Islom tafakkuri
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Ro‘yxatdan o‘tish Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ДИН ВА ДАВЛАТ МУНОСАБАТИНИ ЎРГАНИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ УСУЛЛАРИ

    Абдулла МИРЗАХОДЖАЕВ (Muallif)

    В статье, озаглавленном «Концептуальные методы исследования взаимоотношений религии и государства» автор, анализируя теории государственно-конфессиональных отношений, емко отметил и систематизировал основные подходы ученых разных стран. Анализ теоретико-методологических основ взаимоотношений религии и государства является одним из приоритетных направлений религиоведения, которое способствуют пониманию и формированию эффективного взаимодействия религии и государства. В этой связи данное исследование может стать концептуально-методологической базой структурирования национальной политики в области межконфессиональных и государственно-конфессиональных отношений по пути дальнейшего укрепления духовной безопасности страны.

    111-114
    8
    2
    2026-08-03
  • ИСЛОМДАГИ ТАЪҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР

    Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)

    Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    55-58
    13
    5
    2026-08-03
  • ИБОДАТГА ОИД СЎЗЛАРНИНГ СЕМАНТИК ЎЗГАРИШИ (ЗАМАХШАРИЙНИНГ «РАБИЙ-У- Л-АБРОР» АСАРИ АСОСИДА)

    Баходир Бахрамович ПИРМУҲАМЕДОВ (Muallif)

      Мазкур тадқиқотда Маҳмуд Замахшарийнинг "Рабийъу-л-аброр" асарида учраган ибодатга тааллуқли баъзи сўзлар таҳлил қилинади. Унда сўзларнинг асл семантик маъносига қўшимча янги маъно касб этиши ҳамда диний матнларда махсус атамалар сифатида қўлланила бошлаган акс этади. Хусусан, "Рабийъу-л-аброр" асарининг "Дин, у билан боғлиқ, намоз, рўза, ҳаж, садақа ва бошқа ибодатлар ҳақида" бобида келган "ҳаж", "закот", "намоз", "рўза" ва "таҳорат" каби диний атамаларнинг қиёсий-тарихий таҳлил амалга оширилиб, уларнинг семантик ўзгаришлари ва қай тарзда атама шаклига айлангани ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, уларнинг тафсир, фиқҳ ва тасаввуф илмларида қандай маъно акс эттирган ва ўртадаги фарқли жиҳатлари Қуръон оятлари ва шариъат аҳкомлари мисолида кўрсатилади.

    74-77
    25
    3
    2026-08-02
  • ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ТАЪЛИМОТИ АСОСЛАРИ

    Жўрабек Омонович ЧЎТМАТОВ (Muallif)

    Ушбу мақолада умумбашарий фикрий тараққиёт тарихида муҳим из қолдирган мутафаккирлардан бири бўлган Муҳаммад Ҳаким Термизий ижоди таҳлил этилган. Олимнинг турли соҳаларда олиб борган фаолияти манбаларга асосланган ҳолда тақдим этилган. Унинг қарашларини бирлаштириб турувчи умумийликни топишга ҳаракат қилган ҳолда ушбу яхлитлик ва тизимлилик ривожи таълимот нуқтасига етиб борганлигига оид хулосалар берилган.

    25-31
    27
    5
    2026-07-30
  • Амир Темур давлат бошқарувининг бугунги кундаги аҳамияти

    Jaxongir Mansur o'g'li IBRAGIMOV, Mansur Movqi o'g'li XOLMURODOV (Muallif)

    Мазкур мақолада ўзбек миллатининг буюк намоёндаси ва жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг ўз қўл остидаги ходимларни саралаш, вазифа топшириш ва маълум бир лавозимга тайинлашда амал қилган қоидалари ҳақида сўз юритилади. Шу билан бирга масалани тўлиқроқ ёритиш мақсадида кўп йиллик тажрибага асосланган ҳолда Темур тузуклари асарида ворисларига бу борада берган маслаҳатларидан ҳам ўз ўрнида фойдаланилади.

    122-126
    4
    1
    2026-08-06
  • БОЛШЕВИКЛАРНИНГ XX АСРНИНГ 20-30 ЙИЛЛАРИДА ИСЛОМ ДИНИГА ҚАРШИ КУРАШИ

    Zokir Toirovich RUSTAMOV (Muallif)

    Ушбу мақолада болшевикларнинг Туркистон халқларининг ислом динига бўлган қарашлари, эътиқоди ва шариатдаги мавқейини пасайтиришга қаратилган сиёсий ҳаракатлари акс этган. Ярим асрдан кўпроқ вақт ичида дин арбобларининг таъқиб остига олиниши, масжид ва мадрасаларнинг ёпилиши, диндорлар, диний адабиётлар ва маънавий таълимни тугатиш, динга нисбатан муттасил совет тузуми тазйиқи остида бўлган даври ёритилган.

    144-150
    28
    6
    2026-08-06
  • “Саҳиҳ ал-Бухорий”даги табобатга доир ҳадислар шарҳининг қиёсий таҳлили

    Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)

      “Саҳиҳ ал-Бухорий” номи билан машҳур “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” Пайғамбар (с.а.в.)нинг энг ишончли ҳадислари тўплами ҳисобланади. Ушбу тўплам 194-256/810-870 йилда яшаб ўтган буюк муҳаддис Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий томонларидан йиғилган. “Саҳиҳ ал-Бухорий”да ҳадислар нафақат фиқҳ масалалари бўйича, балки илоҳиёт, адаб ва тиб масалалари бўйича ҳам алоҳида китоб ҳолатида берилган.

    114-117
    11
    3
    2026-08-03
  • INSON MANFAATLARINI ANIQLASHDA NAQL VA AQLNING O‘RNI

    Dilfuza Rashid qizi YULDASHEVA (Muallif)

    Ushbu maqolada Qur’oni karimda “aql” tushunchasining ifodalanishi, uning fe’l shaklidagi qo‘llanishi va inson tafakkuridagi o‘rni ilmiy jihatdan tahlil qilinadi. Unda aqlning insonni fikrlash, ibrat olish va haqiqatni anglashga yo‘naltiruvchi asosiy vosita ekani Qur’on oyatlari va tafsirlar asosida yoritiladi. Shuningdek, maqolada aqlning axloqiy qarorlar qabul qilishdagi roli hamda uning sezgi va vahiy bilan o‘zaro bog‘liqligi islom falsafasi doirasida ko‘rib chiqiladi. Izz ibn Abdusalom, G‘azzoliy va Shotibiy kabi olimlarning qarashlari asosida aql va vahiy o‘rtasidagi muvozanat hamda maslaha tushunchasining ahamiyati ochib beriladi. Xulosa qilib aytganda, aql va vahiy bir-birini inkor etmaydi, balki insonni to‘g‘ri yo‘lga yo‘naltiruvchi uyg‘un tizim sifatida namoyon bo‘ladi.

    31-35
    13
    4
    2026-08-10
  • СИФАТЛИ ТАЪЛИМ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ПОЙДЕВОРИ

    Бахрамджан Атхамджанвич ФАРФИЕВ (Muallif)

    Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан яхши маълумки, жамият тараққиётини амалга оширишда моддий ресурслар билан биргаликда маънавий омиллар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мазкур омиллар орасида таълим институтининг ўрни алоҳида ўзига хосдир. Таълим соҳаси мутахассисларининг касбий малакаси юқори бўлса, давлат институти томонидан уларнинг ижтимоий мавқеларини юқори кўтаришга қаратилган сиёсатни амалга  ошириш жараёни жамиятни барқарор тарзда ривожланишига хизмат қилади. Мазкур илмий мақолада Ўзбекистонда таълим институтининг ҳолати ва истиқболлари тадқиқ этилди. Бунда таълимдаги муаммолар хусусиятлари яқин ўтмишдаги ҳодиса ва воқеларга таянилган ҳолда очиб берилган.

    6-9
    3
    0
    2026-09-19
  • МОВАРОУННАҲРДАГИ ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ҲАЁТ РИВОЖИДА ИСЛОМ ДИНИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

    Maҳфуза АЛИМОВА (Muallif)

    IX аср Мовароуннаҳр маданияти ва маънавий ҳаётида жуда катта ижобий ўзгаришлар рўй бердики, улар нафақат Ўрта Осиё, балки бутун мусулмон Шарқи тарихида ўчмас из қолдирди. Маънавий ҳаётда эски динлар ўрнига ислом мустаҳкам ўрин эгаллади. Қадимий ва бой маданиятга эга бўлган Мовароуннаҳр араб халифалиги таркибига киргач, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол роль ўйнай бошлади.

    65-69
    15
    3
    2026-08-06
  • ҚУДДУС – ИСЛОМНИНГ ТИНЧЛИК РАМЗИ

    Feruz KHOLMUMINOV (Muallif)

    Дунёда энг кенг тарқалган диний эътиқодлардан бири бўлган ислом дини асрлар давомида турли сиёсий ва ижтимоий вазиятларга ўзаро бағрикенглик ҳамда тинчликпарварлик билан ёндашуви орқали ўзининг тинчлик ва эзгулик дини эканини исботлаб келмоқда. Тарих мусулмонларнинг Ҳудайбия сулҳи, Макка фатҳи ва Қуддуснинг халифа Умар ҳамда Салоҳиддин Айюбий томонидан фатҳ қилинишида турли дин вакилларига кўрсатган бағрикенглик ва тинчликпарварлик сиёсатини ҳамон унутган эмас. Айниқса салом шаҳри Қуддуснинг мусулмонлар томонидан илк марта фатҳ қилинганида бу ерда яшовчи аҳолининг ҳаёти ва динларига халифа Умар томонидан берилган омонлик аҳди исломнинг эзгулик дини эканлигининг яққол ифодасидир.

    145-148
    13
    3
    2026-08-03
  • ИСЛОМНИНГ ЭЗГУЛИК МОҲИЯТИ: ҚУРЪОН ВА СУННАТДА ТИНЧЛИК МАСАЛАСИ

    Шукрулло ЖЎРАЕВ (Muallif)

    Мақолада ислом динининг тинчлик ва бағрикенгликка тарғиб этувчи эзгу моҳияти, Қуръон ва суннатда баён қилинган ҳамжиҳатликка қаратилган ғоялар ёритилган. Шунингдек, исломни зўравонлик билан боғловчи нотўғри тушунчалар, хусусан, жиҳод тушунчасини нотўғри талқин қилинишининг салбий оқибатлари баён қилинган. Шу билан бирга исломда турли миллат ва дин вакиллари ўртасида ҳамжиҳатликнинг тарғиб қилиниши, бу борада “Мадина конституцияси”нинг аҳамияти очиб берилган.

    126-129
    17
    2
    2026-08-03
  • ТУРКИСТОНДА ПРАВОСЛАВЛИК ТАРИХИ ВА УНГА МУНОСАБАТ

    Irodakhon Mukhtarovna GAFUROVA (Muallif)

    XIX аср охири – XX аср бошларида Чор Россияси томонидан босиб олинган Туркистон ҳудудига христиан дин вакиллари кириб кела бошлаган. Шу жумладан, православ черковлари қурилиб, фаолият олиб бора бошлаган. Православларни маҳаллий аҳоли кўп асрлардан бери сингдирилган бағрикенглик билан қабул қилган ва қўллаб-қувватлаган. 1965-1914 йилларда Туркистон ҳудудида бир нечта черковлар қад ростлаган, таъмирланган.

    79-82
    31
    9
    2026-08-03
  • КИТОБ ТУМАНИДАГИ ТАСАВВУФ ВАКИЛЛАРИ НОМЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР

    Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)

    Мазкур мақолада Марказий Осиёга ислом дини кириб келгач, қадимги диний тасаввурлар, маҳаллий аҳоли орасидаги турли диний қарашлар билан боғлиқ культлар (санам, уй хўжалиги воситалари) янги дин шакли билан қоришиб аҳоли ҳаётида регулятор (бошқарувчи) вазифасини бажарганлиги, суфийлик авлиёлар культининг шаклланишига омил бўлганлиги, яъни ўзининг тақвоси, билими билан машҳур бўлган тасаввуф вакиллари (муршид, шайх, пир, эшонлар) ҳаёти давомида ёки вафотидан кейин ҳам авлиё сифатида ҳурматга сазовор бўлиб, уларнинг қабрлари ибодат, зиёрат объектига айланганлиги тасаввуфчи олимлар: Хўжа Неъматуллоҳ Валий ва Ҳазрати Башир зиёратгоҳлари мисолида илмий фактлар билан асослаб берилган.

    22-26
    16
    2
    2026-08-03
  • ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОНДАГИ КОНФЕССИЯЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРНИНГ ҲОЛАТИ

    Абдулла Мирзахожаев (Muallif)

    Конфессиялараро муносабат – давлатдаги ҳуқуқий тизимдан бошлаб, ижтимоий маданиятни бутунлигича қамрайдиган мураккаб диний-ижтимоий ҳолат. Таълим соҳасидаги толерантлик мазмун, давлат сиёсатидаги ҳуқуқий тамойил конфессиялараро муносабатни тартибга солувчи механизм бўлиши билан бирга, давлат органларининг диний бирлашмалар билан муносабатларини кўрсатадиган омил сифатида хизмат қилади. Мазкур тадқиқотда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг дин соҳасини тартибга келтириш тажрибаси ҳуқуқий, таълим ва ижтимоий маданият доирасида ўрганилиб, муҳим илмий концепцияларни тавсия этади.

    90-96
    2
    0
    2026-08-19
  • ИСЛОМ ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИ: ШАКЛЛАНИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

    Ҳайдарали ЮНУСОВ (Muallif)

    Мазкур мақола ислом халқаро ҳуқуқи мавзусига бағишланган. Унда ислом халқаро ҳуқуқи учта маънода, яъни алоҳида минтақаости ҳуқуқий тизим, халқаро-ҳуқуқий таълимот ва ҳуқуқшунослик фани сифатида талқин этилади. Ислом халқаро ҳуқуқининг шаклланиши, ривожланиши ва ўзига хос хусусиятлари ажратиб кўрсатилади. Шунингдек, Ислом халқаро ҳуқуқининг таълимот сифатида шаклланишида Марказий Осиёлик мутафаккирларнинг хизматлари таъкидлаб ўтилади. Муаллифнинг хулосасига кўра, ислом дунёси ва тамаддуни, ислом давлатлари ва мусулмон мамлакатлари мавжуд экан, уларнинг халқаро алоқаларини юритишда ислом қадриятларини ўзида мужассам этувчи ислом халқаро ҳуқуқи ва унинг таълимоти бугун ва келажакда ҳам ўз аҳамияти сақлаб қолаверади.

    15-22
    9
    3
    2026-08-03
  • ИНФОРМАЦИОН КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ АЖДОДЛАР МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ МИСОЛИДА

    Алимжон ДАДАМУҲАМЕДОВ, Мардон МАРКАЕВ, Хикматилла МАХМУДОВ (Muallif)

    Дунёда XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб компьютерлар ва интернет алоқаси оммалашуви инсон амалий фаолиятининг ҳар бир жабҳасига, хусусан, диний ва жараёнларга таъсири баробарида, XXI аср ибтидосида қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳам келтириб чиқарди Буюк аждодимиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида фикр юритар эканмиз, кўз ўнгимизда унинг ҳақиқатпарварлиги, эл-юрт тараққиёти, илм-маърифат ривожига қўшган тенгсиз ҳиссаси гавдаланади.

    236-240
    22
    1
    2026-08-03
  • ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДИНИЙ СОҲАДАГИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ КОНЦЕПЦИЯСИ

    Gavhar FUZAILOVA (Muallif)

     Мақолада Ўзбекиспюннинг диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси таҳлил қилинади. Давлатнинг дунёвийлиги, конфессиялар тенглиги, аралашмаслик, виждон эркинлиги каби тамойиллар кўриб чиқилади. Конфессиялараро муносабатларни уйгунлаштириш, экстремизмнинг олдини олиш, барқарорликни таъминлаш каби мақсадлар ёритилади. Қонунчилик, давлат органлари, диний ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик, таълим каби амалга ошириш механизмлари тавсифланади. Узбекистоннинг давлат ва дин муносабатларига бўлган ёндашувларига умумий назар ташланади.

    86-89
    84
    8
    2026-05-14
  • ИСЛОМДА ТАВҲИД (яккахудолик таълимоти)

    Хонзода МАДАЛИЕВА (Muallif)

    Ушбу мақолада динларнинг монотеистик, политеистик ва дуалистик динларга бўлиниши, ислом динининг монотеистик дини эканлиги, жоҳилия даврида арабларнинг эътиқоди, санамлар ва улар ҳақидаги олимларнинг фикрлари, тавҳид ғояси ва бу бўйича Қуръони каримда зикр этилган оятлар таҳлили ўз ифодасини топган.

    83-86
    17
    2
    2026-08-02
  • ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР

    Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)

    Ҳар бир миллат учун муҳим аҳамият касб этган, этник жиҳат ва хусусиятлар билан боғлиқ бўлган миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, маънавияти ҳамда маданияти билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Ўзбекистон мустақилликка эришиши туфайли миллий қадриятларга эътибор кучайди. Зеро, миллий қадриятлар мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлайдиган маънавий асослардан биридир.

    79-82
    16
    2
    2026-08-02
  • МУҚАДДАС КИТОБЛАРДА ЗАМОН ВА МАКОН МАСАЛАСИ ТАЛҚИНИ

    Шохиста СУЛТОНОВА (Muallif)

    Мақолада муқаддас матнлардаги, хусусан, Қуръон ва Инжилдаги замон таълимоти, унинг инсон ҳаётини тартибга солишдаги роли мисоллар асосида ёритилади. Универсал категория сифатидаги замонни муқаддас матнлардаги замон тўғрисидаги таълимотлар ва замонавий билимлар уйғунлигида ўрганиш масаласи кўтарилади.

    57-61
    22
    3
    2026-08-02
  • ДИНЛАРАРО ТОТУВЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРИХИЙ ТАЖРИБАСИ

    Маҳфуза АЛИМОВА (Muallif)

    Бугунги кунда ёшлар тарбиясида динлараро тотувликни таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбек халқи тарихий мураккаб жараёнларни бошқа динлар вакиллари билан биргаликда бошидан кечирар экан динлараро бағрикенглик борасида улкан тажриба тўплаб борди ва динлараро тотувликлик ўзбек маданияти ҳамда менталитетининг ажралмас қисмига айланди.

    54-56
    21
    3
    2026-08-02
  • IX АСРДА МОВАРОУННАҲР ШАҲАРЛАРИДАГИ МАДАНИЙ ҲАЁТ ВА ИЛМИЙ МУҲИТ

    Махфуза АЛИМОВА (Muallif)

    IX аср Мовароуннаҳр маданияти ва маънавий ҳаётида жуда катта ижобий ўзгаришлар рўй бердики, улар нафақат Ўрта Осиё, балки бутун мусулмон Шарқи тарихида ўчмас из қолдирди. Маънавий ҳаётда эски динлар ўрнига ислом мустаҳкам ўрин эгаллади. Қадимий ва бой маданиятга эга бўлган Мовароуннаҳр араб халифалиги таркибига киргач, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол роль ўйнай бошлади.

    3-5
    13
    3
    2026-08-02
  • ЁШЛАРДА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯ ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ЎРНИ

    Азиза НОСИРОВА (Muallif)

    Ушбу мацолада диний ксенофобиянинг глобаллашув даврида намоён бўлиши хусусиятлари билан бир қаторда, унинг ёшлар онгига, жамиятга таъсири, пайдо бўлиш омиллари, олдини олиш механизмлари каби масалалар ёритилган. Ксенофобияни олдини олишда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, таълим, маданият, ахборот, ОАВ орцали амалга оширилиши мумкин бўлган ислохртлар таҳлил этилган. Диний ксенофобия глобаллашув даврига келиб, диний сегрегация, этноцентризм, гуруҳдаги фаворитизм, ацидапарастлик каби уодисалар натижасида дин ва миллатлар ўртасида содир бўлаётган келишмовчилик ва низоларнинг асосий омилларидан бирига айланаётгани ўрганилган.

    83-87
    83
    7
    2026-05-22
  • ИЛОҲИЁТНИ РАЦИОНАЛ ТАМОЙИЛЛАР ВОСИТАСИДА ТУШУНИШ

    Рамзиддин ИСАКДЖАНОВ (Muallif)

    Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир мероси жаҳон олимлари томонидан ўрганилишда давом этмоқда.

    91-98
    22
    2
    2026-08-03
51 - 75 from 86 << < 1 2 3 4 > >> 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

махсус Концепция
Islom dini
Tasavvuf
Barcha nashrlarni ko'rish

O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasining dissertatsiyalar asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxatida Islom tafakkuri jurnali 2019 yil ro‘yxatdan o‘tkazilgan.

Islom tafakkuri

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom tafakkuri» ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom tafakkuri All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Islom tafakkuri
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling
Ro‘yxatdan o‘tish