодига қандай таъсир қилгани кўриб чиқилади. «Калила ва Димна»даги таълимотлар келиб чиқиши қадимий бўлишига қарамай ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги кўрсатилган. Бу сабоқлар замонавий одамларга ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш ва ахлоқий ўзини ўзи яхшилаш учун қандай фойдали бўлиши мумкинлигини таҳлил қилади.
«Калила ва Димна» қадимги Ҳиндистондан Европа адабиётига етиб келган мангу донолик манбасидир. Эртаклар, масаллар ва фалсафий мулоҳазалар тўплами инсон табиати ва жамиятини чуқур таҳлил қилади. Асар нафақат жаҳон адабиётини бойитди, балки эртак жанрининг ривожланишига, Шарқ ва Ғарб фалсафий тафаккурига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди. Бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб келаётган дўстлик, хиёнат, куч ва адолат мавзулари «Калила ва Димна»ни ўзини ва атрофидаги дунёни яхшироқ тушунишга интилган ҳар бир киши учун қимматли ўқишга айлантиради.
49-6030520-07-2026 -
ТАСАВВУФШУНОС ОЛИМ, ПРОФЕССОР НАЖМИДДИН КОМИЛОВНИНГ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТИ (БИБЛИОГРАФИК ТАҲЛИЛ)
Tokhir KHATAMOV (Muallif)Тасаввуф тарихини ўрганиш, манбавий асосларини таржима қилиш, шарҳлаш ва халқимизга етказиш масаласи – мустақилликнинг дастлабки йилларида зиёлиларимиз олдидаги муҳим вазифалардан бирига айланди. Ушбу масъулиятли вазифани бажаришда профессор Нажмиддин Комилов ва шогирдларидан иборат жамоа ҳам ўз ҳиссаларини қўшди. Мақолада тасаввуфшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комиловнинг илмий-маърифий фаолияти тадқиқ этилган. Жумладан, Н.Комилов томонидан нашр этилган асарлар, мақолалар, монографиялар, рисолалар, таржималар, маърузалар, сўзбошилар, тақризлар ҳамда масъул муҳаррирлик, таҳрир ҳайъатидаги иштироки каби жиҳатлар ўрганилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган маълумотлар асосида олимнинг тасаввуф соҳаси бўйича олиб борган илмий фаолиятига доир таҳлилий хулосалар берилган. Олимнинг илмий тадқиқот фаолияти серқирра бўлиб, фаннинг турли йўналишларида илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Жумладан, адабиёт соҳасида таржима ва қиёсий адабиётшунослик, таржима тарихининг назарий масалалари, матншунослик ва адабий жанрлар тараққиёти билан боғлиқ жиҳатларни тадқиқ этганлиги таъкидлаб ўтилган. Олимнинг “Тасаввуф” бўйича нашр этилган биринчи китобининг истиқлол йилларида тасаввуф таълимоти бўйича илмий аҳамияти ўрганилиб, китобдаги тасаввуф тарихи, тариқатлар, ҳол, маърифат ва ҳақиқат, муҳаббат, каромат, тариқат ва шариат, хилват ва анжуман, футувват, моҳият – инсон учун курашмоқ, комил инсон, тасаввуф ва бадиий ижод каби долзарб масалалар таҳлил этилган. Н.Комилов томонидан асарларга масъул муҳаррирликнинг бажарилиши, шарқ қўлёзма асарларнинг таржималари, маърузалар, сўзбошилар, тақризлар ҳамда таҳрир ҳайъатидаги фаолияти каби кўплаб ишлари алоҳида ўрганилди. Шу билан биргаликда, Н.Комилов илмий фаолиятининг замондошлари эътирофига оид мақолалар рўйҳати шакллантирилиб тақдим этилди. Профессор Нажмиддин Комиловнинг илмий-маърифий фаолиятини ўрганиш уч даврга бўлинди ва ҳар бир давр учун ном берилиб, алоҳида хулосалар тақдим этилди. Олимнинг ўз умри давомида дин, миллат, тарих, адабиёт ва тасаввуф бўйича олиб борган илмий-ижодий изланишлари, бугунги авлод учун ижобий аҳамиятга эга маърифий мерос ҳисобланинишини эътиборга олинди ва имкон даражасида илмий-ижодий фаолияти мазкур мақолада ёритилди.
77-855123-07-2026 -
AMIR XUSRAV DEHLAVIY RUBOIYLARINING O‘RGANILISHI
Feruza NIZAMOVA (Muallif)Қуйидаги мақолада Амир Хусрав Деҳлавий меросининг қўлёзма манбалари, айниқса Ўз-бекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар, улардаги рубоийлар таҳқиқи юзасидан амалга оширилган илмий изланишлар ҳақида маълумотлар келтирилади. биз кўриб чиққан қўлёзма нусхаларда берилган ғазалларнинг қайси девондан олингани бирма-бир зикр этиб борилгани ҳолда, рубоийларнинг қаердан олингани қайд этилмаган. Рубоийларнинг берилиш тартиби кўпгина қўлёзмаларда бирор принципга асосланган эмас. Фақат уларнинг айримларидагина ё рубоийларнинг бош сўздаги биринчи ҳарфга, ёки қофиянинг охирги ҳарфига қараб, алифбо тартибида жойлаштирилгани кузатилади. Қўлёзма нусхаларда бешта девондаги рубоийларнинг аралаш ҳолда берилишини шоир девонларининг кўп вақтдан бери давом этиб келаётган, бир тўпламга жойлашга уриниш тенденцияси билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлаш мумкин. Мақоладаги кузатувларимиздан шуларни англашимиз мумкинки, Амир Хусрав Деҳлавий рубоийлари юзасидан олиб бориладиган тадқиқот учун шоирнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар асосий манба бўлиши мумкин. Шунда нашрларидаги нуқсонларини ҳам бартараф этиш ва кенг миқёсдаги рубоийларни таҳлил доирасига тортиш имконига эга бўламиз. Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг Конпур, Теҳрон ва Душанбе нашри материаллари шоир ижод этган рубоийларни етарли миқдорда қамраб ололмагани туфайли, улардан илмий тадқиқот иши учун фақат ёрдамчи манбалар сифатидагина фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасидаги рубоийлар устидаги изланишларимиз шоирнинг бу жанрдаги шеърлари тўпламини яратиш учун ишончли ва салмоқли манба бўла оладиган қўлёзма нусхаларга эга эканини кўрсатади. Амир Хусрав Деҳлавий поэтик меросини тўлалигича йиғиб бўлмаслиги ҳақидаги ўтмиш ва кейинги асрлар ҳамда ҳозирги замон соҳа мутахассисларининг фикрини унинг рубоийларига ҳам тааллуқли деб билиш лозим. Аммо бу фикр республикамиз фонди қўлёзмаларига асосланган ҳолда Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг миқдор жиҳатдан энг салмоқли тўпламини яратиш имконини тўсиб қўймаслиги керак. Амир Хусрав Деҳлавий қўлёзма нусхаларнинг кўплиги уларда қачон қайси рубоийларни такрор-такрор кўчирилганини аниқлаш орқали замона маънавий-эстетик эҳтиёжини белгилаш юзасидан изланишлар олиб бориш имконини беради.
150-15826603-07-2026
