- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ МАСЪУЛИЯТИ
Нурислом ТУХЛИЕВ (Muallif)Мақолада ҳукумат қарорлари ва дастурлари асосида мамлакатимизда атроф-муҳит, экологик вазият борасида юзага келган ҳолат таҳлил қилинган, бу салбий оқибатлардан чиқиб кетиш йўллари, зарурати, мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтилган, Исломда табиатга, мўтадилликка, исрофгарчиликка муносабат ифодасини топган.
2-542026-09-18 -
АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИДА ҲАРБИЙЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ ҲИМОЯСИ
Otabek Odiljonovich BABARAXIMOV (Muallif)Армия том маънода давлатнинг тинчлиги, хавфсизлиги ва уни барқарор амал қилишининг асоси бўлиши учун ҳарбийларнинг ижтимоий-маънавий ҳимояланганлик даражасининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Мақолада Амир Темур ғалабаларининг асоси, унинг ҳокимиятини ички ва ташқи хавфсизлигини таъминлаган армияси, ундаги ҳарбийларнинг ижтимоий-маънавий ҳимояси қандай бўлганлиги, ҳукмдор томонидан ҳарбийларга муносабат, уларнинг нима сабабдан Темур атрофида жипслашиб, унга садоқат билан хизмат қилганликлари ҳақида маълумотлар берилган. Темур давлатидаги ҳарбийларнинг ижтимоий-маънавий қиёфаси мамлакатимизда ҳарбийларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган изчил сиёсат билан таққослаб кўрилган.
70-76332026-08-19

