- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА ИНСОН ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Бобурмирзо БОТИРОВ (Muallif)Ушбу мақола ислом манбалари бўлган – Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда инсонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жамият аъзоларининг ўзаро масъулиятлари, ахлоқ меъёрлари каби масалалар очиб берилган. Шунингдек, ислом ҳуқуқининг асоси инсон манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилгани ислом таълимотидаги инсонийликни акс эттирган нормалар мисолида кўрсатиб ўтилган.
216-221224222026-08-03 -
Жарҳ ва таъдил ҳақида мулоҳазалар
Фахриддин ХУДОЙНАЗАРОВ (Muallif)Ушбу мақолада муҳаддислар асарларида ишлатган жарҳ ва таъдил атамалари таҳлили орқали уларнинг ўзига хос методи ёритиб берилади.Ҳадисшуносликда жарҳ ва таъдил илми – ровийларнинг айбу нуқсонлари ёки адолатини кўрсатиб бериш билан юксак аҳамиятга эга.Жарҳ ва таъдил илми ҳақида муҳаддис уламоларнинг қарашлари билан мисоллар келтирилиб, бу борадаги баъзи таҳлиллар берилади.
161-165267122026-08-03 -
Суннат ва унинг ислом ҳуқуқидаги ўрни
Шокир ШОВКАТОВ (Muallif)Ушбу мақолада ислом манбаларидан biri суннат ва унинг маънолари очиб берилган. Суннатнинг ислом ҳуқуқида ҳужжат бўлишига далил бўлган оятлар келтирилиб, суннатни қатъий далил сифатида инкор этувчи тоифалар ва уларни қарашлари ёритилган. Шунингдек, суннатни инкор қилувчи тоифаларнинг қарашларига ислом уламолари томонидан берилган раддиялар ва уларнинг мазмуни келтириб ўтилган.
157-160127212026-08-03 -
“Саҳиҳ ал-Бухорий”даги табобатга доир ҳадислар шарҳининг қиёсий таҳлили
Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)“Саҳиҳ ал-Бухорий” номи билан машҳур “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” Пайғамбар (с.а.в.)нинг энг ишончли ҳадислари тўплами ҳисобланади. Ушбу тўплам 194-256/810-870 йилда яшаб ўтган буюк муҳаддис Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий томонларидан йиғилган. “Саҳиҳ ал-Бухорий”да ҳадислар нафақат фиқҳ масалалари бўйича, балки илоҳиёт, адаб ва тиб масалалари бўйича ҳам алоҳида китоб ҳолатида берилган.
114-117415192026-08-03 -
ИМОМ МУҲАММАДНИНГ “МУВАТТО” АСАРИДАГИ ТАФСИР БОБИ ТАҲЛИЛИ
Бурхон АХМЕДОВ (Muallif)“Муватто” асари ҳанафий фиқҳининг ривожида муҳим ўрин тутган, балки у мазҳабда энг залворли “Зоҳирур ривоя” китобларига тенглаштирилган. Чунки у ҳанафий мазҳабини далиллар билан таъминловчи қимматли асарлардан биридир. Шу билан бирга у қиёсий фиқҳ соҳасида илк бора таълиф этилган асарлардан биридир. Асар соф илмий мунозара олиб боришнинг чиройли намунаси бўлиб, унда бугунги кунда ўта аҳамиятли бўлган тинчлик ва одоб-ахлоққа даъват этувчи кўплаб ҳадислар бор. “Муватто” асари диний-маърифий ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда улкан аҳамиятга эга.
79-81330222026-08-03 -
ИСЛОМ ҲУҚУҚИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН
Абдумухтор РАХМАНОВ (Muallif)Мақолада давлат ва дин ўртасидаги инсонпарварлик ҳуқуқий муносабатларни ривожлантирадиган ислом ҳуқуқи билан боғлиқ тарихий тараққиёт ва миллий менталитетга хос бўлган давлат шаклининг хусусиятлари таҳлил этилди. Шунингдек, мақолада давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси механизми масалалари ҳам таҳлил қилинган.
9-12454302026-08-03 -
МУЗОРАБА МОЛИЯВИЙ ШЕРИКЧИЛИГИ ВА УНИНГ ШАРТЛАРИ
Илҳом БЕРДИЯРОВ (Muallif)Ушбу мақолада музорабанинг моҳияти, таърифи, унинг рухсат этилган фаолият эканлигига Қуръон, ҳадис, ижмо ва қиёсда мавжуд далиллар келтирилган. Музорабанинг шартлари 3 та гуруҳга – музораба битимити тузувчи томонлар, сармоя ва фойда билан боғлиқ шартларга ажратилган ҳолда баён этилган. Мовароуннаҳрда яшаган, ижод қилган машҳур ҳанафий фақиҳлар асарларидаги музорабага бағишланган боблар асосида маълумотлар тушунтирилган.
110-114162122026-08-03 -
Насаф уламоларининг ислом илмлари ривожидаги ўрни
Дурбек РАҲИМЖОНОВ (Muallif)Мақола Мовароуннаҳрнинг қадимий Насаф шаҳридан чиққан олимларнинг минтақада ва умуман ислом оламида илм-маърифат, хусусан, ислом илмлари ривожидаги ўрнини ёритиб беришга бағишланган. Дарҳақиқат, Буюк ипак йўлида жойлашган ва кўҳна маданий тарихга эга бўлган ушбу илм марказида кўплаб олимлар етишиб чиқдилар. Шунингдек, ушбу шаҳар ўрта асрларда турли ўлкалардан келган илм эгаларининг илмий изланишлар олиб боришларида муҳим ўрин тутган маскан вазифасини ўтаган эди.
47-51174182026-08-03 -
Имом Бухорийнинг “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асари ва унинг нодир қўлёзмалари
Зоҳиджон ИСЛОМОВ (Muallif)Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асари эътироф этилган ишончли ҳадислар тўпламларининг биринчиси ҳисобланади. Ислом таълимотининг иккинчи манбаси сифатида танилган бу асар кўплаб нусхаларда кўчирилган ва унинг қўлёзмалари дунёнинг турли мамлакатларидаги фондларда сақланмоқда. Дастлабки тадқиқот натижасида асарнинг 34 та мамлакатдаги 71 фондда 896 та нусхаси мавжудлиги аниқланган. Бу нодир қўлёзмаларнинг асосий қисми XIII-XVIII асрлар оралиғида китобат қилинган. Уларнинг орасида эътиборга молик нодир нусхалар ҳам мавжуд.
3-7530212026-08-03 -
ИСЛОМ ҲУҚУҚИДА АЁЛЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ
Махфузахон ЖАЛОЛДИНОВА (Muallif)Ушбу мақолада аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг фиқҳий жиҳатдан асослари, далиллари, ҳукмлари ва ўзига хос хусусиятлари келтирилган. Аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш асослари ҳисобланган маҳр, нафақа ва мерос сингари масалаларига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, аёлларнинг жамиятда тутган ўрни, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш каби жиҳатлар ислом ҳуқуқида келиши кўрсатилиб таҳлил қилинган.
67-72107212026-08-03 -
ИБОДАТГА ОИД СЎЗЛАРНИНГ СЕМАНТИК ЎЗГАРИШИ (ЗАМАХШАРИЙНИНГ «РАБИЙ-У- Л-АБРОР» АСАРИ АСОСИДА)
Баходир Бахрамович ПИРМУҲАМЕДОВ (Muallif)Мазкур тадқиқотда Маҳмуд Замахшарийнинг "Рабийъу-л-аброр" асарида учраган ибодатга тааллуқли баъзи сўзлар таҳлил қилинади. Унда сўзларнинг асл семантик маъносига қўшимча янги маъно касб этиши ҳамда диний матнларда махсус атамалар сифатида қўлланила бошлаган акс этади. Хусусан, "Рабийъу-л-аброр" асарининг "Дин, у билан боғлиқ, намоз, рўза, ҳаж, садақа ва бошқа ибодатлар ҳақида" бобида келган "ҳаж", "закот", "намоз", "рўза" ва "таҳорат" каби диний атамаларнинг қиёсий-тарихий таҳлил амалга оширилиб, уларнинг семантик ўзгаришлари ва қай тарзда атама шаклига айлангани ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, уларнинг тафсир, фиқҳ ва тасаввуф илмларида қандай маъно акс эттирган ва ўртадаги фарқли жиҳатлари Қуръон оятлари ва шариъат аҳкомлари мисолида кўрсатилади.
74-77150242026-08-02 -
ЮСУФ ХОС ҲОЖИБНИНГ "ҚУТАДГУ БИЛИГ" АСАРИДА ДИНИЙ МОТИВЛАР
Жалолиддин Алиқулович БЎРИЕВ (Muallif)"Қутадгу билиг" — XI аср сўз санъатининг нодир намунаси бўлиб, унда ўз даврининг илгор ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ахлоқий масалалари бадиий талқин қилинган. Асардаги диний мотивларни аниқлашга қаратилган ишимизда адиб эътиқод, ибодат, ахлоқ ва қадриятларга тегишли элементлардан фойдаланилганлиги кузатилади. "Қутадгу билиг"да, яъни "билим" маъносида, инсонга дунёда ва охиратда бахтли бўлиш йўлларини кўрсатадиган тавсиялар мавжуд.
38-41318162026-08-02 -
"МУХТАСАРУЛ ҚУДУРИЙ" – АБУЛҲУСАЙН ҚУДУРИЙНИНГ ШОҲ АСАРИ
Нодирбек Кабилович ТУРАБОЕВ (Muallif)Мазҳабга асос бўлган дастлабки фиқҳий китоблар минг йиллар олдин яратилган. Шундай асарлар бири Аҳмад ибн Муҳаммад Абулҳусайн ал-Қудурийнинг "Мухтасар ал-Қудурий" асари бўлиб, ҳозирга қадар ҳанафий фиқҳидаги мўътабар манба сифатида қадрланади. Бу китоб мазҳаб имоми ва унинг буюк шогирдлари томонидан яратилган фатволарни мухтасар шаклда ўзида жамлаган. Кейинги даврларда ёзилган асарларнинг дунёга келишида пойдевор бўлди.
29-32357272026-08-02 -
Ҳадислар воситасида соғлом эътиқодни тарбиялашнинг педагогик асослари
Дилфуза Қамбарова (Muallif)Мақолада ҳадисларнинг ёш авлодда соғлом эътиқодни тарбиялашдаги педагогик аҳамияти, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиядаги ўрни ва таълим-тарбия жараёнида қўллаш усуллари батафсил ёритилган. Муаллиф Шарқда, жумладан Туркистонда қадим-қадимлардан бошлаб ахлоқ-одобга оид асарлар ва ҳадислар намуналари ўргатиб борилгани, аммо кейинчалик минг йиллик маънавий меросдан воз кечилиб, қадриятларга бефарқ қаралгани, натижада ёшлар орасида ўзбекона самимийлик, ҳурмат, инсоф-диёнат, меҳр-оқибат ришталари узилиб кетгани таъкидланган. Мақолада ҳадисларнинг тарбиявий имкониятлари — сабр, меҳр, поклик, вақтни қадрлаш, меҳнатсеварлик, ёмонликдан қайтиш, ота-онага иззат, кичикка ҳурмат каби фазилатларни тарбиялашдаги ўрни мисоллар билан кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш» тўғрисидаги Фармони асосида Самарқандда ҳадис илми мактаби ташкил этилгани, Имом Бухорий меросини ёшларга етказиш борасидаги ишлар ёритилган. Хулосада умумий ўрта таълим мактабларида ҳадислардан фойдаланиш, «Ёш ҳадисшунос» тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш, маънавий мулоқот дарсларини такомиллаштириш каби амалий тавсиялар берилган.
96-10037172026-07-23 -
Сирожиддин Ўшийнинг насафлик устозлари
Шерзоджон Умаралиев (Muallif)Мақолада фақиҳ, муҳаддис ва мутакаллим олим Сирожиддин Ўший (Али ибн Усмон, 1096–1179)нинг ҳаёти, илмий мероси ва, айниқса, унинг насафлик устозлари — Абу Собит Ҳасан ибн Али Паздавий (ваф. 557/1161) ва Абул Қосим Маҳмуд ибн Али Насафий (ваф. 555/1160) билан таълим-тарбия алоқалари ёритилган. Ўший ўзининг «Нисоб ал-ахбор» асарида 15 нафар устозларини санаб ўтиб, улардан қайси асарларни ўрганганини кўрсатган. Мақолада Абу Собит Паздавийнинг Самарқандда туғилиб, Бухорода етук олим бўлиб етишгани, кейинчалик Насаф яқинидаги Пазда қишлоғида яшагани; Абул Қосим Насафийнинг эса Самарқандда яшаб, ҳадис илмида йирик олим сифатида тан олингани ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Шунингдек, Ўшийнинг Нажмуддин Насафийнинг «Мухталиф ар-ривоя» ва «Манзума фи-л-хилоф» асарларига шарҳ ёзгани ва бу унинг насафлик алломалар меросига мурожаат қилганини кўрсатиши қайд этилган.
53-5619162026-07-23 -
Ислом ҳуқуқида фатвонинг ўрни
Абдуғулом Мелибоев (Muallif)Мақолада ислом ҳуқуқида фатво тушунчаси, унинг луғавий ва истилоҳий маънолари, фатво билан қазо (суд ҳукми) ўртасидаги фарқлар батафсил ёритилган. Фатво берувчи (муфтий)га қўйиладиган шартлар — балоғат, ақл, илм, адолат, араб тилини билиш, Қуръон ва ҳадис илмларини мукаммал эгаллаш, такводорлик каби мезонлар келтирилган. Шунингдек, муфтийнинг фатво бериш одоблари, жумладан, илмли кишидан масалани сўраш, жавобни аниқ ва равон баён қилиш, ғазаб ёки чалғиган ҳолатда фатво бермаслик каби қоидалар баён қилинган. Фатво сўровчининг амал қилиши лозим бўлган ишлар — одил ва илмли муфтийни излаш, ихтилофли фатволарда олимроғини танлаш каби масалалар ҳам ёритилган. Фатво беришнинг фарзи кифоя экани, айрим ҳолатларда эса фарзи айнга айланиши (масалан, шошилинч саволга жавоб бериш) ҳақида хулоса қилинган.
37-4030262026-07-23 -
Ҳафс ибн Сулаймон дунёда энг кенг тарқалган қироатнинг ровийси
Жаҳонгир Рўзиев (Muallif)Мақолада қироат илмининг атақли имоми ва ровийси Ҳафс ибн Сулаймон ал-Куфийнинг (709–796) ҳаёти, илмий мероси ва қироатдаги ўрни батафсил ёритилган. Ҳафс Осим ибн Абу ан-Нажуднинг ўгай ўғли ва энг машҳур шогирди бўлиб, у Осим қироатини ривоят қилган икки ровийдан биридир. Мақолада унинг таваллуди (Куфа, 90-ҳ.), умавий ва аббосий халифалар даврида яшагани, илмий салоҳияти, ҳифздаги устунлиги, Осимдан фақат бир оятдаги фарқли ўқиши (Рум сураси 54-оят) баён қилинган. Ҳафснинг уламолар томонидан ҳадис ривоятида заиф саналса-да, қироатда ишончли ва мустаҳкам экани, ундан кўплаб шогирдлар таълим олгани, унинг қироати Усмонийлар халифалиги даврида расмий мусҳафлар асосига айлангани ва шу сабабли бугунги кунда дунёнинг деярли барча мусулмон мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам ана шу қироат устивор экани ҳақида муфассал маълумот берилган.
24-2735132026-07-23 -
Ҳадисларни тўғри тушуниш учун зарур омиллар
Дониёр Муратов (Muallif)Мақолада ҳадисларни тўғри тушуниш ва улардан тўғри хулоса чиқариш учун зарур бўлган саккизта асосий омил батафсил ёритилган. Муаллиф ҳадисларни Қуръонга мувофиқ талқин қилиш, бир мавзудаги ҳадисларни жамлаб ўрганиш, ҳадисларнинг айтилиш сабаби ва мақсадини чуқур англаш, ҳақиқат ва мажозни ажрата олиш, ғайб ва шоҳид орасини фарқлаш каби омилларнинг аҳамиятини мисоллар билан исботлаган. Мақолада Имом Бухорий ривоят қилган «омоч кирган уйга хорлик киради» ҳадиси мисолида, унинг зоҳирий маъноси деҳқончиликка қарши деган ноўрин хулосага олиб келмаслиги, балки бу ҳадис орқали кишиларни деҳқончиликка берилиб, диний ёки ватанпарварлик бурчларини унутишдан сақлантириш назарда тутилгани тушунтирилган. Шунингдек, «мисвок оғизни тозаловчидир» ҳадиси асосида мақсад — оғизни тоза тутиш экани, воситалар эса замонга қараб ўзгариши мумкинлиги таъкидланган. Охирида ҳадисларни етук олимлар ҳузурида ўрганиш ва мазҳаб уламоларининг шарҳига таяниш лозимлиги хулоса қилинган.
19-2331112026-07-23 -
Ҳанафий олим Тақиюддин Мисрий ва унинг «Табақот ас-саниййа» асари
Мадина Жўраева (Muallif)Мақолада ҳанафий мазҳаби олими Тақиюддин ибн Абдулқодир Тамимий Ғаззий Ҳанафийнинг (1543–1601) «Табақот ас-саниййа фий тарожим ал-ҳанафиййа» номли биобиблиографик асари тадқиқ қилинган. Ушбу асар ҳанафий олимларининг таржимаи ҳолларини алифбо тартибида жамланган энг тўлақонли луғатлардан бири бўлиб, унда 2523 дан ортиқ олим ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот келтирилган. Мақолада муаллифнинг ҳаёти — Усмонли империяси даврида Ғазода туғилиб, Қоҳира ва Истанбулда қозилик қилгани, шофий мазҳабидан ҳанафийликка ўтгани ҳақидаги маълумотлар баён қилинган. Асарнинг муқаддимасида 40 дан ортиқ манбалар келтирилгани, унда Пайғамбар (с.а.в.) ва саҳобалар таржимаи ҳолидан бошлаб, Абу Ҳанифанинг ҳимоясига алоҳида 96 бет ажратилгани таъкидланган. Муаллиф Абу Ҳанифага қилинган танқидларга, жумладан, унинг араб тилини билмаслиги ва кам ҳадис ривоят қилгани ҳақидаги даъволарига илмий раддиялар беради.
16-1831232026-07-23 -
Шaҳобиддин Маржонийнинг «Ал-ҳикма ал-балиға» асарида мотуридийлик таълимотининг ёритилиши
Абдулатиф Аллоқулов (Muallif)Мақолада XIX аср татар маърифатпарвари Шaҳобиддин Маржонийнинг (1818–1889) «Ал-ҳикма ал-балиға» номли асарида мотуридийлик ақидавий таълимотини ёритишга доир қарашлари кенг таҳлил қилинган. Маржоний Бухоро ва Самарқанд мадрасаларида таҳсил олган бўлиб, у Умар Насафийнинг «Ақоид» асарини фалсафий қарашларсиз, фақат Қуръон ва ҳадис асосида шарҳлашга интилган. Мақолада Маржонийнинг калом илмига муносабати, унинг тавҳид ва калом илмларини фарқлаши, Аллоҳнинг сифатлари ва исмларини шарҳлашдаги позицияси баён этилган. Маржоний муътазилий ва ашъарийлардан фарқли равишда, Абу Ҳанифа йўлини тутиб, муташобиҳ сифатларни таъвилсиз, балки уларга имон келтириб, маъносини Аллоҳга ҳавола қилишни тавсия этади. Олимнинг фикрича, ҳозирги даврда сифатлар борасида салафлар йўли — «аслам» (тинчроқ) йўл мақбулдир.
13-1532212026-07-23 -
Ҳанафий мазҳабининг классик даври манбаларида ория масаласининг ўрганилиши
Маъмуржон Эркаев (Muallif)Мақолада ислом ҳуқуқидаги “ория” (текин фойдаланишга бериш) тушунчаси, унинг Қуръон (Моъун сураси), ҳадис (Имом Бухорий ривояти) ва фақиҳлар – Бурҳониддин Марғиноний, Абу Лайс Самарқандий, Абул Баракот Насафий асарларидаги ўрни таҳлил қилинган. Ориянинг рукнлари, шартлари, объект турлари, муддат белгилаш, зарар қоплаш, қайтариб олиш ҳуқуқи каби масалалар батафсил ёритилган. Шунингдек, ориянинг мустаҳаб амал экани, айрим ҳолларда вожиб бўлиши, амалдаги урф-одатлар билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар ишлаб чиқилмаганлиги муаммоси кўтарилган.
36-3827172026-07-23 -
Машҳур қироат имоми Осим ибн ан-Нажуд ҳақида
Жахонгир Рўзиев (Muallif)Мақолада етти мутавотир қироат имомларидан бири – Осим ибн ан-Нажуд ал-Куфийнинг ҳаёти, илмий салоҳияти, устозлари (Абу Абдураҳмон ас-Суламий, Зирр ибн Ҳубайш, Саъд ибн Иёс) ва шогирдлари (Ҳафс ибн Сулаймон, Абу Бакр ибн Айёш) ҳақида батафсил маълумот берилган. Унинг қироат ва наҳв илмларидаги пешқадамлиги, ҳадис илмидаги даражаси, уламонинг уни таъдил ва жарҳ қилишдаги ихтилофлари, шунингдек, вафоти ва охирги лафзлари ҳам ёритилган. Юртимизда асрлар давомида айнан Осим қироати (Ҳафс ривояти) асосида тиловат қилиниши алоҳида таъкидланган.
31–3541202026-07-23 -
ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ ФИҚҲ КИТОБЛАРИДА КАРОҲИЯТ МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Абдуғулом МЕЛИБОЕВ (Muallif)Ушбу мақолада Ҳанафий мазҳаби фиқҳ китобларида кароҳият масалаларининг қандай ёритилгани таҳлил қилинган. Мақолада турли фиқҳий манбаларда кароҳиятга оид боб ва фасллар қандай номлангани, кароҳият тушунчасининг лугавий ва истилоҳий маънолари, макруҳи таҳримий ва макруҳи танзиҳийнинг фаркрари, кароҳиятнинг еб-ичиш, кийиниш, оилавий ва ижтимоий ҳаётдаги намоён бўлиши каби йўналишлари кенг қамраб олинган. Шунингдек, кароҳият масалалари инсоннинг ахлоқий камолотини таъминлашдаги урни ҳам таъкидланган.
54-59383292026-05-20 -
“РАВЗАТ УС-СОЛИКИН” АСАРИ МУНДАРИЖАСИ ВА УНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАВСИФИ
Ахтам АҲМЕДОВ (Muallif)Мақолада Бухоро давлат музей-кўриқхонаси фондида сақланаётган “Равзат ус-соликин" ноши қадимий кўлёзма ҳақида, унинг сарлавҳалармундарижасияъниқўлёзмадагибасмала, ҳамду сано, муножотдан бошлаб, колофондаги матнларгача қисмида нималар акс этганлиги ҳақида қисқача маълумот берилган. Шунингдек, мақолада тасаввуф ва баъзи мутасаввуфларга доир қимматли маълумотлар ривоят, ҳикоя тарзида назм ва насрда баён қилинганлиги, Нақшбандийлик тариқатини эътироф этиб, сохта тариқатчилик, гояларига жуда кескин фикрлар кўллангани ҳақида ҳам баён қилинди. Мақолада нафақат матний жиҳатдан балки қўлёзмага хос кодикологик жщатдан ҳам маълумот беришга ҳаракат қилинди. Қўлёзманинг хос хусусияти ҳақида гап кетганда хаттотлар ва уларнинг матн кўчиришдаги услублари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
28-33357292026-05-19 -
АБУ ҲАФС НАСАФИЙНИНГ “КИТОБ АЛ-ҚАНД” АСАРИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ
Дурбек РАҲИМЖОНОВ (Muallif)Абу Ҳафс Насафий ўзининг “ Кипюбу-л-цанд ” асарида VII1-XII асрларда долзарб бўлган Марказий Осиё минтақаси халқлари миллий ва диний қадриятларини ўзида акс эттирган кутаб ҳадисларни келтиради. Бу ҳадисларнинг таҳлили бу минтақага ислом динининг илк бора кириб келган вақтда ўлкада ривоят қилинган ҳадислар илоҳиёт, тасаввуф, фиқҳ ва миллий ва диний қадриятлар масалаларига тегишли бўлганини курит мумкин.
7-11259222026-05-19

