- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУСУЛМОНЛАРИ ДИНИЙ ИДОРАЛАРИНИНГ ФАТВО БЕРИШДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
Миродил Мирвахидович ХАЙДАРОВ (Muallif)Ушбу мақола Марказий Осиё мусулмонлари диний идораларининг минтақа давлатларидаги ижтимоий-сиёсий масалаларни тартибга солувчи фатволар чиқаришдаги ҳамкорлиги масалаларига бағишланган. Фатво мусулмонлар ижтимоий-сиёсий ҳаётининг кўп жабҳаларини белгилаб берувчи муҳим восита бўлиб, фатволар орқали диндорлар ўзларининг ҳаётий саволларига жавоб оладилар, мунозарали вазиятларни ҳал қиладилар. Мақолада фиқҳий масалаларда Марказий Осиё мусулмонлари диний идоралари вакиллари олдида турган асосий вазифалар баён этилган, шунингдек, фатволар ишлаб чиқишда ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида таклифлар берилган.
42-45329212026-08-01 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИДА ЎТИШ ДАВРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Мухтор НАЗИРОВ (Muallif)Мазкур илмий мақолада Марказий Осиё давлатларида мустақилликнинг илк даври – ўтиш даврида кечган сиёсий жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари ретроспектив таҳлил қилинган. Мақолада Марказий Осиё мамлакатларида ички ва ташқи деструктив хавф-хатарлар, таъсирлардан холи бўлган миллий давлатчиликни шакллантириш йўлидаги айрим жиҳатлар, мураккаб жараёнларнинг моҳияти, минтақа давлатларида амалга оширилган ислоҳотларнинг барқарор тараққиётга таъсири каби масалаларга доир фикр-мулоҳазалар баён қилинган.
208-214292182026-08-03 -
Марказий Осиё бошқарув тизимига доир илмий-назарий ёндашувлар
Зиёдилла ЗИНАТУЛЛАЕВ (Muallif)Мақола Марказий Осиё бошқарув тизими эволюциясига оид тадқиқотлар ва илмий-назарий ёндашувларни ўрганишга бағишланган. Унда Марказий Осиё тарихи, этнографияси, давлатчилиги, суд-ҳуқуқ тизими, минтақада кечган диний жараёнлар ёритилган. Шунингдек, сўнгги йилларда турли мунозараларга сабаб бўлаётган сомонийларнинг келиб чиқиши ҳақидаги масалага ҳам мурожаат қилинган. Мақола мазкур баҳсли муаммонинг бирламчи манбалар ва замонавий тадқиқотларда келтирилган маълумотларнинг қиёсий таҳлилига асосланган.
21-26191202026-08-03 -
МИР АБДУЛКАРИМ БУХОРИЙ ВА УНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТАРИХИГА ОИД АСАРИ
Наргиза ИСМАТОВА (Muallif)Мақола XVIII аср охири – XIX аср бошларида яшаган сайёҳ, тарихчи ҳамда дипломат Мир Абдулкарим бин Мир Исмоил Бухорий ҳамда унинг форс тилида ёзилган Марказий Осиё тарихига оид асари таҳлилига бағишланган. Тадқиқотда асар муаллифининг ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотлар тақдим этилиши баробарида китобнинг минтақа тарихи ҳамда географиясини тадқиқ этишдаги илмий аҳамияти ёритилган.
8-11185172026-08-05 -
ТУРК ҲОҚОНЛИГИ ДАВРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ДИНЛАР ВА УЛАРНИНГ БОШҚАРУВ ТИЗИМИГА ТАЪСИРИ
Ziyodilla ZINATULLAYEV (Muallif)Ислом кириб келиши арафасида Марказий Осиё турли халқлар ва маданиятларнинг ассимиляция жараёнлари фаол кечган ҳудуд бўлиши билан бир қаторда минтақада турли дин ва таълимотлар чуқур илдиз отган эди. Мазкур эътиқодлар жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида жуда катта таъсирга эга бўлган. Мақолада Марказий Осиёнинг исломгача бўлган даврдаги қадимги динлари ва бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида ёритилган.
139-143346182026-08-02 -
БМТ-80: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН, ЯНГИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА ГЛОБАЛ ХАТАРЛАРГА КОМПЛЕКС ЁНДАШУВ
Акмалхон АКМАЛХAНОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда БМТ майдонида илгари сурган ташаббуслари, айниқса, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатлари таҳлил қилинади. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёни тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт маконига айлантиришга қаратилган комплекс ёндашуви БМТнинг глобал мақсадлари (Барқарор Ривожланиш Мақсадлари, тинчликни сақлаш) билан қанчалик уйғун эканлигини кўрсатиб берилади.
34-37281152026-09-19 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА МУҲАДДИСЛАРНИНГ ЎРНИ
Дурбек РАХИМДЖАНОВ, Лаззат РЫСБЕКОВА (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда ҳадис илмининг шаклланиши, ривожланиши ва унда муҳаддис олимларнинг ўрни ҳақида сўз боради. Мақолада, шунингдек, илк ҳадис етказувчилар турли соҳа вакиллари бўлиб, ҳадис ва ҳикматларни одамларга етказишда фаол бўлганликлари ҳам очиб берилган. Маълумотлар минтақанинг маънавий тарихи билан боғлиқ бирламчи манбалар маълумотлари асосида ёритилган.
16-20242192026-08-03 -
ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ОҚИБАТЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИ
Мухтор Махмудович НАЗИРОВ (Muallif)Мазкур мақолада иқлим ўзгариши муаммоларининг глобал аҳамияти, табиий офатлар ва уларнинг оқибатлари кўриб чиқилади. Мақолада асосий эътибор Марказий Осиёдаги долзарб экологик муаммолар, жумладан минтақада сув тақчиллиги муаммоси таҳлил қилинган ва унинг ечими учун билдирилган таклифлар умумлаштирилган.
97-102138172026-08-03 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИДА МИНТАҚАВИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЎРНИ
Жавоҳирхон СОБИРОВ (Muallif)Мазкур мақолада Марказий Осиёнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлашда минтақавий ташкилотлар аҳамияти, хусусан, туркий тили давлатлар ҳамкорлиги кенгаши ва Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг минтақа ривожида тутган ўрнига тўхталиб ўтилган. Мазкур минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва хавфсизлиги масалаларига минтақавий ташкилотларнинг таъсири ёритиб берилган. Минтақа тараққиётига бевосита таъсир кўрсатадиган Туркий Кенгаш ва ШҲТ фаолияти таҳлил қилинган.
110-113137142026-08-03 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ: БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА МОСЛАШИШ
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашнинг хусусиятлари ва устувор йўналишлари, иқлим ўзгаришига мослашишнинг минтақавий жиҳатлари, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш чора-тадбирлари, яшил иқтисодиётни шакллантиришдаги муаммоларни ҳал қилиш, Орол экологик халоқатнинг салбий оқибатларини камайтириш чора-тадбирлари, икки ва кўп томонлама келишувларни амалга ошириш асосида Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича эко-инновациялар асосида иқтисодий, ижтимоий ва экологик чора-тадбирларни асослаб берилган.
137-141310122026-08-03 -
ТУРКИЙ ТИЛЛИ ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ИНТЕГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Жавоҳирхон СОБИРОВ (Muallif)Ушбу мақолада Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг халқаро алоқалардаги роли ёритилган. Бундан ташқари, туркийзабон халқларнинг келиб чиқиши тарихли, маданияти, тили ва динининг яқинлиги ҳақида сўз юритилади. Мақолада Марказий Осиё мамлакатларини Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашидаги иштирокининг аҳамияти ва ташкилот доирасида интеграцион жараёнларга таъсири каби масалаларга доир фикр-мулоҳазалар баён этилган.
102-105270202026-08-02 -
НАВРЎЗ БАЙРАМИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТОМОНИДАН НИШОНЛАНИШИ ТАРИХИ
Нурулло ТУРСУНОВ, Отабек НАЗАРОВ (Muallif)Мақолада, ёритилган Марказий Осиё халқлари ҳаёти ва ўтмишида муҳим ўрин тутган зардуштийлик динининг йил фасллари билан боғлиқ байрамлари, айниқса, Наврўз байрамида ўтказиладиган удумлар ва маросимлар халқимиз анъанавий турмуш тарзида қадимий диний эътиқодлар ва улар билан боғлиқ урф-одатлар аксариятининг асл моҳияти ва мазмуни бугунги кунда унутилган бўлсада, лекин улар ҳанузгача исломий кўринишда ёки у билан ўзаро уйғунлашиб одат, анъана сифатида яшаб келмоқда.
132-138299152026-08-02 -
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИК БЎЙИЧА ТАШАББУСЛАРИ
Мухтор Махмудович НАЗИРОВ (Muallif)Мақолада 2025 йилдаги глобал экологик вазият, иқлим ўзгариши ва унинг Марказий Осиё ҳамда Ўзбекистонга таъсири таҳлил қилинади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро ташаббуслари, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси ва минтақавий ҳамкорлик масалалари ёритилган. Орол фожиаси, сув ресурслари ва барқарор ривожланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
25-30396152026-09-19 -
XIV - XV АСРЛАРДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ-МИСР МУНОСАБАТЛАРИ
Зуҳра АРИПОВА (Muallif)XIV аср охири ва XV асрда Марказий Осиё (Амир Темур ва Шоҳрух давлати) ва Миср (мамлуклар султонлиги) ўртасидаги муносабатлар мураккаб дипломатик алоқалар билан кечган. Амир Темур ўз ташқи сиёсатида Мисрни бетараф қолдиришга интилган бўлса, Шоҳрух даврида муносабатлар асосан Каъба кисвасини тайёрлаш шарафи учун кураш билан боғлиқ кескин тус олган. Давлат раҳбарларининг ёзишмалари ўша даврдаги мусулмон оламидаги кучлар нисбатини, Амир Темурнинг дипломатик "усул"ларини ва икки томон ўртасидаги рақобатни яққол намоён этади.
44-4729162026-07-01 -
ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАҲЛИЛИ
Неъматулло НАСРУЛЛАЕВ (Muallif)Ушбу мақолада Қуръони каримнинг Абу Райҳон Беруний номидаги ЎзР ФАШИда сақланаётган бир қатор ноёб нусхаларининг манбашунослик таҳлили ҳақида сўз боради. Муаллиф томонидан Қуръони карим қўлёзмаларининг жами 28 та IX-XIX асрлар орасига тегишли Марказий Осиё шаҳарларида кўчирилган нусхалар кўриб чиқилган. Фонддаги бундай ноёб маънавий бойлик нусхалар республиканинг бошқа фондларида деярли учрамайди. Улар ўзининг қадимийлиги, хатининг нафислиги, тўлиқ ва яхши сақланиши билан бошқа фонд нусхаларидан ажралиб туради.
30-35343172026-08-19 -
ИСЛОМ МАФКУРАСИДА САЁҲАТ ОМИЛИ: МОҲИЯТ ВА АҲАМИЯТ
Гулдона Мамановна ТАНИЕВА (Muallif)Саёҳат ислом динининг ёйилишида ва ислом цивилизацияси тараққиётида жуда муҳим омил саналади. Ўрта асрларда мусулмонларнинг илм ўрганиш, савдо иши, элчилик алоқалари ва ҳаж қилиш мақсадларида амалга оширилган саёҳатлари халқаро маданий алоқалар ривожи, ислом маданиятининг кенг ёйилиши учун катта имконият яратган. Шу маънода сафар омили Марказий Осиё мусулмонлари ҳаётида ўзига хос ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва маърифий жиҳатларга эга бўлган.
55-58174162026-08-01 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁГА ИСЛОМ ДИНИ АНЪАНАЛАРИНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ
Илхомжон БЕКМИРЗАЕВ (Muallif)Ушбу мақолада асосий эътибор Марказий Осиё жумладан Мовароуннаҳр марказий шаҳарлари ҳисобланган Бухоро ва Самарқандда саккизинчи ва ўн учинчи асрларда ислом илмлари тараққиёти ва ислом анъаналарининг минтақага кириб келиши ва ривожланиши ҳақида бирламчи манбаларга таянган ҳолда маълумотлар берилади.
14-22314162026-08-02 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА КОНФЕССИОНАЛ СИНКРЕТИЗМ ВА УНИНГ ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ТАЪСИРИ
Timur AXMEDOV (Muallif)Кўп асрлар давомида дин Марказий Осиё жамияти маънавий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб келган. Марказий Осиёдаги диний қарашларнинг асосий хусусияти синкретизм – турли хил эътиқодлар ва культлар уйғунлигидир. Минтақа мусулмон оламига ўзига хос маданий-цивилизация хусусиятлари билан кириб келди, уларнинг ўзига хос белгиси – инсонпарварлик, бағрикенглик ва маърифатпарварлик ғоялари бўлган. Конфессионал синкретизм минтақа тарихида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
96-100244222026-08-19 -
AFGHAN FACTOR IN THE FORMATION OF A STABLE POLITICAL ENVIRONMENT IN CENTRAL ASIA
Mukhtor NAZIROV, Javlon ASQAROV (Muallif)Мазкур мақолада Марказий Осиёда сиёсий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда минтақавий тараққиёт салоҳуятини янги даражага кўтариш жараёнларидаги Афғонистон омили, бу борадаги Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари таҳлил қилинади. Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги яхши қўйничилик муносабатларининг изчил ривожланшии очиб берилди.
114-117339192026-08-02 -
XIV – XV асрларда Марказий Осиё-Миср муносабатлари
Зуҳра АРИПОВА (Muallif)Мақолада XIV аср охири ва XV асрда Марказий Осиёдаги Соҳибқирон Амир Темур ва Шоҳрух Мирзо давлатлари билан Миср мамлуклар султонлиги ўртасидаги дипломатик алоқалар тарихи ўрганилган. Давлатлар ўртасидаги элчи алмашинувлар, ёзишмалар ва сиёсий муносабатларнинг ривожланиш босқичлари таҳлил қилинган. Амир Темурнинг Миср билан дўстона алоқалар ўрнатиш ёки уни бетараф сақлаш борасидаги дипломатик сиёсати ёритилган. Шунингдек, Каъба кисвасини тайёрлаш билан боғлиқ масалалар ва икки минтақа ўртасидаги маданий алоқалар очиб берилган.
44-4735142026-08-04 -
Шошлик муҳаддисларнинг Марвдаги фаолияти
Нематулло МУХАМЕДОВ (Muallif)IX-XII асрлар Мусулмон Ренессанси даври сифатида эътироф этилган. Ушбу даврда Марказий Осиёда илмфан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бухоро, Самарқанд, Насаф, Термиз, Хива, Марв, Шош каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Милодий IX аср ҳадис илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “ҳадис илмининг олтин асри” деб юритилади.
Мақолада ўрта асрларда (IX-XII) яшаган Шошлик муҳаддисларнинг минтақа илмий марказларида ва Марвдаги фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида ҳадис илмини ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Хива, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Қазвин каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.
3-7221162026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БАҒРИКЕНГЛИК СИЁСАТИНИНГ ХАЛҚАРО ДАРАЖАДАГИ НАМОЙИШИ
Саидумархон Сирожиддин ўғли БУРГУТХОНОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи асосида мамлакатнинг бағрикенглик сиёсатининг халқаро даражадаги стратегик намоёни таҳлил қилинади. Марказий Осиёда минтақавий тинчликни мустаҳкамлаш, глобал экологик таҳдидларга қарши курашиш ҳамда халқлар, маданиятлар ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш Ўзбекистоннинг “жаҳолатга қарши маърифат” тамойилига асосланган бағрикенглик позициясининг узвий давомидир. Мамлакатнинг устувор йўналишлари, жумладан, ёшларни тинчлик руҳида тарбиялаш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича аниқ таклифлари кўриб чиқилади.
88-91159252026-09-19 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ: ЭКОЛОГИК ЙЎНАЛТИРИЛГАН БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШНИНГ МИНТАҚАВИЙ ЖИҲАТЛАРИ ВА УСТУВОРЛИКЛАРИ
Абдували Исаджанов (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда экологик йўналтирилган барқарор ривожланишнинг минтақавий жиҳатлари, иқлим ўзгаришининг оқибатлари ва «яшил» иқтисодиётга ўтиш истиқболлари таҳлил қилинади. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда ҳароратнинг кўтарилиши, музликларнинг эриши, сув ресурсларининг камайиши каби муаммолар кўриб чиқилган. Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 2030 йилга бориб 25% га етказиш режалаштирилган. «Яшил» иқтисодиётни баҳолаш механизми ва экологик хавфсизлик чоралари баён этилган.
91-9625182026-07-23 -
ИЛОҲИЁТНИ РАЦИОНАЛ ТАМОЙИЛЛАР ВОСИТАСИДА ТУШУНИШ
Рамзиддин ИСАКДЖАНОВ (Muallif)Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир мероси жаҳон олимлари томонидан ўрганилишда давом этмоқда.
91-98239222026-08-03 -
XI-XII АСРЛАРДА МОВАРОУННАҲРДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Зиёдилла ЗИНАТУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада келиб чиқиши туркийлардан бўлган ва Марказий Осиёда ўз давлатларига асос солган мусулмон сулолалари ҳамда уларнинг бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида ёритилган. Шунингдек, сомонийлар девон тизимининг кейинги сулолалар томонидан ўзлаштирилиб такомиллаштирилгани ва маҳаллий анъаналар асосида бойитилгани ҳамда вазирликлар, муҳим унвон, мансаб ва лавозимлар ҳақида ҳам маълумотлар берилган.
74-80244262026-08-03

