- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИСЛОМ ҲУҚУҚИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН
Абдумухтор РАХМАНОВ (Muallif)Мақолада давлат ва дин ўртасидаги инсонпарварлик ҳуқуқий муносабатларни ривожлантирадиган ислом ҳуқуқи билан боғлиқ тарихий тараққиёт ва миллий менталитетга хос бўлган давлат шаклининг хусусиятлари таҳлил этилди. Шунингдек, мақолада давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси механизми масалалари ҳам таҳлил қилинган.
9-1210102026-08-03 -
АЗИМХОЖА ЭШОН ҲИКМАТЛАРИНИНГ МАЪРИФИЙ АҲАМИЯТИ
Сарвиноз АЗИЗХОНОВА (Muallif)Мақолада Хожа Аҳмад Яссавийнинг издошларидан бўлган, ҳикмат жанрида шеърлар ёзган, ҳикматнавислик анъанасини давом эттирган, ХVIII аср охири – ХIХ аср биринчи ярмида яшаб, ижод қилган Азимхўжа Эшоннинг ҳаёти ва унинг ҳикматнависликга қўшган ҳиссаси, ҳикматларининг таҳлили ҳамда ҳикматларида Aҳмад Яссавий ҳикматлари каби дидактик масалаларга, яъни дин-имон, Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг шафоатига эришиш, дунё-охират, жаннат-жаҳаннам, ишқ ғояларининг панд-насиҳат тарзида ифода этилгани тўғрисида маълумотлар берилади.
38-42322026-08-03 -
ЗАМОНАВИЙ ҒАРБ ДИН ФАЛСАФАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ботир ВАЛИЕВ (Muallif)Мақола ҳозирги давр дин фалсафаси таҳлилига бағишланган. Унда замонавий ғарб дин фалсафасининг асосий йўналишлари тавсифи берилади, уларнинг турлари ва глобал дунёдаги ривожланиш хусусиятлари кўрсатиб ўтилади. Экзистенциализм, неосхоластика ва неотомизм, динга ва унинг жамиятдаги ролига рационал - мантиқий қараш, дин феноменининг постсекуляр характери ва унга билиш нуқтаи назаридан ёндашиш – дунёдаги замонавий диний жараёнларни тушунишнинг хусусиятлари ва манбаи сифатида фарқлаб олинади.
120-1262152026-08-03 -
БОЛШЕВИКЛАРНИНГ XX АСРНИНГ 20-30 ЙИЛЛАРИДА ИСЛОМ ДИНИГА ҚАРШИ КУРАШИ
Zokir Toirovich RUSTAMOV (Muallif)Ушбу мақолада болшевикларнинг Туркистон халқларининг ислом динига бўлган қарашлари, эътиқоди ва шариатдаги мавқейини пасайтиришга қаратилган сиёсий ҳаракатлари акс этган. Ярим асрдан кўпроқ вақт ичида дин арбобларининг таъқиб остига олиниши, масжид ва мадрасаларнинг ёпилиши, диндорлар, диний адабиётлар ва маънавий таълимни тугатиш, динга нисбатан муттасил совет тузуми тазйиқи остида бўлган даври ёритилган.
144-1502862026-08-06 -
ВИРТУАЛ МАКОНДА ДИН ВА ИЖТИМОИЙ ИДЕНТИКЛИК ТАҲЛИЛИ
Dono Kalandarova (Muallif)Мақолада виртуал макон ва кибермаконнинг онтологик хусусиятлари, хусусан, онтологик моделнинг борлиқ ҳамда мавжудликни дақиқ нуқталарини орқали, технократик, деконструктив ва психоаналитик моделлар кўринишларида таҳлил қилинган. Шунингдек, идентиклик ва идентификалашув жараёнининг мазмун моҳияти ва механизмлари уларни амалдаги жараёнларида бирламчи ўринда мобил мессенжерлар орқали амалга ошиш хусусиятлари еритиб берилган.
80-841452026-08-01 -
DINIY-PSIXOLOGIK IMMUNITET – IJTIMOIY FENOMEN SIFATIDA
Zebo KASIMOVA (Muallif)Ushhu maqolapsixologik immunitet konsepsiyasining tahliliga bag'ishlangan bo ‘lib, uning shakllanishida din omili va zamonaviy mafkuraviy chaqiriqlarningo'rni haqida gap boradi. Globallashuv va axborot xurujlarining yoshlarning ma ’naviy-ruhiy barqarorligiga ta’siri o'rganilib, islom dinining ma’naviy-axloqiy qadriyatlarini ta’lim jarayoniga singdirish muhimligi ta ’kidlanadi. Muallif dunyoviylik tamoyillariga sodiqlik va turli diniy, madaniy an ’analar о ‘rtasidagi о ‘zaro tushunishni saqlashga alohida e 'tibor qaratgan holda, psixologik immunitetni rivojlantirishga kompleks yondashuvni taklif etadi, jumladan, nazariy tayyorgarlik, amaliy faoliyat va jamiyat hayotida faol ishtirok etish.
81-859672026-05-14 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)Узбекистан Республикаси жаҳон ҳамжамиятига кириб бораётган бир шароитда турли конфессия вакиллари билам мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш катта аҳамият касб этади. Узбек халқининг илеор мадании ва маънавий меросини тиклаш ва янги шароитда янада ривожлантириш, бу ҳудуддаги илк замондан ҳозиргача мавжуд динлар тарихи, ҳаётий тажрибаси, тадрижий тараққиётини ўрганиш ватам тарихини чуқурроқ тушуниб етиш, уни севши ва у билан фахрланиш ҳис-туйгуларини шакллантиришга хизмат қилади. Дин ва қонун ўзаро муносабатларини билиш республикада демократии ҳуқу'қий жамият қуриш пойдеворини мустахкамлашга хизмат килади.
62-6550102026-05-14 -
XI-XII АСРЛАР МУСУЛМОН ОЛИМЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ДИНШУНОСЛИККА ОИД ИЛМИЙ МЕРОСЛАРИ
Мумин АБДУПАТТАЕВ (Muallif)Динлар тарихи, улар билан боглиқ жараёнлар, диннинг инсон ҳаётининг турли жабҳалари билан ўзаро таъсирини ўрганадиган фан «Диншунослик» деб аталади. Диншунослик ҳам барча ижтимоий фанлар каби ўз тадқиқот объектига эга. У диннинг пайдо бўлиши, ижтимоий аҳамияти ва жамиятдаги ролини ўрганиш билан бирга диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини, жамият тараққиётидаги эволюциясини илмий жиҳатдан ўрганади. У гибу мақолада XI-XII асрларда мусулмон дунёсида яшаган алломаларнинг илоҳиёт, диншуносликка оид асарлари ҳақида маълумотлар берилган. Мақолада Беруний ва Ибн Ҳазмдан аввал ҳам бу соҳада китоб ёзган олимлар ҳақида сўз боради.
109-1159472026-04-10 -
СИФАТЛИ ТАЪЛИМ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ПОЙДЕВОРИ
Бахрамджан Атхамджанвич ФАРФИЕВ (Muallif)Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан яхши маълумки, жамият тараққиётини амалга оширишда моддий ресурслар билан биргаликда маънавий омиллар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мазкур омиллар орасида таълим институтининг ўрни алоҳида ўзига хосдир. Таълим соҳаси мутахассисларининг касбий малакаси юқори бўлса, давлат институти томонидан уларнинг ижтимоий мавқеларини юқори кўтаришга қаратилган сиёсатни амалга ошириш жараёни жамиятни барқарор тарзда ривожланишига хизмат қилади. Мазкур илмий мақолада Ўзбекистонда таълим институтининг ҳолати ва истиқболлари тадқиқ этилди. Бунда таълимдаги муаммолар хусусиятлари яқин ўтмишдаги ҳодиса ва воқеларга таянилган ҳолда очиб берилган.
6-9302026-09-19 -
МОВАРОУННАҲРДАГИ ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ҲАЁТ РИВОЖИДА ИСЛОМ ДИНИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Maҳфуза АЛИМОВА (Muallif)IX аср Мовароуннаҳр маданияти ва маънавий ҳаётида жуда катта ижобий ўзгаришлар рўй бердики, улар нафақат Ўрта Осиё, балки бутун мусулмон Шарқи тарихида ўчмас из қолдирди. Маънавий ҳаётда эски динлар ўрнига ислом мустаҳкам ўрин эгаллади. Қадимий ва бой маданиятга эга бўлган Мовароуннаҳр араб халифалиги таркибига киргач, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол роль ўйнай бошлади.
65-691532026-08-06 -
ИСЛАМ – РЕЛИГИЯ ДОБРА И МИРА
Машхура Мирзаакбаровна КАДЫРОВА (Muallif)Ushbu maqola zamonaviy dunyoda islom omili muammolari va muammolariga bag’ishlangan bo’lib, unda dinlararo munosabatlar muammolari ҳам global miqyosda ko’rib chiqiladi. Hozirgi kunda islom dini, har qanday jahon dini kabi, arab dunyosi mamlakatlarida ham, butun dunyoda ҳам ro‘y berayotgan globallashuv jarayonlarining markazida turibdi. Maqolaning maqsadi islom dinini o’rganish, uning madaniy qadriyatlari, shuningdek, uning butun dunyodagi vaziyatga bevosita ta’sirini tahlil қилишдир.
165-1691052026-08-03 -
BAHOUDDIN NAQSHBAND ASOSLAGAN RASHHALARDA EZGULIK MASALALARI
Gulrux Akmal qizi QAMARIDDINOVA (Muallif)Maqolada Faxruddin Ali Safiyning “Rashohotu aynil-hayot” asaridan o‘rin olgan tasavvufning yirik namoyondasi bo‘lmish, Bahouddin Naqshband asos solgan, tariqat yo‘li va rashhalari falsafiy jiҳatдан tahlil etiladi. Islom - ezgulik dini ҳisoblanib, barcha mutasavvuflar rashhalarida bu mavzuga alohida yondashganlar. Inson nafsini doimo pok saqlashi, har davrda ogoh va ziyrak bo‘lishi rashhalarning asl ma’nosini tashkil etadi.
157-1591242026-08-03 -
МАДАНИЯТЛАРАРО МУЛОҚОТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ИСЛОМ МАЪРИФАТИНИНГ ЎРНИ: ЯПОНИЯ МИСОЛИДА
Одилжон ЭРНАЗАРОВ (Muallif)Мақолада япон халқининг жамиятдаги ўзга маданий бирликлар, жумладан, мусулмон жамоаларга муносабати, ислом динига нисбатан салбий ва ижобий қарашлар сабаблари, мусулмонлар ва япон халқи ўртасида дўстона алоқаларни шакллантириш учун маданий, ўқув-педагогик ва сиёсий даражада амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида сўз боради. XX аср ва XXI аср бошларида япон-мусулмон алоқалари тарихи кўплаб эътиборга молик воқеалар билан бойиди. Биринчидан, Япония ҳукуматининг мусулмон мамлакатлари билан алоқалари кўлами кенгайганлиги асосий ўрин тутди. Иккинчидан, Иккинчи жаҳон урушига қадар Япония Хитой ва собиқ Совет Иттифоқидаги мусулмон аҳолининг ҳукуматга қарши исёнларини молиявий қўллаб-қувватлаши кун чиқар юртга бир гуруҳ (асосан татарлар) мусулмонларнинг кириб келишига асос бўлди.
92-972122026-08-03 -
ТУРКИСТОНДА ПРАВОСЛАВЛИК ТАРИХИ ВА УНГА МУНОСАБАТ
Irodakhon Mukhtarovna GAFUROVA (Muallif)XIX аср охири – XX аср бошларида Чор Россияси томонидан босиб олинган Туркистон ҳудудига христиан дин вакиллари кириб кела бошлаган. Шу жумладан, православ черковлари қурилиб, фаолият олиб бора бошлаган. Православларни маҳаллий аҳоли кўп асрлардан бери сингдирилган бағрикенглик билан қабул қилган ва қўллаб-қувватлаган. 1965-1914 йилларда Туркистон ҳудудида бир нечта черковлар қад ростлаган, таъмирланган.
79-823192026-08-03 -
ИСЛОМДА ТИНЧЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК МАСАЛАЛАРИ
Отабек МУҲАММАДИЕВ (Muallif)Республикамизда миллатлараро тотувлик, динлар орасидаги бағрикенглик тамойиллари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бағрикенглик хислати халқимизга хос бўлган фазилатлардан биридир. Муқаддас ислом динимизда ҳам тинчлик ва бошқа динлараро бағрикенглик асосий тамойиллардан ҳисобланади.
75-781612026-08-03 -
КИТОБ ТУМАНИДАГИ ТАСАВВУФ ВАКИЛЛАРИ НОМЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Марказий Осиёга ислом дини кириб келгач, қадимги диний тасаввурлар, маҳаллий аҳоли орасидаги турли диний қарашлар билан боғлиқ культлар (санам, уй хўжалиги воситалари) янги дин шакли билан қоришиб аҳоли ҳаётида регулятор (бошқарувчи) вазифасини бажарганлиги, суфийлик авлиёлар культининг шаклланишига омил бўлганлиги, яъни ўзининг тақвоси, билими билан машҳур бўлган тасаввуф вакиллари (муршид, шайх, пир, эшонлар) ҳаёти давомида ёки вафотидан кейин ҳам авлиё сифатида ҳурматга сазовор бўлиб, уларнинг қабрлари ибодат, зиёрат объектига айланганлиги тасаввуфчи олимлар: Хўжа Неъматуллоҳ Валий ва Ҳазрати Башир зиёратгоҳлари мисолида илмий фактлар билан асослаб берилган.
22-261622026-08-03 -
ХИВАНИНГ ДИҚҚАТГА САЗОВОР ҚАДАМЖОЛАРИ ҲАҚИДА ДАСТУРИЙ КОМПЛЕКС ЯРАТИШ
Алишер МУХАММАДИЕВ (Muallif)Ушбу мақола бугунги кунда энг долзарб ҳисобланиб келаётган Ўзбекистон Республикамиздаги асрлар давомида сақланиб келаётган тарихий диний мажмуаларимизни яъни масжидлар, мавзолейлар, мадрасалар ва қадимги биноларнинг характеристикаларини ҳар хил тилга ўгириб берадиган мультимедиа шаклида мобиль алоқа телефонларига жонли равишда ўтказиб бериш алгоритмларини яратишга бағишланган.
126-1302932026-08-03 -
ИСЛОМ ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИ: ШАКЛЛАНИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Ҳайдарали ЮНУСОВ (Muallif)Мазкур мақола ислом халқаро ҳуқуқи мавзусига бағишланган. Унда ислом халқаро ҳуқуқи учта маънода, яъни алоҳида минтақаости ҳуқуқий тизим, халқаро-ҳуқуқий таълимот ва ҳуқуқшунослик фани сифатида талқин этилади. Ислом халқаро ҳуқуқининг шаклланиши, ривожланиши ва ўзига хос хусусиятлари ажратиб кўрсатилади. Шунингдек, Ислом халқаро ҳуқуқининг таълимот сифатида шаклланишида Марказий Осиёлик мутафаккирларнинг хизматлари таъкидлаб ўтилади. Муаллифнинг хулосасига кўра, ислом дунёси ва тамаддуни, ислом давлатлари ва мусулмон мамлакатлари мавжуд экан, уларнинг халқаро алоқаларини юритишда ислом қадриятларини ўзида мужассам этувчи ислом халқаро ҳуқуқи ва унинг таълимоти бугун ва келажакда ҳам ўз аҳамияти сақлаб қолаверади.
15-22932026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА РЎЙХАТДАН ЎТГАН ИСЛОМ ДИНИГА ОИД САЙТЛАР ТАҲЛИЛИ
Жалолиддин БЎРИЕВ (Muallif)Ушбу мақолада Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган сайтларнинг таҳлилида замонавий ахборотнинг энг таъсирчан воситаларидан бирига айланган Интернет тармоғи — инсон ақл-заковатининг маҳсули эканлиги ва кишиларнинг билимини оширишда, дунё янгиликларидан хабардор бўлишда, хат юбориш, олиш, бизнес ишида ҳамкорлик ўрнатиш, илмий-ижодий фаолиятининг таҳлили келтириб ўтилган.
231-2351322026-08-03 -
ТАРИХИЙ ДИНИЙ МАЖМУАЛАР МУЛЬТИМЕДИA ШАКЛИ
Ҳикматулла НИГМАТОВ, Алишер МУХАММАДИЕВ (Muallif)Ушбу мақола бугунги кунда энг долзарб ҳисобланиб келаётган Ўзбекистон Республикамиздаги асрлар давомида сақланиб келаётган тарихий диний мажмуаларимизни яъни масжидлар, мақбаралар, мадрасалар ва қадимги биноларнинг характеристикаларини ҳар хил тилга ўгириб берадиган мультимедиа шаклида мобиль алоқа телефонларига жонли равишда ўтказиб бериш алгоритмларини яратишга бағишланган.
215-218212026-08-03 -
АЁЛЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Наргиза ИСЛОМОВА (Muallif)Бугунги глобаллашув жараёнида дунё халқларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий соҳалардаги интеграциялашуви ниҳоятда тезлашгани кўзга ташланмоқда. Жаҳонда динга ва диний маърифатга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, мусулмонларнинг ғарб давлатларига кўчиб ўтиши, тариқатларнинг кенг миқёсдаги фаолияти, экстремистик гуруҳларнинг ислом ниқоби остидаги террорчилик ҳаракатлари диний глобаллашув жараёнининг асосий белгиларига айланди.
174-1771612026-08-03 -
ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР
Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)Ҳар бир миллат учун муҳим аҳамият касб этган, этник жиҳат ва хусусиятлар билан боғлиқ бўлган миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, маънавияти ҳамда маданияти билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Ўзбекистон мустақилликка эришиши туфайли миллий қадриятларга эътибор кучайди. Зеро, миллий қадриятлар мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлайдиган маънавий асослардан биридир.
79-821622026-08-02 -
МУҚАДДАС КИТОБЛАРДА ЗАМОН ВА МАКОН МАСАЛАСИ ТАЛҚИНИ
Шохиста СУЛТОНОВА (Muallif)Мақолада муқаддас матнлардаги, хусусан, Қуръон ва Инжилдаги замон таълимоти, унинг инсон ҳаётини тартибга солишдаги роли мисоллар асосида ёритилади. Универсал категория сифатидаги замонни муқаддас матнлардаги замон тўғрисидаги таълимотлар ва замонавий билимлар уйғунлигида ўрганиш масаласи кўтарилади.
57-612232026-08-02 -
ТАСАВВУФДА ЗОҲИДЛИК МАСАЛАСИ
Гулнора ХУДОЙБЕРГАНОВА (Muallif)Тасаввуфга асос солган зоҳидлик кайфияти ислом дини билан деярли бир вақтда юзага келди. Пайғамбар (а.с.) даврларидаёқ Абу Зар Ғифорий, Ҳузайфа ибн Ямоний, Салмон Форсий каби айрим саҳобийларда зоҳидона қараш ва турмуш тарзи намоён бўлган эди. Зеро, «тасаввуф» атамаси сифатида IX асрнинг бошларидагина Ироқ ва Суриядаги зоҳидларга нисбатан қўллана бошлаган.
33-361732026-08-02 -
ЖАДИД МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ
Райхон РАХИМОВА (Muallif)Мақолада Туркистонда ХХ аср бошларида жадидларнинг маърифатпарварлик ижтимоий-сиёсий фаолиятлари таҳлил қилинган. Ушбу жараёнларнинг шаклланишини жадидчиликнинг дастлаб пайдо бўлган давридан бошлаб, Турикистонда таълим, фан ва адабиёт ўз аксини топган.
6-9352026-08-02

