- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ – ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯНИНГ АСОСИЙ МАНБАИ
Ҳамида ТУЙЧИЕВА (Muallif)Мақола шахснинг ҳуқуқий онгини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланган ҳуқуқий таълимнинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганишга, ҳуқуқий таълим-тарбияда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг ўрнини кўрсатиб беришга, ҳуқуқий онгни шакллантириш ва жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш жараёнидаги ҳуқуқий таълим-тарбиянинг аҳамиятини асослаб беришга бағишланган. Шунингдек, шахс ҳуқуқий онгини шакллантиришда ҳуқуқий таълимнинг ўзига хос жиҳатлари ишлаб чиқилган.
124-127356282026-08-02 -
АРАБ ТИЛИДА ОРТТИРMА ДАРАЖADАГИ СИФАТЛАРНИНГ СТРУКТУРАВИЙ ВА СИНТАКТИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Малика NASIROVA, Зуҳра ERIMMATOVA (Muallif)Мazkur maqolada arab tili grammatikasi nahv bo‘limiga oid fe’lning vazifadosh shakllaridan biri orttirma darajadagi sifatning yasalishi va sintaktik xususiyatlari tahlillari keltirilgan. Ushbu mavzu doirasida bir qancha nahvshunos olimlarning qarashlari, jumladan alloma Mahmud Zamaxshariyning arab tili grammatikasida mumtoz manba sifatida qаdrlanadigan “al-Mufassal fi san’ati-l-e’rob” asaridan fikrlari keltirilgan. Shu bilan birga fe’ldan yasalgan ismlardan bo‘lmish orttirma daraja sifati fe’lning sintaktik vazifasini to‘liq bajarishi yoki bajara olmasligi to‘g‘risida mo‘tabar manbalardan misollar keltirildi. Nahvshunos olimlar o‘rtasida bo‘lib o‘tgan mashhur ‘’surma’’ bahsli munozarasi muxtasar yoritib berildi.
3-6267282026-08-03 -
ВАҚФ ИНСТИТУТИ ҲУЖЖАТЛАРИ ИСЛОМ ҲУҚУҚИ МАНБАСИ СИФАТИДА
Фирдавс ҲАЛИМОВ (Muallif)Мақола муаллифи исломда вақф институти тушунчаси, пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи, жамият ҳаётидаги аҳамияти ва асосий вазифаларини изоҳлаб берган. Тадқиқотда ислом ҳуқуқига оид тарихий китобларда вақф институти ва вақф масалалари ёритилган ҳамда ислом ҳуқуқининг тарихий манбалари таҳлил қилинган. Вақф институтининг ривожланиши натижасида фиқҳ илмига оид китобларда вақф фиқҳий масалаларининг ёритилиши баён этилган.
28-31271172026-08-03 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА МУҲАДДИСЛАРНИНГ ЎРНИ
Дурбек РАХИМДЖАНОВ, Лаззат РЫСБЕКОВА (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда ҳадис илмининг шаклланиши, ривожланиши ва унда муҳаддис олимларнинг ўрни ҳақида сўз боради. Мақолада, шунингдек, илк ҳадис етказувчилар турли соҳа вакиллари бўлиб, ҳадис ва ҳикматларни одамларга етказишда фаол бўлганликлари ҳам очиб берилган. Маълумотлар минтақанинг маънавий тарихи билан боғлиқ бирламчи манбалар маълумотлари асосида ёритилган.
16-20311232026-08-03 -
ЗАПИСКИ МАРГИЛАНСКИХ УЧЕНЫХ О ТУРИЗМЕ
Нодиржон АБДУЛАХАТОВ (Muallif)Ушбу мақолада ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг биринчи ярмида Марғилонда яшаб ўтган Муҳаммад Юсуф Ҳазин Марғиноний, Ғолиб Марғилоний, Мўминжон Ҳаким Марғилоний, Абдусамад Қоил Марғилоний, Умаржон Махдум Ғурбатий сингари уламоларнинг зиёрат туризимига доир саёҳатномалари тўғрисида сўз юритилади. Шу билан бирга мазкур мақолада ушбу уламолар саёҳатномаларининг замонавий зиёрат туризмини ривожлантиришдаги аҳамияти ҳам таҳлил қилинади.
76-78152202026-08-02 -
ИБН ФАДЛАН “САЙЁҲАТНОМА”СИДА ТУРКИСТОН ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР
Мўминжон ХЎЖАЕВ, Мавлуда РАХИМШИКОВА, А.Б. ШАЛДАРБЕКОВА (Muallif)Ушбу мақолада Аҳмад Заки Валидий ва И.Ю.Крачковскийнинг Ибн Фадлан «Сайёҳатнома» асарида келтирилган Туркистон ва Волга бўйи маданияти ва тарихига оид илмий меросининг тадқиқотлари очиб берилган. Шунингдек, Ибн Фадланнинг Туркистон, Бошқирдистон орқали Волга бўйи ва Булғордаги милоддан аввалги 922-923 йиллардаги саёҳатлари ҳақида ёзиб қолдирганликлари инсоният тарихи ва маданиятида катта ютуқ бўлиб бугунги кунда қимматли манба сифатида фойдаланилмоқда.
62-64206222026-08-02 -
МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ “АЛ-КАШШОФ” ТАФСИРИНИНГ МАНБАВИЙ МУҲИТИ
Зоҳиджон Маҳмудович ИСЛОМОВ (Muallif)Мовароуннаҳрда тафсиршунослик ўзига хос шаклланиш ва ривожланиш йўлини босиб ўтган. Маълумки, Маҳмуд Замахшарийнинг “ал-Кашшоф” асари ислом дунёсида филологик тафсир сифатида шуҳрат топган. XII-XIII асрлардан бошлаб мазкур тафсирга турли ҳудудларда яшаган олимлар томонидан қизиқиш ортади. Бунинг натижаси ўлароқ, унга муфассирлар томонидан ҳозирга қадар сақланиб қолган юзга яқин шарҳ, ҳошия, мухтасарлар ёзилган. Бу нодир манбалар тафсиршунослик тарихини ўрганишда муҳим ағамият касб этади.
3-7167332026-07-30 -
“АЛ-МУСТАСФО” АСАРИНИНГ ЁЗИЛИШ ТАРИХИ ВА ЎЗИГА ХОС УСЛУБЛАРИ
Наргиза АБДУРАХМАНОВА (Muallif)Мақолада ҳанафий мактабининг машҳур вакили, атоқли муфассир, фақиҳ, имом Ҳофизиддин Абул Баракот Насафийнинг “ал-Мустасфо” асари ҳақида сўз юритилган. Асарнинг ёзилиш тарихи, ўзига хос услублари ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, унда келтирилган фиқҳий масалалар Қуръони карим оятлари ҳамда ҳадиси шарифлар билан далилланиб, алломанинг фикрлари билан янада бойитилган.
25 - 28445292026-07-11 -
АС-СОБУНИЙ – МОТУРИДИЙ МАКТАБИНИНГ ЙИРИК ВАКИЛИ
Nigora YUSUPOVA (Muallif)Ушбу мақола Мовароуннаҳрда XII асрда яшаб ижод этган мотуридий мактабининг яна бир атоқли вакили Аҳмад ибн Маҳмуд Собунийнинг илмий фаолиятини тахлил қилишга бағишланган. Мақолада мазкур алломанинг мотуридийлик таълимотни ёйиш, унинг мураккаб томонларини шарҳлаш, мухолифлар қарашлари ва саволларига илмий жавоблар беришга бағишлаган асарларининг тузилиши, услуби, ундаги мавзулари ҳам илмий тахлил этилган. Шунингдек, мақолада аллома асарларининг калом илмида тутган ўрни ҳақида ҳам алоҳида сўз юритилади.
73-76291272026-08-03 -
АРАБ ТИЛИДА كاد ВА УНГА ЎХШАШ ФЕЪЛЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Нигора МУЛЛАСОДИКОВА (Muallif)Араб тили қадимий тил бўлиши билан бир қаторда ўзининг мукаммал грамматик қурилишига, гўзал лаҳжаларига ва бетакрор сўз бойлигига эгадир. Юртимизда ҳам араб тилига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда, уни тил сифатида ўрганиш ва ўргатишга бўлган талаб кўпаймоқда. Мақолада араб тилига хос бўлган грамматикасининг бир жиҳати очиб берилган.
40-45372282026-08-03 -
УБАЙДУЛЛОҲХОНГА БАҒИШЛАБ ЁЗИЛГАН ФИҚҲИЙ АСАРЛАР
Ҳамидуллоҳ АМИНОВ (Muallif)Ушбу мақолада шайбонийлар сулоласининг таниқли султони, 1533-1540 йилларда ҳукмронлик қилган Убайдуллоҳхонга атаб ёзилган фиқҳий асарлар ҳақида сўз юритилган. Мазкур асарларнинг муаллифлари, қўлёзмалари, ўз давридаги аҳамияти тўғрисида маълумотлар келтирилган. Убайдуллоҳхон ҳукмдор бўлиши билан бирга исломий илмларга моҳир, мутасаввиф, тасаввуфга оид шеърлар шоири, бир неча асарлар битган олим, хусусан ўзи ҳам фиқҳий асарлар ёзган бўлиб, мақолада айнан унга бағишлаб ёзилган фиқҳий асарлар тўғрисида сўз юритилган. Мақолада келтирилган янги илмий маълумотлар ёрдамида Убайдуллоҳхоннинг илмий савияси, диний ва исломий дунёқараши, олимларга эътибори, олимларнинг ҳам унга муносабати ҳам ўрганилади.
26-30314252026-08-03

