- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ДИНЛАРАРО ТОТУВЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРИХИЙ ТАЖРИБАСИ
Маҳфуза АЛИМОВА (Muallif)Бугунги кунда ёшлар тарбиясида динлараро тотувликни таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбек халқи тарихий мураккаб жараёнларни бошқа динлар вакиллари билан биргаликда бошидан кечирар экан динлараро бағрикенглик борасида улкан тажриба тўплаб борди ва динлараро тотувликлик ўзбек маданияти ҳамда менталитетининг ажралмас қисмига айланди.
54-56201172026-08-02 -
ЖАДИД МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ
Райхон РАХИМОВА (Muallif)Мақолада Туркистонда ХХ аср бошларида жадидларнинг маърифатпарварлик ижтимоий-сиёсий фаолиятлари таҳлил қилинган. Ушбу жараёнларнинг шаклланишини жадидчиликнинг дастлаб пайдо бўлган давридан бошлаб, Турикистонда таълим, фан ва адабиёт ўз аксини топган.
6-9324302026-08-02 -
JAHON ADABIYOTI VAMADANIYATI TARAQQIYOTIDAISLOM DININING O‘RNI
Ibragim TURSUNOV (Muallif)Islom dini Qurʼondan boshlab, arab va islom dunyosi sheʼriyati va nasrida davom etgan jahon adabiyotiga chuqur va rang-barang taʼsir koʻrsatdi. U “Ming bir kecha”, “Makamat” kabi qissa janrlarining rivojlanishiga hissa qo‘shdi. Islom dini Xudoning so‘zi hisoblangan Qur’on kabi asarlar va she’riyat va ilmiy asarlarni o‘z ichiga olgan keng mumtoz arab adabiyoti orqali jahon adabiyotiga chuqur ta’sir ko‘rsatdi. Ushbu maqolada muallif Islom dinining jahon adabiyoti va madaniyatining rivojlanishidagi o‘rnini rus adabiyoti misolida o‘rganadi va ma’lum bir qarashlar qilgan
20-24413292026-09-30 -
ИСЛОМ ДИНИДА “ПОРА” ВА “ПОРАХЎРЛИК” КОНЦЕПТЛАРИДАГИ НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР
Шахноза Яхшибоевна АЛИМОВА (Muallif)Маълумки, коррупция феномени кўп асрлик тарихга эга. Сўнгги аср давомида бу ҳодиса ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, маданиятлараро коммуникациянинг турли соҳаларида илмий-тадқиқот мавзусига айланди. Бироқ, порахўрликнинг юзага келиш ва тарқалишига сабаб бўладиган тушунча ва муносабатларнинг пайдо бўлишидаги шарт-шароитлар ва бунинг асосида жамиятда шаклланадиган коррупцияга оид ҳаракатлар илмий жиҳатдан кам ўрганилган. Ушбу мақолада исломда “пора” ва “порахўрлик” концептларидаги назарий қарашлар таҳлилга тортилган.
77-80449192026-07-27 -
ЁШЛАРДА ДИН ОМИЛИ АСОСИДА ПСИХОЛОГИК ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Зебо Хамидовна КАСИМОВА , Лаззат Касымбековна РЫСБЕКОВА (Muallif)Ушбу мақола психологик иммунитет концепциясининг таҳлилига бағишланган бўлиб, унинг шаклланишида дин омили ва замонавий мафкуравий чақириқларнинг ўрни ҳақида гап боради. Глобаллашув ва ахборот хуружларининг ёшларнинг маънавий-руҳий барқарорлигига таъсири ўрганилиб, ислом динининг маънавий-ахлоқий қадриятларини таълим жараёнига сингдириш муҳимлиги таъкидланади. Муаллиф дунёвийлик тамойилларига содиқлик ва турли диний, маданий анъаналар ўртасидаги ўзаро тушунишни сақлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, психологик иммунитетни ривожлантиришга комплекс ёндашувни таклиф этади, жумладан, назарий тайёргарлик, амалий фаолият ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш.
87-92151182026-08-04 -
MUTAASSIBLIKKA QARSHI KURASHDA ISLOM HUQUQI NORMALARI VA AQIDA ILMINI O‘RGANISHNING AHAMIYATI
Миродил Мирвахидович ХАЙДАРОВ (Muallif)Ushbu maqolada zamonaviy islom huquqi masalalari ko'rib chiqiladi, musulmon ummatining ijtimoiy hayotiga ta'sir ko'rsatadigan fatvolar va diniy aqida masalalari ochib beriladi. Ushbu maqola Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasida oʻqitiladigan “Zamonaviy fiqhiy masalalar” fanida oʻrganiladigan masalalarga asoslanadi.
52-55395202026-08-04 -
ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ АСРАШ ВА ТАРҒИБ ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
Лола АЗИМОВА (Muallif)Мақолада Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган диний-маърифий қадриятларни асраш ва тарғиб этиш борасидаги ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти, умуммиллий хусусияти, амалий жиҳатлари ҳамда халқаро даражадаги аҳамияти масалалари таҳлилга тортилган ва умумлашма хулосалар қилинган. Шунингдек, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг жамият маърифий такомилидаги ўрни масалалари қарор ва фармонлар, ҳуқуқий норматив ҳужжатлар асосида атрофлича ёритилиши муайян умумлашма фикрларни илгари суриш имконини берган.
15-19238192026-08-03 -
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР
Феруза НИЗАМОВА (Muallif)Мақолада турмуш тарзимиздаги маънавий қадриятларимиздан бўлган она ва бола саломатлиги, фарзанднинг соғлом рухдаги инсон бўлиб шаклланиши ғояси ҳақида фикр юритилади. Яъни, оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканини доимо эсда тутмоғимиз лозим.
99-101340122026-08-03 -
ХОРИЖИЙ ТАДҚИҚОТЛАРДА ЁШЛАР ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРИ СОЦИАЛ-ПСИХОЛОГИК МУАММОСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Юлдузхон Рахатовна ДОСЖАНОВА (Muallif)Мазкур мақолада хорижда дин ва диний қадриятлар билан боғлиқ бўлган тадқиқот ишларининг натижалари ҳамда ёшлар диний қадриятларининг социал-психологик хусусиятлари муаммосини ўрганилганлик даражаси акс этган. Хориж психологиясида олиб борилган илмий изланишлар шуни кўрсатдики, диний қадриятларга доир бўлган эмпирик тадқиқот ишларида диндорлик типлари, даражалари, диний хулқ-атвор ва қадриятлар акс этган. Шу боисдан мазкур мақолада ушбу тушунчалар доирасида олиб борилган тадқиқот ишларини келтириб ўтилди.
94-99260162026-08-03 -
ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ РИВОЖИДА ИМОМ САРАХСИЙНИНГ ЎРНИ
Муҳаммаднур МУРОДХОНОВ (Muallif)Ушбу мақола ХI асрда яшаб ижод қилган Муҳаммад ибн Aҳмад Aбу Бакр Сарахсийнинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган. Сарахсий ислом ҳуқуқининг ривожланишига улкан ҳисса қўшиш билан бирга, олим Муҳаммад Шайбонийнинг “Халқаро ҳуқуқ китоби”га шарҳлар ёзиш асносида биринчи бўлиб “сияр” – “халқаро ҳуқуқ”ни ҳуқуқнинг мустақил соҳаси сифатида таърифлаган. Сарахсий асарларида ҳуқуқнинг барча жиҳатlari батафсил ёритилган.
37-41143152026-08-03 -
IX АСРДА МОВАРОУННАҲР ШАҲАРЛАРИДАГИ МАДАНИЙ ҲАЁТ ВА ИЛМИЙ МУҲИТ
Махфуза АЛИМОВА (Muallif)IX аср Мовароуннаҳр маданияти ва маънавий ҳаётида жуда катта ижобий ўзгаришлар рўй бердики, улар нафақат Ўрта Осиё, балки бутун мусулмон Шарқи тарихида ўчмас из қолдирди. Маънавий ҳаётда эски динлар ўрнига ислом мустаҳкам ўрин эгаллади. Қадимий ва бой маданиятга эга бўлган Мовароуннаҳр араб халифалиги таркибига киргач, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол роль ўйнай бошлади.
3-5195192026-08-02 -
ШАРҚ ҚИЁСИЙ ДИНШУНОСЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА У БИЛАН БОҒЛИҚ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАР
Зилола Шарипжоновна АБДУЛҲАЕВА (Muallif)Ҳар бир илмий йўналиш ўрганилаётганда, албатта унинг келиб чиқиши факторлари ҳамда пайдо бўлишига сабаб бўлган омиллар алоҳида тадқиқ қилинади. Мазкур мақолада турли динларни ўрганишга бўлган қизиқишнинг кучайиб бориши натижасида диншунослик фанининг келиб чиқиши тарихи, унинг Шарқда ривож топиб шакллариши ва бунда мусулмон олимлари ўрнининг нақадар буюк экани ҳақида фикр юритилади.
82-85240202026-08-01 -
O‘ZBEKISTON TASHQI SIYOSATIDA TURKIY DAVLATLAR TASHKILOTI YO‘NALIShI VA ISTIQBOLLARI
Adhamjon Baxtiyorjon o‘g‘li MAMADJONOV (Muallif)Ushbu tadqiqotning maqsadi O‘zbekiston tashqi siyosatida turkiy davlatlar tashkilotining o‘rni va ahamiyati, ishtirokning tarixi hamda zamonaviy bosqichi, kelgusidagi istiqbollari tahlilini amalga oshirish va tavsiyalar berishdan iborat. Maqolada O‘zbekistonning TDT dagi ishtiroki, uning nazariy asoslari, zamonaviy jihatlari o'rganilgan. Davlat rahbarlarining oliy darajadagi uchrashuvlari, davlat hukumat vakillarining keng va tor doiradagi yig‘ilishlari va undan ko‘zlangan maqsadlar shuningdek, ushbu aloqalardan kutilayotgan istiqbollar muhokama etilgan hamda nazariy takliflar ishlab chiqilgan.
72-76431172026-07-29 -
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТИ РИВОЖИДА МИЛЛИЙ, ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ
Раҳматилла Раҳимбоевич ҒОЙИБНАЗАРОВ (Muallif)Ушбу мақолада Ўзбекистон давлати ўз миллий тараққиёти жараёнида - жамият қонунлари ва ҳуқуқий нормаларидан, фан-техника, маданият ютуқлари ва умуминсоний ва диний қадриятлардан тўла фойдаланиши, бошқа соҳалар каби дин ва диний қадриятларнинг ушбу жараёнда тутган ўрни масалаларига эътибор қаратилади. Шунингдек, бугунги кунда диний қадриятларни тиклаш масаласига катта аҳамият берилаётгани, амалга оширилаётган дин соҳасидаги ислоҳотлар, тарғибот ишлари ва бу борадаги муаммолар фалсафий таҳлил этилади.
72-75256262026-08-01

