- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
БАДРУДДИН АЙНИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАДИСШУНОСЛИКДАГИ ЎРНИ
Barot M. AMONOV (Muallif)Мақолада XIV-XV аср Мамлуклар даврида яшаб ижод қилган Бадруддин Айнийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш билан бирга маънавий меросининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни ҳам тадқиқ этилган. Бадруддин Айний диний илм олиб улғайган бўлса-да, Мамлук султонлигининг маъмурий лавозимларда кўп йиллар давомида хизмат қилди. Шу билан бирга султонликдаги диний-илмий муҳитнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Бундан ташқари, илмий фаолияти давомида тафсир ва Қуръон илми, суннат ва ҳадис илмида, сийрат, тарих ва тарожумда, тилшунослик ва адабиётда, ваъз, хутба ва руқия каби йўналишларда асарлар ёзди. Асарлари орасида Имом Бухорийнинг шоҳ асари “Саҳиҳул Бухорий”га ёзган шарҳи ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланганлиги билан ислом манбашунослигида муҳим аҳамият касб этади. Бадриддин Айнийнинг асарлари орасида ислом оламида машҳур “Умдатул Қорий” асари бўлиб, у ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланган. Бу асар ҳадис илмига оид энциклопедик асар бўлиб, содда ва аниқ услубда ҳадис матнининг маънолари, фиқҳий масалалари ва илмий жиҳатлари ёритилишидан ташқари, унинг грамматик – синтаксис, морфология қоидалари ва балоғат илмига тегишли жиҳатларига эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, Бадриддин Айний ва Имом Бухорий ўртасида саккиз ёки тўққиз санад бўлиб, ишончли ва машҳур ровийлар орқали Фирабрийдан сўнг Бухорийга етиб боради. Фирабрийнинг Имом Бухорийдан “Саҳиҳул Бухорий”ни қилган ривояти Бадруддин Айнийга учта йўл орқали етиб келган. Улар: Абу Ҳайсам Кашмиҳаний (ваф. 389/999), Абу Муҳаммад Сарахсий (ваф. 381/991) ва Абу Али ибн Шибавайҳ орқали етиб келган. Имом Бухорийдан Айнийгача келтирилган санадлар уч йўл билан икки ровий орқали етиб келганини англашимиз мумкин. Натижада, “Умдатул Қорий” икки шайх Зайниддин Ироқий ва Тақийюддин Муҳаммад ибн Маъиниддин Муҳаммад ривоятлари орқали етиб келган Саҳиҳул Бухорий нусхаси асосида шарҳланганлигига амин бўламиз. Айний “Умдатул Қорий” асарини тасниф этишда ундаги масалаларни кенгроқ шарҳлар мақсадида турли китобларга мурожаат қилиб, улардан айримларидан иқтисоб келтириш йўли билан ёки тўғридан-тўғри матнни келтириш орқали 130 га яқин манбалардан фойдаланган. Мазкур мақолада Айнийнинг илмий фаолияти, Султонликда тутган ўрни, диний турли йўналишларда ёзган асарлари, жумладан, ҳадис илми йўналишида асарлари, шоҳ асари “Умдатил Қорий”нинг санади ва асарлари ичида Мовароуннаҳр уламолари асарларига ёзилган шарҳ тўғрисида маълумотлар ёритилган.
24-313312006-07-2026 -
МИСРДА МАМЛУК СУЛТОНЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ДАВЛАТДАГИ ДИНИЙ-ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ
Zukhra ARIPOVA (Muallif)Маълумки, 1250-1517 йилларда Мисрда мамлук султонлари уукмронлик қилганлар. Бу давр икки асосий босқичга бўлинади: 1250-1382 йилларда асли келиб чиқиши туркийлардан бўлган Баҳрий мамлуклар, 1382-1517 йилларда эса кавказликлардан бўлган Буржий (черкес) мамлуклар тахтни эгаллаганлар. “Мамлук” атамаси шунчаки «қул» деган маънони эмас, балки аниқроги “ҳарбий кул” деган маънони англатади ва деярли ҳар доим оқ таили жангчиларга нисбатан шилатилган.
Ушбу мақолада аввало, туркий мамлукларнинг Мисрга кириб келиши, баурий мамлукларнинг тахтга ўтириш жараёнлари, улар олиб борган сиёсат тарихий-тахршлий жщатдан кўриб чиқилган.
Бу давр сиёсатида аёл киши, яъни Шажарат ад-Дуррр тахтни эгаллаши том маънода, Аббосий халифа Муътасимнинг кескин норозилигига сабаб бўлиб, “Агар буюк Миер мамлакатида султон бўлшига лойиқ киши топилмаса, у ҳолда мен сенга Багдоддан бир киши юборишга рухсат бераман ” - мазмунидаги хат йўллайди. Бу вазиятдан чиқиш мақсадида Шажарат ад-Дуррр туркий мамлук Амир Ойбекка турмушга чиқади ва шундан бошлаб баҳрий мамлуклар ҳукмронлиги Мисрда ўрнатилиши билан боглиқ жараён тадқиқ этилган.
Миер мамлук султонларининг нуфузи, айницса, салибчиларнинг қолган кучлари тор-мор этилганидан ва мўгуллар устидан қозонилган мууим галабалардан сўнг кескин ошган.
Мақолада Хоразмгиоҳнинг набираси Султон Кутузнинг мўгуллардан бобоси ва тогасиучун қасос олиб, уларни тор-мор келтиргани, шунингдек, унинг азалий душмани Зоҳир Бейбарснинг Кутузни ўлдириб тахтга ўтиргани ҳамда унинг насл-насабига оид маълумотлар таҳлили тақдим этилган. Шунингдек, черкес мамлукларини тахтга келиши, сиёсий вазиятларнинг кескинлашуви ҳамда Усмонли туркларни Мисрни босиб олишлари билан боглиқ сиёсий жараёнлар ҳам ёритилган.4-141402614-05-2026
