Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ВА ҚАФФОЛ ШОШИЙ “МАҚОСИДИЙ” ҚАРАШЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Ibrahim USMANOV (Muallif)

    Мазкур мақолада мовароуннаҳрлик ўрта аср икки алломаси – Ҳаким Термизий ва Қаффол Шошийнинг “мақосид аш-шариа” – “шариат мақсадлари” бўйича муҳим асарлари қиёсий таҳлил қилинган.  Мақосид аш-шариа – ислом ҳукмлари ортида турган ҳикмат, мақсадлар, ғоялар, сабабларни баён қилади. “Мақосид аш-шариа”нинг дастлабки тизимли таълимотга айланиши, унинг назарий асослари яратилиши IX-X асрларга тўғри келади. 
    Мақолада Ҳаким Термизийнинг илк мақосидий олим сифатидаги фаолияти таҳлил қилинган. Термизийга яқин давр ва ҳудудда яшаб мақосидий фикрлар улашган бир неча уламоларнинг ёзган асарлари умумий тарзда кўриб чиқилиб, мовароуннаҳрлик олим Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асари қиёслаш учун қуйидаги омиллар туфайли танлаб олинди: биринчидан, ҳудуд ва давр яқинлиги, Шошийнинг асари машҳур бўлган ҳамда тўлиқ ҳолда бизнинг давримизгача етиб келган. 
    Қаффол Шоший Мовароуннаҳрда шофеий мазҳаби олими сифатида фаолият кўрсатгани, Ҳаким Термизий эса гарчи ҳанафий ҳисобланса-да, машҳур “Табақот аш-шофиийя ал-кубро” асарида иккинчи табақа шофеий уламолар сирасида зикр этилгани мақолада ёритилган.
    Мақолада Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал” ва Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асарида “ҳукмларнинг иллатлари (сабаб, мақсад)” мавзусига урғу берилган. Ҳар иккала олим ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда ёндашган услуб баҳс қилиниб, Термизийнинг ёндашувида завқий-ирфоний руҳият устувор экани, Шоший эса рационал тафаккур доирасида реал воқеъликка таянгани мақолада очиб берилган. 


    Термизий ва Шоший ўз асарларида бир қанча ўхшаш мавзуларни муҳокама қилганлар, аксарият ҳолларда турли натижаларга келганлар. Айрим фиқҳий ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда эришилган ўхшаш хулосалар мавзунинг ирфоний таъвил қилиш имкониятининг чеклангани билан изоҳланиши мақолада кўрсатиб берилган. 
    Мақола хулосасида Термизий ва Шошийнинг ибодат ва муамалот масалаларидаги иллатларни уйғунликда кўриб чиққани, уларнинг услубларидаги фарқлар, хусусан “Исбот ал-илал”да Термизий қўлланган луғавий-таҳлилий, тажриба, келиштирув, ирфоний, амалий услублар хусусиятлари очиб берилган. Юқорида санаб ўтилган беш услуб Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал”даги ижодий фаолияти йўналишлари доирасини акс эттириши аниқланган. 

    12 - 20
    320
    26
    08-07-2026
  • МУХАЗРАМ – ҲАДИС РОВИЙСИ СИФАТИДА

    Doniyor M. MURATOV, A. Aziza DZHUMABAEVA (Muallif)

    Ушбу мақоланинг мақсади – ҳадис илми тарихида ўзига хос ўринга эга ровий – мухазрамларни ўрганиш, уларнинг ислом тарихида тутган ўрини, шунингдек, саҳобий ва тобиийлардан фарқли жиҳатларини тадқиқ қилишдан иборат. Мухазрамлар Расулуллоҳ (с.а.в.) даврида имон келтиргани жиҳатидан ва У кишини кўрмагани сабабидан саҳобийдан фарқ қилиши ҳамда тобиийлардан ажралиб турадиган томони Пайғамбар (с.а.в.) даврида ҳам яшагани ўрганилган ва таҳлил этилган. Луғат олимлари ва муҳаддислар томонидан мухазрамга берилган таърифда бироз фарқ бўлса-да, муҳаддисларнинг берган истилоҳий маъноси асосий тавсиф сифатида ишлатилади. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.)га ўхшаб жоҳилиятда яшаган ёки пайғамбарлик келгандан сўнг ҳам туғилган бўлса-да, У кишини кўрмаган ҳамда вафот этганларидан кейин ҳам яшаган кишига мухазрам дейилади. Шу билан бирга Расулуллоҳ (с.а.в.)ни вафот этганларидан кейин ёки олдин кўрганлар ҳам мухазрам экани таҳлил қилинган. Мухазрамларни саҳобий ёки тобиий экани борасида ҳам баъзи ихтилофларни кўриш мумкин. Ибн Абдулбар ўзининг саҳобийларга бағишлаб ёзган асарида мухазрамларни улар орасига қўшиб зикр қилиб ўтган. Бироқ ҳадис илми назариясига оид асарларда уларни тобиийлар қаторида тилга олинган. Мазкур жиҳатлар ҳам мақолада тадқиқ этилган. Чунончи Мухазрамлар орасида Увайс Қараний каби Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз ҳадисларида зикр қилиб ўтганлари бор. Бироқ кўплари ҳадисларда зикр қилинмаган, шундай бўлса-да, муҳаддислар уларни ўз асарларида зикр қилганлар. Масалан, муҳаддислардан Заҳабий, Суютий, тарихчилардан Ибн Саъд каби олимлар улар номини келтирганлар ҳамда “мухазрам”, “топган ва кўрмаган” (Расулуллоҳ (с.а.в.) замонини топган, у кишини кўрмаган) каби иборалар билан мухазрамлардан эканини таъкидлаганлар. Мухазрамларнинг адади борасида ҳам якдил фикр манбаларда келмаган. Масалан, имом Муслим улардан 20 нафарини санаб ўтган, имом Суютий 45 нафар, имом Заҳабий эса, 65 нафар мухазрамни зикр қилган. Замонамиз олимларидан Бурҳониддин Муҳаммад ибн Халил 131 нафарга яқин мухазрамни санаб ўтган. Мухазрамлар саҳобий ва тобиийлардан жуда кам экани билан ҳам ажралиб туради. Шундай бўлса-да, улар орасида саҳобий ва тобиийларда бўлгани каби энг фазилатлиси қайси бири экани борасида олимлар маълумотларни бериб ўтганлар. Ушбу мақолада мухазрамлар ва уларнинг ислом дини ҳамда ҳадис ривоятидаги ўрни бирламчи манбалар асосида таҳлил қилиниб, мухазрамларга доир муаммолар очиб берилган.

    213
    23
    06-07-2026
  • МИН СУЛОЛАСИ ДАВРИДА ХИТОЙДА МУСУЛМОНЛАРНИНГ ЎТРОҚЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИ

    Odiljon ERNAZAROV (Muallif)

    Мақолада XIV-XVI асрларда Хитойдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий шароит, исломни Хитойда ёйилиши ва унинг маҳаллий муҳитга мослашуви, мусулмон халқларнинг мамлакат ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги иштироки ҳамда уларнинг маҳаллий маданиятга уйғунлашув жараёнида таълим-тарбия ҳолати ҳақида маълумот берилган. Бу давр мобайнида мусулмонларнинг “Марказий Осиёдан кўчиб келган жамоа” статуси Хитойда муқим ўрнашган “этник озчилик” номига ўзгарди. Мин сулоласи ҳукмронлиги давомида Шанхай ва Ганьсудаги дунган миллатига мансуб аҳоли миқдори янада ошди. Мин императорлари мусулмонларга муайян диний, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий эркинлар тақдим қилганлар. Аксарият мусулмонлар Мин қўшинида хизмат қилиб, юқори ҳарбий ва фуқаролик позициясини эгаллашган. Мин императорларидан Мин Тайцзу ҳукмронлиги йиллари мусулмон жамоаси учун ижтимоий мавқе жиҳатидан “кўчиб келганлар” (outsiders)дан “муқим жойлашганлар” (insiders)га айланиш даври бўлган. Бундан ташқари, ушбу давр мусулмонлар нисбатан хитой маданий нормаларига мослашиш ёки хитойлашув (sinicisation) жараёнини бошдан кечириш даври сифатида тавсифланади. Шу жиҳатдан, Мин сулоласи мобайнида тинч ва фаровон ҳаёт кечирган мусулмон жамоалари маданий ўзгаришларга юз тутишган. Мин даврида мусулмонларнинг жамиятга интеграциялашувида ҳудудий фарқлар кузатилган. Масалан, Хитойнинг шимолий ва жануби-ғарбий ҳудудларида истиқомат қилувчи мусулмонлар маҳаллий шароитларга тўлиқ мослашган. Шимолий-ғарбий ҳудудлардаги мусулмонлар эса этник ва диний ўзига хослик, дунёқараш ва турмуш тарзини сақлаб қолишган.

    90 - 98
    261
    19
    06-07-2026
  • IX-XVI АСРЛАРДА ХИТОЙ МУСУЛМОНЛАРИНИНГ МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИДАГИ ИШТИРОКИ

    Odiljon ERNAZAROV (Muallif)

    Мақолада IX-XVI асрларда Хитойдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий шароит, исломни Хитойда ёйилиши ва унинг маҳаллий муҳитга мослашуви, мусулмон халқларнинг мамлакат ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги иштироки ҳамда уларнинг маҳаллий маданиятга уйғунлашув жараёнида таълим-тарбия ҳолати ҳақида маълумот берилган. Мамлакатда тарафдорлари кўпчиликдан иборат буддавийлик, конфуцийлик ва даочилик таълимотлари орасида уларнинг муштарак эътиқодий қарашларига мослашиш орқали мусулмон жамоалари шакллангани ва бу жараёнида ўлка мусулмонлари ижтимоий ва диний ҳаётини тартибга солувчи – “Зу Тан” (“Хитойда яшаётган хорижлик”), “Фан Кэ” (“Маҳаллий мусулмонларнинг авлодлари”), “Фан Хуэ” (“Хорижликлар учун махсус мактаблар”), “қозилик бўлими” (мусулмонларнинг диний ишларини ҳал қилиш учун масъул), “учлик маъмурияти” (имом, хатиб ва муаззиндан иборат бўлган ва мусулмонларнинг кундалик масалалари билан шуғулланган) каби 10 га яқин алоҳида ҳуқуқий тизимлар юзага келгани таҳлил қилинган. Тан, Сун, Юан ва Мин сулолалари ҳукмронлик даврларида ислом динининг Хитой бўйлаб ёйилиши ва ривожланишига доир фундаментал ўзгаришлар юз берганлиги аниқланган. Империал ҳукуматларнинг миллий ассимиляция сиёсатида фаол иштирок этиш орқали мусулмонларнинг сиёсий мақоми ўзгариб, улар Хитой маҳаллий фуқаросига айланганлиги очиб берилган. Мусулмонларнинг миллий ассимиляция сиёсатига жалб этилиши умумий қадрият, этика ва маросимларга асосланган янги миллий жамоаларни шаклланиши ҳамда ислом таълимоти ва фалсафасини Хитойнинг бошқа ҳудудларига кенгроқ тарқалишига асос бўлганлиги тўғрисида хулосалар берилган. 

    93-102
    330
    21
    02-07-2026
1 - 4 from 4

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling