Islom tafakkuri
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Ro‘yxatdan o‘tish Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • БАҲОУДДИН НАҚШБАНД МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ ЯНГИ ҚИРРАСИ

    Гулчеҳра Нигматовна НАВРЎЗОВА (Muallif)

    Мақолада Баҳоуддин Нақшбанд маънавий меросининг янги қирраси – 137 та рубоийси борлиги “Рубоиёти Хожа Нақшбанд” манбаси асосида ёритилган. Бу асарда Баҳоуддин Нақшбанднинг рубоийлари  форс тилида жамланган ва Муҳаммад Содиқ Қусурий томонидан урду тилида шарҳланганлиги аниқланган. Асарнинг муқаддима  қисми ва рубоийлар таҳлили асосида Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг бош ғояси тавҳид, Аллоҳ ризолиги эканлиги фалсафий таҳлил этилган. 

    3-7
    308
    28
    2026-07-25
  • ИСЛОМ ДИНИНИНГ АСОСИЙ МАНБАЛАРИДА ТИНЧЛИК МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

    Муҳаббатхон Миртохировна АГЗАМОВА (Muallif)

    Мақолада ислом динининг асосий манбалари бўлган Қуръон ва ҳадисда келган тинчлик ва ҳамжиҳатликни баёни ўрганилиб, бутун инсоният учун муҳим ҳисобланган тинчлик ва адолатга чақириш, ғазаб, нафрат, душманлик, бузуқлик ва шафқатсизлик каби иллатлардан холи бўлиш асосий мақсад эканлиги баён этилган. Тинчлик – ҳаётнинг ҳам, ислом динининг ҳам моҳияти ва зарурати. Тинчлик Аллоҳ таоло бутун инсониятга инъом этган энг улуғ неъматдир. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантириб, тинчликни асраб-авайлаш ва барқарорликни таъминлаш йўлида инсонлар ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилиш ва ўзаро адоватга барҳам бериши лозимлиги баён этилган.

    119-122
    410
    17
    2026-08-03
  • “ИККИ ЖАҲОН ҚУЁШИ” НИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ

    Зоҳиджон ИСЛОМОВ (Muallif)

    Султон Увайс Қараний “Икки жаҳон қуёши”, “Яман юлдузи”, “Тобеийларнинг энг афзали” сифатларига сазовор бўлган зоҳидлик, тақво ва парҳезкорлик билан машҳур бўлган буюк тобеийлардан ҳисобланади. У хокисор бўлган, ўзини жуда ҳам камтар тутган, маънавий ҳаёти бошқаларникидан тубдан фарқ қилган, маънан бақувват, иродаси мустаҳкам, комил инсон бўлган. Увайс Қараний Аллоҳ таолони таниган инсонга кумуш ва олтиннинг қадри бўлмаслиги, доимо инсонларни яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариш зарурлиги, ҳар қанча қийинчилик ва машаққат бўлмасин ҳақни сўзлаш лозимлигини таъкидлаган.

    3-5
    95
    13
    2026-08-03
  • ИСЛОМ ТАЪЛИМОТИДА ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ВА БИОЭТИКА МУАММОЛАРИ

    Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)

    Ислом таълимотига кўра, ҳар бир инсон ўз умри давомида бир қанча синовлардан ўтади. Ҳосилдорлик, қурғоқчилик, бефарзандлик, бойлик ва бошқа йўллар билан инсонлар синовдан ўтадилар. Аллоҳ томонидан юборилган энг катта синовлардан бири бу инсон саломатлиги ва беморлигидир. Бу каби синовли касалликлардан бири вабо бўлиб, бу касаллик инсоният тарихида катта жамиятларга улкан таҳдидлар солган. XXI асрга келиб, Ер юзида таҳдид солиб турган COVID-19 ҳам шу каби вабо касаллигидандир.

    16-19
    251
    17
    2026-08-03
  • ИСЛОМ ТАРИХИДА ХАЛИФАЛИК ИНСТИТУТИ

    Аҳаджон ҲАСАНОВ (Muallif)

    Ушбу мақолада Ислом тарихида халифалик институти борасида сўз юритилади. Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёт пайтларидаёқ келажакда бу давлатни бошқаришда муайян ўзгаришлар юз беришини, динийлик ва дунёвийлик муносабатларида батамом янги тамойиллар шаклланишини англаган ҳолда “мендан кейин халифалик ўттиз йил давом этади, ундан сўнг амирлик-подшолик бўлади”, мазмунидаги ҳадисларини илмий жиҳатдан асослаш долзарб масалалардан саналади.

    3-5
    205
    20
    2026-08-02
  • ШАЙХ НИЗОМИЙНИНГ “СИРЛАР ХАЗИНАСИ” ДОСТОНИДАГИ ҲАМД ВА НАЪТЛАР ТАЛҚИНИ

    Маъмура Рашидова (Muallif)

    Мақолада Низомий Ганжавийнинг «Махзани асрор» («Сирлар хазинаси») достонидаги ҳамд (Аллоҳга мадҳ) ва наът (Пайғамбарга салавот)ларнинг бадиий-фалсафий талқини таҳлил қилинади. Шоир достонни анъанага кўра Аллоҳ ҳамди билан бошлайди, Аллоҳнинг сифатларини таъриф этади ва иккита муноҷот келтиради. Сўнгра Расулуллоҳнинг васфига ўтиб, меърож воқеасини ёрқин тасвирлайди. Тўртта салавотда Пайғамбарнинг улуғлиги, унинг Одам ва Нуҳ пайғамбарлардан афзаллиги баён қилинади. Низомий асарлари мутолааси орқали китобхон бадиий, фалсафий ва диний маърифий таълимотлардан баҳраманд бўлади.

    27-30
    28
    20
    2026-07-23
  • АБУЛ МУИН НАСАФИЙНИНГ “АТ-ТАМҲИД ФИ ҚАВОИД АТ-ТАВҲИД” АСАРИ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ

    Ўктам ПАЛВОНОВ (Muallif)

    Абул Муин Насафий (418-508/1027-1115) мотуридия таълимотининг энг машҳур олимларидан бири сифатида эътироф этилган. Аллома ушбу таълимотнинг “шаклланиш” босқичига “Табсират ал-адилла”, “ат-Тамҳид фи қавоид ат-тавҳид”, “Баҳр ал-калом” каби машҳур асарлари билан катта ҳисса қўшган. Жумладан, унинг “Ат-Тамҳид фи усул ад-дин” асарида ақидавий масалалар 33 та фаслга таснифланган бўлиб, улардан 17 таси бевосита Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатларига оид.

    15-19
    186
    18
    2026-08-03
  • Ориф Ревгарий – Бухорои шарифнинг иккинчи пири

    Эркин Зойиров (Muallif)

    Мақолада Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийнинг ҳаёти, унинг Хожа Хизр томонидан «Ориф» деб аталгани, Абдулхолиқ Ғиждувонийга шогирдлиги, «Орифнома» рисоласи ва унинг тасаввуф илмидаги аҳамияти кенг ёритилган. Мақолада Ориф Ревгарийнинг орифлик даражаси, унинг Каъбани зиёрат қилгани ҳақидаги ривоят, вафоти ва мақбараси ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, унинг инсон ва Аллоҳ ўртасидаги ҳижоблар, нафсни поклаш, қалб поклиги, сабр ва шукроналик каби тасаввуфий тушунчалар ҳақидаги қарашлари, «Орифнома»даги ҳикматли сўзлари ва уларнинг ёшларни маънавий тарбиялашдаги долзарблиги таҳлил қилинади. Мақолада унинг ҳаёт йўли ва мероси эзгулик ва маърифат тимсоли сифатида баҳоланади.

    13-15
    32
    23
    2026-07-23
  • МУТАШОБЕҲ ОЯТЛАРНИ НОТЎҒРИ ТАЛҚИН ҚИЛИШНИНГ ХАТАРЛАРИ

    Бурхон Абдурахмонович АХМЕДОВ (Muallif)

    Ислом динининг биринчи асри ўтмасданоқ мусулмонлар бир қанча фирқа ва гуруҳларга бўлиб кетганлиги айни ҳақиқатдир. Мазкур бўлиниш баъзида сиёсий жиҳатларга кўра юз берган бўлса-да, бироқ, унинг асосий сабаби эътиқодий масалалар эди. Эътиқодга тааллуқли масалалардан энг кўп тортишув ва келишмовчиликка сабаб бўладигани Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари борасидадир. Шунинг учун ҳам ақоид ва калом деб аталадиган ақидалар илми «илму ат-тавҳид ва ас-сифат» («Тавҳид ва сифатлар илми») деб ҳам номланади.

    40-43
    197
    14
    2026-08-19
  • ИСЛОМ ТАРИХИДА ХАЛИФАЛИК ИНСТИТУТИ

    Аҳаджон ҲАСАНОВ (Muallif)

    Ушбу мақолада Ислом тарихида халифалик институти борасида сўз юритилади. Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёт пайтларидаёқ келажакда бу давлатни бошқаришда муайян ўзгаришлар юз беришини, динийлик ва дунёвийлик муносабатларида батамом янги тамойиллар шаклланишини англаган ҳолда “мендан кейин халифалик ўттиз йил давом этади, ундан сўнг амирлик-подшолик бўлади”, мазмунидаги ҳадисларини илмий жиҳатдан асослаш долзарб масалалардан саналади.

    3-5
    214
    27
    2026-08-03
  • АҲМАД ЗИЁУДДИН АЛ- КУМУШХОНАВИЙНИНГ “РОМУЗУЛ-АҲОДИС” АСАРИДА ҚЎШНИЧИЛИК ОДОБЛАРИ

    Мавжуда ГУЛАМОВА (Muallif)

    Мақолада Баҳоуддин Нақшбанд томонидан асосланган нақшбандия тасавуффи таълимотини дунё бўйлаб тарқалишига сабабчи бўлган, Нақшбандия-кумушхонавия тармоғи пири муршиди, Аҳмад Зиёуддин ал-Кумушхонавийнинг (1813-1893) “Ромузул-аҳодис” асарида келтирилган қўшничилик одоблари ўрганилган. Аҳмад Зиёвуддин ал-Кумушхонавий “Ромузул-аҳодис” – “Ҳадислар денгизи” асарининг 238 бетида 15 та қўшничилик одобларини келтирган. Мақолада Кумушхонавий айтган қўшничилик одобларини айримларига пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаламнинг ҳадисларидан мисоллар келтирилган.

    42-46
    230
    21
    2026-08-03
  • Калом илми: тараққиёт босқичлари

    Иргаш ДАМИНОВ (Muallif)

    мақола ислом дини доирасида шаклланиб, Аллоҳ ва бандалари ўртасидаги эътиқодий алоқани, муносабатни баён этадиган калом илми тарихи, ривожланиш босқичлари, унга турли даврлардаги ёндашув ҳамда муҳим йўналишлари масалаларига бағишланган. Унда, шунингдек, калом илми доирасида қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлган йўналишлари ҳақидаги қарашлар Шарқ ва Ғарб олимлари асарлари асосида илмий таҳлил қилинган.

    29-35
    148
    23
    2026-08-03
  • Кумушхонавийнинг валийлик ва унинг даражалари ҳақидаги ғоялари

    Мавжуда ГУЛАМОВА (Muallif)

    Мақолада нақшбандия таълимоти давомчиси Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавийнинг (1813-1893) валийлик ва унинг даражалари тушунчасини фалсафий мазмунига эътибор қаратилган. Кумушхонавийнинг “Валийлар ва тариқатларда усул” асарида авлиёлар мартаба ва даражалари: “Қутб”, “Нуқабо”, “Нужабо”, “Абдол”, “Автод”, “Имомайн”, “Умано”, “Мажзуб” деб таснифлаганлиги, бу авлиёларнинг вазифалари, зоҳирий ва ботиний хислатлари, шунингдек ҳар бир хислатларидаги зоҳирий ва ботиний ҳоллари муаллиф томонидан ўрганилганлиги ёритилган.

    24-28
    84
    20
    2026-08-03
  • УВАЙС ҚАРАНИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ

    Зоҳиджон Маҳмудович ИСЛОМОВ (Muallif)

      Султон Увайс Қараний "Икки жаҳон қуёши", "Яман юлдузи", "Тобеийларнинг энг афзали" сифатларига сазовор бўлган зоҳидлик, тақво ва парҳезкорлик билан машҳур бўлган буюк тобеийлардан ҳисобланади. У хокисор бўлган, ўзини жуда ҳам камтар тутган, маънавий ҳаёти бошқаларникидан тубдан фарқ қилган, маънан бақувват, иродаси мустаҳкам, комил инсон бўлган. Увайс Қараний Аллоҳ таолони таниган инсонга кумуш ва олтиннинг қадри бўлмаслиги, доимо инсонларни яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариш зарурлиги, ҳар қанча қийинчилик ва машаққат бўлмасин ҳақни сўзлаш лозимлигини таъкидлаган.

    3-5
    125
    18
    2026-08-02
  • Умуминсоний ва диний тамойиллар уйғунлиги – тараққиёт гарови

    Дилдора Миракбарова (Muallif)

    Мақолада умуминсоний қадриятлар ва ислом диний тамойилларининг ўзаро уйғунлиги, уларнинг жамият тараққиётидаги роли ва аҳамияти фалсафий-маънавий жиҳатдан кенг ёритилган. Муаллиф Ўзбекистон Конституциясининг 31-моддасида виждон эркинлиги кафолатлангани, 2007 йилда Тошкент АЙСЕСКО томонидан «Ислом маданияти пойтахти», 2020 йилда Бухоро ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани диний қадриятларга бўлган эътиборни кўрсатишини таъкидлайди. Мақолада инсонпарварлик тамойилининг тарихий илдизлари — Қадимги Сомир ёзмаларидаги «намлулу» атамасидан тортиб, 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясигача, Қуръони Каримнинг Ал-Исро сураси 70-оятида инсоннинг азиз ва мукаррамлиги, ҳадисда «Одамларга раҳмли бўлмаган кишига Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди» дегани баён қилинган. Достоевскийнинг «Бир бош пиёз» ҳикояси, Виктор Гюго ва Абдулла Авлоний фикрлари мисолида инсонпарварлик ва ватанпарварлик фазилатлари таҳлил қилинган. Хулосада умуминсоний ва диний тамойиллар уйғунлиги, миллатлараро тотувлик ва эзгу ахлоқий фазилатлар тараққиётнинг асоси экани таъкидланган.

    108-111
    33
    13
    2026-07-23
1 - 15 from 15

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

махсус Концепция
Islom dini
Tasavvuf
Barcha nashrlarni ko'rish

O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasining dissertatsiyalar asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxatida Islom tafakkuri jurnali 2019 yil ro‘yxatdan o‘tkazilgan.

Islom tafakkuri

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom tafakkuri» ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom tafakkuri All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Islom tafakkuri
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling
Ro‘yxatdan o‘tish