- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АГРЕССИВ ХУЛҚ-АТВОРЛИ БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР БИЛАН АМАЛИЙ ПСИХОЛОГНИНГ ПСИХОКОРРЕКЦИОН ИШИ
Феруза РАСУЛОВА (Muallif)Болаларнинг тажовузкорлигини кучайиши нафақат ўқитувчилар ва психологлар, балки бутун жамият учун энг муҳим муаммолардан биридир. Ушбу мақолада тажовузкор болалар билан олиб бориладиган коррексион ишлари нинг йўналишлари ҳақида гап боради, салбий ҳолатларга муносабатни кўрсатадиган тузатиш усули ва техникаси кўрсатилган. Агрессив болалар билан ишлашнинг ушбу коррексион йўналишининг мақсадлари ва вазифалари болани муаммоли вазиятда ўзини назорат қилишнинг турли усулларини кўришга ўргатиш, шунингдек, болага конструктив хулқ-атвор кўникмаларини шакллантиришга ёрдам бериш, шу билан муаммоли вазиятда унинг хат ти-ҳаракатларига таъсир қилиш доирасини кенгайтириш ва минималлаштириш (идеал ҳолда олиб ташлаш) дан иборат. Агрессияга мойилликни бартараф этишнинг илмий ва услубий жиҳатлари ўсмирларнинг тажовузкор хат ти-ҳаракатларини психокорректсия қилиш масалалари, ушбу ишнинг методологияси, машғулотларнинг табиати ва уларнинг натижалари келтирилган. Бунда когнитив терапия, гесталт терапияси, хулқ-атвор терапияси ва пси хотерапиянинг бошқа соҳаларида қўлланиладиган ҳиссий касалликларни тузатиш бўйича услубий ёндашувлар таҳлили келтирилган. Хусусан, когнитив, гесталт ва хулқ-атворли ёндашувлар асосида «Хулқ-атворни модифи касия қилиш тренинги» дастури ишлаб чиқилган. Тренинг давомида қуйидаги вазифалар ҳал қилинади: ўз эҳти ёжларини англаш; салбий ҳис-туйғуларга жавоб бериш ва ҳиссий ҳолатни тартибга солишни ўрганиш; этарлича ўзини ўзи қадрлашни шакллантириш; мақсадли хулқ-атвор, ички ўзини ўзи бошқариш ва салбий таъсирларни олдини олиш усулларига ўргатиш; ижобий ахлоқий позитсияни шакллантириш, ҳаёт истиқболлари ва келажакни режалаштириш шулар жумласидандир.
145 - 1521931829-06-2026 -
ТАЛАБАЛАРДА ДИНИЙ МАЗМУНДАГИ АХБОРОТЛАРНИ ИДРОК ЭТИШГА РАЦИОНАЛ ЁНДАШУВ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Zebo KASIMOVA (Muallif)Ушбу мақолада талабаларда диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини шакллантириш ижтимоий психология, хусусан, дин психологияси соҳасида долзарб аҳамият касб этиши илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Мақолада кўтарилган муаммо муаллифнинг диссертацион тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилган.
Инсоният ахборот оқими тобора тезлашиб бораётган, аҳоли кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Ахборот асрида жаҳон ҳамжамияти билан тобора интеграллашиб бораётган Ўзбекистонда ҳам бошқа мамлакатлар қатори бугунги кунда ахборот тўплаш, тарқатиш ва уни тасарруф қилиш жараёни жадаллашиб бормоқда.
Интернет, телевидение, радио, видео, телефон алоқалари ва шу кабиларнинг ривожланиши ёшлар маънавий дунёсининг илмий, ақлий, ҳиссий, руҳий, ахлоқий, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик, эстетик, бадиий, диний каби кўп қиррали таркибий қисмларига доимий таъсир этиш воситаларига айланди.
Айрим кучларнинг саъй-ҳаракатлари билан ахборот ҳарбий снарядга, оммавий ахборот воситалари эса тажовуз қуролига айлантирилмоқда. Гарчи ахборот дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган зарари ҳар қандай оммавий қирғин қуролидан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онгга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатига зид ҳаракат қилишга ундайди, демак, инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш яъни руҳий манипуляция қилиш имконини беради. Бу қурол ахборот хуружидир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган ахборот урушида инсон онги, миллат руҳияти нишонга олинади. Бу урушда бинолар зарар кўрмаса, одамлар ўлдирилмаса, моддий бойликларга шикаст етмаса-да, унинг мафкуравий, маънавий, руҳий зарари ҳар қандай ядровий уруш зараридан ҳам кучли.
Ислом дини бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар онгини чалғитиш, уларнинг онг ости қатламларига алдов йўллари билан психологик манипуляцион таъсир кўрсатиш каби ҳаракатларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.
Ушбу мақолада муаллиф диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга талабаларда рационал ёндашув ва соғлом муносабатни қарор топтириш, уларда ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилинаётган ахборотларни саралаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялари келтирилган.
92-1011901817-07-2026 -
ШАХС АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК ХАВФСИЗЛИГИНИНГ ПСИХОЛОГИК ИМКОНИЯТЛАРИ
Umarov BAXRIDDIN (Muallif)Аннотация: Мақолада кўтарилган ғоянинг мақсади - бугунги кундаги ахборий-психологик таҳдидлар даражаси кун сайин ортиб бораётган бир пайтда шахсни улардан ҳимоялашнинг айрим ижтимоий-психологик имкониятларини очиб беришдир. Мақолада шахс ахборот-психологик хавфсизлигининг психологик имкониятлари тўғрисидаги мулоҳазалар баён этилган. Инсоният ахборот оқими тобора тезлашган, ер шари аҳолиси кайфияти, руҳияти, мақсад ва интилишлари, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологиялари даврида яшамоқда. Шунингдек, мақолада инсониятнинг XXI асрга қадам қўйиши ахборот кўлами ва сифати мисли кўрилмаган даражада ўсиши билан нишонланиши, ҳозирги пайтда шахсга хорижий ОАВ томонидан амалга оиширилаётган кундалик ёпирилма босимнинг тажовуз деб аталиши ва унинг психологик асослари, оммавий ахборот амалда ўз мазмунидан ажралиб, кўпроқ шаклан тазйиқ ўтказувчи омилга айланиб бораётганлиги, кенг аудитория материалларини ахборот каналлари қай тарзда тақдим этса, шу ҳолича мазмун-моҳияти ҳақида ўйлаб ҳам ўтирилмасдан айрим инсонлар томонидан қабул қилаётганлиги ҳамда ахборий таҳдидларнинг ҳиссий таъсирли образлар, ҳиссиётлар, тасвирий-ифодали ва сатирик-юмористик воситалар ёрдамида амалга оширилаётганлиги натижасида кўпчилик инсонлар ахборий психологик таъсирлар домига тушуб қолаётганлиги, ахборий-психологик таҳдидлардан ҳимояланишда индивиднинг оммавий ахборотлар билан ишлашидаги мустақиллик масаласи, ахборотни танлаш ва у билан ишлашнинг ахборот-психологик хавфсизликдан ҳимояланишга салбий ёки ижобий оқибатлари ҳақида мулоҳазалар келтирилган.
263 – 2703231824-06-2026 -
САНУСИЙЛАР ҲАРАКАТИНИНГ ШИМОЛИЙ АФРИКАДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ
A’zam MA’MUROV (Muallif)Буюк имом ва ислоҳотчи саййид Муҳаммад ибн ‘Али ас-Санусий Жазоирда туғилган бўлиб, пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) бевосита авлодидир. Ажойиб инсонлар қўлида тарбияланди ва билим чўққиларини забт этди. Ул зот ўзининг барча билимлари ва ҳаётий тажрибасини эзгу ишларга бағишлади: оддий араб халқининг оғир ҳаёти ва қайғули дамларига мадад бўлмоқни ирода этди. Оврупо мамлакатларининг (Франция, Италия ва бошқалар) Шимолий Африкада жойлашган араб диёрига қарши босқинчилик юришлари айни мана шу даврга тўғри келади. 1830 йилда французлар буюк имом, таниқли ислоҳотчи ва уламо саййид Муҳаммад ас-Санусийнинг туғилиб ўсган жойи – Жазоирни босиб олишди. Қонхўр ғанимлар 1881 йили Тунисни эгаллашди. Кейинроқ, аниқроғи 1911 йилда фашистлар Италияси Ливия чегарасини ноқонуний бузиб, тинч озодпарвар аҳоли бошига бирин-кетин жабр, зулм ва офат уруғларини ёғдира бошлади. Шу тариқа Шимолий Африка мазлум халқларининг чет эл босқинчиларига қарши миллий-озодлик ҳаракати бошланди.
Буюк Санусий бир қатор араб мамлакатлари, жумладан ул зотнинг туғилиб ўсган, таҳсил олган ва ёшлик йиллари ўтган жой – Жазоирнинг французлар томонидан босиб олинганлиги ҳақидаги хабарни қаттиқ алам ва изтироб билан қабул қилди. Буюк имом ўзининг биринчи Абу Қубайс зовиясига (Макка) 1837 йили асос солади. Кейинчалик буюк ислоҳотчи Жағбубга кўчиб ўтади (1856) ва бу диёр санусиййа ҳаракатининг чет эл босқинчиларига қарши кураш олиб борадиган марказий штабига, жабрдийда араб халқининг улуғ Ватан миллий-озодлик кураши марказига айланади. ...
XIX асрнинг ўрталарида араб дунёсининг энг кўп ривожланган қисмида (Миср, Сурия, Ливан) араб Уйғониши (ан-Наҳда) номини олган маданий юксалиш даври бошланди. Унинг ғоявий раҳнамолари , “шонли араб меросини”, ўтмишдаги арабларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги қудратини тиклаш вазифасини биринчи ўринга қўйган ҳолда, шарқ ва ғарб цивилизацияси элементларини синтезлаш, яъни умумлаштиришга ҳаракат қилишди. Араб Уйғониш даврига хос бўлган мафкуравий жараёнларда асосий ўринни ислом ислоҳотчилиги томонидан тақдим қилинган диний йўналиш эгаллади.
236 – 2483742424-06-2026
