Islom tafakkuri
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Ro‘yxatdan o‘tish Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ИНФОРМАЦИОН КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ АЖДОДЛАР МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ МИСОЛИДА

    Алимжон ДАДАМУҲАМЕДОВ, Мардон МАРКАЕВ, Хикматилла МАХМУДОВ (Muallif)

    Дунёда XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб компьютерлар ва интернет алоқаси оммалашуви инсон амалий фаолиятининг ҳар бир жабҳасига, хусусан, диний ва жараёнларга таъсири баробарида, XXI аср ибтидосида қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳам келтириб чиқарди Буюк аждодимиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида фикр юритар эканмиз, кўз ўнгимизда унинг ҳақиқатпарварлиги, эл-юрт тараққиёти, илм-маърифат ривожига қўшган тенгсиз ҳиссаси гавдаланади.

    236-240
    22
    1
    2026-08-03
  • «Ал-Жоми ас-Саҳиҳ» асарида инсон ва унинг маънавий-ахлоқий баркамоллиги

    Нодира Мусаева, Рано Мирсамикова (Muallif)

    Мазкур мақолада ҳадислардаги инсоннинг маънавий-ахлоқий ҳаётига ва баркамоллигига оид теоцентрик ҳамда ижтимоий антропологик қарашлар ўрганилади. Теоцентризм барча динлардаги каби исломда ҳам етакчи ўринда туради ва қолган ижтимоий антропологик қарашларни ўз атрофида уйғунлаштиради. Мазкур мақолада ҳозирги пайтда Ўзбекистонда маънавий-ахлоқий масалаларга оид фалсафий тадқиқотлар, улардаги диний-трансцендентал ва илмий-назарий қарашлар ҳақида тўхталиб, ҳадисларнинг ижтимоий-тарбиявий жиҳатлари ёритилади.

    49-53
    3
    2
    2026-08-05
  • МУТААССИБ ИНСОННИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА ТАҲДИДИ

    Дурбек Раҳимжонов (Muallif)

    Мақолада мутаассибликнинг жамият ҳаётига таҳдиди, унинг келиб чиқиш сабаблари ва экстремизмга қарши курашда реабилитация усуллари таҳлил қилинади. Инсон туғма характери (темперамент) ўзгармаслиги, аммо тарбия орқали ёмон феълларни тузатиш мумкинлиги айтилган. Мақолада диний манбаларни нотўғри талқин қилиш, ёшларни экстремистик гуруҳларга жалб этиш механизмлари, Ҳизбут таҳрирнинг «Оли Имрон» 104-оятини бузган талқини танқид қилинган. Мутаассибликка қарши курашда «фикрга қарши фикр» тамойили ва реабилитация дастурларининг аҳамияти таъкидланган.

    86-90
    2
    2
    2026-07-23
  • МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ

    Омонтош Мажидов (Muallif)

    Мақолада жамиятда маънавий юксалишни таъминлашнинг назарий ва амалий асослари, унинг асосий тамойиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг мустақиллик даврида маънавият соҳасида эришган ютуқлари ёритилган. Маънавий юксалиш ҳар бир инсоннинг имконият ва салоҳиятини ошириш, унинг дунёқарашини янгилаш, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш билан боғлиқлиги таъкидланган. Мақолада Ўзбекистонда миллий сиёсат тамойиллари, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларига ҳурмат, виждон эркинлиги каби демократик қадриятларнинг маънавий юксалишдаги роли очиб берилган. БМТ томонидан қабул қилинган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси мисолида мамлакатнинг бу соҳадаги халқаро ташаббуслари ҳам кўрсатилган.

    94-97
    1
    1
    2026-07-23
  • АБУ МАНСУР АЛ-МОТУРИДИЙНИНГ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ ТАҲЛИЛИ

    Зулайхо Алимова (Muallif)

    Мақолада Абу Мансур Мотуридийнинг фалсафий қарашлари, унинг ақл ва нақлга муносабати, иймон масаласидаги ўзига хос ёндашувлари таҳлил қилинган. Мотуридийнинг мотуридия мактаби асосчиси сифатидаги ўрни, унинг асарларида инсон ақли ва тафаккурига берган юксак баҳоси ёритилган. Мақолада Мотуридийнинг «Китабут-тавҳид», «Таъвилотул Қуръон» каби асарларида кўтарилган фалсафий муаммолар, жумладан, инсоннинг билиш воситалари, оламни билишдаги хатоликлар, субъектив ва объектив билиш масалалари кўриб чиқилган. Шунингдек, Мотуридий ва Ашъарий таълимотларининг ўзаро яқинлиги ва улар орасидаги ихтилофли масалалар (жумладан, имон, инсоннинг ихтиёри, такдир масалалари) таҳлил этилган. Мотуридийнинг фалсафий қарашларининг ҳозирги кундаги аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтилган.

    38-40
    4
    2
    2026-07-23
  • Соф ислом ҳимоячиси

    Иброҳим Ниғматуллаев (Muallif)

    Мақолада Имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, унинг калом, фиқҳ ва тафсир соҳаларидаги хизматлари, асосан «Китоб ат-тавҳид» ва «Таъвилот аҳли сунна» асарларидаги қарашлари, мотуридия таълимотининг асосий тамойиллари, шунингдек, унинг турли фирқаларга қарши кураши ва соф ислом ақидасини ҳимоя қилиши ёритилган. Муаллиф Мотуридийнинг издоши Абул Муъин ан-Насафийнинг «Табсира» асарида келтирилган маълумотларга таяниб, алломанинг ўндан ортиқ асар ёзгани, бу асарларда турли адашган оқимларга раддиялар бергани ҳақида маълумот беради. Мотуридий таълимоти Қуръон, ҳадис ва ақл-идрокни уйғунлаштиргани, имон тил билан иқрор ва дил билан тасдиқ экани, амал эса имоннинг таркибига кирмаслиги, инсон ўз хатти-ҳаракатлари учун масъул экани каби асосий тамойиллари баён этилган.

    75-76
    2
    0
    2026-07-23
  • ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР

    Феруза НИЗАМОВА (Muallif)

    Мақолада турмуш тарзимиздаги маънавий қадриятларимиздан бўлган она ва бола саломатлиги, фарзанднинг соғлом рухдаги инсон бўлиб шаклланиши ғояси ҳақида фикр юритилади. Яъни, оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканини доимо эсда тутмоғимиз лозим.

    99-101
    14
    2
    2026-08-03
  • “ИККИ ЖАҲОН ҚУЁШИ” НИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ

    Зоҳиджон ИСЛОМОВ (Muallif)

    Султон Увайс Қараний “Икки жаҳон қуёши”, “Яман юлдузи”, “Тобеийларнинг энг афзали” сифатларига сазовор бўлган зоҳидлик, тақво ва парҳезкорлик билан машҳур бўлган буюк тобеийлардан ҳисобланади. У хокисор бўлган, ўзини жуда ҳам камтар тутган, маънавий ҳаёти бошқаларникидан тубдан фарқ қилган, маънан бақувват, иродаси мустаҳкам, комил инсон бўлган. Увайс Қараний Аллоҳ таолони таниган инсонга кумуш ва олтиннинг қадри бўлмаслиги, доимо инсонларни яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариш зарурлиги, ҳар қанча қийинчилик ва машаққат бўлмасин ҳақни сўзлаш лозимлигини таъкидлаган.

    3-5
    8
    2
    2026-08-03
  • НАҚШБАНДИЯ ТАЪЛИМОТИДА ҲАЁТ ТУШУНЧАСИ

    Гулчеҳра НАВРЎЗОВА (Muallif)

    Мақолада Баҳоуддин Нақшбанд номи билан маълум ва машҳур Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бухорий (1318-1389 ) асослаган Нақшбандия таълмотидаги ҳаёт тушунчасининг ўзига хос томонлари фалсафий таҳлил этилган. Нақшбандия таълимотидаги ҳаёт ҳақидаги тушунчанинг асосини “Ҳуш дар дам” тамойили ташкил этиши далилланган. Нақшбандия таълимоти инсон ҳаётини “дам” тушунчаси билан уйғунлаштиради. Дамни ҳушёрлик билан ўтказиш инсонни ғафлатдан чиқариши асосланган.

    3-10
    22
    7
    2026-08-03
  • ШАЙХ ХОВАНД ТАҲУР ЗИЁРАТГОҲИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИСЛОМ МАДАНИЯТИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Неъматулло МУХАМЕДОВ (Muallif)

    Ушбу мақолада Шайх Умар Боғистонийнинг ўғли Шайх Хованд Таҳур ҳаёти ва фаолияти ўрта аср қўлёзма манбалари асосида тадқиқ этилган. Шайх Хованд Таҳур ёдгорлик мажмуасидаги мақбара, масжид каби турли маданий иншоотлар қисқача тарихи баён этилган. Муҳими, Шайх Хованд Таҳур мажмуасининг минтақа ислом маданиятида ўзига хос ўрин тутиши манбалар ёрдамида таҳлил қилинган.

    5-9
    8
    2
    2026-08-06
  • ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ҚАДАРИЙЛАРГА РАДДИЯЛАРИ

    Соатмурот ПРИМОВ (Muallif)

    Мазкур мақолада ислом тарихида илк пайдо бўлган қадария фирқасининг пайдо бўлиш тарихи ва уларнинг асосий ақидавий қарашлари баён қилинган. Шунингдек, Имом Абу Ҳанифанинг қадарийлар билан бевосита баҳс-мунозаралар олиб боргани зикр қилинган ҳамда уларнинг турли нотўғри қарашларига илмий асосда берган раддиялари келтирилган. Қадарийларнинг инсон ўз феълини ўзи яратиши борасидаги ақидаларига ақлий раддиялар берилган.

    66-70
    10
    4
    2026-08-03
  • Фонийнинг «Туҳфат ул-афкор» ва Жомийнинг «Лужжат ул-асрор» татаббулари

    Феруза НИЗАМОВА (Muallif)

    Мазкур мақолада мумтоз адабиётдаги татаббучилик анъанаси, хусусан Алишер Навоийнинг «Туҳфат ул-афкор» ва Абдураҳмон Жомийнинг «Лужжат ул-асрор» қасидаларининг қиёсий таҳлили берилган. Қасидаларнинг яратилиш тарихи, ғоявий-бадиий хусусиятлари ва ижтимоий-фалсафий мазмуни очиб берилган. Навоийнинг Амир Хусрав ва Жомий асарларига ёзган татаббулари орқали унинг давлатни бошқариш, адолат ва инсон қадри ҳақидаги қарашлари ёритилган. Муаллиф бундай асарларнинг шарқ адабиётидаги ўрни ва аҳамиятини илмий асослаб берган.

    70-73
    4
    1
    2026-08-04
  • Муҳаммад ибн Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд Бухорий ва унинг таълимоти

    Марғуба Ражапова (Muallif)

    Мақола нақшбандия тариқатининг асосчиси, буюк мутасаввиф Муҳаммад ибн Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд Бухорийнинг ҳаёти ва унинг ислом маънавияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасига бағишланган. Муаллиф тариқатнинг асосий тамойиллари бўлган ўн битта қоида (рашҳа), хусусан, «Ҳуш дар дам», «Назар бар қадам», «Сафар дар ватан» ва «Хилват дар анжуман» каби тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини очиб беради. Шунингдек, Баҳоуддин Нақшбанд меросининг инсон камолоти ва жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришдаги ўрни таҳлил этилган.

    69-75
    5
    3
    2026-08-04
  • ЎЗБЕКИСТОНДА РЎЙХАТДАН ЎТГАН ИСЛОМ ДИНИГА ОИД САЙТЛАР ТАҲЛИЛИ

    Жалолиддин БЎРИЕВ (Muallif)

    Ушбу мақолада Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган сайтларнинг таҳлилида замонавий ахборотнинг энг таъсирчан воситаларидан бирига айланган Интернет тармоғи — инсон ақл-заковатининг маҳсули эканлиги ва кишиларнинг билимини оширишда, дунё янгиликларидан хабардор бўлишда, хат юбориш, олиш, бизнес ишида ҳамкорлик ўрнатиш, илмий-ижодий фаолиятининг таҳлили келтириб ўтилган.

    231-235
    13
    2
    2026-08-03
  • ЎЗБЕКИСТОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ

    Акбар КАЗАКБАЕВ (Muallif)

    Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқи асосида мамлакатда камбағалликни қисқартириш ва барқарор ривожланишга эришишнинг ўзаро боғлиқ модели таҳлил қилинади. Нутқда келтирилган аниқ статистик маълумотлар ва стратегик йўналишлар орқали Ўзбекистоннинг бу борадаги ютуқлари ва келгуси мақсадлари очиб берилади. Мақолада ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий драйверлари сифатида таълим, инновация, «яшил» энергетика ва кичик бизнеснинг ўрни кўрсатиб ўтилган.

    60-63
    2
    0
    2026-09-19
51 - 65 from 65 << < 1 2 3 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

махсус Концепция
Islom dini
Tasavvuf
Barcha nashrlarni ko'rish

O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasining dissertatsiyalar asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxatida Islom tafakkuri jurnali 2019 yil ro‘yxatdan o‘tkazilgan.

Islom tafakkuri

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom tafakkuri» ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom tafakkuri All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Islom tafakkuri
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling
Ro‘yxatdan o‘tish