- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МИСРДА МАМЛУК СУЛТОНЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ДАВЛАТДАГИ ДИНИЙ-ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ
Zukhra ARIPOVA (Muallif)Маълумки, 1250-1517 йилларда Мисрда мамлук султонлари уукмронлик қилганлар. Бу давр икки асосий босқичга бўлинади: 1250-1382 йилларда асли келиб чиқиши туркийлардан бўлган Баҳрий мамлуклар, 1382-1517 йилларда эса кавказликлардан бўлган Буржий (черкес) мамлуклар тахтни эгаллаганлар. “Мамлук” атамаси шунчаки «қул» деган маънони эмас, балки аниқроги “ҳарбий кул” деган маънони англатади ва деярли ҳар доим оқ таили жангчиларга нисбатан шилатилган.
Ушбу мақолада аввало, туркий мамлукларнинг Мисрга кириб келиши, баурий мамлукларнинг тахтга ўтириш жараёнлари, улар олиб борган сиёсат тарихий-тахршлий жщатдан кўриб чиқилган.
Бу давр сиёсатида аёл киши, яъни Шажарат ад-Дуррр тахтни эгаллаши том маънода, Аббосий халифа Муътасимнинг кескин норозилигига сабаб бўлиб, “Агар буюк Миер мамлакатида султон бўлшига лойиқ киши топилмаса, у ҳолда мен сенга Багдоддан бир киши юборишга рухсат бераман ” - мазмунидаги хат йўллайди. Бу вазиятдан чиқиш мақсадида Шажарат ад-Дуррр туркий мамлук Амир Ойбекка турмушга чиқади ва шундан бошлаб баҳрий мамлуклар ҳукмронлиги Мисрда ўрнатилиши билан боглиқ жараён тадқиқ этилган.
Миер мамлук султонларининг нуфузи, айницса, салибчиларнинг қолган кучлари тор-мор этилганидан ва мўгуллар устидан қозонилган мууим галабалардан сўнг кескин ошган.
Мақолада Хоразмгиоҳнинг набираси Султон Кутузнинг мўгуллардан бобоси ва тогасиучун қасос олиб, уларни тор-мор келтиргани, шунингдек, унинг азалий душмани Зоҳир Бейбарснинг Кутузни ўлдириб тахтга ўтиргани ҳамда унинг насл-насабига оид маълумотлар таҳлили тақдим этилган. Шунингдек, черкес мамлукларини тахтга келиши, сиёсий вазиятларнинг кескинлашуви ҳамда Усмонли туркларни Мисрни босиб олишлари билан боглиқ сиёсий жараёнлар ҳам ёритилган.4-141402614-05-2026 -
Умавий ва Аббосийлар ҳукмронлиги даврида Турон – Анадўли алоқалари: Анадўлида фаолият юритган Туронликлар
Javohir Zafarzoda (Muallif)Мазкур мацолада Умавийлар ва Аббосийлар халифалиги даврида Турон (Марказий Осиё) билан Анадўлу (Кичик Осиё) ўртасида юзага келган тарихий-сиёсий ва маданий алоқалар таҳлил қилинган. Хусусан, ислам тарихининг дастлабки даврларида VII - IX асрларда вужудга келган сиёсии жараёнлар, халифаликнинг кенгайиб бориши ва унинг турли вилоятлар, хусусан, шарқий (Турон) ва гарбий (Анадўлу) ҳудудлар билан ўрнатган муносабатлари тадқиқ этилган. Бу муносабатлар, авваламбор, ҳарбий юришлар, илм-фан тараққиёти, диний даъват ишлари ва бошқарув тизимидаўз ифодасини топган.
Муаллиф, айниқса, Анадўлу ҳудудида фаолият кўрсатган туронлик шахсларнинг тарихи ва уларнинг ролини аниқлашга алоҳида эътибор қаратади. Ушбу шахслар орасида ҳарбий сардорлар, уламолар, даъватчилар ва бошқа маданий фаол шахслар бор бўлиб, уларнинг ушбу минтақадаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга қўшган ҳиссаси аник; мисоллар билан кўрсатилади. Улар фақатгина ҳарбии жабҳада эмас, балки маҳаллий бошқарув тизимининг шаклланишида, и слом илм-фанининг тарқалишида ва мусулмон жамоаларининг ташкил топишида ҳам муҳим ўрин тутган.
Тадқиқот жараёнида тавсифлаш, умумлаштириш, таққослаш, тарихий даврлаштириш ва микротарихий таҳлил усулларидан фойдаланилган. Мақола тарихий манбалар, араб ва форс тилларидаги классик асарлар, шунингдек, замонавий тадқиқотлар асосида ёзилган бўлиб, ҳозиргача етарли даражада урганилмаган ушбу мавзуда янги қарашлар ва илмий хулосалар илгари сурилган. Шу тариқа, мақола нафақат илк ислам даври тарихи билан қизиқувчилар учун, балки умумий туркий дунё ва И слом цивилизациям! ўртасидаги алоцаларни ўрганувчи тадқиқотчилар учун ҳам манба сифатида хизмат қилшии мумкин. Муаллиф Турон ва Анадўлу ўртасидаги муштарак тарихий, маданий ва диний алоқаларни очиб бериш ортали, бу ҳудудлар ўртасидаги тарихий бирликни янада равшанлаштиради ҳамда минтақавий ҳамкорлик ва бирдамлик гояларини тарихий асослар билан исботлашга ҳаракат қилган.24-301502712-05-2026
