- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
36-393152026-07-25 -
ИСЛОМ МАФКУРАСИДА САЁҲАТ ОМИЛИ: МОҲИЯТ ВА АҲАМИЯТ
Гулдона Мамановна ТАНИЕВА (Muallif)Саёҳат ислом динининг ёйилишида ва ислом цивилизацияси тараққиётида жуда муҳим омил саналади. Ўрта асрларда мусулмонларнинг илм ўрганиш, савдо иши, элчилик алоқалари ва ҳаж қилиш мақсадларида амалга оширилган саёҳатлари халқаро маданий алоқалар ривожи, ислом маданиятининг кенг ёйилиши учун катта имконият яратган. Шу маънода сафар омили Марказий Осиё мусулмонлари ҳаётида ўзига хос ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва маърифий жиҳатларга эга бўлган.
55-583042026-08-01 -
ИБОДАТГА ОИД СЎЗЛАРНИНГ СЕМАНТИК ЎЗГАРИШИ (ЗАМАХШАРИЙНИНГ «РАБИЙ-У- Л-АБРОР» АСАРИ АСОСИДА)
Баходир Бахрамович ПИРМУҲАМЕДОВ (Muallif)Мазкур тадқиқотда Маҳмуд Замахшарийнинг "Рабийъу-л-аброр" асарида учраган ибодатга тааллуқли баъзи сўзлар таҳлил қилинади. Унда сўзларнинг асл семантик маъносига қўшимча янги маъно касб этиши ҳамда диний матнларда махсус атамалар сифатида қўлланила бошлаган акс этади. Хусусан, "Рабийъу-л-аброр" асарининг "Дин, у билан боғлиқ, намоз, рўза, ҳаж, садақа ва бошқа ибодатлар ҳақида" бобида келган "ҳаж", "закот", "намоз", "рўза" ва "таҳорат" каби диний атамаларнинг қиёсий-тарихий таҳлил амалга оширилиб, уларнинг семантик ўзгаришлари ва қай тарзда атама шаклига айлангани ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, уларнинг тафсир, фиқҳ ва тасаввуф илмларида қандай маъно акс эттирган ва ўртадаги фарқли жиҳатлари Қуръон оятлари ва шариъат аҳкомлари мисолида кўрсатилади.
74-774552026-08-02 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ
Гулнора ГУЛЯМОВА (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда зиёрат туризми ривожланишининг асосий йўналишлари, унга таъсир этувчи омиллар ва имкониятлар кўрсатиб берилган. Шунингдек, диний туризм ва унинг тўзилиши, турли муаллифлар томонидан диний тузим, зиёрат туризми, ислом туризми каби тушунчаларга берилган таърифлар таҳлил этилган. Мамлакатда зиёрат туризмини ривожлантиришда эришилган ютуқлар таҳлил этилган ҳамда ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ёритилган.
45-474452026-08-02 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Сурайё УСМАНОВА (Muallif)Ушбу мақолада зиёрат туризми бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар таҳлил қилиниб, уни ривожлантириш учун мавжуд ҳуқуқий базани такомиллаштирган ҳолда халқаро стандартлар талабларига жавоб бера оладиган ҳуқуқий ҳамда ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилишининг истиқболлари юзасидан таклиф ва тавсиялар тақдим этилади.
65-712742026-08-02 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Шухрат ТОХТИЕВ (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
107-1113732026-08-02 -
ЎЗБЕКИСТОН ZIYARAH TOURISM БРЕНДИНИ ХАЛҚАРО ТУРИЗМ БОЗОРЛАРИГА ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВИДА МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Анвар Аиджанович ХУДОЯРОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳасида алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини кўпайтириш, туристларга хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий механизмлари кўриб чиқилган.
53-573532026-08-06 -
АБДУРАУФ ФИТРАТНИНГ “РАҲБАРИ НАЖОТ” АСАРИ ВА УНИНГ ЗАМОНАВИЙ ФАЛСАФИЙ ТАЛҚИНИ
Мохира Шухрат қизи ЖУМАНИЯЗОВА (Muallif)Мақолада Абдурауф Фитратнинг “Раҳбари нажот” асарида илмнинг мазмун-моҳияти ва унинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида сўз боради. XIX аср охири-ХХ асрларда мавжуд ижтимоий масалалар ҳозирги замонавий жамиятда ҳам мавжудлиги, асарни кенг таҳлил этишни талаб этади. Асардаги ижтимоий қарашлар мақолада фалсафий жиҳатдан тадқиқ этилган.
88-933542026-08-03 -
МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Нурислом ТУХЛИЕВ (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда мавжуд маданий мерос объектларинингумумий туризмнинг муҳим йзналиши ҳисобланадиган тарихий-маданий туризмни ривожлантиришдаги аҳамияти, унинг таркиби ҳақида сўз боради. Тарихий-маданий туризмни ривожлантириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, чора-тадбирлар, бу йўналишнинг зиёрат ва гастрономии туризмни рив ожл а н т и ришдаг и аҳ ам и я т и ёр и т илган. Шунингдек, маданий мерос объектларини таснифлаш, муҳофаза, реконструкция цилиш ва бу борада Хитой тажрибасига тўхталиб ўтилган.
Таянч атамалар: Маданий мерос, UNWTO, дестинация, цивилизация, ЮНЕСКО, гид, инфратузилма, имидж, глобал, миллий, объект.122-12970142026-05-16 -
QUDDUS PRAVOSLAV PATRIARXLIGINING TARIXIY SHAKLLANISHI VA BOSHQARUV TIZIMI
Zilola Zafar qizi TOIROVA (Muallif)Ushbu maqolada Quddus Rum Pravoslav Patriarxligining vujudga kelishi, tarixiy shakllanishi hamda turli siyosiy hokimiyatlar davridagi faoliyati tahlil qilinadi. Xususan, cherkovining patriarxlik maqomiga ko‘tarilishi, Xalkidon Soborining bu jarayondagi ahamiyati hamda Vizantiya davrida Quddusning xristian ziyorat markaziga aylanishi masalalari yoritiladi. Vizantiya hukmronligi, arab xalifaligi, salib yurishlari, mamluklar va Usmoniylar hukmronligi ostida bo‘lgan davrida patriarxlikning huquqiy holati, muqaddas joylar bilan bog‘liq vakolatlari va diniy mavqei yoritiladi.
91-952982026-08-13 -
БУХОРО ВОҲАСИДА “ЕТТИ ПИР” ЭТИМОЛОГИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Шавкат БОБОЖОНОВ (Muallif)Мақолада Бухорода «етти пир» номи билан машҳур бўлган Хожагон-Нақшбандия тариқати пирларининг ягона таълимотни яратишдаги хизматлари, устоз-шогирдлик ва пир муршидлик анъаналари, уларнинг зиёратгоҳлари шаклланиши ва зиёрат қилиш билан боғлиқ урф-одатлар илмий адабиётлар ҳамда дала тадқиқотлари материаллари асосида таҳлил қилинган.
37-403352026-08-03 -
КИТОБ ТУМАНИДАГИ ТАСАВВУФ ВАКИЛЛАРИ НОМЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Марказий Осиёга ислом дини кириб келгач, қадимги диний тасаввурлар, маҳаллий аҳоли орасидаги турли диний қарашлар билан боғлиқ культлар (санам, уй хўжалиги воситалари) янги дин шакли билан қоришиб аҳоли ҳаётида регулятор (бошқарувчи) вазифасини бажарганлиги, суфийлик авлиёлар культининг шаклланишига омил бўлганлиги, яъни ўзининг тақвоси, билими билан машҳур бўлган тасаввуф вакиллари (муршид, шайх, пир, эшонлар) ҳаёти давомида ёки вафотидан кейин ҳам авлиё сифатида ҳурматга сазовор бўлиб, уларнинг қабрлари ибодат, зиёрат объектига айланганлиги тасаввуфчи олимлар: Хўжа Неъматуллоҳ Валий ва Ҳазрати Башир зиёратгоҳлари мисолида илмий фактлар билан асослаб берилган.
22-264962026-08-03 -
INTEGRATSIYALASHGAN MARKETING STRATEGIYASINING TURIZM BOZORLARIDAGI О‘RNI VA AHAMIYATI
Анвар ХУДОЯРОВ (Muallif)Mazkur maqolada jahon iqtisodiyotida turizm bozoridagi keskin raqobat kurashi natijasida О‘zbekistonda turizm tarmoqlarining samarali faoliyatini ta’minlash maqsadida sohada integratsiyalashgan marketing strategiyasi elementlaridan faollik bilan keng kо‘lamda foydalanish bо‘yicha takliflar ishlab chiqilgan.
58-6035112026-08-03 -
АБУ ҲАФС КАБИР АЛ-БУХОРИЙ ҚАДАМЖОСИ ҲАҚИДА
Саидафзал САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда ҳанафийлик таълимотини ёйилишига муносиб ҳисса қўшган Абу Ҳафс Кабийр ал-Бухорий ҳаёти, фаолияти, устозлари, шогирдлари, асарлари ва асрлар давомида табаррук жой дея эътироф этилган “Ҳақраҳ” қадамжоси ҳамда унинг мустақиллик йилларида қайта тикланиши ҳақида сўз боради. “Ҳақраҳ” қадамжоси Абу Ҳафс Кабир яшаган маҳалланинг номидир. Бу жой айни пайтда ҳам илм-маърифат қудратининг ёрқин намунаси бўлиб, ўз зиёратчиларини бешикдар то қабргача илм олиш сари чорлаб келмоқда.
96-1003752026-08-02 -
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИДА ЯХЛИТ ТИЗИМ СИФАТИДА РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Анвар Аиджанович ХУДОЯРОВ (Muallif)Мазкур мақолада зиёрат туризмининг хусусиятлари, ўзаро муносабатлари ва таъсири орқали уйғунликдаги ва ўзаро тартибга солувчи институтлар ҳаракатлари натижасида тизимга хос бўлган яхлитликдан иборат. Бизнинг фикримизча, зиёрат туризмининг мавжуд тизими сифатидаги элементлари, тизимли назария ва тизимли таҳлилга хос назарий-методологик ёндашувлар оқибатида вужудга келади ва такомиллашиб боради. Мақолада шунингдек зиёрат туризмини ташкил қилиш ва ривожлантириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий жиҳатлари хамда бошқарув механизмлари кўриб чиқилган.
124-13051102026-08-03

