- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИСЛОМ ДИНИДА СУВГА МУНОСАБАТ
Адхам АШИРОВ (Muallif)Мақолада сув билан боғлиқ маданияти, ислом динида сув билан боғлиқ қарашлар ва тушунчалар ўрганилган. Муаллиф ўзбек халқининг сувга бўлган муносабатига оид қарашлари диний, тарихий ва этнографик дала тадқиқотлар асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, тасаввуфда сувга бўлган қарашлар илмий асосда ёритиб берилган.
47-511142026-08-03 -
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
Бобомурод РУСТАМОВ (Muallif)Мақолада сўнги йилларда Янги Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилган туб ўзгаришлар ҳақида сўз борган. Хусусан, виждон эркинлиги ҳамда диний таълимнинг ҳуқуқий асослари, фуқаролар учун диний таълим борасида яратилган имкониятлар батафсил очиб берилган.
103-1061822026-08-03 -
ДУНЁВИЙ ДАВЛАТДА ДИНИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ: ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ
Дилшод ЭШНАЕВ (Muallif)Мақолада сўнги йилларда Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилган туб ўзгаришлар ҳақида сўз борган. Хусусан, виждон эркинлиги ҳамда диний таълимнинг ҳуқуқий асослари, фуқаролар учун диний таълим борасида яратилган имкониятлар батафсил очиб берилган. Бундан ташқари, мақолада диний таълим бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан асоссиз билдирилаётган фикрларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянилган ҳолда жавоб берилган.
97-102632026-08-03 -
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЖДОДЛАР МЕРОСИНИНГ ЎРНИ
Феруза НИЗАМОВА (Muallif)Мақолада турмуш тарзимиздаги маънавий қадриятларимиздан бўлган она ва бола саломатлиги, фарзанднинг соғлом рухдаги инсон бўлиб шаклланиши ғояси ҳақида фикр юритилади. Яъни, оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканини доимо эсда тутмоғимиз лозим.
52-541222026-08-03 -
Дунёвий давлатда диний таълим тизими: Ўзбекистон тажрибаси
Дилшод ЭШНАЕВ (Muallif)Мақолада сўнги йилларда Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилган туб ўзгаришлар ҳақида сўз борган. Хусусан, виждон эркинлиги ҳамда диний таълимнинг ҳуқуқий асослари, фуқаролар учун диний таълим борасида яратилган имкониятлар батафсил очиб берилган. Бундан ташқари, мақолада диний таълим бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан асоссиз билдирилаётган фиқрларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянилган ҳолда жавоб берилган.
125-1302412026-08-03 -
Affiliatsiya fenomenining diniy-psixologik tahlili
Жаҳонгир ИБРАГИМОВ (Muallif)Ushbu maqolada affiliatsiya terminining psixologiya fani doirasidagi ta’rifi hamda o‘rganilganlik darajasiga doir bo‘lgan ma’lumotlar atroflicha tahlil etilgan. Shu bilan birga mazkur fenomenni tadqiq etish uchun o‘tkazilgan eksperimentlar va izlanishlardan misollar keltirib, har bir inson hayotidagi ahamiyatlilik darajasi tushuntirilgan. Bundan tashqari islom dinidagi silai rahm tushunchasi bilan o‘xshashlik jihatlari borasida ham Rasululloh (s.a.v.)ning hadisi shariflari misolida ma’lumotlar kelirib o‘tilgan.
112-1161922026-08-03 -
Туркистон генерал-губернаторлигидаги православ ташкилотлари
Иродахон ГАФУРОВА (Muallif)Туркистонга ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида руслар босқинидан сўнг, ушбу ўлкага россияликлар кўчиб келиши жадаллашди. Россиядан кўчиб келаётган аҳоли ўз дини ва урф-одатлари билан кириб келди. Туркистонда правслав черковлари, монастирлар ва черков қошидаги бошланғич мактаб қурилиши, таъмирланиши ҳамда Туркистондаги чор Россияси ҳукумронлигида маҳаллий аҳоли, россиялик меценатларнинг ушбу қурилишга қўшган ҳиссалари таҳлил қилинган.
12-171012026-08-03 -
ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ИМОМ БУХОРИЙ ҲАДИСЛАРИНИНГ ЎРНИ
Matluba TO‘XTAYEVA (Muallif)Мақолада Ислом динининг мусаффолигини сақлаш, унинг асл моҳиятини очиб бериш, соф эътиқодни тарғиб этиш юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома Имом Бухорий ҳаёти ва маънавий мероси билан боғлиқлиги, Имом Бухорийнинг ҳадис илмига муносабати, ҳадисларни ёд олибгина қолмай, балки ёшлигидан бошлаб саҳиҳ (тўғри, ишончли) ва ғайрисаҳиҳларга ажратиш, уларнинг иллатини аниқлаш, ҳадис ровийларини ўрганиб таҳқиқ қилиш, улар ривоятининг адолатлилигини, ҳадис илмининг турли масалаларини тадқиқ этиш, уларни жамлаш ва Қуръон оятлари билан узвий боғлиқликда ўрганиш каби масалалар билан қизиққанлиги, Имом Бухорий ҳадисларининг жаҳоншумул аҳамияти, ҳамда ёшлар тарбиясини миллий ва диний қадриятлар асосида олиб борилишида аллома маънавий меросининг катта тарбиявий аҳамиятга эгалиги ўрганилган.
145-1482032026-08-03 -
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИ
Гулхумор ТЎЙЧИЕВА (Muallif)Мақолада Янги Ўзбекистон барпо қилиш шароитида жамиятда ислом динининг нуфузли мавқеини таъминлаш, оилавий таълим ва тарбияни ислом қадриятлари асосида ташкил қилиш, дунёвийлик билан диний тафаккур масалаларини узвийликда олиб бориш ва ёт ғояларига қарши курашиш, болаликдан соғлом иммунитетни шакллантириш орқали соғлом жамиятни бунёд қилишга доир ислом маърифати ва қадриятлари борасида фикр юритилади.
97-1011822026-08-03 -
ИЗ ИСТОРИИ РАСПРОСТРАНЕНИЯ И СОХРАНЕНИЯ СВЯЩЕННОГО ПИСАНИЯ
Ибрахим САБИРОВ (Muallif)В статье раскрывается вклад хафизов Корана в сохранение и передачу Священного Писания на разных этапах его ниспослания и распространения. Определена их историческая роль в формировании образованности мусульман, которая неразрывно связана с устным и письменным донесением до людей Книги Аллаха. Приводятся различные достоверные данные, являющиеся ценными свидетельствами по обозначенной теме.
59-662032026-08-03 -
ИСЛОМДАГИ ТАЪҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
55-581352026-08-03 -
ИЛК ИСЛОМ ДАВРИДА АРАБ-МУСУЛМОН МАДАНИЯТИНИНГ РАСМИЙЛАШТИРИЛИШИ ВА КЕНГ ТАРҚАЛИШИ
Эъзозахон МИРДЖАЛАЛОВА (Muallif)Мақолада араб-мусулмон маданиятини янада кенгайтиришга ёрдам берган асосий омилларга эътибор қаратилинди. Бу арабларга “янги” дунё қарашни оммалаштиришга ва шу билан бирга араб-мусулмон маданиятини илк ислом даврида жахон тарихининг цивилизацион жихати сифатида тушунишга ёрдам берди. Ушбу илмий изланиш араб-мусулмон маданиятини Мухаммад пайғамбар ва маъмурий аристократлари ўртасида тизулган пакт Арабистон ярим оролининг ёш маданиятини янада ривожлантириш учун бошланғич нуқтаси бўлган араб-мусулмон пакти кўзда тутилиб ўрганилади.
20-24832026-08-03 -
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ТАЪЛИМОТИ АСОСЛАРИ
Жўрабек Омонович ЧЎТМАТОВ (Muallif)Ушбу мақолада умумбашарий фикрий тараққиёт тарихида муҳим из қолдирган мутафаккирлардан бири бўлган Муҳаммад Ҳаким Термизий ижоди таҳлил этилган. Олимнинг турли соҳаларда олиб борган фаолияти манбаларга асосланган ҳолда тақдим этилган. Унинг қарашларини бирлаштириб турувчи умумийликни топишга ҳаракат қилган ҳолда ушбу яхлитлик ва тизимлилик ривожи таълимот нуқтасига етиб борганлигига оид хулосалар берилган.
25-312752026-07-30 -
Амир Темур давлат бошқарувининг бугунги кундаги аҳамияти
Jaxongir Mansur o'g'li IBRAGIMOV, Mansur Movqi o'g'li XOLMURODOV (Muallif)Мазкур мақолада ўзбек миллатининг буюк намоёндаси ва жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг ўз қўл остидаги ходимларни саралаш, вазифа топшириш ва маълум бир лавозимга тайинлашда амал қилган қоидалари ҳақида сўз юритилади. Шу билан бирга масалани тўлиқроқ ёритиш мақсадида кўп йиллик тажрибага асосланган ҳолда Темур тузуклари асарида ворисларига бу борада берган маслаҳатларидан ҳам ўз ўрнида фойдаланилади.
122-126412026-08-06 -
НАВРЎЗ БАЙРАМИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТОМОНИДАН НИШОНЛАНИШИ ТАРИХИ
Нурулло ТУРСУНОВ, Отабек НАЗАРОВ (Muallif)Мақолада, ёритилган Марказий Осиё халқлари ҳаёти ва ўтмишида муҳим ўрин тутган зардуштийлик динининг йил фасллари билан боғлиқ байрамлари, айниқса, Наврўз байрамида ўтказиладиган удумлар ва маросимлар халқимиз анъанавий турмуш тарзида қадимий диний эътиқодлар ва улар билан боғлиқ урф-одатлар аксариятининг асл моҳияти ва мазмуни бугунги кунда унутилган бўлсада, лекин улар ҳанузгача исломий кўринишда ёки у билан ўзаро уйғунлашиб одат, анъана сифатида яшаб келмоқда.
132-1381942026-08-02 -
ИБОДАТГА ОИД СЎЗЛАРНИНГ СЕМАНТИК ЎЗГАРИШИ (ЗАМАХШАРИЙНИНГ «РАБИЙ-У- Л-АБРОР» АСАРИ АСОСИДА)
Баходир Бахрамович ПИРМУҲАМЕДОВ (Muallif)Мазкур тадқиқотда Маҳмуд Замахшарийнинг "Рабийъу-л-аброр" асарида учраган ибодатга тааллуқли баъзи сўзлар таҳлил қилинади. Унда сўзларнинг асл семантик маъносига қўшимча янги маъно касб этиши ҳамда диний матнларда махсус атамалар сифатида қўлланила бошлаган акс этади. Хусусан, "Рабийъу-л-аброр" асарининг "Дин, у билан боғлиқ, намоз, рўза, ҳаж, садақа ва бошқа ибодатлар ҳақида" бобида келган "ҳаж", "закот", "намоз", "рўза" ва "таҳорат" каби диний атамаларнинг қиёсий-тарихий таҳлил амалга оширилиб, уларнинг семантик ўзгаришлари ва қай тарзда атама шаклига айлангани ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, уларнинг тафсир, фиқҳ ва тасаввуф илмларида қандай маъно акс эттирган ва ўртадаги фарқли жиҳатлари Қуръон оятлари ва шариъат аҳкомлари мисолида кўрсатилади.
74-772532026-08-02 -
ИСЛОМДАГИ ТАҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
64-672332026-08-02 -
ЮСУФ ХОС ҲОЖИБНИНГ "ҚУТАДГУ БИЛИГ" АСАРИДА ДИНИЙ МОТИВЛАР
Жалолиддин Алиқулович БЎРИЕВ (Muallif)"Қутадгу билиг" — XI аср сўз санъатининг нодир намунаси бўлиб, унда ўз даврининг илгор ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ахлоқий масалалари бадиий талқин қилинган. Асардаги диний мотивларни аниқлашга қаратилган ишимизда адиб эътиқод, ибодат, ахлоқ ва қадриятларга тегишли элементлардан фойдаланилганлиги кузатилади. "Қутадгу билиг"да, яъни "билим" маъносида, инсонга дунёда ва охиратда бахтли бўлиш йўлларини кўрсатадиган тавсиялар мавжуд.
38-41822026-08-02 -
АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИ ВА МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР
Алимжон Дадамуҳамедов (Muallif)Дунёда XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб компьютерлар ва интернет алоқаси оммалашуви инсон амалий фаолиятининг ҳар бир жабҳасига, хусусан, диний жараёнларга таъсири баробарида, XXI аср ибтидосида қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. Инсоният тарихида маълумот узатилишининг тезлиги ва муҳимлик даражаси бугунги кундагидек жадал суръатларда оммалашишига кибермакон асосий воситалардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боисдан ҳам кибермакон билан боғлиқ диний- маънавий жараёнларни илмий концептуал ўрганиш долзарбдир.
143-1481232026-08-01 -
ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ МУҲИТИНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДА ДИНИЙ МАЪРИФАТНИНГ ЎРНИ
Ҳусниддин Ахмедов (Muallif)Бугунги дунёда рўй бера ётган воқеа ҳодисалар ва ижтимоий сиёсий вазиятнинг таҳлили диний маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини яратишни тақозо этмоқда. Айни шу йўналишдаги жаҳолатга қарши кураш да диний таълимнинг аҳамияти шун даки, бағрикенглик, ҳар қандай маънавий таҳ дидларга барҳам беришга замин яратилади. Мақолада глобаллашув ва универсаллашув шароитида Ўзбекистондаги ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий жараёнларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган.
70-741442026-08-01 -
ИМОМ АБУЛҲУСАЙН ҚУДУРИЙ – ҲАНАФИЙ ФИҚҲИ РИВОЖИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШГАН АЛЛОМА
Нодирбек Турабоев (Muallif)Ҳанафий мазҳаби ривожланиб ўлкаларга тарқалгунича уламолар турли даражада хизматлар қилдилар. Шундай забардаст ҳанафий олимлардан бири, ўзининг “Мухтасар” китоби орқали машҳур бўлган Абул Ҳусайн Ал-Қудурий эди. Бу зот ўзининг теран ақлу заковати ва етук илми билан турли сохаларга доир китоблар ёзди ва ҳанафий мазҳаби ривожи ҳамда мусулмонлар бирлиги йўлида кўплаб баҳс-мунозаралар олиб борди.
65-692142026-08-01 -
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИДАГИ ДИНИЙ МОТИВЛАРНИ ЎРГАНИШ МАСАЛАЛАРИ
Ибрагим Турсунов (Muallif)Ўзбек халқи қадимдан диний ва умумбашарий қадриятларини эъзозлаб, ардоқлаб келган . Бу ҳақда халқимизнинг кўплаб оғзаки ижоди намуналарида сақланиб келинган ва уни тадқиқ этиш асосий масалалардан бирига айланиб улгурди. Ушбу мақола халқ оғзаки ижоди намуналаридан бири бўлган диний термалар тадқиқотига бағишланган.
20-241742026-08-01 -
ISLOMDA BOLALIK VA BOLA HUQUQLARINING TA’MINLANISHI
Nargiza XALXODJAYEVA (Muallif)Islomda bolalikdavri inson hayotining eng muhim va hurmatga loyiq bosqichi hisoblanadi. Islam dinida bolalarga alohida e ’tibor va mehr-shafqat bilan mimosabatda bo ‘lishga buyurilgan. Ushbu maqola bola huquqlari tarixi, islom dinida bola va bolalik davrlariga beriladigan e ’tibor, bolaning huquqlari va ularning kafolatlanishi masalalarini о ‘rganishga bag ‘ishlangan. Maqolada islom manbalari - Qur ’oni karim va sunnat, shuningdek, zamonaviy tadqiqotlarga asoslangan holda, bolaninghayoti, sog‘lig‘i, tarbiyasi, ta ’limi, mulkiy va ijtimoiy huquqlari tahlil qilinadi. Shuningdek, islom huquqida yetim bolalarga nisbatan ko'rsatiladigan g‘amxo‘rlik va ularning huquqlari alohida e ’tirof etiladi. Tadqiqot davomida islom dini qadriyatlarining bolalarga nisbatan mehr-shafqat, adolat va mas ’uliyat tamoyillariga asoslanganligi hamda zamonaviy jamiyatda bola huquqlarini ta ’minlashda muhim ahamiyat kasb etishi ко ‘rsatib о ‘tiladi.
87-9211872026-05-20 -
АБУ ҲАФС НАСАФИЙНИНГ “КИТОБ АЛ-ҚАНД” АСАРИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ
Дурбек РАҲИМЖОНОВ (Muallif)Абу Ҳафс Насафий ўзининг “ Кипюбу-л-цанд ” асарида VII1-XII асрларда долзарб бўлган Марказий Осиё минтақаси халқлари миллий ва диний қадриятларини ўзида акс эттирган кутаб ҳадисларни келтиради. Бу ҳадисларнинг таҳлили бу минтақага ислом динининг илк бора кириб келган вақтда ўлкада ривоят қилинган ҳадислар илоҳиёт, тасаввуф, фиқҳ ва миллий ва диний қадриятлар масалаларига тегишли бўлганини курит мумкин.
7-1114742026-05-19 -
KAZAKHSTAN’S CONFESSİONAL POLİCY AND ITS ROLE İN ENSURİNG RELİGİOUS STABİLİTY
Жахангир НУРМАТОВ, Султанмурат АБЖАЛОВ (Muallif)Ушбу мақола Қозогистон Республикасидаги диний вазият, давлатнинг диний сиёсати ва дунявийлик тамойилларини амалга ошириш тажрибасига багишланган. Тадқиқот давомида Ислам ва Христиан динларининг тарихий ривожланиши, янги диний оцимларнинг таъсири ва диний таълим тизими атрофлича таҳлил қилинади. Шунингдек, Қозогистондаги диний барқарорлик ва ижтимоий тотувликни таъминлаи/даги илмий-тадқиқот марказларининг роли ҳа.мда сўнгги ютуқлар кўриб чиқилади.
99-1034242026-05-15

