- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ TАФСИР ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Азизхўжа ИНОЯТОВ (Muallif)Имом Бухорий нафақат муҳаддис, балки муфассир сифатида ҳам фаолият олиб борган. Олимнинг “aл-Жомеъ aс-сaҳиҳ” aсари нaқлий тaфсирлар шaкллaниши вa ривожида алоҳида ўрин тутган. Зеро, ушбу aсaрдa Қуръон оятлари шарҳларига бағишланган aлоҳидa бўлим, яъни “Китоб aт-тaфсир” деб кaттa қисм aжрaтгaни нинг ўзи дaлолaт қилaди. Асарда келтирган Қуръон оятлари тафсири, суралар фазилати, оятларнинг сабаби нузули, оятларнинг ўзаро муносабат илми, уларни саҳиҳ ҳадислар билан изоҳлашга оид ривоятлар таҳлилидан келиб чиқиб, ушбу асарни “тафсир бил маъсур” нақлий тафсирга оид илк манбалардан biri sifatida қайд этиш мумкин.
41-46212192026-08-03 -
ВОСПРИЯТИЕ ПРАВ ЧЕЛОВЕКА В ИСЛАМСКОМ ПРАВЕ
Шахзода РАШИДОВА (Muallif)Мақолада муаллиф инсон ҳуқуқлари контсепциясининг пайдо бўлиш тарихи, унинг ривожланиш босқичлари ва ривожланиш шартларини таҳлил қилади. Ислом ҳуқуқининг асосий тушунчалари ва унинг инсон ҳуқуқлари ривожида тутган ўрни, инсон ҳуқуқларини таъминлашда ижобий натижага эришишнинг янги йўлларини излаб очиб берилади.
32-35294282026-08-03 -
САВДОГА ОИД ҲАДИСЛАРДА БАҒРИКЕНГЛИК
Жалолиддин ХОЛМЎМИНОВ (Muallif)Мақолада ислом дини бағрикенгликни тарғиб қилиши ва бу тарғиб савдо сотиқда ҳам ўз аксини топгани ҳақида ёзилган. Далил сифатида Имом Бухорий ўзининг “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарида “савдо ва сотиқда бағрикенглик” мавзусида алоҳида боблар ёзгани ва унга доир ҳадислардан намуналар келтиргани ёзилади. Ҳамда ушбу ҳадисларнинг машҳур уламолар томонидан қилинган шарҳлари келтирилади. Шунингдек, мақолада ҳанафий мазҳабининг машҳур асарларида “савдо-сотиқда бағрикенглик” масаласида ёзилган ҳукмлардан ҳам мисоллар келтирилади.
35-37246142026-08-03 -
ХII АСРДА МОВАРОУННАҲРДА ЯРАТИЛГАН ФИҚҲИЙ АСАРЛАР МОҲИЯТИ
Нигора ЮСУПОВА (Muallif)Мақола Мовароуннаҳрда XII асрда яшаб ижод этган ҳанафий мазҳабининг беназир фақиҳлари Бурҳониддин Марғиноний, Ифтихоруддин Тохир ал-Бухорий, Алоуддин Самарқандий, Алоуддин ал-Косоний каби алломаларнинг илмий фаолияти таҳлил қилинган. Мақолада мазкур алломалар машҳур асарларининг тузилиши, услуби, боблари, мавзулари, оилавий муносабатлардаги қарашларида ифодасини топган умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ғоялари, ахлоқий тарбия тамойиллари ҳақида сўз юритилади.
3-10251212026-08-03 -
ИЛК ИСЛОМ ТАРИХИГА ОИД НОДИР АСАР
Бахтиёр Ибрагимов (Muallif)Мақолада профессор Аҳаджон Ҳасановнинг «Илк ислом тарихидан маърузалар» тўплами таҳлил қилинади. Китоб Арабистоннинг қадимги тарихи ва илк ислом даврини комплекс тарзда ўрганган ноёб тадқиқотдир. 20 та маъруза хронологик асосда бўлимларга бўлиниб, ҳар бири тарих, сиёсат, диншунослик, филология, тафсир ва ҳадис соҳаларининг муаммоларини ёритади. Муаллиф Қуръонни буюк тарихий манба сифатида таҳлил қилиб, диний атамаларнинг лингвистик-этимологик таҳлилига алоҳида эътибор қаратган.
6-932172026-07-23 -
Соф ислом ҳимоячиси
Иброҳим Ниғматуллаев (Muallif)Мақолада Имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, унинг калом, фиқҳ ва тафсир соҳаларидаги хизматлари, асосан «Китоб ат-тавҳид» ва «Таъвилот аҳли сунна» асарларидаги қарашлари, мотуридия таълимотининг асосий тамойиллари, шунингдек, унинг турли фирқаларга қарши кураши ва соф ислом ақидасини ҳимоя қилиши ёритилган. Муаллиф Мотуридийнинг издоши Абул Муъин ан-Насафийнинг «Табсира» асарида келтирилган маълумотларга таяниб, алломанинг ўндан ортиқ асар ёзгани, бу асарларда турли адашган оқимларга раддиялар бергани ҳақида маълумот беради. Мотуридий таълимоти Қуръон, ҳадис ва ақл-идрокни уйғунлаштиргани, имон тил билан иқрор ва дил билан тасдиқ экани, амал эса имоннинг таркибига кирмаслиги, инсон ўз хатти-ҳаракатлари учун масъул экани каби асосий тамойиллари баён этилган.
75-7631172026-07-23 -
БУХОРО МEЪМОРИЙ ОБИДАЛАРИДА ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИ НАМУНАЛАРИ
Жамшид ХАЛИЛОВ (Muallif)Мазкур мақола Бухоро давлат музей-қўриқхонаси кўргазма ва фонд сақлов хоналарида турган Бухоро ёғоч ўймакорлиги мактабининг ноёб санъат асарлари намуналари деворий намоён, икки табақали “Бағдоди” ва “Убайдий” эшик ва дарвозалар, Улуғбек мадрасасида битилган китоба, Сайфиддин Боҳарзий сағонаси, Қуръони карим оятлари битилган бамбун новдалари, матоларга нақш босиш учун қолиблар, шунингдек Бухоро амирлигида фаолият юритган машҳур чўпкори усталар ҳақида сўз боради.
98-101220182026-08-03 -
ИСЛОМ МАНБАЛАРИНИНГ ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ
Дурбек РАҲИМЖОНОВ (Muallif)Мақолада ислом тарихида шу диннинг муқаддас манбаларини ғаразли мақсадларда талқин этишга ҳаракат қилаётган гуруҳларнинг ноўрин иддаолари илмий асосда фош этилган. Айни кунда ўтмишдаги мутаассиб гуруҳларнинг ёндашув ва услубларини қўллашга уринаётган оқимларнинг даъволари ўринсиз экани очиб берилган. Шунингдек, ёш авлодни бағрикенглик руҳида тарбиялаш учун зарур бўлган жиҳатлар кўрсатиб ўтилган.
46-48372182026-08-03 -
“ТАФСИР МАТНЛАРИ” ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ
Дурбек РАҲИМЖОНОВ (Muallif)Ушбу мақолада Ўзбекистонда сўнгги пайтларда исломшунослик соҳасида амалга оширилган ишлар, хусусан, ислом илмларидан тафсиршунослик йўналишининг асосий қисмларидан бўлган “Тафсир матнлари” фани ҳақида атрофлича маълумот берилган. Ушбу фанни мустаҳкам эгаллаш талабаларда ислом манбаларининг мазмун-моҳиятини тўғри англашга ёрдам беради. Мақолада ислом динининг бирламчи манбаси бўлмиш Қуръони каримни ақидавий ва фиқҳий жиҳатдан тўғри талқин қилишда “Тафсир матнлари” фанининг ўрни кўрсатиб берилган.
57-60347212026-08-03 -
АНВАР ШОҲ КАШМИРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФИҚҲИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ
Ҳошимжон Муҳаммаджонович НИЗОМИДДИНОВ (Muallif)Ушбу мақолада буюк муҳаддис аллома Муҳаммад Анвар Шоҳ Кашмирий (1875-1933) ҳақида уламолар томонидан айтилган қисқача таҳлилий маълумотлар баён этилган. Муҳаддис олимнинг илмий фаолияти, таълим олган соҳа ва фанлари, ислом билимларига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳам бир қатор маълумотлар бериб ўтилган.
75-78222152026-08-03 -
ИМОМ ЗАЙЛОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИДА ФИҚҲИЙ ҲАДИСЛАР ТАВСИФИ
Давронбек Тўраназар ўғли БОБОНАЗАРОВ (Muallif)Ушбу мақолада ҳанафий мазҳаби етук фақиҳи Бурҳониддин Марғиноний ва у зотнинг “Ал-Хидоя” асарида муаллиф томонидан фиқҳий ҳукмларни қувватлаш мақсадида келтирилган ҳадислар ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, “Ал-Хидоя” ҳадислари алоҳида ўрганилган тахриж асарлар, хоссатан “Насбур-р-роя” ва унинг муаллифи Жамолиддин Зайлоий (в.762/1360) томонидан Соҳиби Ҳидоя келтирган ҳадислар ҳақида билдирган фикрлари таҳлил қилинган.
98-101306152026-08-03 -
МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙНИНГ АРАБ ИЛМЛАРИ РИВОЖIDAGI ЎРНИ
Баҳодир Баҳрамович ПИРМУҲАМЕДОВ (Muallif)Мазкур тадқиқотда Маҳмуд Замахшарийнинг араб илмлари ривожига қўшган ҳиссаси таҳлил қилиниб, унинг тилшунослик, грамматика, лексикология, аруз ва адаб илмларига оид асарлари ҳақида маълумот берилади. Хусусан, ўрта аср араб адабиётида машҳур бўлган “Маърузалар илми” таърифи, унинг келиб чиқиш тарихи, бу йўналишда ёзган олимлар ва уларнинг асарлари таҳлил қилинади. Шунингдек, “Маърузалар илми” аҳамияти ва бу йўналишда ёзилган китобларнинг мазмун моҳияти ҳақида фикр юритилади. Тадқиқотда Маҳмуд Замахшарийнинг араб илмлари таснифига киритилган “Маърузалар илми” йўналишида яратилган “Рабийъу-л-аброр” асари, алломанинг уни яратишдан мақсади ёритилиб, асарнинг мазмун моҳияти қисқача таҳлил қилинган.
55-58125162026-08-03 -
ИМОМ МУҲАММАД “МУВАТТО”СИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Бурхон АХМЕДОВ (Muallif)Ушбу мақолада ҳанафий мазҳаби мужтаҳид уламоларидан бири Имом Муҳаммад Шайбонийнинг “Муватто” асари афзалликлари, ўзига хос хусусиятлари, унда қўлланилган терминлар, асарга ёзилган шарҳлар ҳақида маълумот берилган. Имом Муҳаммад асарни ривоят қилишда ўзига хос йўл тутиб, имом Моликнинг фатвосини қабул қилмаса, ўз сўзини ва Абу Ҳанифанинг фатволарини қисқа ибораларда айтиб ўтган. Ўзининг қарашини исботлаш учун далиллар келтириб, китобни қўшимча илмий маълумотлар билан бойитган. “Муватто” асари фиқҳ илмининг ривожида, хусусан, ҳанафий фиқҳида муҳим ўрин тутган. Шу билан бирга илмий баҳс олиб бориш, мухолифлар билан одоб доирасида муомала қилиш, мавзуни лўнда баён қилиш жиҳатидан фақиҳларга намуна бўлган.
19-21268212026-08-02 -
Бухородаги бебаҳо хазина
Аҳтам Аҳмедов (Muallif)Ушбу мақолада Бухоронинг бой тарихи ва маданий мероси, хусусан Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборот-кутубхона марказининг Шарқ қўлёзмалари хазинасида сақланаётган ноёб қўлёзмалар, тафсирлар, ҳадис ва фиқҳга оид манбалар ҳақида маълумот берилган.
101-10535172026-08-19 -
Имом Бухорий ва унинг издошлари
Мастура Нурматова (Muallif)Мақола буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг ҳаёти, ҳадис илми ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, илмий сафарлари ва унинг энг яқин издошларидан бири бўлган Имом Термизий билан илмий ҳамкорлиги таҳлилига бағишланган.
82-853492026-08-19 -
Зандависатий асарларида ислом илмларининг ўзаро уйғунлашуви
Зафар Нажмиддинов (Muallif)Мақолада сомонийлар даврида яшаган ҳанафий фақиҳ Абу-л-Ҳусайн Али ибн Яҳё аз-Зандависатийнинг асарлари, хусусан, «Равзат ал-уламо ва нузҳат ал-фузало», «Рисола фи-л-ҳикма ал-илоҳиййа» ва «Нузум ал-фиқҳ» китобларида фиқҳ, тасаввуф ва ҳадис илмларининг ўзаро уйғунлашуви таҳлил қилинади. Мақолада асарнинг тузилиши, мазмуни, ундаги фиқҳий, тасаввуфий ва каломий мавзулар, муаллифнинг ўз давридаги уламолар билан алоқалари, асарнинг манбашуносликдаги аҳамияти, шарқ ва ғарб кутубхоналарида сақланаётган қўлёзма нусхалари ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, Зандависатийнинг намозни форсча бошлаш, таҳорат, қабр азоби каби масалаларга ёндашуви, унинг ғояларининг кейинги давр олимларига таъсири ва бугунги кунда экстремизмга қарши курашдаги аҳамияти ёритилган.
30-3333212026-07-23 -
ИМОМ АБУ ЮСУФ ВА УНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ
Азиза Фатхуллаевна МАННАПОВА (Muallif)Мақолада ҳанафий мазҳабининг буюк имоми, фақиҳ ва мужтаҳид олим Имом Абу Юсуфнинг ҳаёти, илмий ва амалий фаолияти, унинг мазҳаб ривожидаги ўрни ҳақида сўз юритилган. Олимнинг устоз ва шогирдлари зикр қилиниб, манбаларда унга берилган таърифлар келтирилган. Шунингдек, олим қаламига мансуб асарлар тўғрисида умумий маълумот берилган.
56-61136192026-07-30 -
ҲАДИС ТЎПЛАМЛАРИДА ФАРОИЗ ИЛМИ МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
МАСАЙИТОВ Саиджамол МАСАЙИТОВ (Muallif)Тадқиқотчи ушбу мақолада Ўрта асрларда илм-фан марказларига айланган Марказий Осиё шаҳарлари ва бу марказлардан етишиб чиққан ва фаннинг турли соҳалари ривожига катта ҳисса қўшган олимлар ҳақида сўз юритади. Маҳаллий аҳолининг ислом динини қабул қилиши ва Мовароуннҳрдаги сиёсий вазият илм-фан ривожига катта туртки бўлди ва шу сабабдан ҳам ислом илмларининг кўплаб соҳаларида, хусусан, фиқҳ соҳасида кўплаб олимлар етишиб чиқди. Ислом ҳуқуқида мерос масаласи мураккаб, бироқ айни пайтда фиқҳнинг бошқа соҳаларига қараганда ҳуқуқий тизимга кўра маҳорат билан ҳал этилган ҳуқуқий масаладир. Мерос илми Қуръон билан бир қаторда суннат асосида яратилгани сабабли, бу илмнинг ривожига муҳаддисларнинг ҳам салмоқли ҳиссалари қўшилганини кўриш мумкин. Мақолада Имом Бухорий, Имом ат-Термизий ва Имом Доримий каби машҳур муҳаддисларнинг фароиз масаласини ҳал этишда қанчалик ҳисса қўшгани сўз юритилади.
52-55300222026-07-30 -
АБУ БАКР ЖАССОСНИНГ “АҲКОМ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДАГИ ТАФСИР УСЛУБИ
Бурхон Абдурахмонович АХМЕДОВ (Muallif)Абу Бакр Жассос (ваф. 370/981 й.) илмий тафаккури хулосалари, илмий қарашлари ва тажрибалари унинг “Аҳком ал-Қуръон” тафсирида ўз аксини топган. Асарда ҳукмий оятларни шарҳлашга алоҳида эътибор қаратилиши, оятларни жамлаш ва мувофиқлаштиришга ҳаракат, шаръий истилоҳлар таърифларининг баён қилиниши, тарихий даврийликда юксак ахлоқий масалаларга эътибор берилиши, Қуръонни Қуръон билан тафсир қилиниши унинг юқори илмий мавқеини белгилаган.
23-26391202026-07-25 -
ШИА ЙЎНАЛИШИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИГА ТАЪСИР ҚИЛГАН ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ
Муҳаббатхон Миртохировна АГЗАМОВА (Muallif)Мақолада исломдаги йўналишлардан бири бўлган шиаликнинг келиб чиқиши, шаклланиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган. Шунингдек, мақолада ўн тўрт аср олдин исломнинг катта бир йўналиши сифатида вужудга келган шиаликнинг турли ихтилоф ва ақидавий қарашлардан холи ҳолда фақат сиёсий ҳаракат сифатида намоён бўлиши, ўз тарафдорларининг турли хил қарашлари туфайли асрлар оша бир қанча оқим ва фирқаларга бўлиниб кетиш жараёни ҳамда юзага келган кўпчилик оқим ва фирқаларнинг диний қарашлари ислом ақидаларидан четлашиши, шиаликнинг ўзига хос диний йўналиш сифатида шаклланиш жараёни баён этилган.
80-83316172026-08-03 -
АС-СОБУНИЙ – МОТУРИДИЙ МАКТАБИНИНГ ЙИРИК ВАКИЛИ
Nigora YUSUPOVA (Muallif)Ушбу мақола Мовароуннаҳрда XII асрда яшаб ижод этган мотуридий мактабининг яна бир атоқли вакили Аҳмад ибн Маҳмуд Собунийнинг илмий фаолиятини тахлил қилишга бағишланган. Мақолада мазкур алломанинг мотуридийлик таълимотни ёйиш, унинг мураккаб томонларини шарҳлаш, мухолифлар қарашлари ва саволларига илмий жавоблар беришга бағишлаган асарларининг тузилиши, услуби, ундаги мавзулари ҳам илмий тахлил этилган. Шунингдек, мақолада аллома асарларининг калом илмида тутган ўрни ҳақида ҳам алоҳида сўз юритилади.
73-76260222026-08-03 -
Х-ХII АСРЛАРДА МОВАРОУННАҲРДА ЁЗИЛГАН ФИҚҲИЙ АСАРЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Абдулло АБДУВОХИДОВ (Muallif)Тарихдан маълумки, Мовароуннаҳр турли илмлар ривожланган, кўплаб олимлар етишиб чиққан ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳудудда ислом дини илмлари, хусусан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, тасаввуф каби фанлар турли даврлар мобайнида тараққий этди. Мазкур фанлар орасида фиқҳ илми Х-ХII асрлар давомида икки давр: шаклланиш ва классик даврларни босиб ўтди. Бу асрларда кўплаб олимлар тарафидан фиқҳ илми ичига кирувчи бир қанча фанлар бўйича нодир асарлар ёзилди. Ушбу мақолада Х-ХII асрлар давомида ислом ҳуқуқи бўйича ёзилган бир қанча асарларнинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган.
18-24179202026-08-03 -
Мовароуннаҳрлик фақиҳ Фахруддин Қозихон ҳаёти ва илмий мероси
Нигора ЮСУПОВА (Muallif)Мақола Мовароуннаҳрда XII асрда Қорахонийлар даврида яшаб ижод этган ҳанафий мазҳабининг фақиҳи Фахруддин Қозихоннинг илмий фаолиятини таҳлил қилишга бағишланган. Мақолада алломанинг машҳур асарларининг тузилиши, услуби, мавзулари ҳам илмий таҳлил этилган. Шунингдек, алломанинг ижтимоий муносабатлардаги қарашларида ифодасини топган умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ғоялари ҳақида бевосита фиқҳий манбаларни таҳлил қилган ҳолда хулосалар берилган.
6-10290132026-08-03 -
ПАЗДА АЛЛОМАЛАРИНИНГ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ТАРАҚҚИЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ
Саидаҳмадхон ҒАЙБУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада Қашқадарё воҳасидаги қадимий Пазда шаҳри тарихи, унда шаклланган моддий ва маданий мерос ҳақида маълумотлар таҳлил этилган. Паздадан етишиб чиққан ўндан ортиқ Паздавий алломалар илмий фаолияти, уларнинг Мовароуннаҳрда илм-фан ривожи ва тамаддуни тараққиётига қўшган ҳиссаси ёритилган. Шунингдек, улар ёзган асарларнинг илмий аҳамияти ҳамда кейинги давр адабиётларига назарий ва услубий жиҳатдан таъсири очиб берилган.
92-96375202026-08-03 -
БАҒРИКЕНГЛИК – ИМОН-ЭЪТИҚОД АСОСИ ВА ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ
Ивадулла Зиятович АХРОРОВ (Muallif)Ушбу мақолада тарихда ўзбек халқи кўрсатган бағрикенглик намунаси, уларни бу фазилатга ундаган имон-эътиқод масаласи, Ислом динида бағрикенгликка бўлган муносабат ва бу юксак инсоний фазилат учун ислом манбаларида ваъда қилинган улкан ажру мукофотлар Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар орқали ёритиб берилган.
80-83161202026-08-19

