- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АБУ ҲАФС НАСАФИЙНИНГ ҲАДИС ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Дурбек РАХИМДЖАНОВ (Muallif)Абу Ҳафс Насафий ўз даври ҳадис илмининг етук билимдонларидан эди. У Мовароуннаҳрнинг етакчи муҳаддислари билан мулоқотда бўлиб, улардан дарс олди. Олим, ўзининг гувоҳлик беришича, 550 шайхдан ҳадис ривоят қилган. У ўз шайхларини «Ти‘дод аш-шуйух ли-‘Умар мустатриф ‘ало-л-ҳуруф мустатир» («Алифбо тартибида берилган Умарнинг устозлари саноғи») асарида бирма-бир санаб ўтган. Афсуски, кўп муаллифлар томонидан нақл этилган бу асар бизгача етиб келмаган.
49-51202172026-08-03 -
“ФУТУҲ АЛ-БУЛДОН” АСАРИ МАНБАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Соҳибжон УММАТАЛИЕВ (Muallif)Мақолада IX асрда яшаган тарихчи Аҳмад ибн Яҳё ал-Балозурийнинг “Футуҳ ал-булдон” асари манбалари хусусида сўз юритилади. Муаллиф яшаган даврда тарихий воқеаларни оғзаки тарзда ривоят қилиш кенг тарқалган. Шунинг учун асар манбаларининг аксар қисмини ал-Балозурий устозларидан нақл қилинган ривоятлар ташкил этади. Баъзи ўринларда тарихий ҳодисада иштирок этган шахслардан келтирилган ривоятларни ҳам учратиш мумкин. Асарда муаллиф ёзма манбадан фойдаланганлиги ҳақида тўхталиб ўтмаган бўлса-да, маълумотни баён қилишдаги услубидан унинг тарихий асарлардан ҳам фойдаланганини билиш мумкин.
14-18370242026-08-03 -
“ФУТУҲУ-Л-БУЛДОН” АСАРИ РОВИЙЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Соҳибжон УММАТАЛИЕВ (Muallif)Мақолада IX асрда яшаган тарихчи Аҳмад ибн Яҳё ал-Балозурийнинг “Футуҳу-л-булдон” асари манбалари хусусида сўз юритилади. Муаллиф яшаган даврда тарихий воқеаларни оғзаки тарзда ривоят қилиш кенг тарқалган. Шунинг учун асар манбаларининг аксар қисмини ал-Балозурий устозларидан нақл қилинган ривоятлар ташкил этади. Баъзи ўринларда тарихий ҳодисада иштирок этган шахслардан келтирилган ривоятларни ҳам учратиш мумкин. Асарда муаллиф ёзма манбадан фойдаланганлиги ҳақида тўхталиб ўтмаган бўлса-да, маълумотни баён қилишдаги услубидан унинг тарихий асарлардан ҳам фойдаланганини билиш мумкин.
28-32284162026-08-03 -
“РАВЗАТ УС-СОЛИКИН” АСАРИ МУНДАРИЖАСИ ВА УНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАВСИФИ
Ахтам АҲМЕДОВ (Muallif)Мақолада Бухоро давлат музей-кўриқхонаси фондида сақланаётган “Равзат ус-соликин" ноши қадимий кўлёзма ҳақида, унинг сарлавҳалармундарижасияъниқўлёзмадагибасмала, ҳамду сано, муножотдан бошлаб, колофондаги матнларгача қисмида нималар акс этганлиги ҳақида қисқача маълумот берилган. Шунингдек, мақолада тасаввуф ва баъзи мутасаввуфларга доир қимматли маълумотлар ривоят, ҳикоя тарзида назм ва насрда баён қилинганлиги, Нақшбандийлик тариқатини эътироф этиб, сохта тариқатчилик, гояларига жуда кескин фикрлар кўллангани ҳақида ҳам баён қилинди. Мақолада нафақат матний жиҳатдан балки қўлёзмага хос кодикологик жщатдан ҳам маълумот беришга ҳаракат қилинди. Қўлёзманинг хос хусусияти ҳақида гап кетганда хаттотлар ва уларнинг матн кўчиришдаги услублари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
28-33357292026-05-19 -
СУБАЗМУНИЙ МУСНАДИ
Дониёр МУРОДОВ (Muallif)Бухоролик ҳанафий олим Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Субазмуний ўзининг муҳаддис ва фақиҳлик фаолияти билан танилган. Унинг иккита асари — "Муснад Аби Ҳанифа" ва "Кашф ал-осор" бизгача етиб келган. "Муснад" асарида Имом Абу Ҳанифанинг устозларидан ривоят қилинган ҳадислар жамланган. Ушбу асар кейинчалик Ҳаскафий, Синдий ва Қунавий каби олимлар томонидан шарҳланган ва мухтасар қилинган. Ҳанафий олимларининг бу турдаги асарлар яратишидан мақсад, Имом Абу Ҳанифанинг муҳаддислик фаолиятини кўрсатиш ва уни турли асоссиз гаплардан ҳимоя қилиш бўлган.
41-4331172026-07-01 -
Сирожиддин Ўшийнинг насафлик устозлари
Шерзоджон Умаралиев (Muallif)Мақолада фақиҳ, муҳаддис ва мутакаллим Сирожиддин Ўший Фарғонийнинг (ваф. 575/1179) ҳаёти, унинг насафлик устозлари – Абу Собит Паздавий ва Абул Қосим Насафийдан қироат, ҳадис ва фиқҳ илмларини ўргангани, “Нисоб ал-ахбор” асарида келтирган ўн беш устози ва улардан ривоят қилган манбалари (Абу Лайс Самарқандий, Шируйа Дайламий асарлари) баён этилган. Олимнинг фиқҳга оид “Фатово ас-Сирожиййа”, каломга оид “Бадъ ал-амолий” асарлари, ҳадис тўпламлари ва уларнинг илмий аҳамияти ҳақида маълумот берилган.
53-5629222026-07-23 -
Ҳанафий олим Тақиюддин Мисрий ва унинг «Табақот ас-саниййа» асари
Мадина Жўраева (Muallif)Мақолада ҳанафий мазҳаби олими Тақиюддин ибн Абдулқодир Тамимий Ғаззий Ҳанафийнинг (1543–1601) «Табақот ас-саниййа фий тарожим ал-ҳанафиййа» номли биобиблиографик асари тадқиқ қилинган. Ушбу асар ҳанафий олимларининг таржимаи ҳолларини алифбо тартибида жамланган энг тўлақонли луғатлардан бири бўлиб, унда 2523 дан ортиқ олим ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот келтирилган. Мақолада муаллифнинг ҳаёти — Усмонли империяси даврида Ғазода туғилиб, Қоҳира ва Истанбулда қозилик қилгани, шофий мазҳабидан ҳанафийликка ўтгани ҳақидаги маълумотлар баён қилинган. Асарнинг муқаддимасида 40 дан ортиқ манбалар келтирилгани, унда Пайғамбар (с.а.в.) ва саҳобалар таржимаи ҳолидан бошлаб, Абу Ҳанифанинг ҳимоясига алоҳида 96 бет ажратилгани таъкидланган. Муаллиф Абу Ҳанифага қилинган танқидларга, жумладан, унинг араб тилини билмаслиги ва кам ҳадис ривоят қилгани ҳақидаги даъволарига илмий раддиялар беради.
16-1831232026-07-23 -
Ҳадисларни тўғри тушуниш учун зарур омиллар
Дониёр Муратов (Muallif)Мақолада ҳадисларни тўғри тушуниш ва улардан тўғри хулоса чиқариш учун зарур бўлган саккизта асосий омил батафсил ёритилган. Муаллиф ҳадисларни Қуръонга мувофиқ талқин қилиш, бир мавзудаги ҳадисларни жамлаб ўрганиш, ҳадисларнинг айтилиш сабаби ва мақсадини чуқур англаш, ҳақиқат ва мажозни ажрата олиш, ғайб ва шоҳид орасини фарқлаш каби омилларнинг аҳамиятини мисоллар билан исботлаган. Мақолада Имом Бухорий ривоят қилган «омоч кирган уйга хорлик киради» ҳадиси мисолида, унинг зоҳирий маъноси деҳқончиликка қарши деган ноўрин хулосага олиб келмаслиги, балки бу ҳадис орқали кишиларни деҳқончиликка берилиб, диний ёки ватанпарварлик бурчларини унутишдан сақлантириш назарда тутилгани тушунтирилган. Шунингдек, «мисвок оғизни тозаловчидир» ҳадиси асосида мақсад — оғизни тоза тутиш экани, воситалар эса замонга қараб ўзгариши мумкинлиги таъкидланган. Охирида ҳадисларни етук олимлар ҳузурида ўрганиш ва мазҳаб уламоларининг шарҳига таяниш лозимлиги хулоса қилинган.
19-2331112026-07-23 -
Ҳафс ибн Сулаймон дунёда энг кенг тарқалган қироатнинг ровийси
Жаҳонгир Рўзиев (Muallif)Мақолада қироат илмининг атақли имоми ва ровийси Ҳафс ибн Сулаймон ал-Куфийнинг (709–796) ҳаёти, илмий мероси ва қироатдаги ўрни батафсил ёритилган. Ҳафс Осим ибн Абу ан-Нажуднинг ўгай ўғли ва энг машҳур шогирди бўлиб, у Осим қироатини ривоят қилган икки ровийдан биридир. Мақолада унинг таваллуди (Куфа, 90-ҳ.), умавий ва аббосий халифалар даврида яшагани, илмий салоҳияти, ҳифздаги устунлиги, Осимдан фақат бир оятдаги фарқли ўқиши (Рум сураси 54-оят) баён қилинган. Ҳафснинг уламолар томонидан ҳадис ривоятида заиф саналса-да, қироатда ишончли ва мустаҳкам экани, ундан кўплаб шогирдлар таълим олгани, унинг қироати Усмонийлар халифалиги даврида расмий мусҳафлар асосига айлангани ва шу сабабли бугунги кунда дунёнинг деярли барча мусулмон мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам ана шу қироат устивор экани ҳақида муфассал маълумот берилган.
24-2735132026-07-23 -
ҲАДИС РОВИЙЛАРИ ИСМЛАРИНИ ЎРГАНИШ ҲАҚИДАГИ КИТОБЛАР
Фахритдин Худайназаров (Muallif)Ушбу мақолада ҳадис ровийлари исмларини ўрганиш ҳақида сўз юритилади. Ҳадис ровийлари исмларини ўрганиш доир мисоллар келтирилиб, бу борадаги баъзи таҳлиллар берилади.
46-48189112026-08-01 -
АБУ ҲАНИФА СИЙМОСИНИНГ МАНОҚИБЛАРДА ЁРИТИЛИШИ
Raziya Matibaeva (Muallif)Нумон ибн Собит Абу Ҳанифанинг таржимаи ҳоллари алоҳида китоблар ва биографик тўпламларда мақолалар шаклида кўп ёзилган ва ҳанузгача ўрганилмоқда. Мустақил Ўзбекистонда ҳам, Шарқ ва Ғарбда ҳам унинг ҳаётини объектив ўрганиш йўлга қўйилган ва унинг илмий маънавий меросини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақолада ҳам Абу Ҳанифа сиймосини ёритишга харакат қиламиз.
89-92181172026-08-01 -
ҲАДИС РОВИЙЛАРИНИ ЖОЙ НИСБАСИГА АСОСАН ТАРТИБЛАШ
Фахритдин ХУДАЙНАЗАРОВ (Muallif)Ушбу мақолада ҳадис ровийларини ватанларига асосан тартиблаш ҳақида сўз юритилади. Мақолада таълим муассасаларда ҳадисшунослик фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларга билим бериш, уларнинг билим қобилиятини ривожлантириш, уларга соф Ислом ақидасини тушинтириш каби муҳим вазифалар ҳал қилинади. Ҳадис ровийларини ватанларига асосан тартиблашга доир олиб борилган тадқиқотлардан мисоллар келтирилиб, бу борадаги баъзи таҳлиллар берилади.
52-54216162026-08-03 -
Ирфоний билишнинг ўзига хос хусусиятлари
Замирахон ИСАҚОВА (Muallif)Ирфоний билишда ўзига хос ёндашув инсоннинг онг, жон, руҳият, инстинктлар, нуқсонлар, фазилатлар каби муҳим хоссаларидан келиб чиққан ҳолда имманент (ички), трансцендентал таҳлил қилиш усули бўлиб, илмда ақл (тафаккур, фаолият), нақл (оғзаки ҳикоя, қисса, ривоят) ва тажриба (уқув, малака, билим)га таянилади. Мақолада ирфоний билишнинг ўзига хос хусусиятлари манбалар асосида филсафий таҳлил этилган.
36-40266252026-08-03 -
АБУ ҲАФС НАСАФИЙНИНГ “КИТОБ АЛ-ҚАНД” АСАРИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ
Дурбек РАҲИМЖОНОВ (Muallif)Абу Ҳафс Насафий ўзининг “ Кипюбу-л-цанд ” асарида VII1-XII асрларда долзарб бўлган Марказий Осиё минтақаси халқлари миллий ва диний қадриятларини ўзида акс эттирган кутаб ҳадисларни келтиради. Бу ҳадисларнинг таҳлили бу минтақага ислом динининг илк бора кириб келган вақтда ўлкада ривоят қилинган ҳадислар илоҳиёт, тасаввуф, фиқҳ ва миллий ва диний қадриятлар масалаларига тегишли бўлганини курит мумкин.
7-11259222026-05-19 -
Ибтидоий диний тасаввурларни англашда асотирларнинг ўрни
Маҳфуза АЛИМОВА (Muallif)Қадимда одамнинг борлиқ олам ҳақидаги ибтидоий тасаввурлари мажмуи асотирларда акс этиб, коинотнинг яратилиши, инсон, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг вужудга келиши, самовий жисмларнинг пайдо бўлиши, табиий ҳодисаларнинг сабаблари ва моҳияти, афсонавий қаҳрамонлар, маъбудлар ва илоҳлар тўғрисидаги эътиқодий қарашларни ўз ичига олган. Мифологик афсоналар қадимги халқлар учун оламни англашнинг бир усули бўлган.
176-180326302026-08-03 -
ҲАДИС ИЛМИДА РОВИЙЛАР ТАРИХИНИ БИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Маҳфуза Фахруддиновна АЛИМОВА (Muallif)Ҳадис илмида ҳар бир ривоятнинг таркибий қисми бўлган иснодга алоҳида эътибор қаратилган. Иснод хабарни ривоят қилувчиси билан боғлаб туради. Муҳаддислар санад билан иснодни бир маънода қўллаганлар. Ҳадиснинг бошланишида уни биринчи бўлиб айтган ва эшитган кишидан бошлаб, ҳадисларни тўпловчига қадар барча шахсларнинг исмлари бирма-бир кўрсатиб чиқилади ва бу ҳадиснинг асоси, далили ҳисобланади. Ҳадиснинг ҳақиқий ёки сохта экани уламолар томонидан исмларни таққослаш йўли билан текширилган. Ҳадисни нақл қилувчи кишиларнинг яшаган йиллари ва бошқа ижобий сифатлари қўйилган шартларга тўғри келса, иснод тўғри бўлса ҳадис ҳам ишончли деб ҳисобланган.
36-39176192026-08-19 -
“Тарих ар-русул ва-л-мулук” ривоятлари асосида тарихий жараёнлар ёритилишининг ўзига хослиги
Муҳаббатхон АГЗАМОВА (Muallif)Ўрта аср ислом тарихига оид манбалар орасида Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг “Тарих ар-русул вал-мулук – Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи) асари алоҳида ўринга эга бўлиб, хусусан, Табарий тарихий жараёнларни ривоятлар асосида, ровийлар занжирини сақлаган ҳолда, Қуръони каримда келган оятлар асосида хронологик тартибда, араблардаги тарқоқ оғзаки ва ёзма маълумотларни тизимлаштириш орқали, кенг қамровли, кўплаб халқлар ва элатлар тарихига оид воқеаларни баён этади. Табарий тарихий жараёнларга оид ривоятларни тақдим этишда, бир ривоятни иккинчи ривоятдан устун қўймаган ҳолда, ўзига қадар етиб келган барча ривоятларни беришга ҳаракат қилиб, кейинги даврга қадар кўплаб оғзаки ва ёзма ривоятларни етиб келишига хизмат қилган.
84-88239272026-08-03 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
36-39289252026-07-25 -
ҲАДИСЛАРНИНГ ЎРТА АСРЛАРДА МОВАРОУННАҲР МАЪНАВИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ
Дурбек Обиджонович РАҲИМЖОНОВ, Жаҳонгир НУРМАТОВ (Muallif)Ушбу мақолада ҳадисларнинг XI-XII асрларда Мовароуннаҳр маънавий ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз кетади. Ўлкада фаолият юритган муҳаддис олимлар, улар ривоят қилган ҳадис мавзулари, ҳадисларда минтақадаги маънавий муҳитнинг акс этиши ҳақида маълумот берилган.
46-50171212026-08-01 -
Шайх Умар Валий Боғистоний ва унинг бухоролик устози Шайх Ҳасан Булғорий
Неъматулло Муҳамедов (Muallif)Мақолада Шайх Умар Валий Боғистонийнинг ҳаёти, унинг Тошкент вилояти Боғистон қишлоғида таваллуд топгани, Нақшбандия тариқатига алоқадорлиги, Бухорода Шайх Ҳасан Булғорийдан таълим олгани ва тасаввуф соҳасида комиллик даражасига эришгани ёритилган. Шунингдек, унинг ўғли Хованди Таҳурга қилган «Таҳур, мулла бўлма, сўфи бўлма, мусулмон бўл» каби пурҳикмат насиҳатлари, халқ орасида кенг тарқалган ривоят ва афсоналари, улуғ зотнинг камтарона турмуш тарзи, ҳалол меҳнати, боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғуллангани, шунингдек, унинг мақбараси, зиёратгоҳи ва бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Мақолада Шайх Умар Боғистонийнинг баъзи ҳикматли сўзлари ва уларнинг ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти ҳам таҳлил қилинган.
6-838162026-07-23 -
Ориф Ревгарий – Бухорои шарифнинг иккинчи пири
Эркин Зойиров (Muallif)Мақолада Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийнинг ҳаёти, унинг Хожа Хизр томонидан «Ориф» деб аталгани, Абдулхолиқ Ғиждувонийга шогирдлиги, «Орифнома» рисоласи ва унинг тасаввуф илмидаги аҳамияти кенг ёритилган. Мақолада Ориф Ревгарийнинг орифлик даражаси, унинг Каъбани зиёрат қилгани ҳақидаги ривоят, вафоти ва мақбараси ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, унинг инсон ва Аллоҳ ўртасидаги ҳижоблар, нафсни поклаш, қалб поклиги, сабр ва шукроналик каби тасаввуфий тушунчалар ҳақидаги қарашлари, «Орифнома»даги ҳикматли сўзлари ва уларнинг ёшларни маънавий тарбиялашдаги долзарблиги таҳлил қилинади. Мақолада унинг ҳаёт йўли ва мероси эзгулик ва маърифат тимсоли сифатида баҳоланади.
13-1532232026-07-23 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Шухрат ТОХТИЕВ (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
107-111290162026-08-02 -
ИМОМ МУҲАММАД “МУВАТТО”СИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Бурхон АХМЕДОВ (Muallif)Ушбу мақолада ҳанафий мазҳаби мужтаҳид уламоларидан бири Имом Муҳаммад Шайбонийнинг “Муватто” асари афзалликлари, ўзига хос хусусиятлари, унда қўлланилган терминлар, асарга ёзилган шарҳлар ҳақида маълумот берилган. Имом Муҳаммад асарни ривоят қилишда ўзига хос йўл тутиб, имом Моликнинг фатвосини қабул қилмаса, ўз сўзини ва Абу Ҳанифанинг фатволарини қисқа ибораларда айтиб ўтган. Ўзининг қарашини исботлаш учун далиллар келтириб, китобни қўшимча илмий маълумотлар билан бойитган. “Муватто” асари фиқҳ илмининг ривожида, хусусан, ҳанафий фиқҳида муҳим ўрин тутган. Шу билан бирга илмий баҳс олиб бориш, мухолифлар билан одоб доирасида муомала қилиш, мавзуни лўнда баён қилиш жиҳатидан фақиҳларга намуна бўлган.
19-21268212026-08-02 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА МУҲАДДИСЛАРНИНГ ЎРНИ
Дурбек РАХИМДЖАНОВ, Лаззат РЫСБЕКОВА (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда ҳадис илмининг шаклланиши, ривожланиши ва унда муҳаддис олимларнинг ўрни ҳақида сўз боради. Мақолада, шунингдек, илк ҳадис етказувчилар турли соҳа вакиллари бўлиб, ҳадис ва ҳикматларни одамларга етказишда фаол бўлганликлари ҳам очиб берилган. Маълумотлар минтақанинг маънавий тарихи билан боғлиқ бирламчи манбалар маълумотлари асосида ёритилган.
16-20242192026-08-03 -
УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД АЛ БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ
Шавкатжон Халилов (Muallif)Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари ва шогирдлари ҳамда ҳанафий мазҳаби тараққиётидаги ўрни ёритилган. У кишининг «Содруш шариъа» унвони билан танилгани, Бухорода таваллуд топиб, Кирмон ва Ҳиротда таҳсил олгани, кейинчалик Бухорога қайтиб, кўплаб шогирдлар етиштиргани ҳақида маълумот берилган. Мақолада унинг «Танқиҳул усул», «Тавзиҳ», «Шарҳи виқоя», «Мухтасарул виқоя» каби мўтабар манбалари, уларнинг мазмуни ва ҳанафий фиқҳидаги аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек, у кишининг илмий баҳслардаги ўткирлиги, Қутбиддин Розий билан бўлган мунозараси ҳақидаги ривоят ва уламолар томонидан берилган юксак баҳолар келтирилган.
55-5745172026-07-23

