- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ҚАТАР МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТ РЕЖАЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҲАМКОРЛИГИ МАСАЛАСИ
Баходир ХУЖАЕВ (Muallif)Ушбу мақолада ҚАТАР-2030 миллий режаси асосида Қатар ҳукумати томонидан мамлакатни ривожлантириш бўйича белгиланган йўналишлар ўрганиб чиқилган. Бу стратегик режа таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хорижий ишчи кучи сони ва сифатини назорат қилиш, жамиятда аёллар ролини ошириш ҳамда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш каби йўналишларни ўз ичига олган.
113-117479202026-08-03 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИДА МИНТАҚАВИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЎРНИ
Жавоҳирхон СОБИРОВ (Muallif)Мазкур мақолада Марказий Осиёнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлашда минтақавий ташкилотлар аҳамияти, хусусан, туркий тили давлатлар ҳамкорлиги кенгаши ва Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг минтақа ривожида тутган ўрнига тўхталиб ўтилган. Мазкур минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва хавфсизлиги масалаларига минтақавий ташкилотларнинг таъсири ёритиб берилган. Минтақа тараққиётига бевосита таъсир кўрсатадиган Туркий Кенгаш ва ШҲТ фаолияти таҳлил қилинган.
110-113137142026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОН ВА ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ҲАМКОРЛИГИ: ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Равшан АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистон Республикасидаги 1991 йилдан бугунги кунга қадар бўлган фаолияти, шунингдек, ҳамкорликнинг яқиин келажакдаги истиқболлари таҳлил қилинган. Ўзининг характери ва миқёсига кўра, Ислом тарақиёт банкининг Ўзбекистондаги бутун фаолияти учта босқич, яъни ҳамкорликнинг “пассив фазаси”,”мўътадил фазаси” ва “актив фазаси”га бўлиб кўрсатилган.
241-244256172026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА РЎЙХАТДАН ЎТГАН ИСЛОМ ДИНИГА ОИД САЙТЛАР ТАҲЛИЛИ
Жалолиддин БЎРИЕВ (Muallif)Ушбу мақолада Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган сайтларнинг таҳлилида замонавий ахборотнинг энг таъсирчан воситаларидан бирига айланган Интернет тармоғи — инсон ақл-заковатининг маҳсули эканлиги ва кишиларнинг билимини оширишда, дунё янгиликларидан хабардор бўлишда, хат юбориш, олиш, бизнес ишида ҳамкорлик ўрнатиш, илмий-ижодий фаолиятининг таҳлили келтириб ўтилган.
231-235214192026-08-03 -
ИНТЕРФАОЛ ЎҚУВ ТОПШИРИҚЛАРИНИ ИНТЕНСИВ ЛОЙИҲАЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Марғуба МИРҚОСИМОВА (Muallif)Мақолада талабаларнинг ижтимоий гуманитар фанларни ўрганишга мотивациясини ошириш; ўқув жараёнини анъанавий ва аралаш таълим интеграциясида ташкиллаштириш; таълим амалиётига талабаларни фаоллаштирувчи усулларни жорий этиш; интерфаол ўқув толпшириқларини ишлаб чиқиб, интенсив лойиҳалаш технологияси асосида таълим амалиётида фойдаланиш каби масалалар ёритилган.
119-123330172026-08-02 -
Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари ва ўзгаришлар – Бирлашган Араб Амирликлари медиа тармоқларида
Шавкат Икромов (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва диний-маърифий ислоҳотларнинг Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) оммавий ахборот воситаларида ёритилиши, икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ва республиканинг халқаро майдондаги ижобий образининг шаклланиши таҳлил қилинади.
91-9425182026-08-19 -
АЛОУДДИН АТТОР ЕТАКЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ НАҚШБАНДИЯ РИВОЖИДАГИ АҲАМИЯТИ
Эркин РАХМАТОВ (Muallif)Мақолада нақшбандийлик таълимоти ривожида Алоуддин Атторнинг етакчилик фаолияти ёритилган. Унинг “мўътадил ирфон концепция”си негизида шаклланган ирфоний-ахлоқий қарашларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни, “пир-мурид”, “муршид-солик” анъаналарининг замонавий устоз-шогирд муносабатларини тартибга солишда мавқеи ҳамда ижтимоий “murosasozlik”, ҳамкорлик, тинчликсеварлик тамойилларининг конструктив аҳамияти очиб берилган.
66-70129222026-08-03

