Islom tafakkuri
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Ro‘yxatdan o‘tish Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ИСЛОМ ТАРИХИДА ХАЛИФАЛИК ИНСТИТУТИ

    Аҳаджон ҲАСАНОВ (Muallif)

    Ушбу мақолада Ислом тарихида халифалик институти борасида сўз юритилади. Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёт пайтларидаёқ келажакда бу давлатни бошқаришда муайян ўзгаришлар юз беришини, динийлик ва дунёвийлик муносабатларида батамом янги тамойиллар шаклланишини англаган ҳолда “мендан кейин халифалик ўттиз йил давом этади, ундан сўнг амирлик-подшолик бўлади”, мазмунидаги ҳадисларини илмий жиҳатдан асослаш долзарб масалалардан саналади.

    3-5
    224
    28
    2026-08-02
  • САМАРҚАНДДА ИСЛОМ ДИНИ ВА ИЛМЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШИДА МАҲАЛЛИЙ МАЪНАВИЙ МУҲИТНИНГ ЎРНИ

    Дурбек РАҲИМЖОНОВ (Muallif)

    Мақолада дунё тамаддуни тарихида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган Самарқанд шаҳрига ислом дини ва илмларининг кириб келиш жараёнлари қандай кечгани ҳақида сўз кетади. Унда бу ердаги маънавий муҳит, олимларнинг мазкур жараёнларга муносабатлари, дин номидан ҳаракат қилган оқимларнинг сиёсий мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар мужассам қилинган.

    22-27
    345
    25
    2026-08-03
  • ИСЛОМ ВА АНЪАНАВИЙ ИҚТИСОДИЁТЛАРДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

    Равшан АБДУЛЛАЕВ (Muallif)

    Ушбу мақола ислом ва анъанавий иқтисодиётларда ижтимоий ҳимоянинг ўзига хос жиҳатlarini таҳлил қилишга бағишланган. Мақолада ижтимоий ҳимоя инсоният жамияти пайдо бўлгандан бери мавжуд бўлган доимий ривожланаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳодиса экани очиб берилган. Инсоният тарихининг турли даврларида ижтимоий ҳимоя ўзининг мазмун-моҳияти ва шаклу шамойилларига кўра бир-биридан фарқли жиҳатларининг мавжудлиги тавсифланган. Анъанавий иқтисодиётда ижтимоий ҳимоя бир қатор йўналишларда таснифланган. Исломда ижтимоий ҳимоянинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган. Шунингдек, мақолада тадқиқ этилаётган мавзуга далил сифатида исломда ижтимоий ҳимояга оид Қуръони карим оятлари ва ҳадислар келтирилган.

    53-57
    312
    18
    2026-08-03
  • МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – ДИНЛАРАРО ҲАМЖИҲАТЛИК АСОСИ

    Умида ҲАСАНОВА (Muallif)

    Ўзбекистонда сўнги йилларда маънавий қадриятларимизни тиклаш жараёни билан баробар динга ва айниқса, ота-боболаримиз дини бўлиб келган исломга муносабат тубдан ўзгарди. Ислом динини ўрганиш минтақада хусусан, Ўзбекистонда қарор топган умуминсоний қадрият ва анъаналарни тадқиқ этиш, муштарак жиҳатларни кўрсатиб бериш мазкур ҳудуддаги этник гуруҳларнинг ўзаро бағрикенглик ва келишув асосида тинч-тотув яшашларига хизмат қилади.

    85-88
    254
    20
    2026-08-03
  • ЖАНУБИ-ШАРҚИЙ ОСИЁДА ҚАДИМГИ ДИНИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ

    Дилафруз Махмуджановна ТУРДИЕВА (Muallif)

    Мақолада, ҳозирги кунда Жануби-Шарқий Осиё минтақаси, жумладан Малайзия ҳудудида жаҳон динларидан ҳисобланган буддавийлик ва ислом асосий мавқега эга бўлган динлардан экани, ушбу динларнинг кириб келиши ҳам ҳиндуийлик дини каби бошқа ўлкаларда кечган жараёнлардан фарқли ўлароқ ўзига хос хусусиятларга эга бўлгани, минтақанинг исломлашуви бир неча ўн йиллар, ҳатто асрлар давомида кечган бўлсада, бу минтақада арабларнинг ҳарбий ҳаракатлари кузатилмагани ҳақида маълумотлар келтирилган.

    80-84
    409
    28
    2026-08-03
  • ИЛК ИСЛОМ ДАВРИДА ЗУҲД (АСКЕТИЗМ) ТУШУНЧАСИНИНГ ТАЛҚИНИ

    Гулнора ХУДОЙБЕРГАНОВА (Muallif)

    Мазкур мақолада диншунослик соҳаларидан biri бўлган дин феноменологияси соҳасига оид аскетизм (зуҳд) феноменининг исломнинг илк даврларидаги эволюцияси, шунингдек, ҳижрий I-II асрларда кузатилган зоҳидлик ҳаракатлари, илк зуҳд мактабларининг минтақавий ҳамда муштарак хусусиятlari таҳлил қилинган.

    66-71
    462
    24
    2026-08-03
  • ИСЛОМДА ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР ИЛМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

    Шукрулло ЖЎРАЕВ (Muallif)

    Мақолада исломда халқаро муносабатларни тартибга солиш илми бўлган “сияр” тармоғининг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда ўзига хос хусусиятлари хақида маълумот берилган. “Сияр” уруш ва тинчлик ҳолатларида мусулмонларнинг ўзга дин вакиллари билан олиб борадиган муносабатларини тартибга солувчи қоидалар илми ҳисобланади. Хусусан, мусулмонлар ва ғайридинлар ўртасида тузилган уруш ва тинчлик шартномалари, уруш олиб боришда амал қилиш керак бўлган инсонпарварлик тамойиллари, ўзга давлатларга элчилар юбориш тартиби, мусулмонлар диёрида яшовчи ўзга дин вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир фиқҳий қоидалар сияр илми орқали ўрганилган.

    8-12
    366
    25
    2026-08-02
  • IX АСРДА МОВАРОУННАҲР ШАҲАРЛАРИДАГИ МАДАНИЙ ҲАЁТ ВА ИЛМИЙ МУҲИТ

    Махфуза АЛИМОВА (Muallif)

    IX аср Мовароуннаҳр маданияти ва маънавий ҳаётида жуда катта ижобий ўзгаришлар рўй бердики, улар нафақат Ўрта Осиё, балки бутун мусулмон Шарқи тарихида ўчмас из қолдирди. Маънавий ҳаётда эски динлар ўрнига ислом мустаҳкам ўрин эгаллади. Қадимий ва бой маданиятга эга бўлган Мовароуннаҳр араб халифалиги таркибига киргач, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол роль ўйнай бошлади.

    3-5
    219
    22
    2026-08-02
  • ИСЛОМ МАФКУРАСИДА САЁҲАТ ОМИЛИ: МОҲИЯТ ВА АҲАМИЯТ

    Гулдона Мамановна ТАНИЕВА (Muallif)

    Саёҳат ислом динининг ёйилишида ва ислом цивилизацияси тараққиётида жуда муҳим омил саналади. Ўрта асрларда мусулмонларнинг илм ўрганиш, савдо иши, элчилик алоқалари ва ҳаж қилиш мақсадларида амалга оширилган саёҳатлари халқаро маданий алоқалар ривожи, ислом маданиятининг кенг ёйилиши учун катта имконият яратган. Шу маънода сафар омили Марказий Осиё мусулмонлари ҳаётида ўзига хос ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва маърифий жиҳатларга эга бўлган.

    55-58
    202
    21
    2026-08-01
  • ҲАДИС ТЎПЛАМЛАРИДА ФАРОИЗ ИЛМИ МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

    МАСАЙИТОВ Саиджамол МАСАЙИТОВ (Muallif)

    Тадқиқотчи ушбу мақолада Ўрта асрларда илм-фан марказларига айланган Марказий Осиё шаҳарлари ва бу марказлардан етишиб чиққан ва фаннинг турли соҳалари ривожига катта ҳисса қўшган олимлар ҳақида сўз юритади. Маҳаллий аҳолининг ислом динини қабул қилиши ва Мовароуннҳрдаги сиёсий вазият илм-фан ривожига катта туртки бўлди ва шу сабабдан ҳам ислом илмларининг кўплаб соҳаларида, хусусан, фиқҳ соҳасида кўплаб олимлар етишиб чиқди. Ислом ҳуқуқида мерос масаласи мураккаб, бироқ айни пайтда фиқҳнинг бошқа соҳаларига қараганда ҳуқуқий тизимга кўра маҳорат билан ҳал этилган ҳуқуқий масаладир. Мерос илми Қуръон билан бир қаторда суннат асосида яратилгани сабабли, бу илмнинг ривожига муҳаддисларнинг ҳам салмоқли ҳиссалари қўшилганини кўриш мумкин. Мақолада Имом Бухорий, Имом ат-Термизий ва Имом Доримий каби машҳур муҳаддисларнинг фароиз масаласини ҳал этишда қанчалик ҳисса қўшгани сўз юритилади.

    52-55
    354
    28
    2026-07-30
  • ИСЛОМ ДИНИДА “ПОРА” ВА “ПОРАХЎРЛИК” КОНЦЕПТЛАРИДАГИ НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР

    Шахноза Яхшибоевна АЛИМОВА (Muallif)

    Маълумки, коррупция феномени кўп асрлик тарихга эга. Сўнгги аср давомида бу ҳодиса ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, маданиятлараро коммуникациянинг турли соҳаларида илмий-тадқиқот мавзусига айланди. Бироқ, порахўрликнинг юзага келиш ва тарқалишига сабаб бўладиган тушунча ва муносабатларнинг пайдо бўлишидаги шарт-шароитлар ва бунинг асосида жамиятда шаклланадиган коррупцияга оид ҳаракатлар илмий жиҳатдан кам ўрганилган. Ушбу мақолада исломда “пора” ва “порахўрлик” концептларидаги назарий қарашлар таҳлилга тортилган.

    77-80
    512
    22
    2026-07-27
  • ШИА ЙЎНАЛИШИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИГА ТАЪСИР ҚИЛГАН ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

    Муҳаббатхон Миртохировна АГЗАМОВА (Muallif)

    Мақолада исломдаги йўналишлардан бири бўлган шиаликнинг келиб чиқиши, шаклланиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган. Шунингдек, мақолада ўн тўрт аср олдин исломнинг катта бир йўналиши сифатида вужудга келган шиаликнинг турли ихтилоф ва ақидавий қарашлардан холи ҳолда фақат сиёсий ҳаракат сифатида намоён бўлиши, ўз тарафдорларининг турли хил қарашлари туфайли асрлар оша бир қанча оқим ва фирқаларга бўлиниб кетиш жараёни ҳамда юзага келган кўпчилик оқим ва фирқаларнинг диний қарашлари ислом ақидаларидан четлашиши, шиаликнинг ўзига хос диний йўналиш сифатида шаклланиш жараёни баён этилган.

    80-83
    356
    21
    2026-08-03
  • O‘RTA ASRLARDA YOZILGAN FIQH ILMIGA OID LUG‘ATLAR

    Najmiddin Abdurashidovich HAFIZOV (Muallif)

    Maqolada o‘rta asrlarda yozilgan fiqh ilmiga oid lug‘at kitoblar haqida ma’lumotlar beriladi. Ushbu kitoblar islom dini ahli sunna tarkibidagi to‘rt mazhab asosida yozilganligiga guvoh bo‘lish mumkin. Ular mazhablar kesimida yoritilib ko‘rsatiladi. Undan tashqari bu turdagi kitoblar nafaqat islom ilmlarining fiqh sohasida balki, qolgan barcha sohalarida ham rivoj topganligini ushbu maqolada bilib olish mumkin.

    31-36
    407
    21
    2026-08-03
  • МАНОҚИБ ЖАНРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

    Разия МАТИБАЕВА (Muallif)

    Мақолада араб, турк ва форс адабиётида учрайдиган «маноқиб» жанри кенг маънода, жумладан «мақтовга оид биографик асарлар»га таъриф берилган бўлиб, тегишли шахснинг савоб ишлари, фазилатларига алоҳида эътибор қаратилган. Бундай асарларнинг асосий мақсади «ўқувчига уларнинг мавзусини ташкил этувчи одамларнинг эзгу хатти-ҳаракатлари ёки муайян гуруҳнинг энг олий фазилатлари ҳақида маълумот ва ахлоқий портретни тақдим этишдир». Бундай асарлар илк ва ўрта асрлар ислом динининг ижтимоий-сиёсий ва диний тарихи учун қимматли манбалар ҳисобланади.

    44-48
    115
    20
    2026-08-03
  • ИМОН МАСАСАСИ БОРАСИДАГИ ТАЛҚИН

    Хабибулло САГДИЕВ (Muallif)

    Мақолада имон иборасининг луғавий ва истилоҳий маънолари ҳақида маълумотлар келтирилади. Шунингдек, имоннинг рукнлари, турлари ва шартлари борасидаги қарашлар ёритилади. Бундан ташқари, имоннинг кўпайиши ва озайиши тўғрисидаги масалалар очиб берилади. Шу билан бирга, ислом ва имон иборалари орасидаги умумийлик ва хосликлар изоҳи берилади.

    10-14
    377
    17
    2026-08-03
  • ИСЛОМ ТАРИХИДА ХАЛИФАЛИК ИНСТИТУТИ

    Аҳаджон ҲАСАНОВ (Muallif)

    Ушбу мақолада Ислом тарихида халифалик институти борасида сўз юритилади. Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёт пайтларидаёқ келажакда бу давлатни бошқаришда муайян ўзгаришлар юз беришини, динийлик ва дунёвийлик муносабатларида батамом янги тамойиллар шаклланишини англаган ҳолда “мендан кейин халифалик ўттиз йил давом этади, ундан сўнг амирлик-подшолик бўлади”, мазмунидаги ҳадисларини илмий жиҳатдан асослаш долзарб масалалардан саналади.

    3-5
    261
    34
    2026-08-03
  • Ҳозирги замон халқаро-ҳуқуқий муносабатларида ислом омили

    Ҳайдарали ЮНУСОВ (Muallif)

      Ушбу мақола халқаро-ҳуқуқий муносабатларда ислом омили масаласига бағишланган. Унда исломнинг замонавий халқаро алоқалар тизимидаги ўрни ва аҳамияти халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан таҳлил қилинади ва баҳоланади. Муаллифнинг фикрича, дунёда мусулмонларнинг муттасил кўпайиб бораётганлиги, аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этувчи давлатлар сонининг ортиб бориши, халқаро ислом ташкилотларининг фаоллашаётганлиги, халқаро шартномалар ва халқаро суд амалиётида ислом ҳуқуқи нормаларига ҳаволаларнинг тез-тез қўлланилаётгани ҳамда халқаро миқёсда ислом таълимотига қизиқишнинг кучайиб бораётганлиги бевосита ислом омили bilan боғлиқ. Муаллифнинг хулосасига кўра, ислом дунёси ва тамаддуни, ислом давлатлари ва мусулмон мамлакатлари мавжуд экан, халқаро-ҳуқуқий муносабатларда ислом қадриятларини ўзида жо этувчи ислом омили бугун ва келажакда ҳам ўз аҳамияти сақлаб қолаверади.

    188-194
    246
    24
    2026-08-03
  • “АЛ-КУТУБ АС-СИТТА” ТЎПЛАМЛАРИНИНГ ЖАМЛАНИШИДА ИЛМИЙ МУҲИТНИНГ АҲАМИЯТИ

    Гулноза АЛИЖОНОВА (Muallif)

    Ҳадиси шарифлар ислом динининг Қуръони каримдан кейинги ўринда турувчи иккинчи манбаси ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, ҳадис илми минглаб муҳаддислар томонидан ўзига хос тарзда алоҳида илм сифатида шаклланди. “Ал-Кутуб ас-ситта” тўпламлари ҳам ишончли мажмуалар сифатида юзага келиши узоқ вақт давом этди. Ушбу мақолада “ал-Кутуб ас-ситта” тўпламларининг шаклланиш жараёнига сабаб бўлган омиллардан biri – илмий муҳит таҳлил қилинган.

    91-94
    209
    20
    2026-08-03
  • ИСЛОМДА НАФАҚА БЕРИШ МАСАЛАСИ

    Муслим АТАЕВ (Muallif)

    Ушбу мақолада Ислом динида нафақа бериш тарихи, нафақа миқдори ва уни кимлар бериши ҳақида сўз боради. Мақолада биринчи ренессанс доирасида илмий фаолият олиб борган Уструшана илмий-маданий марказининг йирик намоёндаси, фақиҳ, Маждуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асаридан нафақага тааллуқли фатволар танлаб олиниб ўзбек тилига таржима қилинган.

    13-17
    253
    23
    2026-08-03
  • ИСЛОМДА ЁШЛАР ТАЪЛИМИ

    Шамсуддин БАҲАУДДИНОВ (Muallif)

    Ушбу мақолада ёшлар таълим-тарбияси борасида кўрсатмалар берилган. Хусусан, ёшлар тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти очиб берилган. Болаларни тарбиялашда тарбиянинг аспектлари кўрсатилган. Ёшлар тарбиясидаги мавжуд муаммолар кўрсатилган. Бу муаммоларнинг ечимлари ислом манбалари асосида таклиф этилган. Маълумотлар ишончли манбалардан олинган.

    107-109
    294
    29
    2026-08-03
  • ИСЛОМДАГИ ТАЪҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР

    Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)

    Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    55-58
    287
    28
    2026-08-03
  • ДЕОБАНДИ ҲАРАКАТИ ВА УНИНГ АФҒОНИСТОНДАГИ СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРДАГИ РОЛИ

    Шаислам АКМАЛОВ (Muallif)

    Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиб кетилишининг бошланиши муносабати билан АИРдаги ички сиёсий вазиятнинг эҳтимолан кескин ўзгариши Афғонистон муаммосининг ҳал этилмаганлиги ҳолатига радикал исломий гуруҳлар ва ҳаракатларнинг салбий таъсири масаласини янада долзарблаштирмоқда. Қирқ йилдан ортиқ даврда ислом шиорлари остида Афғонистонда давом этаётган уруш жараёнларида толибларнинг пайдо бўлиши ва сиёсий саҳнага чиқишида муайян роль ўйнаган кучлар қаторига Деобанди ислом мактабини (ҳаракатини) киритиш мумкин.

    10-14
    571
    28
    2026-08-03
  • ИСЛОМДАГИ ТАҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР

    Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)

      Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    64-67
    277
    15
    2026-08-02
  • БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ  ЖАҲОН ИНСОНПАРВАРЛИК ДАСТУРИ СИФАТИДА

    Дилфуза Каримуллаевна САГДУЛЛАЕВА (Muallif)

    Бугунги глобаллашув даврида турли маданиятлар ва цивилизациялар ўртасидаги ўзаро тушунишга эришиш, экстремизм ҳамда мутаассиблик иллатларига қарши туриш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистоннинг буюк аждодлари – Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийнинг илмий ҳамда маънавий мероси ана шундай мураккаб шароитда инсонпарварлик ва бағрикенгликнинг универсал дастури бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур мақола алломалар меросининг моҳияти, унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) минбарида тақдим этилишидан кўзланган мақсади ва замонавий глобал муаммоларга ечим сифатидаги ўрнининг таҳлилига бағишланган.

    38-40
    320
    15
    2026-09-19
  • АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ МАСЪУЛИЯТИ

    Нурислом ТУХЛИЕВ (Muallif)

    Мақолада ҳукумат қарорлари ва дастурлари асосида мамлакатимизда атроф-муҳит, экологик вазият борасида юзага келган ҳолат таҳлил қилинган, бу салбий оқибатлардан чиқиб кетиш йўллари, зарурати, мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтилган, Исломда табиатга, мўтадилликка, исрофгарчиликка муносабат ифодасини топган.

    2-5
    311
    2026-09-18
26 - 50 from 125 << < 1 2 3 4 5 > >> 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

махсус Концепция
Islom dini
Tasavvuf
Barcha nashrlarni ko'rish

O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasining dissertatsiyalar asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxatida Islom tafakkuri jurnali 2019 yil ro‘yxatdan o‘tkazilgan.

Islom tafakkuri

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom tafakkuri» ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom tafakkuri All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Islom tafakkuri
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling
Ro‘yxatdan o‘tish