- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЗАМОНАВИЙ ҒАРБ ДИН ФАЛСАФАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ботир ВАЛИЕВ (Muallif)Мақола ҳозирги давр дин фалсафаси таҳлилига бағишланган. Унда замонавий ғарб дин фалсафасининг асосий йўналишлари тавсифи берилади, уларнинг турлари ва глобал дунёдаги ривожланиш хусусиятлари кўрсатиб ўтилади. Экзистенциализм, неосхоластика ва неотомизм, динга ва унинг жамиятдаги ролига рационал - мантиқий қараш, дин феноменининг постсекуляр характери ва унга билиш нуқтаи назаридан ёндашиш – дунёдаги замонавий диний жараёнларни тушунишнинг хусусиятлари ва манбаи сифатида фарқлаб олинади.
120-1262152026-08-03 -
Дин фалсафасини ўқитишнинг долзарб вазифалари
Абдухолиқ Ташанов (Muallif)Олий таълим тизимида 'Дин фалсафаси' фанини ўқитишнинг методологик асослари, тамойиллари ва долзарб вазифалари таҳлил қилинган. Мақолада дин фалсафасини бошқа ижтимоий-гуманитар фанлардан (дин тарихи, илоҳиёт ва ҳ.к.) фарқловчи хусусиятлари, унинг тарихийлик ва мантиқийлик методлари асосида ўқитилиши ҳамда талабаларда илмий дунёқарашни шакллантиришдаги аҳамияти ёритилган.
63-65312026-08-04 -
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРДА ДИН ВА ТАБОБАТ МАСАЛАСИНИ ЎРГАНИШДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)инсоният тарихи давомида тиббиёт масаласи хеч қачон ўз долзарблигини йўқотмаган. Айниқса, унинг дин билан асосланиши ёки диний таълимотларга зид бўлиши муҳокама марказида бўлган. Антик давр олимлари томонидан ёзилган тиббиётга оид асарларда диний мотив учрамасада, диний адабиётларда тиббиёт масаласи доимо изоҳланган. Кейинчалик, жамиятда диннинг ўрни кучайиши билан тиббиёт билан шуғулланувчи олимлар ҳам ўз қарашларини дин билан исботлашга ҳаракат қилдилар.
79-83822026-08-03 -
ПСИХОЛОГИЯДА МЕТОДОЛОГИК ДИЛЕММА: ТУРҒУН ВА НОТУРҒУН ДИНАМИК ТИЗИМЛАР ТАҲЛИЛИ
Хўжагелди АЛИМОВ (Muallif)Мазкур мақолада диний материалларни таҳлил қилишда олимлар тўқнаш келадиган муаммо уақида фикр юритилади. Дин психологиясида соф материалистик ёндашув таҳлилнинг бир ёқламалигига олиб келади. Бунга мисоллар кўп. Бу камчиликни бартараф этим учун янгича ёндашув талаб этилади. Бу ёндашув дин психологиясига янги тамойилнинг киритилиши зарурлиги билан белгиланади. Илоҳийлик тамойили мазкур муаммонинг ечимидир. Бунине учун тургун ва нотургун тизимлар масаласини ҳал этишга тўгри келади. Мацолада мана шу масалалар ёритилади.
99-102852026-05-22 -
ДИНИЙ ИЖТИМОИЙЛАШУВ ЖАРАЁНИНИ ЎРГАНИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ-ТАРИХИЙ ТАҲЛИЛИ
Жаҳонгир МЕЛИКУЗИЕВ (Muallif)Мақолада диншуносликнинг муҳим соҳаларидан бўлган дин социологияси фани доирасида “диний ижтимоийлашув жараёни” тушунчаси мазмунига бағишланган илмий-назарий қарашлар таснифланган, унинг таърифи ойдинлаштирилган ва ижтимоий-тарихий таҳлил қилинган. Шунингдек, муаллиф томонидан юртимизда илмий изланишларнинг мустақил ёки яхлит тадқиқот объекти сифатида ҳали ўрганилмаган ушбу жараённи дин социологиясида ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатларда ўрганиш имкониятларига тўхталиб ўтилган.
32-372832026-08-03 -
ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНДНИНГ ҲАЁТИ, ФАОЛИЯТИ ВА ҚАРАШЛАРИ: ҒИЖДУВОНИЙГА ҚАЙТИШ ВА ХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ
Комилжон РАҲИМОВ (Muallif)Хожа Баҳоуддин Нақшбанд (718/1318-791/1389) XII асрда Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (тахм. 496/1103-575/1179) томонидан асос солинган тариқатни такомиллаштириб, нуфузли тариқатлардан бирига айлантирди. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд Ғиждувоний томонидан жорий этилган, аммо зикри жаҳрийни маъқул топган кейинги пирлар томонидан бекор қилинган зикри хафийни қайтадан жорий этди, Юсуф Ҳамадоний ва Абдулхолиқ Ғиждувоний томонидан ишлаб чиқилган саккиз рашҳага учта янги рашҳа (вуқуфи замоний, вуқуфи ададий, вуқуфи қалбий) қўшиб, уларнинг сонини ўн биттага етказди. Баҳоуддин Нақшбанд таркидунёчилик ва гўшанишинликни инкор этаркан, одамлар билан фаол муносабатда бўлиш ва касб-кор билан шуғулланиш, шу билан бир пайтда бир лаҳза бўлса-да худони эсдан чиқармасликни тарғиб этди. Ушбу мақолада тарихий манбалар ва тадқиқотларга таянган ҳолда Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти, фаолияти ва таълимоти тўғрисида нисбатан аниқроқ маълумотлар беришга ҳамда бу борадаги ягича хулосалар баён этишга ҳаракат қилинган.
18-301042026-08-03 -
ДИН НИҚОБИ ОСТИДАГИ МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР ВА ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИГА ТУҒДИРАЁТГАН ХАВФ-ХАТАРЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Нодир Баходирович МАҲКАМОВ (Muallif)Мақолада турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик гуруҳлар томонидан ўзларининг бузғунчи мафкурасини асослаш учун фойдаланадиган дин ниқоби остидаги мафкуравий таҳдидларнинг тушунчаси таҳлил қилинган. Давлат хавфсизлиги ва мафкуравий соҳанинг ўзаро муносабати ҳамда боғлиқлиги ўрганилган. Ушбу турдаги мафкуравий таҳдидларни тушунишда турли илмий ёндашувлар таққосланган ва муаллифлик таърифи берилган ҳамда бошқа ғоявий хавф-хатарлардан фарқи асосланган.
90-1002242026-07-31 -
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТИ РИВОЖИДА МИЛЛИЙ, ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ
Раҳматилла Раҳимбоевич ҒОЙИБНАЗАРОВ (Muallif)Ушбу мақолада Ўзбекистон давлати ўз миллий тараққиёти жараёнида - жамият қонунлари ва ҳуқуқий нормаларидан, фан-техника, маданият ютуқлари ва умуминсоний ва диний қадриятлардан тўла фойдаланиши, бошқа соҳалар каби дин ва диний қадриятларнинг ушбу жараёнда тутган ўрни масалаларига эътибор қаратилади. Шунингдек, бугунги кунда диний қадриятларни тиклаш масаласига катта аҳамият берилаётгани, амалга оширилаётган дин соҳасидаги ислоҳотлар, тарғибот ишлари ва бу борадаги муаммолар фалсафий таҳлил этилади.
72-75922026-08-01 -
ЁШЛАРДА ДИН ОМИЛИ АСОСИДА ПСИХОЛОГИК ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Зебо Хамидовна КАСИМОВА , Лаззат Касымбековна РЫСБЕКОВА (Muallif)Ушбу мақола психологик иммунитет концепциясининг таҳлилига бағишланган бўлиб, унинг шаклланишида дин омили ва замонавий мафкуравий чақириқларнинг ўрни ҳақида гап боради. Глобаллашув ва ахборот хуружларининг ёшларнинг маънавий-руҳий барқарорлигига таъсири ўрганилиб, ислом динининг маънавий-ахлоқий қадриятларини таълим жараёнига сингдириш муҳимлиги таъкидланади. Муаллиф дунёвийлик тамойилларига содиқлик ва турли диний, маданий анъаналар ўртасидаги ўзаро тушунишни сақлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, психологик иммунитетни ривожлантиришга комплекс ёндашувни таклиф этади, жумладан, назарий тайёргарлик, амалий фаолият ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш.
87-921342026-08-04 -
ДИНИЙ ОМИЛНИНГ ТАРИХИЙ ЖАРАЁНЛАРДАГИ ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛИ
Дилафруз ТУРДИЕВА (Muallif)Ушбу мақолада дин омили, унинг давлатлар сиёсатидаги ўрни, хусусан Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари тарихи ва ҳозирги кундаги аҳамияти, халқаро муносабатлардаги ўрни, дин шахс ва жамият ўртасидаги боғловчи, жаҳон ҳамжамияти сиёсий тизимида келишувга эришишдаги муҳим омил экани ҳақида сўз юритилади. Халқаро сиёсатда маданий ва диний омил ҳам бошқа омиллардан кам бўлмаган муҳим аҳамият касб этаётганига аҳамият берилган.
87-921412026-08-02 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)Узбекистан Республикаси жаҳон ҳамжамиятига кириб бораётган бир шароитда турли конфессия вакиллари билам мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш катта аҳамият касб этади. Узбек халқининг илеор мадании ва маънавий меросини тиклаш ва янги шароитда янада ривожлантириш, бу ҳудуддаги илк замондан ҳозиргача мавжуд динлар тарихи, ҳаётий тажрибаси, тадрижий тараққиётини ўрганиш ватам тарихини чуқурроқ тушуниб етиш, уни севши ва у билан фахрланиш ҳис-туйгуларини шакллантиришга хизмат қилади. Дин ва қонун ўзаро муносабатларини билиш республикада демократии ҳуқу'қий жамият қуриш пойдеворини мустахкамлашга хизмат килади.
62-6550102026-05-14 -
«Тарих мухтасар ад-Дувал» Ибн ал-Ибрий ва унинг мусулмон манбалари
Юлдуз Исмаилова (Muallif)Мақолада XIII асрда яшаган сирийлик тарихчи, энциклопедист олим Абу-л-Фарадж Бар Эбрей (Бар Гебрей, 1226–1286)нинг «Тарих мухтасар ад-дувал» («Давлатларнинг қисқача тарихи») асари ва унинг мусулмон манбалари чуқур тадқиқ қилинган. Бар Эбрейнинг бу асари дастлаб сирий тилида ёзилиб, кейинчалик унинг ўзи томонидан Марага шаҳри аҳлининг илтимосига кўра араб тилига таржима қилинган ва қайта ишланган. Мақолада асарнинг композицион тузилиши, яъни умумий тарих ва таржимаи ҳол жанрларининг уйғунлашуви таҳлил этилган. Бар Эбрейнинг асосий манбалари сифатида Изз ад-Дин Ибн ал-Асирнинг «ал-Камил фи-т-тарих» (араб халифалари тарихи учун), Жамол ад-Дин Ибн ал-Кифтийнинг «Тарих ал-ҳукама» (илм тарихи учун) ва Ато Малик Жувайнийнинг «Тарихи жаҳонгушо» (моғуллар тарихи учун) асарлари атрофлича таҳлил қилинган. Муаллиф Бар Эбрейнинг манбаларга муносабати, уларни қисқартириш, қайта ишлаш ва ўз услубида баён этиш усулларини ёритиб, унинг тарихнависликдаги ўрнини аниқлаган.
8-12222026-07-23 -
САУДИЯ АРАБИСТОНИДА ФАТВОНИНГ ЎРНИ
Бахтиёр Мамадиев (Muallif)Мақолада замонавий Саудия Арабистони давлати шароитида диний фатволарнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётга таъсири тадқиқ этилади. Консерватив уламолар ва мўътадил қарашдаги дин хизматчилари ўртасидаги мафкуравий курашлар ҳамда жамиятни модернизация қилиш жараёнлари ёритилади. Шунингдек, фатво институтини марказлаштириш бўйича қирол оиласи томонидан амалга оширилган жиддий ислоҳотлар атрофлича баён қилинади. Аёллар ҳуқуқлари, замонавий технологиялар ва ислоҳотларга доир муҳим фатволар таҳлилга тортилади.
7-10322026-07-22 -
КОНЦЕПЦИЯ: ТИББИЙ ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ АМАЛИЁТИДАГИ МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР (Молик Бадрий асарлари мисолида)
Хўжагелди АЛИМОВ (Muallif)Мазкур мақолада бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган, дикий ва тиббий психологик йўналишда амалиётлар олиб бораётган “мутахассислар” га нисбатан “Узбекистан Республикаси фуцароларининг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний сщадаги давлат сиёсати концепцияси”да берилган баҳо ҳамда талаблар тўгрисида маълумотлар берилади. Маълумки, айрим сохта психологлар дин коми билан тиббий хизматни амалга отирмоқдалар ва мижозларга шифо беришнинг ўрнига, уларнинг эътиқодига ақидавий жиҳатдан салбий таъсир курмоқдалар. Концепциянинг “илмий исботланмаган медицинами оммавий таргиб цилмаслик,> масалаларга ҳам эътиборини қаратганлиги диққатга сазовордир.
76-801232026-05-14 -
ВИРТУАЛ МАКОНДА ДИН ВА ИЖТИМОИЙ ИДЕНТИКЛИК ТАҲЛИЛИ
Dono Kalandarova (Muallif)Мақолада виртуал макон ва кибермаконнинг онтологик хусусиятлари, хусусан, онтологик моделнинг борлиқ ҳамда мавжудликни дақиқ нуқталарини орқали, технократик, деконструктив ва психоаналитик моделлар кўринишларида таҳлил қилинган. Шунингдек, идентиклик ва идентификалашув жараёнининг мазмун моҳияти ва механизмлари уларни амалдаги жараёнларида бирламчи ўринда мобил мессенжерлар орқали амалга ошиш хусусиятлари еритиб берилган.
80-841452026-08-01 -
Ўзбекистон – диний бағрикенглик қарор топган юрт
Элдор Ибрагимов (Muallif)Ушбу мақолада Ўзбекистон ҳудудида азалдан турли дин вакилларининг тинч-тотув ва бағрикенглик тамойиллари асосида яшаб келганлиги, тарихий синовлар даврида мусулмонлар ва бошқа дин вакилларининг бир-бирларига кўрсатган ўзаро ёрдами ҳамда диний бағрикенгликнинг аҳамияти ёритилган.
95-97202026-08-19 -
XIX АСР БИРИНЧИ ЯРМИДА ҚЎҚОН ХОНЛИГИ ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАРИДА ДИН ВАКИЛЛАРИНИНГ ЎРНИ (Россия ва Туркия элчиликлари мисолида)
Исмоилжон Икромов (Muallif)Мақолада XIX аср биринчи ярмида Қўқон хонлигининг Россия ва Усмонли Туркия давлатлари билан дипломатик алоқаларида дин вакилларининг ўрни таҳлил қилинган. Қўқон хонлари элчилик вазифасини юксак обрўли диний уламоларга топширганлари, хусусан, Ҳожи Мир Қурбон судурнинг Россия ва Туркияга қилган элчиликлари, унинг фаолияти ва дипломатик маҳорати ҳақида маълумот берилган. Мақолада нақшбандия-мужаддидия тариқати вакили Муҳаммад Халил Соҳибзоданинг Петербургга элчилик қилгани, Қўқоннинг савдо ва сиёсий манфаатларини илгари суришдаги роли ёритилган. Шунингдек, Қўқон хонлигининг Россия ва Туркия билан муносабатларидаги асосий мақсадлари, минтақадаги рақобат ва унинг самараси ҳақида хулосалар берилган.
90-93222026-07-23 -
ДИНИЙ АТАМАЛАРНИНГ ДИНЛАРАРО МУЛОҚОТДАГИ АҲАМИЯТИ
Феруза ХОДЖАКУЛОВА (Muallif)Ушбу мақола динлараро мулоқот ва ўзаро тушунишни шакллантиришда диний атамаларнинг ўзгартирувчи кучига урғу бериб, уларнинг турли дин вакиллари ўртасида ҳамдардлик, ҳурмат ва ҳамкорликни ривожлантиришдаги ролини таъкидлайди. Мақолада IMRAD тузилмасидан, диний атамалар ва уларнинг динлараро мулоқотни шакллантиришга таъсирини таҳлил қилишда ўз сўровларини ташкил этишда фойдаланади.
19-211742026-08-03 -
АБУЛ МУИН НАСАФИЙНИНГ “АТ-ТАМҲИД ФИ ҚАВОИД АТ-ТАВҲИД” АСАРИ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ
Ўктам ПАЛВОНОВ (Muallif)Абул Муин Насафий (418-508/1027-1115) мотуридия таълимотининг энг машҳур олимларидан бири сифатида эътироф этилган. Аллома ушбу таълимотнинг “шаклланиш” босқичига “Табсират ал-адилла”, “ат-Тамҳид фи қавоид ат-тавҳид”, “Баҳр ал-калом” каби машҳур асарлари билан катта ҳисса қўшган. Жумладан, унинг “Ат-Тамҳид фи усул ад-дин” асарида ақидавий масалалар 33 та фаслга таснифланган бўлиб, улардан 17 таси бевосита Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатларига оид.
15-191432026-08-03 -
ХОРИЖИЙ ТАДҚИҚОТЛАРДА ЁШЛАР ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРИ СОЦИАЛ-ПСИХОЛОГИК МУАММОСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Юлдузхон Рахатовна ДОСЖАНОВА (Muallif)Мазкур мақолада хорижда дин ва диний қадриятлар билан боғлиқ бўлган тадқиқот ишларининг натижалари ҳамда ёшлар диний қадриятларининг социал-психологик хусусиятлари муаммосини ўрганилганлик даражаси акс этган. Хориж психологиясида олиб борилган илмий изланишлар шуни кўрсатдики, диний қадриятларга доир бўлган эмпирик тадқиқот ишларида диндорлик типлари, даражалари, диний хулқ-атвор ва қадриятлар акс этган. Шу боисдан мазкур мақолада ушбу тушунчалар доирасида олиб борилган тадқиқот ишларини келтириб ўтилди.
94-992222026-08-03 -
СИЁСИЙ ИНСТИТУТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ
Азиз Нормирзаевич ЮЛДАШЕВ (Muallif)Мақолада сиёсий институтларнинг турлари ва уларнинг функциялари, сиёсий бошыарувнинг самарадорлигини оширишдаги ўрни ва омиллари ёритилиб, сиёсий институтларнинг шаклланиш жараёни, ривожланиш ва такомиллашуви омиллари, сиёсий институтларнинг вазифалари ва фаолиятининг аспектлари таҳлил қилинган. Давлат ва жамият сиёсий тизимини ташкил этадиган асосий институтлардан бири давлат, яъни ҳокимият, армия ва дин ёритилиб сиёсий институтларнинг турлари даврийликка асосланиб икки тарихий ва замонавий турларга ажратилиши ўрганилган.
102-1061362026-08-03 -
ИСЛОМДА ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР ИЛМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Шукрулло ЖЎРАЕВ (Muallif)Мақолада исломда халқаро муносабатларни тартибга солиш илми бўлган “сияр” тармоғининг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда ўзига хос хусусиятлари хақида маълумот берилган. “Сияр” уруш ва тинчлик ҳолатларида мусулмонларнинг ўзга дин вакиллари билан олиб борадиган муносабатларини тартибга солувчи қоидалар илми ҳисобланади. Хусусан, мусулмонлар ва ғайридинлар ўртасида тузилган уруш ва тинчлик шартномалари, уруш олиб боришда амал қилиш керак бўлган инсонпарварлик тамойиллари, ўзга давлатларга элчилар юбориш тартиби, мусулмонлар диёрида яшовчи ўзга дин вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир фиқҳий қоидалар сияр илми орқали ўрганилган.
8-121342026-08-02 -
БАҒРИКЕНГЛИКНИНГ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ
Aziza NOSIROVA (Muallif)Мақолада диний ксенофобия ва исламофобияни олдини олишда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва ислом динининг бағрикенглик ғояларидан мисоллар келтирилган. Диний ва миллий бағрикенглик демократик давлат ва жамиятнинг муҳим жиҳати бўлиб, бағрикенглик фуқароларо тинчликни таъминлайди, жамиятда табиий равишда учрайдиган ижтимоий фарқларнинг кескинлашувига, ижтимоий низоларнинг юзага келишига йўл қўймайди.
101-104332026-08-19 -
Конфессиялараро бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси
Элдор ИБРАГИМОВ (Muallif)Ўзбекистон асрлар давомида турли дин, маданият ва турмуш тарзига эга халқларнинг биргаликда яшаши ва ҳамкорлиги маркази бўлиб келган. Мамлакатда динлараро соғлом мулоқотдан кўзланган мақсад ўзаро адоват кайфиятининг олдини олиш, ўзаро ҳурмат асосида динлараро муносабатларни ўрнатиш ва диний конфессияларнинг тинч-тотув яшашини таъминлаш, энг муҳими, тинчлик маданиятини шакллантиришдан иборат. Ўзбекистонда шаклланган диний бағрикенглик анъаналари бошқа давлатлар uchun ҳам намуна бўла олади.
172-1751562026-08-03 -
ИСЛОМ ҲУҚУҚИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН
Абдумухтор РАХМАНОВ (Muallif)Мақолада давлат ва дин ўртасидаги инсонпарварлик ҳуқуқий муносабатларни ривожлантирадиган ислом ҳуқуқи билан боғлиқ тарихий тараққиёт ва миллий менталитетга хос бўлган давлат шаклининг хусусиятлари таҳлил этилди. Шунингдек, мақолада давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси механизми масалалари ҳам таҳлил қилинган.
9-1210102026-08-03

