- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЎЗБЕКИСТОННИНГ АФҒОНИСТОН БОРАСИДАГИ ЖАДАЛ СИЁСАТИ
Шоислом АКМАЛОВ (Muallif)Мақола Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон муаммосини ҳал этиш борасидаги кейинги йилларда амалга ошираётган оқилона сиёсатининг мазмун-моҳиятини очиб бериш ва унинг бу мамлакатда вазиятни нормаллаштириш орқали Марказий ва Жанубий Осиёда барқарорлик ва тинчлик шароитини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг ролини ёритиб беришга бағишланган. Шунингдек, Ўзбекистон Давлати раҳбарининг бу кенгқамровли фаолиятдаги ижодкорлик ва оқилона ўрнини шарҳлашга ҳам эътибор қаратилган.
21-24168212026-09-19 -
AFGHAN FACTOR IN THE FORMATION OF A STABLE POLITICAL ENVIRONMENT IN CENTRAL ASIA
Mukhtor NAZIROV, Javlon ASQAROV (Muallif)Мазкур мақолада Марказий Осиёда сиёсий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда минтақавий тараққиёт салоҳуятини янги даражага кўтариш жараёнларидаги Афғонистон омили, бу борадаги Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари таҳлил қилинади. Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги яхши қўйничилик муносабатларининг изчил ривожланшии очиб берилди.
114-117339192026-08-02 -
Афғонистон аёлларининг мулкий ҳуқуқлари ҳақида
Муҳаррам Дадабаева (Muallif)Мақолада Афғонистон Ислом Республикасида аёлларнинг мулкий ҳуқуқлари, хусусан, никоҳ маҳри ва мерос ҳуқуқи қонунчилик, шариат нормалари ва урф-одатлар нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Афғонистоннинг ҳуқуқий тизими давлат қонунчилиги, шариат (асосан ҳанафий мазҳаби) ва маҳаллий урф-одатлар (жирға ва шуро) асосида фаолият кўрсатиши, шунингдек, Шиа мазҳабидаги аёллар учун алоҳида қонунлар мавжудлиги баён этилган. Мақолада маҳр (муажжал ва мувжал)нинг шариатдаги ўрни, у аёлнинг мулкий ҳуқуқи сифатида ҳимоя қилиниши, Фуқаролик кодексидаги 133-модда ва Нисо сураси 11-12-оятлари асосида мерос тақсимотида аёлларнинг улушлари батафсил келтирилган. Бироқ қонунчиликда мустаҳкамланган бўлса-да, амалиётда урф-одатлар, патриархал қарашлар, аёлларнинг ҳуқуқий саводсизлиги ва суд тизимида аёлларнинг кам иштироки туфайли афғон аёллари мулкий ҳуқуқларини тўла англай олмаслиги ва ҳимоя қила олмаслиги ҳақида хулоса қилинган.
64-6821222026-07-23 -
АБУЛФАЗЛ БАЙҲАҚИЙНИНГ “ТАРИХ” АСАРИ: УМУМИЙ ТАВСИФ ВА БИРЛАМЧИ ТАҲЛИЛЛАР
Самариддин Алимардон ўғли НУРМУҲАМЕДОВ (Muallif)Ушбу мақола 352-582/963-1186 йиллар оралиғида Шарқий Эрон, Хуросон, Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган ғазнавийлар сулоласи тарихини баён қилувчи “Тарихи Байҳақий” асари ҳақида бўлиб, унда асар муаллифи, ёзилиш тарихи, мазмуни, нусха ва таржималарининг тавсифи келтирилган.
39-42151272026-08-03 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Шухрат ТОХТИЕВ (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
107-111290162026-08-02 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
36-39289252026-07-25 -
МУСАВВИР ЖУДОИЙ ТЕРМИЗИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ
Каромиддин Айнилло ЖАМАҲМАТОВ (Muallif)Азалдан Термиз “мадинату-р-рижол” (мардлар шаҳри) деб тилга олингани бежиз эмас. Яунки бу муқаддас заминда бую олимлар, муфассирлар, мутасаввифлар, муҳаддислар, мутакаллимлар ва мусаввирлар етишиб чиққан. Илм-фаннинг турли соҳаларда ўз илмий салоҳияти ва теран тафаккури билан ҳисса қўшган зотлар кўп бўлган. Ана шундай зотлардан biri машҳур рассом, шоир ва миниатюрист Жудоий Термизий ҳам асли термизлик бўлган. Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон ва Эрон ўлкаларида юксак ижодий салоҳияти кенг шуҳрат қозонган. Бобурийлар сулоласининг йирик вакили Акбаршоҳ саройида рассомлик мактаби асос солган. Жудоий тахаллуси билан ошиқона ва орифона мазмунли шеърлар ёзган. Мақолда Жудоий Термизий ҳаёти, ижодий фаолияти даврнинг сиёсий-ижтимоий муҳити ҳақида сўз юритилган. Бундан ташқари чизилган нафис расмларидан намуналар келтирилган.
52-55249172026-08-03 -
ДЕОБАНДИ ҲАРАКАТИ ВА УНИНГ АФҒОНИСТОНДАГИ СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРДАГИ РОЛИ
Шаислам АКМАЛОВ (Muallif)Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиб кетилишининг бошланиши муносабати билан АИРдаги ички сиёсий вазиятнинг эҳтимолан кескин ўзгариши Афғонистон муаммосининг ҳал этилмаганлиги ҳолатига радикал исломий гуруҳлар ва ҳаракатларнинг салбий таъсири масаласини янада долзарблаштирмоқда. Қирқ йилдан ортиқ даврда ислом шиорлари остида Афғонистонда давом этаётган уруш жараёнларида толибларнинг пайдо бўлиши ва сиёсий саҳнага чиқишида муайян роль ўйнаган кучлар қаторига Деобанди ислом мактабини (ҳаракатини) киритиш мумкин.
10-14473212026-08-03 -
Ҳаж зиёратини император билан учрашувдан устун қўйган Ҳакимхон тўра
Афтондил Эркинов (Muallif)Мақолада Қўқон хонлиги вакили Ҳакимхон тўранинг 1823–1828 йиллардаги ҳаж сафари тасвирланган. У Муҳаммадалихон томонидан рақобатчи сифатида хонликдан четлаштирилиб, Россия, Туркия, Сурия, Миср, Арабистон, Эрон ва Афғонистон орқали Маккага йўл олади. Россия императори Александр I уни Санкт-Петербургга таклиф қилсада, Ҳакимхон ҳаж бурчини устун қўйиб, таклифни рад этади. Император билан Оренбургдаги учрашуви, императорнинг Мовароуннаҳр ҳақидаги суровлари ва Ҳакимхоннинг диёнатлиги муфассал ёритилган. Сафар давомида у кўплаб шаҳарларда бўлиб, 1828 йилда Бухоро орқали ватанига қайтади.
14–1733272026-07-23

