- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Ўктам Жиянов (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда зиёрат туризмининг ривожланиш имкониятлари, мавжуд муаммолар ва истиқболли йўналишлар таҳлил қилинган. Ўзбекистон 7,4 мингдан ортиқ маданий мерос объектларига эга бўлиб, 209 таси ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. «Crescent Rating» рейтингида Ўзбекистон 140 мамлакат орасида 22-ўринни эгаллаган. Мақолада ҳалол стандартини жорий этиш, виза режимини енгиллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш каби чора-тадбирлар, шунингдек, COVID-19 пандемиясининг туризм соҳасига салбий таъсири ҳақида маълумотлар келтирилган.
58-6125232026-07-23 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ТУРИЗМНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА МОБИЛ ИЛОВАЛАРНИНГ ҲИССАСИ
Alimjon DADAMUXAMEDOV (Muallif)Маълумки ҳудудларни жадал ривожлантириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, шунингдек, инвестицион жозибадорликни яхшилашга ёрдам берувчи стратегик тармоқлардан biri сифатида Марказий Осиё ва Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Замонавий ахборот технологиялари зиёрат туризмини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Зиёрат туризмида интернет-туристик хизматларни реклама қилиш, ҳозирги вақтда, саёҳат агентлигининг самарали веб-сайтини яратмасдан, унинг ишини автоматлаштириш жараёнини амалга оша олмайди.
101-106298182026-08-06 -
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Ўктам ЖИЯНОВ (Muallif)Bugun ziyorat туризми borgan sari kengayib, imkoniyatlari va bozori o‘sib, turizm индустриясига katta o‘zgarishlar olib kirmoqda. Маqolada aynan shu jihatlarni hisobga olgan holda mamlakatimizda ziyorat туризмиni rivojlantirish imkoniyalatlari, unga ta’sir etuvchi omillar tahlil qilingan. Shuningdek, bugungi kunda musulmon sayyohlarga qulay sayyohlik xizmat turlarini taklif etish maqsadida “Halol” standartlarini amaliyotga jalb qilishning ahamiyati, imkoniyatlari va amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar haqida fikr yuritilgan.
115-118347162026-08-02 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Сурхон воҳасидаги муқаддас зиёратгоҳларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом дини, касб-ҳунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйғунликни ривожлантиришга ҳисса қўшган буюк уламолар ҳаёти билан боғлиқлиги, у ерда ҳоки ётган кишиларни улуғлаш, зиёратгоҳларининг муқаддас жойларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирга экотуризм, булоқлар билан боғлиқ хўжалар номи билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фақат зиёрат учун эмас, шифо излаб келиши каби муҳим жиҳатлари ҳам илмий маълумотлар асосида таҳлил қилинган.
3-6349142026-09-30 -
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ: ХУСУСИЯТЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)туризмнинг миллий иқтисодиётдаги ўрни, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш хусусиятлари ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди. Мамлакатнинг туризм соҳасини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар кўрсатилган. COVID-19 пандемияси контекстида мамлакатнинг туризм саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг хусусиятлари, шу жумладан транспорт тизими, тадбиркорлик ва меҳмонхоналар саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар очиб берилган. Пандемия шароитида туризм соҳасини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, унинг оқибатлари туристик саноат ривожига таъсирини таҳлил қилишга катта эътибор қаратилмоқда.
23-27293202026-08-02 -
ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ
Равшан АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Ушбу мақолада Узбекистан Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлиги таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси ҳақидаги Қонуннинг боблари, хусусан, унинг "Дунёвий давлатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва механизмлари ” деб номланган 6-бобида баён этилган иқтисодиётни тартибга солишга оид йўналиши атрофлича шарҳланган. Мақолада иқтисодиёт соҳасидаги дунёвийлик бу — давлат томонидан иқтисодиёт субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солигида эмпирик далиллар, оқилона таҳлил ва объектив кузатувларга асосланган иқтисодий қонуниятлар, принциплар ва институтларга таяниш заруратига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, иқтисодиётни тартибга солиш йўналишидаги дунёвийликни таъминлашнинг асосий механизмлари ёритиб берилган.
94-96256242026-05-14 -
ЎЗБЕКИСТОН ЗИЁРАТГОҲЛАРИ: ҚАДИМИЙ ТАРИХ, ЯНГИЧА МАЗМУН
Зоҳидулло МУНАВВАРОВ (Muallif)Мақола зиёрат туризми феноменининг пайдо бўлиши, жаҳон сайёҳлик индустрияси таркибидаги ўрни, мусулмон дунёси кесимидаги хусусиятлари, Ўзбекистондаги тарихий эволюцияси, Тошкент шаҳри мисолидаги инфраструктурасининг шаклланиш жараёнлари, ривожланиш салоҳияти ва истиқболлари таҳлилига бағишланган.
15-18429262026-08-02 -
ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ ДОИРАСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Фазилат ҚЎЙСИНОВА (Muallif)Мазкур мақолада Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида туризмни ривожлантириш бўйича фаолият тадқиқ этилган. Муаллиф туризм соҳасида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг фаолиятини таҳлил этиш билан бир қаторда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг туризми истиқболли бўйича таклифлар киритган. Шунга мувофиқ, мақолада Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда туризм соҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳа ривожи таҳлилга тортилган, вужудга келаётган муаммолар аниқланган ва барқарор туризм соҳасидаги ҳамкорлигни мустаҳкамлаш бўйича айрим тавсиялар таклиф этилган.
48-52258222026-08-02 -
XVI—XIX асрларда Бухоро шаҳри ва унинг атрофидаги муқаддас масканлар зиёрати тарихидан
Гулдона Таниева (Muallif)Мақолада XVI-XIX асрларда Ўрта Осиёда тасаввуф тариқатларининг кенг ёйилиши, Бухоро ва унинг атрофидаги муқаддас зиёратгоҳларга зиёрат қилиш одати, зиёратнинг ижтимоий ва маънавий аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада зиёратчиларнинг икки хил ҳолати (йўл-йўлакай ёки машаққатли ишлар олдидан) ташриф буюриши, ҳукмдорлар (Абдуллахон II, Имомқулихон) ва шайхларнинг зиёратгоҳларга ташрифлари, сайёҳлар (А.Вамбери, В.В.Крестовский, П.И.Демезон)нинг ёзувлари асосида Баҳоуддин Нақшбанд, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Хожа Саъд каби зиёратгоҳларнинг машҳурлиги, уларга бўлган эътиқод, «Санги мурод» каби урф-одатлар, шунингдек, зиёратгоҳлар атрофидаги иқтисодий фаолият (киракашлар, бозорлар) ҳақида батафсил маълумот берилган. Мақолада «Етти пир» зиёратининг тарихий илдизлари ва унинг замонавий аҳамияти ҳам ёритилган.
34-3727182026-07-23 -
Архив ҳужжатларида Бухоро зиёратгоҳлари масаласи
Лобар Асророва (Muallif)Мақолада архив ҳужжатлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви «Қушбеги» фондидаги маълумотлар асосида Бухородаги муқаддас зиёратгоҳлар, жумладан, Абу Ҳафс Кабир Бухорий мақбараси, Мири Хурд Мири Калон хонақоҳи ва етти пир зиёратгоҳларига қилинган вақфлар, уларнинг таъмири, моддий қўллаб-қувватланиши таҳлил қилинади. Мақолада Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Абдуллахон, манғит амирлари томонидан зиёратгоҳларга ажратилган ер-мулклар, пул маблағлари, ходимларнинг ойлик маошлари, хатмоналар ўтказиш каби маълумотлар келтирилган. Шунингдек, ушбу вақф ҳужжатлари орқали олимлар ва тасаввуф шайхларининг ижтимоий ҳаётдаги юксак мавқеи, зиёрат туризмининг ривожланиши ва бугунги кунда Бухорога зиёратчилар оқимининг ортиши ҳақида хулосалар берилган.
23-2523142026-07-23 -
АБУ ҲАФС КАБИР АЛ-БУХОРИЙ ҚАДАМЖОСИ ҲАҚИДА
Саидафзал САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда ҳанафийлик таълимотини ёйилишига муносиб ҳисса қўшган Абу Ҳафс Кабийр ал-Бухорий ҳаёти, фаолияти, устозлари, шогирдлари, асарлари ва асрлар давомида табаррук жой дея эътироф этилган “Ҳақраҳ” қадамжоси ҳамда унинг мустақиллик йилларида қайта тикланиши ҳақида сўз боради. “Ҳақраҳ” қадамжоси Абу Ҳафс Кабир яшаган маҳалланинг номидир. Бу жой айни пайтда ҳам илм-маърифат қудратининг ёрқин намунаси бўлиб, ўз зиёратчиларини бешикдар то қабргача илм олиш сари чорлаб келмоқда.
96-100429212026-08-02 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Шухрат ТОХТИЕВ (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
107-111290162026-08-02 -
Ориф Ревгарий – Бухорои шарифнинг иккинчи пири
Эркин Зойиров (Muallif)Мақолада Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийнинг ҳаёти, унинг Хожа Хизр томонидан «Ориф» деб аталгани, Абдулхолиқ Ғиждувонийга шогирдлиги, «Орифнома» рисоласи ва унинг тасаввуф илмидаги аҳамияти кенг ёритилган. Мақолада Ориф Ревгарийнинг орифлик даражаси, унинг Каъбани зиёрат қилгани ҳақидаги ривоят, вафоти ва мақбараси ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, унинг инсон ва Аллоҳ ўртасидаги ҳижоблар, нафсни поклаш, қалб поклиги, сабр ва шукроналик каби тасаввуфий тушунчалар ҳақидаги қарашлари, «Орифнома»даги ҳикматли сўзлари ва уларнинг ёшларни маънавий тарбиялашдаги долзарблиги таҳлил қилинади. Мақолада унинг ҳаёт йўли ва мероси эзгулик ва маърифат тимсоли сифатида баҳоланади.
13-1532232026-07-23 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
36-39289252026-07-25 -
ЎЗБЕКИСТОН ZIYARAH TOURISM БРЕНДИНИ ХАЛҚАРО ТУРИЗМ БОЗОРЛАРИГА ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВИДА МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Анвар Аиджанович ХУДОЯРОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳасида алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини кўпайтириш, туристларга хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий механизмлари кўриб чиқилган.
53-57190172026-08-06 -
ТУРИЗМНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ҳамида ТУЙЧИЕВА, Мавлуда Каримжановна РАХИМШИКОВА, Динара Алишер қизи ХАВАЗМЕТОВА (Muallif)Мақола туризм тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти, туризмнинг асосий тушунча ва принциплари, туризмнинг шакллари ва турлари, туризмни тартибга солиш, туризм соҳасидаги ваколатли давлат органлари, хавфсиз туризмни таъминлаш, туристлар ҳамда экскурсантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, туризм соҳасини ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг аҳамияти асослаб берилган. Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари ишлаб чиқилган.
88-95299162026-08-06 -
ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ МАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИДА ШАЙХОНТОҲУР ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИНИНГ АҲАМИЯТИ
Саидакбар АГЗАМХОДЖАЕВ (Muallif)Ушбу мақолада Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳудудида жойлашган Шайхонтоҳур тарихий ёдгорлик мажмуаси ҳақида сўз юритилади. Бу ердаги осори атиқалар ўзбек халқининг тарихи, маданияти, руҳий оламининг бойлиги ва ушбу жойларнинг нақадар азиз ва буюк эканлигини Ўзбекистон, Қозоғистон бошқа хорижий мамлакатлардан зиёратга келган меҳмонларга тушунтириб бериш ва кўрсатиш учун “Шайхонтоҳур даҳаси – маданият, маърифат ва маънавият маркази” номли ҳудудий очиқ осмон тагидаги музейни ташкил этилиши ҳақида таклифлар берилган.
3-5439192026-08-03 -
АБДУРАУФ ФИТРАТНИНГ “РАҲБАРИ НАЖОТ” АСАРИ ВА УНИНГ ЗАМОНАВИЙ ФАЛСАФИЙ ТАЛҚИНИ
Мохира Шухрат қизи ЖУМАНИЯЗОВА (Muallif)Мақолада Абдурауф Фитратнинг “Раҳбари нажот” асарида илмнинг мазмун-моҳияти ва унинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида сўз боради. XIX аср охири-ХХ асрларда мавжуд ижтимоий масалалар ҳозирги замонавий жамиятда ҳам мавжудлиги, асарни кенг таҳлил этишни талаб этади. Асардаги ижтимоий қарашлар мақолада фалсафий жиҳатдан тадқиқ этилган.
88-93179132026-08-03 -
Жаҳон мамлакатларида туризм индустриясининг ривожланиш хусусиятлари
Анвар ХУДОЯРОВ (Muallif)Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳасида алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини таъминлаш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини кенгайтириш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш, юртимизда туризм индустриясини ривожлантириш механизмлари кўриб чиқилган.
169-174183182026-08-03 -
Қашқадарё вилояти зиёратгоҳлари ҳақида
Санобар Жўраева (Muallif)Мақолада Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Нишон, Миришкор ва Муборак туманларида жойлашган зиёратгоҳлар ҳақида этнографик ва тарихий маълумотлар келтирилган. Деҳқонободдаги Хўжаипок ота зиёратгоҳи, Нишондаги Жунайд ал-Бағдодий ва Абу Туроб Нахшабий ан-Насафий зиёратгоҳлари, Миришкордаги Исҳоқ бува қадамжоси, Муборакдаги Абдуллоҳ ибн ал-Муборак ал-Марвазий мақбараси тавсифланган. Ҳар бир зиёратгоҳнинг қисқача тарихи, у ерда дафн этилган шахснинг илмий ва маънавий мероси, шунингдек, ушбу зиёратгоҳларнинг Соҳибқирон Амир Темур давридаги таъмири ва кейинги йиллардаги ҳолати ҳақида маълумот берилган. Хўжалар номи билан боғлиқ зиёратгоҳларда табиий шифобахш сувлар мавжудлиги, маҳаллий аҳолининг ушбу муқаддас қадамжоларга эътиқоди ва зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари ҳақида хулоса қилинган.
41-4424232026-07-23 -
ЗАНГИ ОТА МАЖМУАСИ ИСЛОМ МАДАНИЯТИНИНГ НОЁБ ЁДГОРЛИГИ
Неъматулло Муҳамедов (Muallif)Тадқиқотда Тошкент воҳасида жойлежан машҳур Занги ота тарихий-меъморий мажмуасининг яратилиш тарихи ва меъморчилик хусусиятлари ўрганилади. Мажмуа таркибидаги обидаларнинг ислом маданияти ва санъатида тутган ноёб ўрни баҳоланади. Занги ота шахсияти ва у кишининг тасаввуф ривожига қўшган ҳиссаси манбалар асосида ёритилади. Бу мақола юртимиз зиёрат туризми салоҳиятини ва моддий-маданий меросини тарғиб қилишда катта қимматга эга.
31-3331262026-07-22 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ ХОНЖИЗА ЗИЁРАТГОҲЛАРИ
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Сурхондарё вилояти Сариосиё туманы ҳудудида Ҳисор тог тизмаларига кирувчи Хонжиза тоги этакларида ўтган асрларда яшаб ўтган маҳаллий уламолар ҳаёт-фаолияти, уларнинг номы билан боглиқ зиёратгоҳлар, маҳаллий масжидлар меъморчилиги ҳақида илмий маълумотлар берилган.
Шу билан бирга тог этагидаги қишлоқларда, табиат қўинида, булоқлар, шаҳидлар, дарахтлар билан боглиқ экотуристик зиёрат объектлари дала тадқиқотлари асосида ўрганилиб, илмий таҳлил қилинган.3-7270352026-05-22 -
КИТОБ ТУМАНИДАГИ ТАСАВВУФ ВАКИЛЛАРИ НОМЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Марказий Осиёга ислом дини кириб келгач, қадимги диний тасаввурлар, маҳаллий аҳоли орасидаги турли диний қарашлар билан боғлиқ культлар (санам, уй хўжалиги воситалари) янги дин шакли билан қоришиб аҳоли ҳаётида регулятор (бошқарувчи) вазифасини бажарганлиги, суфийлик авлиёлар культининг шаклланишига омил бўлганлиги, яъни ўзининг тақвоси, билими билан машҳур бўлган тасаввуф вакиллари (муршид, шайх, пир, эшонлар) ҳаёти давомида ёки вафотидан кейин ҳам авлиё сифатида ҳурматга сазовор бўлиб, уларнинг қабрлари ибодат, зиёрат объектига айланганлиги тасаввуфчи олимлар: Хўжа Неъматуллоҳ Валий ва Ҳазрати Башир зиёратгоҳлари мисолида илмий фактлар билан асослаб берилган.
22-26416222026-08-03 -
БУХОРО ВОҲАСИДА “ЕТТИ ПИР” ЭТИМОЛОГИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Шавкат БОБОЖОНОВ (Muallif)Мақолада Бухорода «етти пир» номи билан машҳур бўлган Хожагон-Нақшбандия тариқати пирларининг ягона таълимотни яратишдаги хизматлари, устоз-шогирдлик ва пир муршидлик анъаналари, уларнинг зиёратгоҳлари шаклланиши ва зиёрат қилиш билан боғлиқ урф-одатлар илмий адабиётлар ҳамда дала тадқиқотлари материаллари асосида таҳлил қилинган.
37-40138132026-08-03 -
БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ҲАЁТИ ВА ТАРИҚАТИДА ҲАЖГА БОҒЛИҚ ЖИҲАТЛАР ХУСУСИДА
Гулдона ТАНИЕВА (Muallif)Мақолада Нақшбандийлик тариқати асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти, фаолияти ва унинг тариқатида ҳажга доир масалалар хусусида фикр юритилган. Муаллиф бунинг учун турли бирламчи манбалардаги маълумотлардан фойдаланган ва илмий адабиётлардаги хулосаларга ўз муносабатини билдирган. Мақоладаги илмий хулосалар Бахоуддин Нақшбандийнинг ҳаёти, нақшбандийлик тариқати тарихи, тариқатнинг умуминсоний ғояларининг асл моҳияти ва ҳаж зиёратининг маҳаллий мусулмонлар ҳаётидаги ўрни каби масалаларни янада кенгроқ ўрганиш учун хизмат қилади.
46-51251212026-08-03

