Jild 4 № 3 (2021)
Maqolalar
Имом Бухорийнинг “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асари ва унинг нодир қўлёзмалари
Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асари эътироф этилган ишончли ҳадислар тўпламларининг биринчиси ҳисобланади. Ислом таълимотининг иккинчи манбаси сифатида танилган бу асар кўплаб нусхаларда кўчирилган ва унинг қўлёзмалари дунёнинг турли мамлакатларидаги фондларда сақланмоқда. Дастлабки тадқиқот натижасида асарнинг 34 та мамлакатдаги 71 фондда 896 та нусхаси мавжудлиги аниқланган. Бу нодир қўлёзмаларнинг асосий қисми XIII-XVIII асрлар оралиғида китобат қилинган. Уларнинг орасида эътиборга молик нодир нусхалар ҳам мавжуд.
Ибн Муқаффа “ал-Адаб ал-кабир” асарининг манбашунослик тадқиқи
Ушбу мақолада ислом илм-фани, хусусан адаб илми тараққиётида алоҳида мавқега эга бўлган олим ва мутафаккир ибн Муқаффанинг “ал-Адаб ал-кабир” асари ва унинг мусулмон манбашунослиги, ахлоқ ва сиёсат илмида тутган ўрни тадқиқ этилган. Шунингдек, тадқиқот ишида “ал-Адаб ал-кабир” асаридаги дўстлик, ижтимоий ҳамкорлик, одил ҳукмдор, илм фазли, саховатнинг фойдали жиҳатлари тадқиқ этилди.
Туркистон генерал-губернаторлигидаги православ ташкилотлари
Туркистонга ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида руслар босқинидан сўнг, ушбу ўлкага россияликлар кўчиб келиши жадаллашди. Россиядан кўчиб келаётган аҳоли ўз дини ва урф-одатлари билан кириб келди. Туркистонда правслав черковлари, монастирлар ва черков қошидаги бошланғич мактаб қурилиши, таъмирланиши ҳамда Туркистондаги чор Россияси ҳукумронлигида маҳаллий аҳоли, россиялик меценатларнинг ушбу қурилишга қўшган ҳиссалари таҳлил қилинган.
Уч хил унсурдан иборат “бутунлик” рамзи
Мазкур мақолада рус ёзувчиси, сайёҳи, археологи, шарқшуноси, рассоми, давлат ва жамоат арбоби ҳамда Россия Бадиий академиясининг академиги Николай Константиинович Рерих ва унинг Ўзбекистон ҳудудида олиб борган илмий изланишлари тўғрисида маълумотлар ёритилган. Жумладан, қадимги Афросиёбдаги шаҳарнинг ғарбий қисмига оид турли йиллардаги қазилмалардан топилган панеллардаги рамзлар, Сомонийлар саройи залидаги ҳалқали ўйма ганч, Дониёл пайғамбар мақбарасида уч унсурдан иборат белги, Темурийлар тарихи давлат музейи пештоқидаги символ ҳамда Тупроққалъа (Хоразм) нақшининг хандасавий тадқиқоти хусусидан сўз юритилган.
Кумушхонавийнинг валийлик ва унинг даражалари ҳақидаги ғоялари
Мақолада нақшбандия таълимоти давомчиси Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавийнинг (1813-1893) валийлик ва унинг даражалари тушунчасини фалсафий мазмунига эътибор қаратилган. Кумушхонавийнинг “Валийлар ва тариқатларда усул” асарида авлиёлар мартаба ва даражалари: “Қутб”, “Нуқабо”, “Нужабо”, “Абдол”, “Автод”, “Имомайн”, “Умано”, “Мажзуб” деб таснифлаганлиги, бу авлиёларнинг вазифалари, зоҳирий ва ботиний хислатлари, шунингдек ҳар бир хислатларидаги зоҳирий ва ботиний ҳоллари муаллиф томонидан ўрганилганлиги ёритилган.
Калом илми: тараққиёт босқичлари
мақола ислом дини доирасида шаклланиб, Аллоҳ ва бандалари ўртасидаги эътиқодий алоқани, муносабатни баён этадиган калом илми тарихи, ривожланиш босқичлари, унга турли даврлардаги ёндашув ҳамда муҳим йўналишлари масалаларига бағишланган. Унда, шунингдек, калом илми доирасида қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлган йўналишлари ҳақидаги қарашлар Шарқ ва Ғарб олимлари асарлари асосида илмий таҳлил қилинган.
Ирфоний билишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ирфоний билишда ўзига хос ёндашув инсоннинг онг, жон, руҳият, инстинктлар, нуқсонлар, фазилатлар каби муҳим хоссаларидан келиб чиққан ҳолда имманент (ички), трансцендентал таҳлил қилиш усули бўлиб, илмда ақл (тафаккур, фаолият), нақл (оғзаки ҳикоя, қисса, ривоят) ва тажриба (уқув, малака, билим)га таянилади. Мақолада ирфоний билишнинг ўзига хос хусусиятлари манбалар асосида филсафий таҳлил этилган.
Ғаззолий ва Исмоилийлар: ақл-идрок ва оламни рационал билиш
Мақолада Абу Ҳомид Ғаззолийнинг фалсафий қарашлари ва исмоилий-ботинийлар таълимотидаги оламни рационал билиш ҳамда ақл-идрок тўғрисидаги қарашлари фалсафий таҳлил қилинган. Хусусан, Ғарб тадқиқотчиларининг фикрлари, исмоилий файласуф олимларнинг олам ҳақидаги тушунчалари ва Ғаззолийнинг тасаввуфий билиш тўғрисидаги қарашлари очиб берилади, шунингдек, рационал билишда ақл-идрокнинг ўрни ва ҳозирги кунда бунинг аҳамияти ёритилади.
Насаф уламоларининг ислом илмлари ривожидаги ўрни
Мақола Мовароуннаҳрнинг қадимий Насаф шаҳридан чиққан олимларнинг минтақада ва умуман ислом оламида илм-маърифат, хусусан, ислом илмлари ривожидаги ўрнини ёритиб беришга бағишланган. Дарҳақиқат, Буюк ипак йўлида жойлашган ва кўҳна маданий тарихга эга бўлган ушбу илм марказида кўплаб олимлар етишиб чиқдилар. Шунингдек, ушбу шаҳар ўрта асрларда турли ўлкалардан келган илм эгаларининг илмий изланишлар олиб боришларида муҳим ўрин тутган маскан вазифасини ўтаган эди.
XIV асрга доир вақф ҳужжати таҳлили
Мақол ада Сайфиддин Бохарзийнинг невараси, кубравия тариқатининг шайхи Абул Мафохир Яҳё ибн Аҳмаднинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида умумий маълумотлар берилган. Шунингдек, у томонидан 726/1326 йилда тузилган ва 733/1333 йилда унга қўшимча киритилган вақфнома таҳлил этилган. Вақфномадаги мулклар, хонақоҳ ҳудуди, вақф этилган мулкларни қандай тасарруф этиш, мутаваллийга қўйилган шартлар аниқ кўрсатиб берилган.
Араб халифалиги бошқарув тизимининг шаклланиши
Мақолада Арабистон ярим оролида илк ислом давлатининг вужудга келиши, хулафои рошидун даври ҳамда Араб халифалиги бошқарув тизимининг шаклланиш жараёнлари бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида тадқиқ этилган. Шунингдек, халифаликда девон тизимининг қарор топиши, унда лавозимларнинг жорий этилиши ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётга оид баъзи масалалар ҳам ёритилган.
Туркистонда таълим лойиҳасини амалга оширишда маърифатпарварлар фаолияти
Таълим феномени ҳар қандай тарихий жараёнларда нафақат шахсни тарбиялашда, балки миллатнинг ўзлигини шакллантиришда асосий аҳамиятга эга бўлиб келган. Бу бевосита ХХ аср бошида Туркистон ўлкасида маҳаллий маърифарпарварлар томонидан таълим жараёнини қайта ташкил этилишида кўзга ташланади. Мазкур мақола Туркистон тараққийпарварларининг фаолиятини таҳлилига бағишланади ва унда янги усул мактаб таълимини ташкил этилишидаги мураккабликлар, фойдаланилган дарсликлар, миллий зиёлилар ҳамда ҳукуматнинг ўзаро қарама-қаршиликлари ёритилган.
Хожа Муҳаммад Порсонинг тафсир илмидаги фаолияти
Ушбу мақолада Хожа Муҳаммад Порсонинг тафсир илмида тутган ўрни, “Тафсири Қуръон” асари тарихи, унинг жаҳон кутубхоналарида сақланиши ҳақидаги маълумотлар ёритилган ва шарқшунос олимларнинг ушбу асар ҳақидаги фикрлари таҳлил қилинган. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондларида №2180 инвентарь рақами остида сақланаётган автограф нусха ҳисобланган “Тафсири Қуръон” асари қўлёзмасининг кодикологик вa матншунослик таҳлили қилинган.
Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний асарларида “ҳудуд” тушунчасининг ёритилиши ва ўзига хос талқини
И с л ом д а г и х а л қ а р о муносабатларда “ҳудуд” масаласи долзарб аҳамият касб этади. Шу сабабли асрлар давомида фақиҳлар ҳудуд масаласи бўйича кўплаб асарлар ёзганлар. Хусусан, буюк фақиҳ имом Муҳаммад Шайбоний ўзининг “ас-Сияр ал-кабир” ва “ас-Сияр ас-сағир” номли асарларида исломда ҳудуд масаласини атрофлича тадқиқ этган.
Ушбу мақолада Муҳаммад Шайбоний илмий асарларида ҳудуд тушунчасининг ёритилиш баён этилган. Жумладан, у “ас-Сияр ал-кабир” асарида “дорул ислом”, “дорул ҳарб” ва “дорул аҳд” каби тушунчаларни батафсил тушунтириб берган. Шунингдек, ҳудудларнинг таснифи бўйича бошқа мазҳаб вакилларининг фикрлари ҳам келтирилган.
Амир Темурнинг миллий ва диний бағрикенгликка оид қарашлари
Миллатлараро ва динлараро муносабатлар илдизи ўта қадимий бўлганлиги учун бугунги кунда уларни тарихини ўрганиш, миллий ва диний низоларни олдини олиш, миллий ва диний бағрикенглик тарбияси ўта долзарб масала сифатида қолаётганлигини рад этиб бўлмайди. Ўрта асрлар Шарқида улкан империяни бунёд этган Амир Темур давлати миллий ва диний нуқтаи назардан ранг-баранг бўлган. Шундай улкан давлатда турли диний қарашларга, миллий урф-одатларга эга халқлар қандай яшашган, улар ўртасидаги муносабатлар қандай тартибга солинган, ҳукмдор Амир Темурнинг ўзи бу масалада қандай ёндошувга эга бўлганлиги масаласи мақолада муайян даражада ўрганиб чиқилган.
Уструшаналик қози ва унинг илмий мероси
Ушбу мақолада биринчи ренессанс доирасида илмий фаолият олиб борган Уструшана илмий-маданий марказининг йирик намоёндаси, фақиҳ, қози Абу Жаъфар Уструшанийнинг ҳаёти, илмий мероси, устоз ва шогирдлари хусусида сўз юритилган. Шунингдек, Уструшана минтақасининг номланиши, ҳудудий бирлиги, тарихий жойлашган жойи ҳақида қисқача маълумот ҳам берилган.
Hoji Muhammad Shahdiy ijodida tariqat ahli tavsifi
Qo‘qon adabiy muhitida tarbiya topgan zullisonayn va orif shoir Hoji Muhammad Shahdiy adabiy merosida Xoja Bahouddin Naqshband va naqshbnadiya tariqatiga doir tarixiy va badiiy ahamiyatga xos ma’lumotlar mavjud. Shahdiy she’riyatida bu zotga bo‘lgan yuksak ixlosi ko‘plab manoqibnoma mazmunli she’rlarida o‘z aksini topgan. Shuningdek naqshbandiya silsilasida bo‘lgan ustozlardan ta’lim olganligi va ularni o‘z piri sifatida talqin etganligi Shahdiy tariqat ahli bo‘lganligini isbotlab beradi. Maqolada Hoji Muhammad Shahdiy devonida kelgan Xoja Bahouddin Naqshband hazratlariga bog‘liq manoqibnoma mazmunli she’rlar tadqiq qilingan.
Абул Баракот Насафий асарлари таҳлили
Мақолада ҳанафий мактабининг забардаст фақиҳи, илм таҳсили, асар таснифи, танқид ҳамда таҳлил бўйича ўз йўналишига эга бўлган аллома Ҳофизиддин Абул Баракот Насафий ҳаёти ва илмий мероси ҳақида сўз юритилган. Олимнинг тафсир, ақида ва фиқҳ йўналишларида ёзган беназир китоблари ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, унинг устоз ва шогирдлари зикр қилиниб, манбаларда унга берилган таърифлар келтирилган.
Миллий таълим тизими ва янги Ўзбекистон
Мақолада Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг жамият ҳаётида туб бурилиш даврининг ижтимоий-фалсафий моҳияти, ижтимоий аҳамияти ва инсон маънавий камолотига таъсири таҳлил қилинган ҳамда Ўзбекистонни янги босқичга олиб чиқиш омилларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ масалалар илмий муҳокама қилинади.
Шарқ мутафаккирларининг тарбия ҳақидаги педагогик қарашлари
М а қ о л а д а б у ю к мутафаккирларнинг таълимга оид таълим-тарбиявий қадриятлар сифатида тикланаётган педагогик қарашлари, тарбия ҳақидаги педагогик қарашлари ва Шарқ мутафаккирларининг ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати ҳақидаги таълимотлари, шунингдек, ўзига хос кўп асрлик тарихига эга бўлган педагогикада инсонпарварлик анъаналари таҳлил қилинган. Бу муаммо Ибн Сино, Фаробий, ал-Фарғоний, Элбек, Авлоний каби ўрта осиёлик олимлар томонидан кузатилган.
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида бошқарув кадрларининг ўзини ўзи ривожлантириш тизимини жорий этиш
Мазкур мақолада бошқарув кадрларининг ўзини ўзи ривожлантириш (self development/self improvement) тизими концепцияси, мақсад ва вазифалари ёритилган. Ўзини ўзи ривожлантириш компетенциялари стандарт ва моделларини ишлаб чиқиш зарурияти илмий асосланган. Мазкур соҳадаги хориж тажрибаси ўрганилган, шунингдек, бошқарув кадрларининг ўзини ўзи ривожлантириш бўйича махсус электрон ўқув курслар яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Affiliatsiya fenomenining diniy-psixologik tahlili
Ushbu maqolada affiliatsiya terminining psixologiya fani doirasidagi ta’rifi hamda o‘rganilganlik darajasiga doir bo‘lgan ma’lumotlar atroflicha tahlil etilgan. Shu bilan birga mazkur fenomenni tadqiq etish uchun o‘tkazilgan eksperimentlar va izlanishlardan misollar keltirib, har bir inson hayotidagi ahamiyatlilik darajasi tushuntirilgan. Bundan tashqari islom dinidagi silai rahm tushunchasi bilan o‘xshashlik jihatlari borasida ham Rasululloh (s.a.v.)ning hadisi shariflari misolida ma’lumotlar kelirib o‘tilgan.
Таълимда лойиҳа технологияси: самара ва муаммолар
мазкур мақолада таълим тизимида замонавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш, ўқитиш моделларини технологик тараққиёт ғоялари билан уйғунлаштириш, таълимнинг ахборотлаштирилиши, таълим жараёнида лойиҳа технологиясининг қўлланилиши ҳамда лойиҳа технологияси асосида инновацион фаолиятга бўлган заруратни аниқлаш, ҳамкорликдаги ўқув фаолиятини ташкил этиш ва ўқув жараёнида лойиҳа технологиясидан фойдаланишни такомиллаштириш масаласи таҳлил этилган.
Маҳалла ахборот тизимининг функционал имкониятлари
Ушбу мақола фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини автоматлаштириш жараёнларини амалга ошириши бўйича ишлаб чиқилган маҳалла ахборот тизимини функционал имкониятларини ёритишга бағишланган. Мақолада ахборот тизимини ишлаб чиқиш давомида яратилган роллар, уларнинг функционал имкониятлари ва амалга оширадиган вазифалари ёритилган. Шунингдек, мақолада вилоят ходими роли, унинг имкониятлари ва уларни мурожаатлар билан ишлаш жараёнларига батафсил тўхталиб ўтилган.
Дунёвий давлатда диний таълим тизими: Ўзбекистон тажрибаси
Мақолада сўнги йилларда Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилган туб ўзгаришлар ҳақида сўз борган. Хусусан, виждон эркинлиги ҳамда диний таълимнинг ҳуқуқий асослари, фуқаролар учун диний таълим борасида яратилган имкониятлар батафсил очиб берилган. Бундан ташқари, мақолада диний таълим бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан асоссиз билдирилаётган фиқрларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянилган ҳолда жавоб берилган.

