- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АВЕСТА ИЛОҲИЁТ ТИЗИМИНИНГ МИФОЛОГИК АСОСЛАРИ
Раъно УРАЗОВА (Muallif)Мазкур мақолада Авеста илоҳиёт тизимининг мифологик асослари ва ибтидоий табиат фалсафаси – натурфилософия ғоялари хусусида сўз боради. Митра, Варахран, Аши сингари маъбудлар ва маъбудалар тизими самовий маҳвҳум тимсоллар сифатида тасвирланиши, Апам Напат, Хвархшет, Маҳ каби табиат ҳодисаларини илоҳийлаштирувчи тушунчалар инсон тафаккурининг меваси сифатида юзага келганлиги ҳақида илмий хулосалар келтирилган.
77-801322026-08-03 -
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЖДОДЛАР МЕРОСИНИНГ ЎРНИ
Феруза НИЗАМОВА (Muallif)Мақолада турмуш тарзимиздаги маънавий қадриятларимиздан бўлган она ва бола саломатлиги, фарзанднинг соғлом рухдаги инсон бўлиб шаклланиши ғояси ҳақида фикр юритилади. Яъни, оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканини доимо эсда тутмоғимиз лозим.
52-541222026-08-03 -
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида бошқарув кадрларининг ўзини ўзи ривожлантириш тизимини жорий этиш
Мурат АТАМУРАТОВ (Muallif)Мазкур мақолада бошқарув кадрларининг ўзини ўзи ривожлантириш (self development/self improvement) тизими концепцияси, мақсад ва вазифалари ёритилган. Ўзини ўзи ривожлантириш компетенциялари стандарт ва моделларини ишлаб чиқиш зарурияти илмий асосланган. Мазкур соҳадаги хориж тажрибаси ўрганилган, шунингдек, бошқарув кадрларининг ўзини ўзи ривожлантириш бўйича махсус электрон ўқув курслар яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
105-111422026-08-03 -
Миллий таълим тизими ва янги Ўзбекистон
Жуманиёз РАМАТОВ (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг жамият ҳаётида туб бурилиш даврининг ижтимоий-фалсафий моҳияти, ижтимоий аҳамияти ва инсон маънавий камолотига таъсири таҳлил қилинган ҳамда Ўзбекистонни янги босқичга олиб чиқиш омилларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ масалалар илмий муҳокама қилинади.
96-98312026-08-03 -
ИСЛОМДАГИ ТАЪҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
55-581352026-08-03 -
ИБОДАТГА ОИД СЎЗЛАРНИНГ СЕМАНТИК ЎЗГАРИШИ (ЗАМАХШАРИЙНИНГ «РАБИЙ-У- Л-АБРОР» АСАРИ АСОСИДА)
Баходир Бахрамович ПИРМУҲАМЕДОВ (Muallif)Мазкур тадқиқотда Маҳмуд Замахшарийнинг "Рабийъу-л-аброр" асарида учраган ибодатга тааллуқли баъзи сўзлар таҳлил қилинади. Унда сўзларнинг асл семантик маъносига қўшимча янги маъно касб этиши ҳамда диний матнларда махсус атамалар сифатида қўлланила бошлаган акс этади. Хусусан, "Рабийъу-л-аброр" асарининг "Дин, у билан боғлиқ, намоз, рўза, ҳаж, садақа ва бошқа ибодатлар ҳақида" бобида келган "ҳаж", "закот", "намоз", "рўза" ва "таҳорат" каби диний атамаларнинг қиёсий-тарихий таҳлил амалга оширилиб, уларнинг семантик ўзгаришлари ва қай тарзда атама шаклига айлангани ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, уларнинг тафсир, фиқҳ ва тасаввуф илмларида қандай маъно акс эттирган ва ўртадаги фарқли жиҳатлари Қуръон оятлари ва шариъат аҳкомлари мисолида кўрсатилади.
74-772532026-08-02 -
ИСЛОМДАГИ ТАҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
64-672332026-08-02 -
НАҚШБАНДИЯ ВА МАВЛАВИЯ ТАРИҚАТЛАРИДА ИНСОН КАМОЛОТИ МАСАЛАСИ
Суннатилло Мавлонович РАХМОНОВ (Muallif)Мазкур мақолада нақшбандия ва мавлавя тариқатларининг умумийлик томонлари акс эттирилган. Тасаввуфда ҳар хил тариқалар мавжуд. Нақшбандия тариқати ўзининг мазмун- моҳияти жиҳатидан бошқа тариқатлардан ажралиб туради. Мавлавя тариқатига Жалолиддин Румий томонидан асос солинган. Тасаввуф – Жалолиддин Румий туфайли халқимизнинг бебаҳо маънавий бойлигига айланган бўлса, Баҳоуддин Нақшбанд яратган таълимот ғоялари орқали комил инсонни тарбиялашга хизмат қилган. Мавлавя ва нақшбандия тариқатлари комил инсонни тарбиялашни тарғиб қилган ва умумбашарият тан олган тариқатлардир.
53-571922026-08-02 -
Ориф Ревгарий – Бухорои шарифнинг иккинчи пири
Эркин Зойиров (Muallif)Мақолада Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийнинг ҳаёти, унинг Хожа Хизр томонидан «Ориф» деб аталгани, Абдулхолиқ Ғиждувонийга шогирдлиги, «Орифнома» рисоласи ва унинг тасаввуф илмидаги аҳамияти кенг ёритилган. Мақолада Ориф Ревгарийнинг орифлик даражаси, унинг Каъбани зиёрат қилгани ҳақидаги ривоят, вафоти ва мақбараси ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, унинг инсон ва Аллоҳ ўртасидаги ҳижоблар, нафсни поклаш, қалб поклиги, сабр ва шукроналик каби тасаввуфий тушунчалар ҳақидаги қарашлари, «Орифнома»даги ҳикматли сўзлари ва уларнинг ёшларни маънавий тарбиялашдаги долзарблиги таҳлил қилинади. Мақолада унинг ҳаёт йўли ва мероси эзгулик ва маърифат тимсоли сифатида баҳоланади.
13-15442026-07-23 -
УВАЙС ҚАРАНИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ
Зоҳиджон Маҳмудович ИСЛОМОВ (Muallif)Султон Увайс Қараний "Икки жаҳон қуёши", "Яман юлдузи", "Тобеийларнинг энг афзали" сифатларига сазовор бўлган зоҳидлик, тақво ва парҳезкорлик билан машҳур бўлган буюк тобеийлардан ҳисобланади. У хокисор бўлган, ўзини жуда ҳам камтар тутган, маънавий ҳаёти бошқаларникидан тубдан фарқ қилган, маънан бақувват, иродаси мустаҳкам, комил инсон бўлган. Увайс Қараний Аллоҳ таолони таниган инсонга кумуш ва олтиннинг қадри бўлмаслиги, доимо инсонларни яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариш зарурлиги, ҳар қанча қийинчилик ва машаққат бўлмасин ҳақни сўзлаш лозимлигини таъкидлаган.
3-5642026-08-02 -
АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИ ВА МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР
Алимжон Дадамуҳамедов (Muallif)Дунёда XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб компьютерлар ва интернет алоқаси оммалашуви инсон амалий фаолиятининг ҳар бир жабҳасига, хусусан, диний жараёнларга таъсири баробарида, XXI аср ибтидосида қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. Инсоният тарихида маълумот узатилишининг тезлиги ва муҳимлик даражаси бугунги кундагидек жадал суръатларда оммалашишига кибермакон асосий воситалардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боисдан ҳам кибермакон билан боғлиқ диний- маънавий жараёнларни илмий концептуал ўрганиш долзарбдир.
143-1481232026-08-01 -
БАҲОУДДИН НАҚШБАНД – ҲАЛОЛЛИК ВА ПОКЛИК ТИМСОЛИ СИФАТИДА
Гулчеҳра Наврўзова (Muallif)Мақолада Нақшбандия камолот йўлини асослаган Баҳоуддин Нақш банд (1318-1389) ҳаёти ва таълимотини истиқлол даврида ўрганилиши, унинг маънавий мероси, ҳалоллик тимсоли эканлиги, ҳалол луқмага риоя қилганлиги, ҳалол тушунчасини жуда кенг маънода тушунганлиги ва ҳалолликга доир айтган ўгитлари, “Дастба кору дилба ёр” шиорининг моҳияти, унинг ҳалоллик ғояларини ҳозирги Ўзбекистонда тарғиб этиш йўлларига оид тавсиялар баён этилган.
49-542792026-08-01 -
Умуминсоний ва диний тамойиллар уйғунлиги – тараққиёт гарови
Дилдора Миракбарова (Muallif)Мақолада умуминсоний қадриятлар ва ислом диний тамойилларининг ўзаро уйғунлиги, уларнинг жамият тараққиётидаги роли ва аҳамияти фалсафий-маънавий жиҳатдан кенг ёритилган. Муаллиф Ўзбекистон Конституциясининг 31-моддасида виждон эркинлиги кафолатлангани, 2007 йилда Тошкент АЙСЕСКО томонидан «Ислом маданияти пойтахти», 2020 йилда Бухоро ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани диний қадриятларга бўлган эътиборни кўрсатишини таъкидлайди. Мақолада инсонпарварлик тамойилининг тарихий илдизлари — Қадимги Сомир ёзмаларидаги «намлулу» атамасидан тортиб, 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясигача, Қуръони Каримнинг Ал-Исро сураси 70-оятида инсоннинг азиз ва мукаррамлиги, ҳадисда «Одамларга раҳмли бўлмаган кишига Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди» дегани баён қилинган. Достоевскийнинг «Бир бош пиёз» ҳикояси, Виктор Гюго ва Абдулла Авлоний фикрлари мисолида инсонпарварлик ва ватанпарварлик фазилатлари таҳлил қилинган. Хулосада умуминсоний ва диний тамойиллар уйғунлиги, миллатлараро тотувлик ва эзгу ахлоқий фазилатлар тараққиётнинг асоси экани таъкидланган.
108-111202026-07-23 -
"РАҲБАРИ НАЖОТ" АСАРИДА ИЛМ ОЛИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ МАСАЛАСИ
Моҳира Жуманиёзова (Muallif)Мақолада «Раҳбари нажот» асарининг мазмун-моҳияти ҳамда унда илм ва маърифатнинг инсон ҳаётидаги ўрнига оид қарашлар таҳлил қилинади. Инсонни икки дунё саодатига етакловчи асосий омил илм эканлиги ҳақидаги муаллиф панд-насиҳатлари баён қилади. Илм ўрганишнинг одоблари ва жамият тараққиётидаги фойдалари манба асосида кўрсатилади. Ушбу изланиш миллий педагогика ва маърифатпарварлик тарихини бойитишга хизмат қилади.
57-59222026-07-22 -
ИСЛОМ ДИНИДА "МЎЪТАБАР ШАХС": ПАЙҒАМБАР ВА ВАЛИЙ ФЕНОМЕНИ
X. МАДАЛИЕВА (Muallif)Ислом таълимотидаги "Пайғамбар" ва "Валий" тушунчаларининг фалсафий-диний моҳияти. Муаллиф ушбу икки феноменнинг ислом ақидасидаги ўрни, уларнинг инсон маънавияти ва комилликка эришиш йўлидаги ибратли сифатларини таҳлил қилади. Расул ва авлиёларнинг ҳаёт тарзи ҳамда уларнинг илоҳий мақомларига муносабат масалалари илмий-ақидавий жиҳатдан ёритиб берилган.
69-73222026-07-22 -
ДИНИЙ-БАДИИЙ АДАБИЁТ ВА УНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
Лола АЗИМОВА (Muallif)Диний-бадиий адабиётнинг ўзига хос жанрлари, мавзулари ва уларнинг ислом маданиятидаги ўрни ҳақида. Муаллиф бадиий ижодда диний ғояларни ифодалаш, пайғамбарлар қиссалари ва орифона шеъриятнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида таҳлилий фикрлар билдиради. Диний-бадиий адабиёт инсон маънавиятини бойитиш ва эътиқодни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани тадқиқ этилган.
62-66202026-07-22 -
«РОҲАТУ-Л-ҚУЛУБ» КИТОБИ
Сарвар ОЧИЛОВ (Muallif)«Роҳату-л-қулуб» (Қалблар роҳати) китобининг маънавий-ахлоқий мазмуни ва унинг мусулмонлар ҳаётидаги аҳамиятига бағишланган таҳлилий мақола. Асарда инсон қалбидаги ғаму ташвишларни бартараф этиш, дунёвий қийинчиликларга сабр қилиш ва илоҳий мақсадлар сари интилиш ҳақида сўз боради. Муаллиф китобда келтирилган ҳаётий ҳикматлар ва маънавий ўгитларнинг бугунги кундаги долзарблигини ҳамда уларнинг ўқувчи руҳиятини поклаш ва тинчлантиришдаги ўрнини батафсил очиб беради.
97-108122026-07-01 -
ҒАЗАЛ-МАРСИЯЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Малика НОСИРОВА (Muallif)Ўзбек мумтоз шеъриятида ғазал шаклидаги марсияларнинг ўзига хос ўрни, уларнинг фалсафий ва эстетик хусусиятлари мақолада кенг ёритилган. Муаллиф марсия жанрининг фақат мотам ифодаси бўлмай, балки инсон умрининг ўткинчилиги, дунёнинг бевафолиги ва абадийликка иштиёқни ифодаловчи лирик шеърият эканлигини таъкидлайди. Навоий, Бобур ва бошқа шоирлар ижодидан олинган мисоллар орқали жанрнинг бадиий воситалари, мотам тимсоллари ва уларнинг психологик таъсир кучи таҳлил этилади.
82-86402026-07-01 -
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙ ИЖОДИДА ЯРАТГАННИ АНГЛАШ ИФОДАСИ
Наргиза ШОАЛИЕВА (Muallif)Мақола эронлик шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий ижодидаги фалсафий қарашлар, хусусан, инсон ва Худо ўртасидаги боғлиқлик ҳамда «тавҳид» ғоясининг бадиий талқинига бағишланган. Муаллиф шоирнинг «мен»и ўзлигини англаш йўлида қандай изланишлар олиб боргани ва «дуализм» (санавият)дан воз кечиб, ваҳдонийлик сари интилишини таҳлил қилади. Сипеҳрийнинг асарларида тасвирланган «идеал шаҳар» тасаввури унинг ижтимоий-сиёсий қарашлари ва илоҳиётга бўлган чуқур эҳтиромининг ҳосиласи сифатида очиб берилади. Мақолада шоирнинг Қуръони карим оятлари ҳамда шарқона ирфоний қарашлардан илҳом олиб, ўзига хос фалсафий тизим яратгани тадқиқ этилган.
64-69302026-07-01 -
ХОЖА ЮСУФ ҲАМАДОНИЙ ИНСОННИНГ БОРЛИҚҚА МУНОСАБАТИНИНГ МЕЪЁРИ ҲАҚИДА
Гулчеҳра НАВРЎЗОВА (Muallif)Макрлада Хожагон тасаввуфий таълимотининг асосчиси, Бухарой Шарифнинг Биринчи Пири Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг устози Хожа Юсуф Ҳамадоний (1048-1141) асарларидан бири бўлган ‘Ъорлиқнинг инсонга бўйсундирилганлиги хақида ” рисоласида баён этилган инсоннинг ҳозирги кундаги ауамияти асосланган. Асардаги бош гоя инсонни борлиққа муносабатининг эҳтиёжи асосида бўлиши, борлицдаги неъматлардан фойдазанишдаўз уади, миҳдори, ўлчов доираси ва даражасини билиши бутун борлиқни мувозанатини сакрашга асос бўла олиши далилланган.
3-84642026-05-16 -
МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШНИНГ МУҲИМ МЕЗОНИ
Cаидафзал САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)Мазкур мақола Янги Узбекистонда фуцароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ислохотларнииг мазмуни, моҳияти ва тарихий аҳамиятини очиб беришга царатилган.
96-98832026-05-15 -
XI-XII АСРЛАР МУСУЛМОН ОЛИМЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ДИНШУНОСЛИККА ОИД ИЛМИЙ МЕРОСЛАРИ
Мумин АБДУПАТТАЕВ (Muallif)Динлар тарихи, улар билан боглиқ жараёнлар, диннинг инсон ҳаётининг турли жабҳалари билан ўзаро таъсирини ўрганадиган фан «Диншунослик» деб аталади. Диншунослик ҳам барча ижтимоий фанлар каби ўз тадқиқот объектига эга. У диннинг пайдо бўлиши, ижтимоий аҳамияти ва жамиятдаги ролини ўрганиш билан бирга диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини, жамият тараққиётидаги эволюциясини илмий жиҳатдан ўрганади. У гибу мақолада XI-XII асрларда мусулмон дунёсида яшаган алломаларнинг илоҳиёт, диншуносликка оид асарлари ҳақида маълумотлар берилган. Мақолада Беруний ва Ибн Ҳазмдан аввал ҳам бу соҳада китоб ёзган олимлар ҳақида сўз боради.
109-1159472026-04-10 -
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ АСАРЛАРИДА СОҒЛОМ ҚАЛБ МАСАЛАСИ
Лазизбек Азаматович ХАИТОВ (Muallif)Мазкур мақолада тасаввуф фалсафасининг йирик назариётчиларидан бири мутасаввиф Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн ал Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизийнинг (820-932) "Яширин масалалар", "Масоил аҳли Сараҳс", "Ал-имсол мин ал-китоб вас сунна", "Баёнул фарқ", "Маърифатул асрор" асарларида қалб, соғлом қалб масаласи таҳлил этилиб, мутасаввиф комил инсон учун соғлом қалб зарурлигини таъкидлаган.
42-47872026-08-02 -
МУҚАДДАС КИТОБЛАРДА ЗАМОН ВА МАКОН МАСАЛАСИ ТАЛҚИНИ
Шохиста СУЛТОНОВА (Muallif)Мақолада муқаддас матнлардаги, хусусан, Қуръон ва Инжилдаги замон таълимоти, унинг инсон ҳаётини тартибга солишдаги роли мисоллар асосида ёритилади. Универсал категория сифатидаги замонни муқаддас матнлардаги замон тўғрисидаги таълимотлар ва замонавий билимлар уйғунлигида ўрганиш масаласи кўтарилади.
57-612232026-08-02 -
РАЖА ЙОГА ВА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИНИНГ МУШТАРАК ЖИҲАТЛАРИ
Нажмиддин НИЗАМЕТДИНОВ (Muallif)Мақолада ража йога ва тасаввуф тарихи ҳақида маълумот берилган. Йога ва тасаввуфнинг ривожланиши, улар доирасида шаклланган йўналиш ва мактаблар таҳлил қилинган. Ража йога ва тасаввуфнинг инсон руҳияти ва тафаккурига таъсир этувчи ғоялари қиёсий очиб берилган. Ғарб ва Шарқ илмий тадқиқотлари асосида йога ҳамда тасаввуф ўртасидаги муштарак ришталар баён этилган.
23-28512026-08-02

