- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ МАСЪУЛИЯТИ
Нурислом ТУХЛИЕВ (Muallif)Мақолада ҳукумат қарорлари ва дастурлари асосида мамлакатимизда атроф-муҳит, экологик вазият борасида юзага келган ҳолат таҳлил қилинган, бу салбий оқибатлардан чиқиб кетиш йўллари, зарурати, мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтилган, Исломда табиатга, мўтадилликка, исрофгарчиликка муносабат ифодасини топган.
2-52752026-09-18 -
ЖАҲОНДА МУСУЛМОН ТУРИЗМИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАҲЛИЛИ
Ўктам ЖИЯНОВ (Muallif)Бугун мусулмон туризми борган сари кенгайиб, имкониятлари ва бозори ўсиб, туризм индустриясига катта ўзгаришлар олиб кирмоқда. Мақолада айнан шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда жаҳонда туризмнинг ривожланиши таҳлил қилинди. Шунингдек, бугунги кунда мусулмон дунёси ва унинг туризм бозоридаги фаолиятини таҳлил қилиш бўйича халқаро ташкилотлар маълумотлари ўрганилган бўлиб, мусулмон туризмини ривожлантириш масалалари ва келажак истиқболлари ҳақида умумий хулосалар берилган.
267-270191152026-08-03 -
АЛ-МОТУРИДИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ВА МОТУРИДИЙЛИК МАКТАБИ ВАКИЛЛАРИ АСАРЛАРИНИНГ ДУНЁ ФОНДЛАРИГА ТАРҚАЛИШИ (Абулмуин ан-Насафий ва Саъдиддин ат-Тафтазоний қўлёзмалари мисолида)
Ирода КАЮМОВА, Зебунисо ХАШИМХАНОВА (Muallif)Ушбу мақолада машҳур мутафаккир Имом ал-Мотуридий илмий мероси ҳамда мотпуридийлик мактаби вакиллари Абулмуин ан-Насафий ва Саъдиддин ат-Тафтазонийнинг дунёнинг турли илмий муассалаларида сакушнаётган қўлёзмаларига дойр маълумотлар баён цилинади. Бунда мотпуридийлик мактаби вакилларининг ал-Мотуридий ақидавий қарашларини тизимлаштириш ва ривожлантиришга қаратилган фаолияти уам тилга олинган. Шунингдек, угибу олимлар ёзма меросининг тарқалиш географияси, уларнинг калом илмининг кейинги асрлардаги ривожига таъсири ҳам кўрсатиб ўтилган. Тадқиқот қўлёзма меросни ўрганиганинг интеллектуал ривожланишни тушунишдаги аҳамиятини ёритиб берган.
16-22491312026-05-19

