- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ҲАЗРАТИ ИМОМ ҚАФФОЛ ШОШИЙНИНГ ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДА ТИНЧЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ
Неъматулло МУХАМЕДОВ (Muallif)Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланган. Шошдан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу ерда туғилиб, фаолият кўрсатган кўплаб буюк зотлар, олимлар “Шоший” нисбаси билан дунёга танилганлар. Бу зотнинг тўлиқ исми – Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига “катта”, “улуғ” маъносини ифодалайдиган “Кабир” сўзини қўшиб ёзадилар. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонганлиги боис “Қаффол” яъни, қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган ва бу сўз унинг тахаллусига айланиб кетган. Ушбу мақолада Қаффол Шошийнинг давлат ўртасидаги тинчлик муносабатларини таъминлашдаги ўрни ва дипломатик фаолияти тадқиқ этилган. Жумладан, Византия императорининг хати батафсил ёритилган. Унда Қаффол Шошийнинг византияликлар хатига ёзган ва уларни лол қолдирган шеърий мактуби таҳлил қилинган.
11-16192262026-08-03 -
АБУ САЪИД ҲАЙСАМ ИБН КУЛАЙБ ШОШИЙ ВА УНИНГ “МУСНАД” АСАРИ
Неъматулло МУҲАМЕДОВ (Muallif)Шош (Тошкент) воҳасида ўрта асрларда ислом илмлари ва маданияти бўйича фаолият юритган 100 дан ортиқ олимлар номлари аниқланган. Ушбу мақолада “Имом Шоший” даражасига эришган, ишончли муҳаддис Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Бинкасий Шоший (ваф. 947) фаолияти ва унинг “Муснад” асари қўлёзмаси тадқиқ этилган.
93-96288222026-08-02 -
АБУ ЖАЪФАР ТАҲОВИЙНИНГ “ШАРҲ МАОНИ-Л-ОСОР” АСАРИДА ҲАДИСЛАРНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА КЎРА ШАРҲЛАНИШИ
Ўткур ТАЛИБОВ (Muallif)Ушбу мақола ўз юртининг энг таниқли фақиҳи, мушкул саволларга қийналмай жавоб берувчи иқтидор соҳиби, мунозараларда ҳанафийликнинг энг кучли ҳимоячиси бўлмиш Мисрлик аллома Абу Жаъфар Таҳовий (вафоти 321/933) ҳаёти ва илмий мероси ҳақида сўз боради. У кишидан ислом олами учун жуда муҳим бўлган китоблар мажмуаси қолган. Муаллифнинг ҳадис илмида ёзган энг яхши асарларидан бири “Шарҳи маони-л-осор” асаридир. Мақолада шу асарнинг тузилиши ва мазмуни ҳақида маълумотлар берилади.
37-42265192026-08-03 -
ЗАФАР АҲМАД ТАҲОНАВИЙ АСАРИДА МОВАРОУННАҲР АЛЛОМАЛАРИ ТАВСИФИ
Қобил ЮСУПОВ (Muallif)Мақоланинг асосий мақсади Ўзбекистон ҳудудларидан, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Термиз, Насаф, Шош, Марғинон каби илм фан ривожланган шаҳарлардан етишиб чиққан ҳадис ва фиқҳ олимлари ҳақида маълумот беришдир. Мақолада асосан “Эъло ас-сунан” асари доирасида юртимиздан етишиб чиққан фақиҳларнинг муҳадислик жиҳатини ёритишга қаратилган бўлиб, уларнинг устоз ва шогирдлари, ҳадис борасида ёзган асарлари таҳлил ва тадқиқ этилган.
48-51441142026-08-03 -
Имом Бухорийнинг мухталаф ал-ҳадис борасидаги қарашлари
Нўъмонжон Тўраев (Muallif)Ушбу мақола Имом Бухорийнинг ат-Тарих ал-кабир асаридаги ихтилофли ҳадислар (мухталаф ал-ҳадис) ва уларнинг иллатларини аниқлаш, васл ва ирсол ихтилофлари ҳамда ровийлар занжири таҳлилига оид илмий қарашларини ёритиб беради.
91-9428142026-08-19 -
Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг Бухоро ҳадис мактаби ривожида тутган ўрни
Даврон Нурмуҳаммад (Muallif)Мақолада IX асрда яшаган, «Мовароуннаҳр муҳаддиси» сифатида танилган Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари (Исо ибн Аҳмад Аскалоний, Имом Термизий, Абу Ҳотим Розий ва бошқалар) ва шогирдлари (Абулқосим Хузоъий Балхий, Абулфазл Мансур Қағозий, Абу Абдуллоҳ ибн Манда ва бошқалар) ҳақида батафсил маълумот берилган. Мақолада унинг «Муснад ал-Кабир» асари, бу асарнинг ҳадисшуносликдаги ўрни, Имом Термизийнинг «Жомеъ» нусхасидаги ҳадислар, шунингдек, Заҳабий, Ёқут Ҳамавий, Суютий, Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон каби олимларнинг Имом Шоший ҳақидаги фикрлари таҳлил қилинган. Мақолада Имом Шошийнинг Бухородаги илмий мероси, унинг ҳадис тарқатишдаги саъй-ҳаракатлари ва бугунги кундаги долзарблиги ёритилган.
56-5926172026-07-23 -
Абдуллоҳ Субазмуний ва унинг мероси
Дониёр Муратов (Muallif)Мақолада IX-X асрларда Мовароуннаҳрда ҳадис илмининг ривожланиши, жумладан, муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Субазмунийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари ва шогирдлари ҳақида батафсил маълумот берилган. Мақолада унинг иккита муҳим асари – «Муснад Аби Ҳанифа» ва «Кашф ал-осор фи маноқиб Аби Ҳанифа» таҳлил қилиниб, уларнинг ҳанафий фиқҳи ва ҳадисшунослик ривожидаги ўрни, кейинги давр олимлари томонидан бу асарларга ёзилган шарҳлар, қўлёзма нусхаларининг сақланиши ва илмий аҳамияти ёритилган. Шунингдек, Субазмунийнинг илмий сафарлари, унинг «Устоз» тахаллуси билан танилиши, саройда фиқҳий масалалар бўйича фатволар чиқаргани, ҳадис илмидаги юксак мавқеи ва унинг илмий меросининг бугунги кундаги долзарблиги ҳақида хулосалар берилган.
16-1930152026-07-23 -
Ўрта аср манбаларида бухоролик муҳаддислар ҳақида
Зоҳиджон Исломов (Muallif)Мақолада ўрта аср манбалари, жумладан, Абу Саъд Абдулкарим Самъонийнинг «Китобу-ал-ансоб», Ёқут Ҳамавийнинг «Муъжаму-л-булдон», Ҳожи Халифанинг «Кашфу-з-зунун» ва Жамолиддин Қифтийнинг «Инбоҳу-р-рувот» каби юзлаб мавсуъий асарлар асосида Бухорода яшаб ижод этган кўплаб муҳаддис олимларнинг ҳаёти ва илмий мероси таҳлил қилинади. Мазкур манбаларда Бухоронинг ислом дини қуввати сифатида тавсифланиши, минтақадаги илмий муҳитнинг юксаклиги, бухоролик муҳаддисларнинг ҳадис илми ривожига қўшган беназир ҳиссаси, шунингдек, уларнинг асарлари ва илмий фаолиятлари ҳақидаги муҳим маълумотлар келтирилган. Мақолада ўнлаб муҳаддис олимлар, жумладан, Али ибн Ҳасан Қунужий Бухорий, Абу Абдурраҳмон Ҳошид Оғизуний, Абу Наср Аҳмад Калободий, Муҳаммад Ғунжор каби зотларнинг таржимаи ҳоллари, устозлари, шогирдлари ва илмий мерослари ҳақида батафсил сўз юритилади. Шунингдек, ушбу олимларнинг Мовароуннаҳрда ҳадис илмининг шаклланиши ва тараққий этишида тутган ўрни, уларнинг илмий меросини ўрганишнинг долзарблиги ҳақида хулосалар берилган.
2-552192026-07-23 -
АБУ ҲАФС НАСАФИЙНИНГ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ РИВОЖIDAGI ЎРНИ
Дурбек РАҲИМЖОНОВ (Muallif)Ушбу мақолада қомусий олим Абу Ҳафс Насафийнинг тафсир, ҳадис, ақида, фиқҳ, тасаввуф каби ислом илмлари ривожидаги ўрни кўрсатиб берилган. Ушбу юзга яқин асарлар муаллифининг “ат-Тайсир фи илм ат-тафсир”, “Китоб ал-қанд”, “Ақоид ан-Насафий”, “Тилбат ат-талаба”, “Матла ан-нужум ва мажма ал-улум” каби китобларининг аҳамияти атрофлича ёритилган. Шунингдек, олимнинг ҳанафий мазҳаби ва мотуридия ақидаси ривожи йўлидаги хизматлари очиб берилган.
77-79120172026-08-03 -
БАЙҚУНИЙ “АЛ-МАНЗУМА” АСАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАДҚИҚИ
Жалолиддин ХАМРОҚУЛОВ (Muallif)Мазкур мақолада Тоҳа Муҳаммад ибн Байқунийнинг “Манзумату-л-Байқуний” асарининг манбашунослик тадқиқи амалга оширилган. Бунда Саудия Арабистониг Ар-Риёд университетининг қўлёзмалар бўлимида 213-рақам остида сақланаётган нусха асос қилиб олинди. Таҳлил жараёнида асарнинг котиби, ёзилган йили, сақланиш ҳолати, асарнинг умумий ҳажми ва ҳар бир саҳифадаги сатрлар қатори, хат тури каби маълумотлар батафсил ёритиб берилган.
88-91287122026-08-03 -
ЖАМОЛИДДИН ЗАЙЛАИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ
Давронбек Тўраназар БОБОНАЗАРОВ (Muallif)Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабининг етук уламоси ҳофиз, муҳаддис, фақиҳ, мутасаввиф Жамолиддин Зайлаийнинг ҳаёти ёритилган бўлиб, бу зот ислом оламида ҳадис илми, хусусан, тахриж илмининг нодир манбаси ҳисобланган «Насб ар-роя» асари муаллифи сифатида машҳур. Шунингдек, мақолада Зайлаийнинг илм ўрганиши, устозлари, уламоларнинг у ҳақида билдирган фикрлари ҳамда илмий мероси тўғрисида маълумотлар берилган.
56-59415162026-08-03 -
НАҚШБАНДИЯ ТАЪЛИМОТИНИ ЎРГАНИШДА ХОЖА МУҲАММАД ПОРСО ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ АҲАМИЯТИ
Масъудхон ИСМОИЛОВ (Muallif)Мақолада Нақшбандия таълимотини ўз асарларида илмий жиҳатдан асослаб берган Хожа Муҳаммад Порсо қаламига мансуб қатор янги асарлар ҳақида дастлабки маълумотлар баён қилинган. Хожа Муҳаммад Порсо Бухорода туғилган, мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, калом каби турли диний илмларни чуқур ўрганиб, замонасининг забардаст олимлардан бири бўлиб етишган ва Баҳоуддин Нақшбанддан сўнг Марказий Осиёда нақшбандия оқимининг энг йирик вакили ҳамда тарғиботчиси сифатида машҳур бўлган.
18-21102172026-08-02 -
МУСТАДРАК ВА МУСТАХРАЖ ТУРИДАГИ АСАРЛАР
Дониёр МУРАТОВ (Muallif)Ушбу мақолада асосий эътибор 3/9 асрдан кейин пайдо бўлган ҳадис тўпламларидан икки хили мустадрак ва мустахраж тўғрисида сўз юритилган. Бу мустадрак ва мустахраж турлар имом Бухорий, Термизий ва бошқа муҳаддисларнинг асарларига қўшимча тарзда ёзилган, бошқача қилиб айтганда муҳаддис ўзидан олдин ўтган олимнинг асарлига тўлдириши сифатида таълиф этган китоблардир.
14-17140192026-08-02 -
ТАСАВВУФИЙ ТАФСИРЛАР ТАРИХИ
Абдумалик Эгамов (Muallif)Ўзбекистондан етишиб чиққан алломалар ислом илмларининг ҳамма соҳалари бўйича улкан ишларни амалга оширганлар. Ҳадис, ақида, фиқҳ, тафсир ва бошқа йўналишлар қаторида илмлари ҳам юртимизда камол топди. Ушбу мақолада юртимиздан чиққан буюк мутасаввуф олими, кубравийя таълимотининг асосчиси Нажмиддин Кубро, унинг ҳаёти ва тасаввуфий Қуръон тафсири ҳақида маълумот берилади.
97-99199182026-08-01 -
Сирожиддин Ўшийнинг насафлик устозлари
Шерзоджон Умаралиев (Muallif)Мақолада фақиҳ, муҳаддис ва мутакаллим Сирожиддин Ўший Фарғонийнинг (ваф. 575/1179) ҳаёти, унинг насафлик устозлари – Абу Собит Паздавий ва Абул Қосим Насафийдан қироат, ҳадис ва фиқҳ илмларини ўргангани, “Нисоб ал-ахбор” асарида келтирган ўн беш устози ва улардан ривоят қилган манбалари (Абу Лайс Самарқандий, Шируйа Дайламий асарлари) баён этилган. Олимнинг фиқҳга оид “Фатово ас-Сирожиййа”, каломга оид “Бадъ ал-амолий” асарлари, ҳадис тўпламлари ва уларнинг илмий аҳамияти ҳақида маълумот берилган.
53-5629222026-07-23 -
Саъдуддин Тафтазонийнинг балоғат илми ривожида тутган ўрни
Абдурашид Аскаров (Muallif)Мақолада буюк олим Саъдуддин Тафтазонийнинг (1322–1390) балоғат илми (маоний, баён, бадиъ) ривожига қўшган ҳиссаси, унинг “Мутаввал”, “Мухтасар ал-маъон” каби асарлари таҳлил қилинган. Унинг ҳаёти, таҳсил олган шаҳарлари (Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Сарахс) ва илмий мероси (тафсир, ҳадис, фиқҳ, усул, мантиқ, каломга оид 30 дан ортиқ асар) ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, балоғат илмининг Қуръон ва ҳадис маъноларини чуқур англашдаги аҳамияти, амир Темурнинг Тафтазоний асарларига бўлган эътибори ҳам ёритилган.
24–2741212026-07-23 -
"САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ"НИНГ САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ ОРҚАЛИ ЎТГАН "ИЖОЗА"СИ ХУСУСИДА
Ўктам ПАЛВАНОВ (Muallif)Мақола "Саҳиҳ ал-Бухорий" китобининг уламолар орасидаги илмий саннади (ижозаси) тарихига бағишланган. Муаллиф Саъдуддин Тафтазоний каби йирик олимлар орқали келган ҳадис ривоятларининг занжири ва унинг илмий-тарихий аҳамияти ҳақида сўз юритади. Ижоза бериш ва уни сақлаш анъанаси ҳадис илмининг ишончлилигини таъминлашдаги муҳим восита экани илмий-манбашунослик нуқтаи назардан ёритилади.
59-6227222026-07-22 -
ҲАЗРАТИ ИМОМ (ҲАСТИМОМ) ФАОЛИЯТИНИНГ ЎРТА АСР АРАБ МАНБАЛАРИДА ЁРИТИЛИШИ
Неъматулло МУХАМЕДОВ (Muallif)Ислом ол амида Имом ал-Бухорий, ат-Термизий, ал-Мотуридий ва бошқа кўплаб "Имом” даражасига сазовор бўлган алломалар қаторида Имом Абу Бакр Каффол Шоший (904-977) алоҳида ўрин тутади. Замондошлари уни ҳурмат б ил ан "Ҳазрати Имом ” деб аташган.
Бу зотнинг тўлиқ исми - Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига "катта ”, "улуг ” маъносини ифодалайдиган "ал-Кабир ” сўзини қўшиб ёзадилар. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонганлиги боис "ал-Қаффол” яъни, қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган ва бу сўз у ни н г тахаллусига анланиб кетган.
Ушбу мақолада Каффал Шошийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятиўрта аср араб манбаларида асосида тадқиқ қилинган. Ўрта аср араб муаллифлари Қаффол Шошийни буюк аллома деб аташган. У ўз даврининг имоми, шунингдек, ислом илмлари - фиқҳ, ҳадис, фиқҳ асослари (усул) ҳамда тилшунослик каби соҳаларда беқиёс олим эди. Қаффол Шошининг номи Магрибда (Ғарбда) ҳам, Машриқда (Шарқ) ҳам машҳур бўлган.3-6109262026-05-19 -
ИМОМ ДОРИМИЙ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ХУСУСИДА
Дониёр МУРАТОВ (Muallif)Мазкур мақолада ислам илмида чуқур из цолдирган Самарқандлик машҳур муҳаддис Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Доримийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти ўрганилган. Муаллиф унинг ҳадис илмидаги ўрнини, ровиилар ишончлилиги ҳақидаги фикрларини ҳамда ёзган асарлари, хусусан, “Сунан” асарининг аҳамиятини таҳлил қилади. Шунингдек, имомнинг тақводорлиги, ҳофизлиги ва қози сифатидаги фаолияти ҳақидаги маълумотлар тақдим этилган.
90-94304242026-04-10 -
ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА ТАБИАТНИ АСРАШ МАСАЛАСИ
Саидафзал Саидханбалович САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)Мазкур мақолада ислом дини манбаларида табиатни асрашга бўлган эътибор таҳлил қилинган. Атроф-муҳитни, ўсимликлар, ҳайвонлар, сув ҳавзаларини муҳофаза қилишнинг аҳамияти Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида очиб берилган.
45-48142162026-09-18 -
Субазмуний муснади
Дониёр МУРОДОВ (Muallif)Ушбу мақолада Бухоронинг машҳур муҳаддиси ва фақиҳи Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Субазмунийнинг ҳаёти ҳамда унинг илмий мероси тадқиқ этилган. Олимнинг «Муснад Аби Ҳанифа» ва «Кашф ал-осор фи маноқиб Аби Ҳанифа» асарларининг мазмуни ҳамда уларнинг қўлёзма фондларидаги нусхалари ҳақида маълумот берилган. Субазмунийнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг асарларига ёзилган кейинги шарҳлар таҳлил қилинган. Мақола ҳанафий муҳаддисларнинг меросини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
41-4331132026-08-04 -
ТАСАВВУФИЙ ҚАРАШЛАРДА ШАХС ТАРБИЯСИ МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Фазлиддин ХУСАНОВ (Muallif)Мақолада тасаввуф таълимоти, тариқат шайхлари ва тасаввуфий асарларда шахс ва комил инсон тарбиясига доир қарашлар талқини, унинг босқичлари, тарбия услублари ва комиллик даражалари борасидаги маълумотлар таҳлил этилган. Нафс ва ахлоқ тарбиясига доир олимларнинг тавсия ва кўрсатмалари қиёсланган.
86-90348212026-08-03 -
ЁҒОЧГА БИТИЛГАН САНЪАТ
Жамшид Набиевич ХАЛИЛОВ (Muallif)Мазкур мақола Бухоро давлат музей-қўриқхонаси кўргазма ва фонд сақлов хоналарида турган Бухоро ёғоч ўймакорлиги мактабининг ноёб санъат асарлари намуналари деворий намоён, икки табақали “Бағдоди” ва “Убайдий” эшик ва дарвозалар, Улуғбек мадрасасида битилган китоба, Сайфиддин Боҳарзий сағонаси, Қуръони Карим оятлари битилган бамбун новдалари, матоларга нақш босиш учун қолиблар, шунингдек Бухоро амирлигида фаолият юритган машҳур чўпкори усталар ҳақида сўз боради.
170-174294212026-08-03 -
«ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЯ» АСАРИГА ЁЗИЛГАН ШАРҲЛАР ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Фахриддин ХУДОЙНАЗАРОВ (Muallif)Ушбу мақолада Имом Термизийнинг “Шамоил ал-Муҳаммадия”номли асари ҳақида илмий таҳлиллар берилган. Шунингдек, асарнинг турли шарҳлари ҳақида сўз юритилади. “Шамоил ал-Муҳаммадия”га битилган шарҳлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилади.
149-153133242026-08-03 -
АҲМАД БАЛОЗУРИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Соҳибжон Хикматали ўғли УММАТАЛИЕВ (Muallif)Мақолада IX асрда яшаган тарихчи ва шоир Аҳмад ибн Яҳё Балозурийнинг ҳаёти, устозлари ва илмий фаолиятига оид маълумотлар ўрта аср манбалари асосида тадқиқ этилган. Мақолада Аҳмад ибн Яҳё Балозурий ҳаёти ҳақида маълумот берган тарихчилар, уларнинг асарлари, Аҳмад Балозурийнинг Бағдоддаги фаолияти, устозлари ва шогирдлари ҳақидаги маълумотлар, тарихчининг илм олиш учун Шомга бориши, у ердаги устозлари, сўнг Бағдодга қайтиши ва халифа саройида надимлик вазифасида ишлаши каби масалалар ёритилган. Шунингдек Балозурийнинг илмий фаолияти, унинг “Футуҳу-л-булдон”, “Ансобу-л-ашроф”, “Аҳду Ардашер” каби асарлари тўғрисида маълумот берилган.
130-134204172026-08-03

