- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
КОРЕЯДА МУСУЛМОНЛАРНИНГ ЎЛКА МАДАНИЯТИГА МОСЛАШУВИ ТАРИХИ
Одилжон ЭРНАЗАРОВ (Muallif)Мақолада Корея яриморолида ислом динининг тарқалишига доир илк тарихий жараёнлар ёритилган. Бунда яриморолнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ва географик муҳити тавсифланган ўрта аср мусулмон манбалари ва қолаверса, кўҳна корейс солномаларинингзамонавий инглиз тилига таржима қилинган версияларидан фойдаланилган. Мусулмон жамоаларининг Корея яриморолида шаклланиши турли тарихий босқич ва шароитлар кечган. Биринчи босқичда мусулмон ва корейслар ўртасидаги муносабатлар тижорат асосида бошланиб, мусулмонлар шунга монанд равишда “daesik” деб аталган. Кейинги босқичда мусулмонларга нисбатан “hoehoe” атамаси ишлатилиб, бу ном ягона географик ҳудудда яшаб, маҳаллий аҳоли билан тенг манфаатли ҳамкорлик қиладиган ва рақобатга кирашадиган хорижий халқларнинг умумий мазмунини ифодалаган.
91-95260292026-08-03 -
АБУ БАКР ЖАССОСНИНГ АҚИДАВИЙ ҚАРАШЛАРИ
Бурхон АХМЕДОВ (Muallif)Аннотация. Абу Бакр Жассос (ваф. 370/981 й.) қрлдирган илмий мерос ўзига хос аҳамиятга зга бўлиб, алл ома шахсий хислатлари, устозлардан олган ўгитлари, шогирдлар тарбияси ва ёзган фиқҳга оид қимматли асарлари билан ҳанафий мазҳаби ривожига салмоқли ҳисса қўшган.
Ушбу мақолада Абу Бакр Жассоснинг ақидавий қарашлари таҳлил қилинган. Алломанинг ақидавий қарашлари, шубҳасиз, ўзи ятаган давр муносабатидан келиб чиқиб, ақидага боглиқ турли ҳодисалар ва атроф муҳитдаги эътиқодий кураш ва жараёнлар натижасида шаклланган deutau мумкин. Llly билан бирга олимнинг ақидаси аҳли сунна вал жамоа тамоиилларидан ташқарига чиқмаганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.8-10322262026-04-01 -
Universitet talabalariga rus tilini chet tili sifatida o‘qitishda case-stady usulidan foydalanish
Салтанат БЕЙСЕМБАЕВА, Аружан ӘБДІРАХМАН (Muallif)Ushbu maqolada Qozog‘istonda ta’lim olayotgan chet ellik talabalarga rus tilini o‘qitishning innovatsion usuli – keys usuli ko'rib chiqildi. Ushbu uslubiyatning samaradorligi mahalliy ta’lim muhitida tahlil qilindi (oliy o‘quv yurtlari talabalarini o'qitish tilini o'qitishning an'anaviy usullari bilan taqqoslaganda). Talabalarni o'qitishda qo'llaniladigan rus tilini yanada muvaffaqiyatli o‘zlashtirishga yordam beradigan omillar aniqlandi.
119-126217182026-08-03 -
ХОРАЗМ АДАБИЙ МУҲИТИДА МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ АСАРЛАРИНИНГ ЎРНИ
Азамат АТАЕВ (Muallif)Мақолада VIII-XIII асрлар Хоразм адабий муҳитида Маҳмуд Замахшарий асарларининг ўрни, Маҳмуд Замахшарий ҳақида замондош уламоларининг эътирофлари ҳамда Хоразмдаги арабийзабон бадиий адабиёт мухтасар баён қилинган. Маҳмуд Замахшарий нафақат тафсир илмида, араб тили мутахассиси, балоғат ва фасоҳат, адабий ёзувчилик ва шеъриятда ҳам эътироф этилиши таъкидланиб, “Навобиғул калим” деган асари ёки бошқа кенг тарқалган матнлари очиб берилган.
84-87406122026-08-03 -
Ҳаким Термизий луғатшуносликка оид қарашларининг ўзига хос хусусиятлари
Иброҳим УСМОНОВ (Muallif)Ҳаким Термизий асарларида луғатшуносликка оид жуда қизиқарли маълумотлар учрайди. Фанларга яхлит бирлик сифатида қараладиган муҳитда Термизий ҳар бир сўзнинг туб моҳиятига етишга интилади. Бунинг учун у сўз ясалиш ҳодисасини сўзнинг ички маъноси билан боғлайди, сўзларни аслий ва аслий бўлмаганга ажратади, ҳарфларнинг сўздаги маъно юкини ташиши ҳақида хулосаларини беради. Шунингдек, Қуръонда синонимия мавжуд эмаслиги, ҳар бир сўз маънодош бўлса-да, лекин бетакрор эканлигини ёритиб беради.
15-20135212026-08-19 -
МУСАВВИР ЖУДОИЙ ТЕРМИЗИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ
Каромиддин Айнилло ЖАМАҲМАТОВ (Muallif)Азалдан Термиз “мадинату-р-рижол” (мардлар шаҳри) деб тилга олингани бежиз эмас. Яунки бу муқаддас заминда бую олимлар, муфассирлар, мутасаввифлар, муҳаддислар, мутакаллимлар ва мусаввирлар етишиб чиққан. Илм-фаннинг турли соҳаларда ўз илмий салоҳияти ва теран тафаккури билан ҳисса қўшган зотлар кўп бўлган. Ана шундай зотлардан biri машҳур рассом, шоир ва миниатюрист Жудоий Термизий ҳам асли термизлик бўлган. Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон ва Эрон ўлкаларида юксак ижодий салоҳияти кенг шуҳрат қозонган. Бобурийлар сулоласининг йирик вакили Акбаршоҳ саройида рассомлик мактаби асос солган. Жудоий тахаллуси билан ошиқона ва орифона мазмунли шеърлар ёзган. Мақолда Жудоий Термизий ҳаёти, ижодий фаолияти даврнинг сиёсий-ижтимоий муҳити ҳақида сўз юритилган. Бундан ташқари чизилган нафис расмларидан намуналар келтирилган.
52-55249172026-08-03 -
СУЩНОСТЬ И ВИДЫ ИНФРАСТРУКТУРЫ СЕЛЬСКОГО ХОЗЯЙСТВА
Барно Сайфиевна РАЗАКОВА (Muallif)Мақомда мавжуд илмий-назарий қарама-қаршиликлар очиб берилган ва infratuzilmaning tipologiyasiga aniqlik kiritilgan. Infratuzilmaning ko’p funksiyali elementlari aniqlangan bo’lib, ularning rivojlanishini baholash ва boshqarishda o’ziga xos xususiyatlarni talab qiladi. Ko’p funktsiyali infratuzilma elementlarini rivojlantirish qishloq xo’jaligi ishlab chiqarishi samaradorligini oshirishga ҳам, umuman qishloqni rivojlantirishga ҳам katta hissa qo’shishi mumkin.
145-148209202026-08-03 -
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ: ХУСУСИЯТЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)туризмнинг миллий иқтисодиётдаги ўрни, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш хусусиятлари ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди. Мамлакатнинг туризм соҳасини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар кўрсатилган. COVID-19 пандемияси контекстида мамлакатнинг туризм саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг хусусиятлари, шу жумладан транспорт тизими, тадбиркорлик ва меҳмонхоналар саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар очиб берилган. Пандемия шароитида туризм соҳасини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, унинг оқибатлари туристик саноат ривожига таъсирини таҳлил қилишга катта эътибор қаратилмоқда.
23-27293202026-08-02 -
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЖДОДЛАР МЕРОСИНИНГ ЎРНИ
Феруза НИЗАМОВА (Muallif)Мақолада турмуш тарзимиздаги маънавий қадриятларимиздан бўлган она ва бола саломатлиги, фарзанднинг соғлом рухдаги инсон бўлиб шаклланиши ғояси ҳақида фикр юритилади. Яъни, оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканини доимо эсда тутмоғимиз лозим.
52-54383162026-08-03 -
Hoji Muhammad Shahdiy ijodida tariqat ahli tavsifi
Каромиддин ЖАМАҲМАТОВ (Muallif)Qo‘qon adabiy muhitida tarbiya topgan zullisonayn va orif shoir Hoji Muhammad Shahdiy adabiy merosida Xoja Bahouddin Naqshband va naqshbnadiya tariqatiga doir tarixiy va badiiy ahamiyatga xos ma’lumotlar mavjud. Shahdiy she’riyatida bu zotga bo‘lgan yuksak ixlosi ko‘plab manoqibnoma mazmunli she’rlarida o‘z aksini topgan. Shuningdek naqshbandiya silsilasida bo‘lgan ustozlardan ta’lim olganligi va ularni o‘z piri sifatida talqin etganligi Shahdiy tariqat ahli bo‘lganligini isbotlab beradi. Maqolada Hoji Muhammad Shahdiy devonida kelgan Xoja Bahouddin Naqshband hazratlariga bog‘liq manoqibnoma mazmunli she’rlar tadqiq qilingan.
89-92282182026-08-03 -
ТАЛАБА МУҲИТИДА СТРЕСС НАМОЁН БЎЛИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Диёра АБДУГАНИЕВА (Muallif)Мазкур мақолада стресс, стрессга чидамлилик, талабалар муҳитида стресс намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари, уни келтириб чиқарувчи омиллар, копинг стратегиялар ва диний копинг тушунчалари кўриб чиқилган. Шунингдек, стрессни ўрганиш соҳасидаги тадқиқотлар, олий ўқув юртлари талабаларининг стрессга чидамлилигини ошириш усуллари ва долзарб тадқиқот йўналишлари, бу соҳада қўлланиши мумкин бўлган методикалар таҳлил қилинган.
133-137229172026-08-03 -
ИСЛОМДАГИ ТАЪҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
55-58253202026-08-03 -
ШАХСНИНГ АХБОРОТ ТАҲДИДЛАРИДАН ПСИХОЛОГИК ЎЗ-ЎЗИНИ ҲИМОЯЛАШИ
Самариддин Қаршибӣ ўғли ИСОҚУЛОВ (Muallif)Ушбу мақолада шахсни ахборот хуружларидан ўз-ўзини қандай қилиб психологик жиҳатдан ҳимоялай олиши, ўз-ўзини психологик ҳимоялаш турлари, ахборот хуружлар пайтида ахборотни тўғри таҳлил қила олиши, шу билан биргаликда мафкуравий иммунитетни тарбиялаш орқали шахсни мустақил фикрлашга ўргатиш, ахборот таҳдидлар шароитида шахсни тўғри яшашга, ватанпарварлик ва халқсеварликка ўргатиш ҳақида маълумотлар келтирилген.
162-16588192026-08-02 -
НАВРЎЗ БАЙРАМИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТОМОНИДАН НИШОНЛАНИШИ ТАРИХИ
Нурулло ТУРСУНОВ, Отабек НАЗАРОВ (Muallif)Мақолада, ёритилган Марказий Осиё халқлари ҳаёти ва ўтмишида муҳим ўрин тутган зардуштийлик динининг йил фасллари билан боғлиқ байрамлари, айниқса, Наврўз байрамида ўтказиладиган удумлар ва маросимлар халқимиз анъанавий турмуш тарзида қадимий диний эътиқодлар ва улар билан боғлиқ урф-одатлар аксариятининг асл моҳияти ва мазмуни бугунги кунда унутилган бўлсада, лекин улар ҳанузгача исломий кўринишда ёки у билан ўзаро уйғунлашиб одат, анъана сифатида яшаб келмоқда.
132-138299152026-08-02 -
ИСЛОМДАГИ ТАҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
64-67257132026-08-02 -
ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ МУҲИТИНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДА ДИНИЙ МАЪРИФАТНИНГ ЎРНИ
Ҳусниддин Ахмедов (Muallif)Бугунги дунёда рўй бера ётган воқеа ҳодисалар ва ижтимоий сиёсий вазиятнинг таҳлили диний маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини яратишни тақозо этмоқда. Айни шу йўналишдаги жаҳолатга қарши кураш да диний таълимнинг аҳамияти шун даки, бағрикенглик, ҳар қандай маънавий таҳ дидларга барҳам беришга замин яратилади. Мақолада глобаллашув ва универсаллашув шароитида Ўзбекистондаги ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий жараёнларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган.
70-7484192026-08-01 -
XI АСРДА МОВАРОУННАҲР ҲАНАФИЙ ФИҚҲ МАКТАБИ: УСТУНЛИК ВА ҲУҚУҚИЙ БАҲСЛАР МАДАНИЯТИ
Бахромхўжа МАХАМАДХОДЖАЕВ (Muallif)МақоладаXIасрдаҚорахонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрда Ҳанафий фиқҳ мактабининг гуллаб-яшнаш даври кўриб чиқилади. Ҳанафий мазҳаби устунлигининг сабаблари, унинг минтақа ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва маҳаллий урф-одатларга мослашиш қобилияти таҳлил қилинади. Бухоро, Самарканд ва Насаф каби илмий марказларга, шунингдек, мотуридия каломини тизимлаштиришда ҳач қилувчи роль ўйнаган Абул-Йуср ал-Паздавий ва Абул-Муин ан-Насафий каби ўз даврининг муҳим шахсларига алоҳида эътибор қаратилади. Шу бипан бирга, ҳуқуқий ва илоҳиётга оид баҳслариинг жонли мууити, хусусан, Шофеъий мазуаби билан бўлган мунозаралар ва амалий ҳуқуқшунослик нормаларининг кейинги кодификациясиўрганилади.
74-77393262026-05-20 -
IMOM MARVAZIY YASHAGAN DAVR MUHITI
Akmal ULUG‘MUROTOV (Muallif)Ушбу мақола Аббосийлар даврининг буюк олими Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳаёти ва фаолиятига багишланган. Унда олимнинг халифаларга насиҳат қилган уламолар (Авзоий, Суфён Саврий каби) анъанасидаги ўрни ҳамда таржимаи ҳолининг муҳим жиҳатлари — Марвда ҳадис таълими олгани ва қозилик фаолияти таҳлил килинади.
24-27417272026-05-15 -
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДИНИЙ СОҲАДАГИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ
Саидафзал САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясининг асосий принциплари таҳлил қилинади. Концепциянинг дунёвнй давлатда виждон эркинлини таъминлаш, диний багрикенгликни мустаҳкамлаш ва жамиятда конфессиялараро бирдамлик муҳити барқарорлигини сақлашдаги ўрни очиб берилади.
19-22287262026-05-13 -
ИМОМ МУҲАММАДНИНГ “МУВАТТО” АСАРИДАГИ ТАФСИР БОБИ ТАҲЛИЛИ
Бурхон АХМЕДОВ (Muallif)“Муватто” асари ҳанафий фиқҳининг ривожида муҳим ўрин тутган, балки у мазҳабда энг залворли “Зоҳирур ривоя” китобларига тенглаштирилган. Чунки у ҳанафий мазҳабини далиллар билан таъминловчи қимматли асарлардан биридир. Шу билан бирга у қиёсий фиқҳ соҳасида илк бора таълиф этилган асарлардан биридир. Асар соф илмий мунозара олиб боришнинг чиройли намунаси бўлиб, унда бугунги кунда ўта аҳамиятли бўлган тинчлик ва одоб-ахлоққа даъват этувчи кўплаб ҳадислар бор. “Муватто” асари диний-маърифий ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда улкан аҳамиятга эга.
79-81330222026-08-03 -
ТАЛАБАЛАР МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИГА ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАР ТАЪСИРИ
Лайло ТОЙИРОВА, Шахло ТОЙИРОВА (Muallif)Мақолада талабаларнинг маънавий камолотини юксалтиришда шахслилик ва гуруҳий омилларнинг таъсири; ўқув жараёнини самарали олиб боришда талабанинг индивидуал-психологик хусусиятларига боғлиқлиги; маънавий қадриятларнинг ривожланиши шахслилик ўсишига, манавий қизиқишларнинг ортишига ижтимоий-психологик муҳитнинг аҳамияти; талабалар маънавияти, унинг назарий методологик ва методик жабҳалари психолог олимлар томонидан ўрганилганлик даражаси ҳамда олиб борилган тадқиқотлар асосида натижалар ечими очиб берилган.
164-168252152026-08-03 -
ЭР-ХОТИН МУНОСАБАТЛАРИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК МЕТОДИКАЛАР ТАВСИФИ
Муштарий ИСАЕВА (Muallif)Мақолада эр-хотин муносабатлари ва уларни психологик жиҳатдан тадқиқ этиш масалалари кўриб чиқилади. Оилавий муносабатлар психодиагностикасида оиланинг ички муҳитини, муаммоли вазиятлар юзага келишига олиб келувчи яширин психологик сабаб ва қонуниятларни очишга имкон берувчи методикалар таҳлили келтирилади. Эксперт тизими асосида психодиагностика тизимини яратиш жараёнининг босқичлари, шунингдек, оила диагностикасида қўйилган мақсадга эришиш учун муҳим аҳамиятга эга вазифалар ёритилади.
169-173272192026-08-03 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ: БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА МОСЛАШИШ
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашнинг хусусиятлари ва устувор йўналишлари, иқлим ўзгаришига мослашишнинг минтақавий жиҳатлари, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш чора-тадбирлари, яшил иқтисодиётни шакллантиришдаги муаммоларни ҳал қилиш, Орол экологик халоқатнинг салбий оқибатларини камайтириш чора-тадбирлари, икки ва кўп томонлама келишувларни амалга ошириш асосида Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича эко-инновациялар асосида иқтисодий, ижтимоий ва экологик чора-тадбирларни асослаб берилган.
137-141310122026-08-03 -
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР
Феруза НИЗАМОВА (Muallif)Мақолада турмуш тарзимиздаги маънавий қадриятларимиздан бўлган она ва бола саломатлиги, фарзанднинг соғлом рухдаги инсон бўлиб шаклланиши ғояси ҳақида фикр юритилади. Яъни, оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканини доимо эсда тутмоғимиз лозим.
99-101340122026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Бахромжон ДАМИНОВ, Акбар КАЗАКБАЕВ (Muallif)Тил ўрганиш кишилик жамиятида бағоят муҳим соҳалардан ҳисобланади. Алоқа воситаси бўлмиш тилни табиий муҳитда (оилада, жамоатчилик орасида) ёки уюшган ҳолда дарсда амалий эгаллаш мумкин. Тил ҳодисаларига оид билимлар эса назарий жиҳатдан ўрганилади. Халқаро муносабатлар авж олган замонамизда тилларни билиш, кўп тиллилик (полиглоссия) улкан аҳамият касб этмоқда. Мазкур мақолада Ўзбекистонда чет тилини ўқитиш тарихи ҳақида маълумот берилган.
81-86349172026-08-03

