- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
БМТ-80: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН, ЯНГИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА ГЛОБАЛ ХАТАРЛАРГА КОМПЛЕКС ЁНДАШУВ
Акмалхон АКМАЛХAНОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда БМТ майдонида илгари сурган ташаббуслари, айниқса, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатлари таҳлил қилинади. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёни тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт маконига айлантиришга қаратилган комплекс ёндашуви БМТнинг глобал мақсадлари (Барқарор Ривожланиш Мақсадлари, тинчликни сақлаш) билан қанчалик уйғун эканлигини кўрсатиб берилади.
34-37281152026-09-19 -
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БАҒРИКЕНГЛИК СИЁСАТИНИНГ ХАЛҚАРО ДАРАЖАДАГИ НАМОЙИШИ
Саидумархон Сирожиддин ўғли БУРГУТХОНОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи асосида мамлакатнинг бағрикенглик сиёсатининг халқаро даражадаги стратегик намоёни таҳлил қилинади. Марказий Осиёда минтақавий тинчликни мустаҳкамлаш, глобал экологик таҳдидларга қарши курашиш ҳамда халқлар, маданиятлар ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш Ўзбекистоннинг “жаҳолатга қарши маърифат” тамойилига асосланган бағрикенглик позициясининг узвий давомидир. Мамлакатнинг устувор йўналишлари, жумладан, ёшларни тинчлик руҳида тарбиялаш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича аниқ таклифлари кўриб чиқилади.
88-91159252026-09-19 -
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДЕМОКРАТИК, ҲУҚУҚИЙ ВА ДУНЁВИЙ ДАВЛАТ ҚУРИШ СИЁСАТИ
Фируз Туйғунович РАШИДОВ (Muallif)Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат қуриш сиёсатининг назарий асослари, амалий механизмлари ҳамда ҳуқуқий жиҳатлари атрофлича ёритилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқи таҳлил қилиниб, миллий қонунчилик нормалари билан уйғунликда кўриб чиқилади. Шунингдек, мавзунунг долзарблиги, муаммолари ва истиқболлари ҳақида илмий фикрлар илгари сурилади.
85-87195302026-09-19 -
БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ ЖАҲОН ИНСОНПАРВАРЛИК ДАСТУРИ СИФАТИДА
Дилфуза Каримуллаевна САГДУЛЛАЕВА (Muallif)Бугунги глобаллашув даврида турли маданиятлар ва цивилизациялар ўртасидаги ўзаро тушунишга эришиш, экстремизм ҳамда мутаассиблик иллатларига қарши туриш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистоннинг буюк аждодлари – Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийнинг илмий ҳамда маънавий мероси ана шундай мураккаб шароитда инсонпарварлик ва бағрикенгликнинг универсал дастури бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур мақола алломалар меросининг моҳияти, унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) минбарида тақдим этилишидан кўзланган мақсади ва замонавий глобал муаммоларга ечим сифатидаги ўрнининг таҳлилига бағишланган.
38-40274122026-09-19 -
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН: РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҲАМДА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАР
Мўътабархон МАДАЕВА (Muallif)Ушбу Мақолада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни ва аҳамияти, Ўзбекистон Республикасининг мазкур ташкилот билан ҳамкорлик йўналишлари таҳлил қилинади. Шунингдек, мамлакатимизда рақамли трансформация жараёнлари ва таълим соҳасидаги инновацион ислоҳотлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида кўриб чиқилди. Тадқиқотда Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари, давлат бошқарувида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда таълим тизимини рақамлаштириш орқали мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлаш масалалари ёритилган.
70-72316222026-09-19 -
ЎЗБЕКИСТОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ
Акбар КАЗАКБАЕВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқи асосида мамлакатда камбағалликни қисқартириш ва барқарор ривожланишга эришишнинг ўзаро боғлиқ модели таҳлил қилинади. Нутқда келтирилган аниқ статистик маълумотлар ва стратегик йўналишлар орқали Ўзбекистоннинг бу борадаги ютуқлари ва келгуси мақсадлари очиб берилади. Мақолада ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий драйверлари сифатида таълим, инновация, «яшил» энергетика ва кичик бизнеснинг ўрни кўрсатиб ўтилган.
60-63104172026-09-19 -
ЎЗБЕКИСТОННИНГ АФҒОНИСТОН БОРАСИДАГИ ЖАДАЛ СИЁСАТИ
Шоислом АКМАЛОВ (Muallif)Мақола Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон муаммосини ҳал этиш борасидаги кейинги йилларда амалга ошираётган оқилона сиёсатининг мазмун-моҳиятини очиб бериш ва унинг бу мамлакатда вазиятни нормаллаштириш орқали Марказий ва Жанубий Осиёда барқарорлик ва тинчлик шароитини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг ролини ёритиб беришга бағишланган. Шунингдек, Ўзбекистон Давлати раҳбарининг бу кенгқамровли фаолиятдаги ижодкорлик ва оқилона ўрнини шарҳлашга ҳам эътибор қаратилган.
21-24168212026-09-19 -
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТДАГИ РОЛИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ УСТУВОР ВАЗИФАСИ СИФАТИДА
Разия Балтабаевна МАТИБАЕВА (Muallif)Мақолада гендер сиёсати Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг асосий устувор йщналишларидан бири сифатида кўриб чиқилади. БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида эълон қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишбилармонлик соҳаларидаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар таҳлил қилинади. Осиё хотин-қизлар форумини доимий фаолият юритувчи минтақавий ҳамкорлик платформасига айлантириш таклифига алоҳида эътибор қаратилади.
10-13194212026-09-19 -
МАДАНИЯТЛАРАРО МУЛОҚОТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ИСЛОМ МАЪРИФАТИНИНГ ЎРНИ: ЯПОНИЯ МИСОЛИДА
Одилжон ЭРНАЗАРОВ (Muallif)Мақолада япон халқининг жамиятдаги ўзга маданий бирликлар, жумладан, мусулмон жамоаларга муносабати, ислом динига нисбатан салбий ва ижобий қарашлар сабаблари, мусулмонлар ва япон халқи ўртасида дўстона алоқаларни шакллантириш учун маданий, ўқув-педагогик ва сиёсий даражада амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида сўз боради. XX аср ва XXI аср бошларида япон-мусулмон алоқалари тарихи кўплаб эътиборга молик воқеалар билан бойиди. Биринчидан, Япония ҳукуматининг мусулмон мамлакатлари билан алоқалари кўлами кенгайганлиги асосий ўрин тутди. Иккинчидан, Иккинчи жаҳон урушига қадар Япония Хитой ва собиқ Совет Иттифоқидаги мусулмон аҳолининг ҳукуматга қарши исёнларини молиявий қўллаб-қувватлаши кун чиқар юртга бир гуруҳ (асосан татарлар) мусулмонларнинг кириб келишига асос бўлди.
92-97184192026-08-03 -
МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Омонтош Мажидов (Muallif)Мақолада жамиятда маънавий юксалишни таъминлашнинг назарий ва амалий асослари, унинг асосий тамойиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг мустақиллик даврида маънавият соҳасида эришган ютуқлари ёритилган. Маънавий юксалиш ҳар бир инсоннинг имконият ва салоҳиятини ошириш, унинг дунёқарашини янгилаш, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш билан боғлиқлиги таъкидланган. Мақолада Ўзбекистонда миллий сиёсат тамойиллари, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларига ҳурмат, виждон эркинлиги каби демократик қадриятларнинг маънавий юксалишдаги роли очиб берилган. БМТ томонидан қабул қилинган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси мисолида мамлакатнинг бу соҳадаги халқаро ташаббуслари ҳам кўрсатилган.
94-9735182026-07-23 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ: БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА МОСЛАШИШ
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашнинг хусусиятлари ва устувор йўналишлари, иқлим ўзгаришига мослашишнинг минтақавий жиҳатлари, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш чора-тадбирлари, яшил иқтисодиётни шакллантиришдаги муаммоларни ҳал қилиш, Орол экологик халоқатнинг салбий оқибатларини камайтириш чора-тадбирлари, икки ва кўп томонлама келишувларни амалга ошириш асосида Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича эко-инновациялар асосида иқтисодий, ижтимоий ва экологик чора-тадбирларни асослаб берилган.
137-141310122026-08-03 -
ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ОҚИБАТЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИ
Мухтор Махмудович НАЗИРОВ (Muallif)Мазкур мақолада иқлим ўзгариши муаммоларининг глобал аҳамияти, табиий офатлар ва уларнинг оқибатлари кўриб чиқилади. Мақолада асосий эътибор Марказий Осиёдаги долзарб экологик муаммолар, жумладан минтақада сув тақчиллиги муаммоси таҳлил қилинган ва унинг ечими учун билдирилган таклифлар умумлаштирилган.
97-102138172026-08-03

