- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ҲАДИС ИЛМИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ
Каримулло Мирзааҳмедов (Muallif)Мақолада Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги ўрни, унинг муҳаддислик фаолияти ва бу борада унга қилинган танқидлар таҳлил қилинади. Абу Ҳанифа нафақат фиқҳ, балки ҳадис илмида ҳам етук олим бўлган. У Куфада Ҳаммод ибн Абу Сулаймон, Маккада Ато ибн Абу Рабоҳ, Икрима каби муҳаддислардан таълим олган. У тақрибан 4000 та ҳадис ривоят қилган. Унга нисбатан «ўн еттита ҳадис билган» деган тўқима гап Ибн Халдуннинг хатолиги туфайли тарқалган. Абу Ҳанифанинг муснадлари (ҳадис тўпламлари) ўн бешта бўлиб, улар орасида Хатиб Абул Муайяд Хоразмийнинг «Жомеъ масонид ал-Имом ал-Аъзам» асари машҳурдир.
76-7928112026-07-23 -
МУСНАД АСАРЛАРИНИНГ ИЛК ҲАДИС ТЎПЛАМИ СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Даврон НУРМУҲАМЕДОВ (Muallif)Мақолада Пайғамбар (с.а.в.) ҳаётлик даврида саҳобалар ҳаётида ҳадисларнинг ўрни, саҳобаларнинг ҳадисларга бўлган кучли қизиқиши ҳадис тўпламлари ва манбалар асосида таҳлил қилинган. Саҳобалар давридаги ҳадислар ёзилиши, жамланиши ва тўпламлар яратилишининг илк босқичи бўлмиш китобат жараёни манбалардан олинган фактлар асосида кўрсатиб берилган. Ҳадис тўпламларининг илк шакли бўлган муснад асарларининг ҳадис илми ривожидаги аҳамиятига тўхталинган.
48-51213182026-08-03 -
ҲАДИСЛАРНИ ШАРҲЛАШ ИЛМИ ТАРИХИ
Дониёр Махаматвалиевич МУРАТОВ (Muallif)Ушбу мақолада ҳадисларни шарҳлаш илмининг тарихи, шаклланиши ва ривожланиш босқичлари таҳлил қилинади. Саҳобий ва тобеийлардан бошланган изоҳ анъаналари, классик шарҳчилар мероси ҳамда илмий усуллар ёритилиб, унинг ислом илмлари тизимидаги аҳамияти очиб берилади. Ҳадисларни шарҳлаш илми ҳақида таъриф ҳамда ҳазирги кунда бу илмнинг муҳим экани кўрсатиб берилган.
25-30237302026-08-10 -
МОВАРОУННАҲР УЛАМОЛАРИНИНГ ҲАДИС ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Дурбек РАҲИМЖОНОВ (Muallif)Ушбу мақолада Мовароуннаҳр уламоларининг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссалари кўрсатиб берилган. VII асрда бу ўлкага кириб келган ислом дини билан бир қаторда ҳадислар ва ҳадис илми ҳам кириб келди. Бу ўлкадан чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Доримий каби муҳаддис олимлар 10 мингдан ортиқ энг ишончли саҳиҳ ҳадисларни ўзларининг тўпламларига жамладилар. Шунингдек, ислом илмларидан ақида, фиқҳ, тасаввуф каби илм соҳалари вакиллари ҳам ҳадис илми ривожига ўзларининг муносиб ҳиссалрини қўшдилар.
32-36299282026-08-03 -
“МУСНАД” ТЎПЛАМЛАРИНИНГ ЖАМЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Даврон НУРМУҲАМЕДОВ (Muallif)Мақолада Пайғамбар (с.а.в.) ҳаётлик даврида саҳобалар ҳаётида ҳадисларнинг ўрни, саҳобаларнинг ҳадисларга бўлган кучли қизиқиши ҳадис тўпламлари ва манбалар асосида таҳлил қилинган. Саҳобалар давридаги ҳадислар ёзилиши, жамланиши ва тўпламлар яратилишининг илк босқичи бўлмиш китобат жараёни манбалардан олинган фактлар асосида кўрсатиб берилган. Ҳадис тўпламларининг илк шакли бўлган муснад асарларининг ҳадис илми ривожидаги аҳамиятига тўхталинган.
49-55262172026-08-03 -
МОВАРОУННАҲР МУҲАДДИСЛАРИНИНГ ОЛИЙ ИСНОДЛИ ҲАДИС ТЎПЛАМЛАРИ
Махфуза Алимова (Muallif)Мақолада IX асрда ҳадис илмининг олтин даврида ёзилган «Сулосийёт» (уч ровийли иснодли ҳадис тўпламлари) ҳақида сўз юритилади. Бу тўпламларда Расулуллоҳ (с.а.в.) билан тўпловчи муҳаддис ўртасидаги ровийлар сони уч кишидан иборат. Имом ад-Доримийнинг «Сулосийёт»ида 15 та, Имом ал-Бухорийникида 22 та ҳадис бор. Имом ад-Доримийнинг тўплами «олий иснод» сифатида эътироф этилиб, ушбу турдаги асарларнинг энг дастлабкиси ҳисобланади. Мақолада сулосийётларнинг ҳадис илми ривожидаги ўрни ва уларнинг ишончлилиги таҳлил қилинган.
66-6841182026-07-23 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА МУҲАДДИСЛАРНИНГ ЎРНИ
Дурбек РАХИМДЖАНОВ, Лаззат РЫСБЕКОВА (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда ҳадис илмининг шаклланиши, ривожланиши ва унда муҳаддис олимларнинг ўрни ҳақида сўз боради. Мақолада, шунингдек, илк ҳадис етказувчилар турли соҳа вакиллари бўлиб, ҳадис ва ҳикматларни одамларга етказишда фаол бўлганликлари ҳам очиб берилган. Маълумотлар минтақанинг маънавий тарихи билан боғлиқ бирламчи манбалар маълумотлари асосида ёритилган.
16-20242192026-08-03 -
АБУ ҲАФС НАСАФИЙНИНГ «КИТОБ АЛ-ҚАНД» АСАРИ МОВАРОУННАҲР ҲАДИС ИЛМИ ТАРИХИ БЎЙИЧА МУҲИМ МАНБА
Дурбек Обиджонович РАҲИМЖОНОВ (Muallif)Абу Ҳафс Насафийнинг «Китоб ал-қанд» асари VIII-XII асрлардаги Мовароуннаҳрдаги ҳадис илми тараққиёти бўйича манбалар орасида энг кўп маълумотни ўзида мужассам қилган асардир. Бу манба XX аср бошларига қадар йўқолган асарлар қаторида саналиб келар эди. Унинг кашф этилиши Марказий Осиёда ҳадис илми тараққиётига оид тарихни ёритишда катта янгилик бўлди.
89-92241202026-08-03 -
ҲАДИС ИЛМИДА РОВИЙЛАР ТАРИХИНИ БИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Маҳфуза Фахруддиновна АЛИМОВА (Muallif)Ҳадис илмида ҳар бир ривоятнинг таркибий қисми бўлган иснодга алоҳида эътибор қаратилган. Иснод хабарни ривоят қилувчиси билан боғлаб туради. Муҳаддислар санад билан иснодни бир маънода қўллаганлар. Ҳадиснинг бошланишида уни биринчи бўлиб айтган ва эшитган кишидан бошлаб, ҳадисларни тўпловчига қадар барча шахсларнинг исмлари бирма-бир кўрсатиб чиқилади ва бу ҳадиснинг асоси, далили ҳисобланади. Ҳадиснинг ҳақиқий ёки сохта экани уламолар томонидан исмларни таққослаш йўли билан текширилган. Ҳадисни нақл қилувчи кишиларнинг яшаган йиллари ва бошқа ижобий сифатлари қўйилган шартларга тўғри келса, иснод тўғри бўлса ҳадис ҳам ишончли деб ҳисобланган.
36-39176192026-08-19 -
Шошлик муҳаддисларнинг Марвдаги фаолияти
Нематулло МУХАМЕДОВ (Muallif)IX-XII асрлар Мусулмон Ренессанси даври сифатида эътироф этилган. Ушбу даврда Марказий Осиёда илмфан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бухоро, Самарқанд, Насаф, Термиз, Хива, Марв, Шош каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Милодий IX аср ҳадис илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “ҳадис илмининг олтин асри” деб юритилади.
Мақолада ўрта асрларда (IX-XII) яшаган Шошлик муҳаддисларнинг минтақа илмий марказларида ва Марвдаги фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида ҳадис илмини ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Хива, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Қазвин каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.
3-7221162026-08-03 -
“ЗУЖОЖАТ АЛ-МАСОБИҲ” АСАРИ ҲАДИС ТЎПЛАМИ СИФАТИДА
Дониёр МУРАТОВ (Muallif)Мазкур мақолада ҳанафий олимларидан ҳисобланган Абул Ҳасанот Ҳайдарободий ва унинг «Зужожат ал-масобиҳ» асари ҳақида маълумот беради. Ушбу асарга асос бўлган китоблар ҳамда «Зужожат ал-масобиҳ», «Мишкот ал-масобиҳ» каби манбаларнинг услуби ҳамда фиқҳий жиҳатлари тадқиқ қилинган. Шунингдек, мақолада ёритилган асарларнинг ҳадис тўпламлари тури ҳақида ҳам зикр қилинган. Кейинги асрларда ёзилган ҳадис китоблари ўзларидан олдин таълиф этилган манбаларга асосланганини кўриш мумкин.
82-86375252026-08-03 -
АБУ ҲАФС НАСАФИЙНИНГ ҲАДИС ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Дурбек РАХИМДЖАНОВ (Muallif)Абу Ҳафс Насафий ўз даври ҳадис илмининг етук билимдонларидан эди. У Мовароуннаҳрнинг етакчи муҳаддислари билан мулоқотда бўлиб, улардан дарс олди. Олим, ўзининг гувоҳлик беришича, 550 шайхдан ҳадис ривоят қилган. У ўз шайхларини «Ти‘дод аш-шуйух ли-‘Умар мустатриф ‘ало-л-ҳуруф мустатир» («Алифбо тартибида берилган Умарнинг устозлари саноғи») асарида бирма-бир санаб ўтган. Афсуски, кўп муаллифлар томонидан нақл этилган бу асар бизгача етиб келмаган.
49-51202172026-08-03 -
АБУ ҲАФС НАСАФИЙНИНГ “КИТОБУ-Л-ҚАНД” АСАРИ ҲАДИС ИЛМИ БЎЙИЧА МУҲИМ МАНБА
Дурбек РАҲИМЖОНОВ, Жаҳонгир НУРМАТОВ (Muallif)Угибу мақолада Абу Ҳафс Насафийнинг «Китоб ал-қанд» асари ҳақида сўз боради. Бу асар XII асрга оид ҳадис илми бўиича боища манбалардан кўра кўпроқ маълумотларни ўзида мужассам қилган. Бу манба XX аср бошларига қадар йўқолган асарлар қаторида саналиб келар эди. Унинг кашф этилиши, умуман, Ватанимиз тарихини, хусусан, Самарқаид ҳадис илми тарихини ёритишда катта янгилик бўлди.
74-79234282026-05-15 -
ИМОМ ДОРИМИЙНИНГ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ
Маҳфуза АЛИМОВА (Muallif)Ислом илмлари ривожида Мовароуннаҳр ва Хуросондан етишиб чиққан олимлар пешқадам бўлдилар. Улар орасида Имом Доримий ҳам ҳадис илмининг ривожига катта ҳисса қўшди. IX асрда Мовароуннаҳрда яшаб, ижод этган етук муҳаддис, аллома, тафсир, илми осор, илми ҳадис каби фанлар соҳиби Имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон iбн Фазл iбн Баҳром Тамимий Самарқандий Доримий (798-869/181-255)нинг ҳаёти ва унинг илмий асарларини ўрганиш, хусусан, “Сунан” асарини тадқиқ этиш маданий меросимизни янада чуқурроқ ўзлаштиришда, халқимиз маънавий салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутади.
41-47399232026-08-03 -
ХАТИБ БАҒДОДИЙНИНГ “АЛ-ЖОМEЪ” АСАРИДА ҲАДИС ТОЛИБИ ОДОБИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Одина МАҲМУДОВА (Muallif)Хатиб Бағдодийнинг “al-Jome’” асарида ҳадис ўрганишни ният қилган киши оддий инсонлардан барча ишларда ажралиб туриши керак эканлиги ҳақида ёритилган. Асарда ушбу илм билан шуғулланмоқчи бўлган кишилар амал қилиши керак бўлган одоб-ахлоқ қоидалари санаб ўтилган.
42-44455192026-08-03 -
ИШОНЧЛИ ХАДИСЛАРНИ САРАЛАШ ҚОИДАЛАРИ
Акмал УЛУҒМУРОТОВ (Muallif)“Мусталахул ҳадис” илмига оид бўлган “таҳаммул” ( )нинг турлари масалаларини кўриб чиқиш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади. «Мусталахул ҳадис» илми ҳадисни қабул қилиш ёки рад этиш учун матн ва санадиг аҳволларини текширадиган қоида ҳамда усулларни ўрганади. Мазкур усул ва қоидаларни пухта ўрганган одам ҳадиснинг матнини, санадини ва уларнинг қайси турга мансублигини ўрганиш имконига эга бўлади.
52-56270132026-08-02 -
Имом Насоий Ал-Мужтабо асарининг аҳамияти ва бошқа ҳадис тўпламлари ичида тутган ўрни
Маҳаммадсидиқ Усманов (Muallif)Ушбу мақола Имом Насоийнинг ҳадис илми ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, унинг машҳур Ал-Мужтабо асарининг вужудга келиш тарихи, унда қўлланган ҳадис саралаш ва таҳлил этиш усулларининг ўзига хос жиҳатларига бағишланган.
112-11630122026-08-19 -
ҲАДИСЛАРНИНГ ЎРТА АСРЛАРДА МОВАРОУННАҲР МАЪНАВИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ
Дурбек Обиджонович РАҲИМЖОНОВ, Жаҳонгир НУРМАТОВ (Muallif)Ушбу мақолада ҳадисларнинг XI-XII асрларда Мовароуннаҳр маънавий ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз кетади. Ўлкада фаолият юритган муҳаддис олимлар, улар ривоят қилган ҳадис мавзулари, ҳадисларда минтақадаги маънавий муҳитнинг акс этиши ҳақида маълумот берилган.
46-50171212026-08-01 -
АҚИДА МАСАЛАЛАРИДА ОҲОД ҲАДИСЛАРНИ ҚЎЛЛАШ УСУЛЛАРИ
Muхammadjon Abduхalim o‘g‘li ABDUХAMIDOV (Muallif)Мазкур мақолада мотуридийлик таълимоти асосида ақидага оид қабр азоби, мункар-накир саволи каби масалаларда ҳадислардан, хусусан, оҳод ҳадислардан фойдаланиш шартлари, уларни қўллаш усуллари, бу борада салаф уламоларнинг қўйган талаблари, оҳод ҳадис билан собит бўлган масалага ишонмаганларнинг даражалари ҳамда ақидага оид масалада оҳод ҳадислардан фойдаланиб бўлмаслигини иддао қилувчи тоифаларнинг фикрлари ва уларга раддиялар таҳлили амалга оширилган.
27-30258202026-07-25 -
“АЛ-КУТУБ АС-СИТТА” ТЎПЛАМЛАРИНИНГ ЖАМЛАНИШИДА ИЛМИЙ МУҲИТНИНГ АҲАМИЯТИ
Гулноза АЛИЖОНОВА (Muallif)Ҳадиси шарифлар ислом динининг Қуръони каримдан кейинги ўринда турувчи иккинчи манбаси ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, ҳадис илми минглаб муҳаддислар томонидан ўзига хос тарзда алоҳида илм сифатида шаклланди. “Ал-Кутуб ас-ситта” тўпламлари ҳам ишончли мажмуалар сифатида юзага келиши узоқ вақт давом этди. Ушбу мақолада “ал-Кутуб ас-ситта” тўпламларининг шаклланиш жараёнига сабаб бўлган омиллардан biri – илмий муҳит таҳлил қилинган.
91-94187172026-08-03 -
ИМОМ БУХОРИЙ “ОДОБ ДУРДОНАЛАРИ” АСАРИНИНГ ЎЗБЕКЧА ТАРЖИМАЛАРИ
Зоҳиджон ИСЛОМОВ (Muallif)Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий 24 номдаги мукаммал асарлар яратган. Олим илмий меросида “ал-Жомеу-с-саҳиҳ”, “ал-Адабу-л-муфрад” асарларининг ўрни катта. Инсоннинг тўлақонли ахлоқий тарбиясига қаратилган “ал-Адабу-л-муфрад” асарига 1322 та ҳадис киритилган. Ушбу асар дунё халқлари томонидан муҳим манба сифатида қабул қилинган ва турли тилларга таржима қилинган. Асарнинг биринчи ўзбек тилидаги нашри Ш.Бобохонов томонидан 1990 йили амалга оширилган. 2006 йили мазкур нашр тўлдирилган ҳолда чоп этилган. 2008-2009 йиллари шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан “Канзу-л-одоб” номи билан тўрт жилдда босилган. Шунингдек, З.Исломов ва А.Абдуллаев томонидан 2008 йили 380 та ҳадисни ўз ичига олган сайланма чоп этилган. Ўзбек тилидаги мазкур таржималарнинг Имом Бухорий ва унинг нодир асари “ал-Адабу-л-муфрад”ни ўрганишда ўз ўрни мавжуд.
3-5145182026-08-03 -
ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ИМОМ БУХОРИЙ ҲАДИСЛАРИНИНГ ЎРНИ
Matluba TO‘XTAYEVA (Muallif)Мақолада Ислом динининг мусаффолигини сақлаш, унинг асл моҳиятини очиб бериш, соф эътиқодни тарғиб этиш юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома Имом Бухорий ҳаёти ва маънавий мероси билан боғлиқлиги, Имом Бухорийнинг ҳадис илмига муносабати, ҳадисларни ёд олибгина қолмай, балки ёшлигидан бошлаб саҳиҳ (тўғри, ишончли) ва ғайрисаҳиҳларга ажратиш, уларнинг иллатини аниқлаш, ҳадис ровийларини ўрганиб таҳқиқ қилиш, улар ривоятининг адолатлилигини, ҳадис илмининг турли масалаларини тадқиқ этиш, уларни жамлаш ва Қуръон оятлари билан узвий боғлиқликда ўрганиш каби масалалар билан қизиққанлиги, Имом Бухорий ҳадисларининг жаҳоншумул аҳамияти, ҳамда ёшлар тарбиясини миллий ва диний қадриятлар асосида олиб борилишида аллома маънавий меросининг катта тарбиявий аҳамиятга эгалиги ўрганилган.
145-148420192026-08-03 -
ҲАДИС РОВИЙЛАРИНИ ЖОЙ НИСБАСИГА АСОСАН ТАРТИБЛАШ
Фахритдин ХУДАЙНАЗАРОВ (Muallif)Ушбу мақолада ҳадис ровийларини ватанларига асосан тартиблаш ҳақида сўз юритилади. Мақолада таълим муассасаларда ҳадисшунослик фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларга билим бериш, уларнинг билим қобилиятини ривожлантириш, уларга соф Ислом ақидасини тушинтириш каби муҳим вазифалар ҳал қилинади. Ҳадис ровийларини ватанларига асосан тартиблашга доир олиб борилган тадқиқотлардан мисоллар келтирилиб, бу борадаги баъзи таҳлиллар берилади.
52-54216162026-08-03 -
ҲАДИС РОВИЙЛАРИ ИСМЛАРИНИ ЎРГАНИШ ҲАҚИДАГИ КИТОБЛАР
Фахритдин Худайназаров (Muallif)Ушбу мақолада ҳадис ровийлари исмларини ўрганиш ҳақида сўз юритилади. Ҳадис ровийлари исмларини ўрганиш доир мисоллар келтирилиб, бу борадаги баъзи таҳлиллар берилади.
46-48189112026-08-01 -
АҲЛУЛ-ҲАДИС ТОМОНИДАН АБУ ҲАНИФАГА БИЛДИРИЛГАН ЭЪТИРОЗЛАРГА РАДДИЯЛАР
Абдулбосит АХМАДЖАНОВ, Дурбек РАХИМДЖАНОВ (Muallif)Угибумақоладаҳанафиймазҳаби асосчиси Имом Абу Ҳанифага қариш билдирилган айбловлар рад этилади. Унинг обрўси беқиёс бўлсада, турли адашган оқимлар томонидан танқидга учраган. Мақолада жаҳмийлар, муржиъийлар, муътазилийлар, шиалар ва боищалар тамонидан Абу Ҳанифага нисбатан асоссиз билдирилган бидъат айбловлари таулил қилиниб, унинг «Фиқуул-акбар» ва «Фиқҳул-абсат» каби ақидага оид асарларига таяниб, илмии раддия келтирилади.
67-73323352026-05-15

