- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА КОНФЕССИОНАЛ СИНКРЕТИЗМ ВА УНИНГ ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ТАЪСИРИ
Timur AXMEDOV (Muallif)Кўп асрлар давомида дин Марказий Осиё жамияти маънавий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб келган. Марказий Осиёдаги диний қарашларнинг асосий хусусияти синкретизм – турли хил эътиқодлар ва культлар уйғунлигидир. Минтақа мусулмон оламига ўзига хос маданий-цивилизация хусусиятлари билан кириб келди, уларнинг ўзига хос белгиси – инсонпарварлик, бағрикенглик ва маърифатпарварлик ғоялари бўлган. Конфессионал синкретизм минтақа тарихида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
96-100342026-08-19 -
ХИТОЙ ДАВЛАТЧИЛИК ТИЗИМИ ШАКЛЛАНИШИ ТАРИХИ
Нажмиддин НИЗОМИДДИНОВ (Muallif)Мазкур мақола қадимги Хитой давлатчилик тизими тарихига бағишланган. Шу боис мамлакатнинг бошқаруви ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун дастлаб Хитой афсонасига мурожаат қиламиз. “Қачонлардир «Осмон ости»ни донишманд Ян бошқарган. У қаригач валийаҳд деб ўз ўғлини эмас, балки иқтидорли ва шижоатли Шунни тайинлаган. Вақт ўтиши билан Шун ўз тахтини одамларни сув тошқинидан қутқара оладиган кишига топширишини эълон қилган. Бу ишни фақат буюк Уу уддалаган”. Айни шу масъулият туйғуси қадимги Хитой давлатчилик тизими тамойилини белгилаган.
3-92632026-08-03 -
ИМОМ АБУЛ ЮСР ПАЗДАВИЙ АДАШГАН СУФИЙЛАР ҲАҚИДА
Абдуллоҳ АБДУЛМАЖИД ўғли (Muallif)Мовароуннаҳр ислом илми ривожида муҳим ўрин тутган Имом Абул Юср Паздавийнинг ҳаёти ва ақидавий қарашлари таҳлил этилади. Муаллиф олимнинг "Усул ад-дин" асарида тасаввуф ниқоби остида ислом ақидасига зид йўл тутган адашган суфий фирқалар (ҳуббийлар, ибоҳатийлар, ҳулулийлар ва б.) ҳақида берган раддияларига тўхталади. Мақолада Паздавийнинг адашган кимсаларга маърифат билан курашиш, уларни иймон-эътиқодга қайтариш бўйича тавсиялари бугунги кун учун ҳам муҳимлиги таъкидланади.
48-50112026-07-22 -
ТУРК ҲОҚОНЛИГИ ДАВРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ДИНЛАР ВА УЛАРНИНГ БОШҚАРУВ ТИЗИМИГА ТАЪСИРИ
Ziyodilla ZINATULLAYEV (Muallif)Ислом кириб келиши арафасида Марказий Осиё турли халқлар ва маданиятларнинг ассимиляция жараёнлари фаол кечган ҳудуд бўлиши билан бир қаторда минтақада турли дин ва таълимотлар чуқур илдиз отган эди. Мазкур эътиқодлар жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида жуда катта таъсирга эга бўлган. Мақолада Марказий Осиёнинг исломгача бўлган даврдаги қадимги динлари ва бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида ёритилган.
139-1431962026-08-02 -
ШАРҚ ҚИЁСИЙ ДИНШУНОСЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА У БИЛАН БОҒЛИҚ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАР
Зилола Шарипжоновна АБДУЛҲАЕВА (Muallif)Ҳар бир илмий йўналиш ўрганилаётганда, албатта унинг келиб чиқиши факторлари ҳамда пайдо бўлишига сабаб бўлган омиллар алоҳида тадқиқ қилинади. Мазкур мақолада турли динларни ўрганишга бўлган қизиқишнинг кучайиб бориши натижасида диншунослик фанининг келиб чиқиши тарихи, унинг Шарқда ривож топиб шакллариши ва бунда мусулмон олимлари ўрнининг нақадар буюк экани ҳақида фикр юритилади.
82-852432026-08-01 -
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ, ДИНЛАРАРО МУЛОҚОТНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОС ВА КАФОЛАТЛАРИ
Фируз Рашидов (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлаш борасида яратилган қонунчилик тизими ва ҳуқуқий кафолатлар кўриб чиқилади. Мамлакатда турли дин ва миллат вакиллари ўртасидаги бағрикенглик ҳамда динлараро мулоқотни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани таъкидланади.
38-41222026-07-22 -
СУРИЯДАГИ РАДИКАЛЛАШУВ САБАБЛАРИГА ОИД ТАДҚИҚОТЛАРДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Жамшид Ровшанович АЛИЕВ (Muallif)Мақолада Суриядаги беқарор вазиятга сабаб бўлган омиллар, уларнинг тарихий илдизлари, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларда диний омилнинг ўрни, турли радикал ва экстремистик гуруҳларнинг ғояларининг салбий таъсирлари, бу борада ўтказилган тадқиқотлардаги ёндашувлар ҳамда уларнинг таҳлилларига оид мулоҳазалар келтирилган.
68-752942026-07-31 -
“АЛ-МУСТАСФО” АСАРИНИНГ ЁЗИЛИШ ТАРИХИ ВА ЎЗИГА ХОС УСЛУБЛАРИ
Наргиза АБДУРАХМАНОВА (Muallif)Мақолада ҳанафий мактабининг машҳур вакили, атоқли муфассир, фақиҳ, имом Ҳофизиддин Абул Баракот Насафийнинг “ал-Мустасфо” асари ҳақида сўз юритилган. Асарнинг ёзилиш тарихи, ўзига хос услублари ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, унда келтирилган фиқҳий масалалар Қуръони карим оятлари ҳамда ҳадиси шарифлар билан далилланиб, алломанинг фикрлари билан янада бойитилган.
25 - 281422026-07-11 -
ИСЛОМ ДИНИДА “ПОРА” ВА “ПОРАХЎРЛИК” КОНЦЕПТЛАРИДАГИ НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР
Шахноза Яхшибоевна АЛИМОВА (Muallif)Маълумки, коррупция феномени кўп асрлик тарихга эга. Сўнгги аср давомида бу ҳодиса ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, маданиятлараро коммуникациянинг турли соҳаларида илмий-тадқиқот мавзусига айланди. Бироқ, порахўрликнинг юзага келиш ва тарқалишига сабаб бўладиган тушунча ва муносабатларнинг пайдо бўлишидаги шарт-шароитлар ва бунинг асосида жамиятда шаклланадиган коррупцияга оид ҳаракатлар илмий жиҳатдан кам ўрганилган. Ушбу мақолада исломда “пора” ва “порахўрлик” концептларидаги назарий қарашлар таҳлилга тортилган.
77-801822026-07-27 -
ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ РИВОЖИДА ИМОМ САРАХСИЙНИНГ ЎРНИ
Муҳаммаднур МУРОДХОНОВ (Muallif)Ушбу мақола ХI асрда яшаб ижод қилган Муҳаммад ибн Aҳмад Aбу Бакр Сарахсийнинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган. Сарахсий ислом ҳуқуқининг ривожланишига улкан ҳисса қўшиш билан бирга, олим Муҳаммад Шайбонийнинг “Халқаро ҳуқуқ китоби”га шарҳлар ёзиш асносида биринчи бўлиб “сияр” – “халқаро ҳуқуқ”ни ҳуқуқнинг мустақил соҳаси сифатида таърифлаган. Сарахсий асарларида ҳуқуқнинг барча жиҳатlari батафсил ёритилган.
37-412232026-08-03 -
ИЛК ИСЛОМ ДАВРИДА ИСЛОМ ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИ ТАМОЙИЛЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Луқмон АКБАРОВ (Muallif)Мақолада ислом халқаро ҳуқуқи бўлган “сияр” тармоғининг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилган. Хусусан, мусулмонлар ва ғайридинлар ўртасида тузилган уруш ва тинчлик шартномалари, уруш олиб боришда амал қилиш керак бўлган инсонпарварлик тамойиллари, ўзга давлатларга элчилар юбориш тартиби, мусулмонлар диёрида яшовчи ўзга дин вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир фиқҳий қоидалар сияр илми орқали ўрганилган.
27-302412026-08-03 -
Ижтимоий-фалсафий назария ривожланишининг ҳозирги давр хусусиятлари ва тенденциялари
Ботир Валиев (Muallif)Мақолада глобаллашув шароитида ижтимоий-фалсафий назариянинг замонавий ривожланиш хусусиятлари ва асосий тенденциялари фалсафий-методологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Муаллиф ижтимоий воқеликни қайта англаш эҳтиёжининг пайдо бўлгани, бу эҳтиёж ҳозирги давр воқелиги, тараққиёт талаблари ва мезонларининг ўзига хослиги билан белгиланганини таъкидлайди. Мақолада глобаллашув, глокаллашув, мондиаллашув, виртуаллашув, гибридлашиш, постиндустриал жамият каби тушунчалар таҳлили, ижтимоий алоқаларнинг макон ва замон жиҳатидан кенгайиши ҳамда торайиши, онтологиянинг деэссенциаллашуви, эссенциализм ва конструктивизм чегараларидан чиқувчи янги эпистемологиянинг шаклланиши каби масалалар ёритилган. Шунингдек, фан ва дин муносабатларининг тарихий ривожланиши, уларнинг ўзаро зиддиятли ёки уйғун бўлиши ҳақидаги қарашлар, дунёвий ва диний қадриятларнинг мувозанатини таъминлаш масаласи замонавий ижтимоий назариянинг долзарб вазифаси сифатида белгиланган.
83-87332026-07-23 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНЛАРАРО МУЛОҚОТ ВА БАҒРИКЕНГЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Maҳфуза АЛИМОВА (Muallif)Узбекистан Республикасидадиний соҳадаги давлат сиёсати қонунийлик, виждон эркинлиги, диннинг давлатдан ажратилганлиги, тенглик, эркин танлов, динлараро мулоқот ваўзаро тушуниш каби асосий принципларга таянади. Ўз навбатида “динлараро мулоқот ваўзаро тушуниш ’’ принципы асосида турли динларга эътицод қиладиган ёки бирор-бир динга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, турли конфессияларга оид ташкилотлар ўзаро диний багрикенглик, муроса, ҳурмат ваўзаро тушуниш асосида мулоқот ўрнатади.
49-562192026-05-13 -
ДАВЛАТ ДИНИ МОДЕЛИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ (АРМАНИСТОН ВА ОЗАРБАЙЖОН МИСОЛИДА)
Гулчехра ТУЛЕМЕТОВА (Muallif)Мақолада давлат дини моделига эга республикалардаги «давлат ва дин» ўзаро муносабатларининг хусусиятлари таҳлил қилинган. Озарбайжон ва Арманистоннинг тарихий мисоллари ва диний контентни ўрганиш асосида маълум шароитларда битта диннинг мутлақ мавқеи айрим ҳолларда конфессиялараро муносабатларнинг кескинлашувига олиб келади, деган хулосага келинмоқда. Давлат дини моделининг афзалликлари ёки камчиликларини таъкидламасдан, унинг хусусиятлари кўрсатилган.
138-1412112026-08-03 -
Христианликнинг илк даврларида аскетик карашлар эволюцияси
Гулнора ХУДОЙБЕРГАНОВА (Muallif)Руҳий амалиёт сифатида аскетизм ўзига хос тарзда деярли барча динларда мавжуд бўлишига қарамай, уларнинг ҳар biri бу ҳолатга (ҳодисага) ўзига хос маъно ва аҳамият беради. Шу билан бирга аскетик ҳолатнинг умумий жиҳатлари ҳам мавжуд.
Мазкур мақолада аскетизм феноменининг христианликдаги эволюцияси таҳлил қилинган. Бу соҳада тадқиқот олиб борган шарқ ва ғарб олимларининг тадқиқотлари асосида христианликдаги аскетизмнинг моҳияти ҳамда унинг йўналишлардаги ўзаро муштарак ва фарқли жиҳатлари очиб берилган.
185-187832026-08-03 -
Ибтидоий диний тасаввурларни англашда асотирларнинг ўрни
Маҳфуза АЛИМОВА (Muallif)Қадимда одамнинг борлиқ олам ҳақидаги ибтидоий тасаввурлари мажмуи асотирларда акс этиб, коинотнинг яратилиши, инсон, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг вужудга келиши, самовий жисмларнинг пайдо бўлиши, табиий ҳодисаларнинг сабаблари ва моҳияти, афсонавий қаҳрамонлар, маъбудлар ва илоҳлар тўғрисидаги эътиқодий қарашларни ўз ичига олган. Мифологик афсоналар қадимги халқлар учун оламни англашнинг бир усули бўлган.
176-1802132026-08-03 -
ИЛК ИСЛОМ ДАВРИДА ЗУҲД (АСКЕТИЗМ) ТУШУНЧАСИНИНГ ТАЛҚИНИ
Гулнора ХУДОЙБЕРГАНОВА (Muallif)Мазкур мақолада диншунослик соҳаларидан biri бўлган дин феноменологияси соҳасига оид аскетизм (зуҳд) феноменининг исломнинг илк даврларидаги эволюцияси, шунингдек, ҳижрий I-II асрларда кузатилган зоҳидлик ҳаракатлари, илк зуҳд мактабларининг минтақавий ҳамда муштарак хусусиятlari таҳлил қилинган.
66-712122026-08-03 -
XVI аср нарратив манбаларида Шайбоний Убайдуллахон ҳақида мухтасар қайдлар
Фаррух ФАЙЗУЛЛАЕВ (Muallif)Тарихий манбаларни тадқиқ этиш орқали ҳозирги кунимизда биз учун ўтмишга айланган буюк шахслар ҳаётига гувоҳ бўламиз. Уларнинг ранг-баранг ҳаёти, саркардалик фолияти, адабий ҳаётда тутган ўрни, ҳозирги кундаги аҳамияти нечоғлик муҳим эканлигини англаймиз. Тарихий шахс, воқеалар даврга қараб турлича талқин этилганига гувоҳ бўламиз. Ушбу мақолада XVI аср Марказий Осиёда муҳим ўрин тутган жасур саркарда, шоир, таниқли дин ва тасаввуф намоёндаси, илм-фан, маданият ҳомийси Убайдуллахоннинг ҳарбий юришларини мавжуд манбалар асосида ёритишга ҳаракат қилдик. Бу шахс ҳақида Эрон тарихчилари қандай ёндашувга эга бўлганлиги масаласи муайян даражада ўрганиб чиқилган.
108-1131242026-08-03 -
АБУ АЛИ ИБН СИНО ТЕОЛОГИК МЕРОСИНИ ЎРГАНИШДА ИЛМИЙ МАНБАЛАР
Рамзиддин ИСАКДЖАНОВ (Muallif)Шарқнинг буюк мутафаккири, “Шайҳур-раис”, қомусий олим Абу Али ибн Синонинг илмий мероси ўзининг кўпқирралиги билан характерлидир. Унинг илоҳиёт соҳасига оид асарларини тадқиқ этишда ғарб ва мусулмон олимларининг ёндашуви ҳам турличадир. Дин фалсафани уйғунлаштиришга уринган алломанинг теология соҳасидаги асарлари манбашунос, исломшунос ва диншунослар учун катта эшикларни очиб беради. Айнан Ибн Синонинг ислом манбаларига асосланган теологияси унинг илмий меросининг энг кам ўрганилган қисмидир
103-109232026-08-03 -
ИСЛОМ ДИНИДА СУВГА МУНОСАБАТ
Адхам АШИРОВ (Muallif)Мақолада сув билан боғлиқ маданияти, ислом динида сув билан боғлиқ қарашлар ва тушунчалар ўрганилган. Муаллиф ўзбек халқининг сувга бўлган муносабатига оид қарашлари диний, тарихий ва этнографик дала тадқиқотлар асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, тасаввуфда сувга бўлган қарашлар илмий асосда ёритиб берилган.
47-511142026-08-03 -
АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИ ВА МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР
Алимжон Дадамуҳамедов (Muallif)Дунёда XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб компьютерлар ва интернет алоқаси оммалашуви инсон амалий фаолиятининг ҳар бир жабҳасига, хусусан, диний жараёнларга таъсири баробарида, XXI аср ибтидосида қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. Инсоният тарихида маълумот узатилишининг тезлиги ва муҳимлик даражаси бугунги кундагидек жадал суръатларда оммалашишига кибермакон асосий воситалардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боисдан ҳам кибермакон билан боғлиқ диний- маънавий жараёнларни илмий концептуал ўрганиш долзарбдир.
143-1481232026-08-01 -
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЖДОДЛАР МЕРОСИНИНГ ЎРНИ
Феруза НИЗАМОВА (Muallif)Мақолада турмуш тарзимиздаги маънавий қадриятларимиздан бўлган она ва бола саломатлиги, фарзанднинг соғлом рухдаги инсон бўлиб шаклланиши ғояси ҳақида фикр юритилади. Яъни, оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканини доимо эсда тутмоғимиз лозим.
52-541222026-08-03 -
АЗИМХОЖА ЭШОН ҲИКМАТЛАРИНИНГ МАЪРИФИЙ АҲАМИЯТИ
Сарвиноз АЗИЗХОНОВА (Muallif)Мақолада Хожа Аҳмад Яссавийнинг издошларидан бўлган, ҳикмат жанрида шеърлар ёзган, ҳикматнавислик анъанасини давом эттирган, ХVIII аср охири – ХIХ аср биринчи ярмида яшаб, ижод қилган Азимхўжа Эшоннинг ҳаёти ва унинг ҳикматнависликга қўшган ҳиссаси, ҳикматларининг таҳлили ҳамда ҳикматларида Aҳмад Яссавий ҳикматлари каби дидактик масалаларга, яъни дин-имон, Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг шафоатига эришиш, дунё-охират, жаннат-жаҳаннам, ишқ ғояларининг панд-насиҳат тарзида ифода этилгани тўғрисида маълумотлар берилади.
38-42322026-08-03 -
ЮСУФ ХОС ҲОЖИБНИНГ "ҚУТАДГУ БИЛИГ" АСАРИДА ДИНИЙ МОТИВЛАР
Жалолиддин Алиқулович БЎРИЕВ (Muallif)"Қутадгу билиг" — XI аср сўз санъатининг нодир намунаси бўлиб, унда ўз даврининг илгор ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ахлоқий масалалари бадиий талқин қилинган. Асардаги диний мотивларни аниқлашга қаратилган ишимизда адиб эътиқод, ибодат, ахлоқ ва қадриятларга тегишли элементлардан фойдаланилганлиги кузатилади. "Қутадгу билиг"да, яъни "билим" маъносида, инсонга дунёда ва охиратда бахтли бўлиш йўлларини кўрсатадиган тавсиялар мавжуд.
38-41822026-08-02 -
ИСЛОМДАГИ ТАҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
64-672332026-08-02

