- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИНГ ДИНИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ТАЛҚИНИ
Baxriddin UMAROV, Jakhongir IBRAGIMOV (Muallif)Бошқарув фаолиятидаги кадрлар салоҳияти, бошқарувчи шахси масаласи юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан бир неча марта кўтарилди ва бу соҳага доир изланишлар олиб борилиши лозимлиги таъкидладилар. Шундан келиб чиқиб, тайёрланган мазкур мақолада кўтарилган ғоянинг мақсади - кадрлар танлови ва кадрлар сиёсатига доир чет эл фалсафа, психология ва менежмент фанлари намоёндаларидан Николло Макиавелли, Брайн Трейси ва Xарви Маккей каби олимларнинг фикрлари билан бир қаторда бошқарув фаолияти ва бошқарувчи шахси салоҳиятига доир ислом манбаларидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва бошқарув соҳасининг диний ва психологик хусусиятларини таҳлил қилишдир. Шунингдек, мақолада бошқарув фаолиятидаги кадрлар салоҳияти, бошқарувчи шахси масаласи бўйича машҳур диний саҳобалар, тобеинлар ва уламоларнинг ҳаётига боғлиқ мисоллар баён этилган ҳамда илмий хулосалар ўртага ташланган.
122 - 1273722329-06-2026 -
МИЛЛИЙ ИННОВАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ХУСУСИЯТЛАРИ
GULNORA GULYAMOVA (Muallif)Мақолада миллий инновация тизимлари концепциясининг шаклланиши, унинг замонавий иқтисодий назариядаги аҳамияти, миллий инновация тизимининг иқтисодий тушунча сифатида назария ва амалиётга кириб келиш тарихи ўрганилган. Миллий инновация тизимига турли муаллифларнинг қарашлари таҳлил этилган. Миллий инновация тизими концепциясининг ривожланиш босқичлари ажратиб берилган.
Миллий инновация тизими фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим воситаси сифатида инновация сиёсатининг институционал асосларини шакллантириш бўйича давлатнинг чора – тадбирларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Миллий инновация тизими бўйича турли хил қарашлар таҳлил этилиб, умумлаштирган ҳолда миллий инновация тизимини қуйидаги тўрт ташкил этувчи бирлиги ва улар ўртасидаги ўзаро таъсир этиш муносабатларидан иборат деган хулосага келинган: билимлар шаклланувчи тузилма; технологиялар трансфери тизими; инновацияларни молиялаштириш тизими, инновацияларни ишлаб чиқариш тизими ва инновацион кадрлар тайёрлаш тизими. Давлат томонидан инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўналишлари кўрсатиб берилган бўлиб, инновацион билим ва технологияларни яратиш, сақлаш ва тарқатиш бўйича фаолиятларни амалга ошириш, илмий-инновацион соҳани бошқаришнинг барча субъектларини бирлаштирувчи миллий инновация тизимини шакллантириш бўйича таклифлар берилган.
302 – 3082621725-06-2026
