- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ЖАРАЁНИДА СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ЎРНИ
Axror XUDOYBERDIYEV (Muallif)Мақолада бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг асосий вазифаси ҳисобланган қонун ижодкорлиги жараёнида умумхалқ манфаатларининг ҳисобга олиниши, қонунларни қабул қилиш жараёнида аҳолининг кенг иштироки, бунда аҳоли манфаатларини асосий ўринга қўйиш, жойларда аҳоли ва уларнинг эҳтиёжи билан боғлиқ бўлган қонунлар ва улар томонидан билдирилган таклиф-мулоҳазалар асосида қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш масалалари, қонун билан тартибга солиниши зарур бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда қандай қонунлар ишлаб чиқилиши зарурлиги, жамият аъзоларининг эҳтиёжлари ва уларнинг муаммоларини социологик тадқиқотлар орқали ўрганиш масалалари, жамиятдаги турли ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи аниқ ижро механизмига эга бўлган қонунларни қабул қилиш масалалари тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнининг асосий шакли ҳисобланган қонун ижодкорлиги жараёни, қонун ижодкорлиги жараёнида социологик тадқиқотларнинг аҳамияти, социологик тадқиқотларни ўтказишнинг умумий асослари, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари, ҳуқуқ ижодкорлиги ва қонун ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш муаммолари, социологик тадқиқотларни ўрганиш методологияси, жамиятдаги муносабатлар тизимида социологик тадқиқотлар ва уларни ўтказишнинг мақсадлари баён этилган.
34-393211727-06-2026 -
ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА МАДАНИЙ РИВОЖИДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ТАФАККУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ: УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ
Guzal OCHILOVA, Shakhlo JUMAYEVA, Bakhrom OCHILOV (Muallif)Мақолада жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, фуқаролар онгида миллий давлатчилик тафаккури тараққиётининг ғоявий-тарбиявий хусусиятлари, усул ва воситалари ёритилган. Ҳозирги глобаллашув даврида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ижобий ва салбий омиллари аниқланиб, илмий-фалсафий таҳлили баён қилинган. Таълим-тарбия тизимида ёшлар дунёқарашини ривожлантиришга доир таклиф ва хулосалар берилган. Фуқаро-жамият-давлат муносабатларида уйғунликни шакллантиришнинг долзарб масалалари ёритилган.
Шунингдек, мамлакатда яшаётган турли миллатлар ўртасида бағрикенглик сиёсатини ривожлантириш, жамиятда миллий бирдамликни таъминлаш, умуммиллий маданиятни ва маънавиятни кучайтиришнинг зарур йўллари кўрсатилган. Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, миллий давлатчилик тафаккурини ривожлантириш, маънавиятни юксалтириш йўлида кўплаб ислоҳотлар ўтказилаётганлиги ва илмий-амалий чора-тадбирларнинг таъсирчанлик хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, ёшларга муносиб таълим-тарбия беришда устоз-шогирдлик тизимларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг аниқ вазифалари белгилаб олинган. Шарқ мутафаккирларининг аҳлоқий қарашлари, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид беш ташаббус лойиҳаси»дан келиб чиқиб, ёшлар онгида мафкуравий иммунитет ҳосил қилишнинг усуллари ёритилган.
Хуллас, маънавий-маърифий ишлар натижаларини сарҳисоб қилиб, эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, таҳлил қилиш истиқболдаги вазифаларни аниқ белгилашнинг муҳим аҳамият касб этиши кўрсатилган.
48-531512027-06-2026
