- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БАҒРИКЕНГЛИК СИЁСАТИНИНГ ХАЛҚАРО ДАРАЖАДАГИ НАМОЙИШИ
Саидумархон Сирожиддин ўғли БУРГУТХОНОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи асосида мамлакатнинг бағрикенглик сиёсатининг халқаро даражадаги стратегик намоёни таҳлил қилинади. Марказий Осиёда минтақавий тинчликни мустаҳкамлаш, глобал экологик таҳдидларга қарши курашиш ҳамда халқлар, маданиятлар ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш Ўзбекистоннинг “жаҳолатга қарши маърифат” тамойилига асосланган бағрикенглик позициясининг узвий давомидир. Мамлакатнинг устувор йўналишлари, жумладан, ёшларни тинчлик руҳида тарбиялаш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича аниқ таклифлари кўриб чиқилади.
88-91159252026-09-19 -
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИДА ЯХЛИТ ТИЗИМ СИФАТИДА РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Анвар Аиджанович ХУДОЯРОВ (Muallif)Мазкур мақолада зиёрат туризмининг хусусиятлари, ўзаро муносабатлари ва таъсири орқали уйғунликдаги ва ўзаро тартибга солувчи институтлар ҳаракатлари натижасида тизимга хос бўлган яхлитликдан иборат. Бизнинг фикримизча, зиёрат туризмининг мавжуд тизими сифатидаги элементлари, тизимли назария ва тизимли таҳлилга хос назарий-методологик ёндашувлар оқибатида вужудга келади ва такомиллашиб боради. Мақолада шунингдек зиёрат туризмини ташкил қилиш ва ривожлантириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий жиҳатлари хамда бошқарув механизмлари кўриб чиқилган.
124-130430232026-08-03

