- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН: РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҲАМДА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАР
Мўътабархон МАДАЕВА (Muallif)Ушбу Мақолада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни ва аҳамияти, Ўзбекистон Республикасининг мазкур ташкилот билан ҳамкорлик йўналишлари таҳлил қилинади. Шунингдек, мамлакатимизда рақамли трансформация жараёнлари ва таълим соҳасидаги инновацион ислоҳотлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида кўриб чиқилди. Тадқиқотда Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари, давлат бошқарувида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда таълим тизимини рақамлаштириш орқали мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлаш масалалари ёритилган.
70-72316222026-09-19 -
ТАЪЛИМ, ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАР
Зоҳид Махмудович ИСЛОМОВ (Muallif)Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2025 йил 22 сентябрда Нью-Йоркда 80-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Мазкур нутқда демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар очиб берилди. Айниқса, таълим, фан ва инновациялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар урғуланди.
3-5441162026-09-19 -
БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ ЖАҲОН ИНСОНПАРВАРЛИК ДАСТУРИ СИФАТИДА
Дилфуза Каримуллаевна САГДУЛЛАЕВА (Muallif)Бугунги глобаллашув даврида турли маданиятлар ва цивилизациялар ўртасидаги ўзаро тушунишга эришиш, экстремизм ҳамда мутаассиблик иллатларига қарши туриш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистоннинг буюк аждодлари – Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийнинг илмий ҳамда маънавий мероси ана шундай мураккаб шароитда инсонпарварлик ва бағрикенгликнинг универсал дастури бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур мақола алломалар меросининг моҳияти, унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) минбарида тақдим этилишидан кўзланган мақсади ва замонавий глобал муаммоларга ечим сифатидаги ўрнининг таҳлилига бағишланган.
38-40274122026-09-19 -
ЎЗБЕКИСТОНДА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ИСЛОҲОТЛАРДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ РОЛИ
Nigora Jaloliddin qizi YUSUPOVA (Muallif)Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳаётининг умумижтимоий жиҳатлари, унинг маданий-маънавий хусусиятларини ҳамда оилавий муносабатларни йўлга қўйишнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маърифий-ташкилий жиҳатдан ўзига хослигини ҳар томонлама ўрганиш долзарб масалалардан биридир. Масаланинг долзарблиги шундаки, биринчидан, жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ўзбек халқи маънавиятини, жумладан, ҳуқуқий саводхонлигини соғломлаштириш жараёнида аёллар масаласига оид қоидаларини илмий таҳлил қилиш ижтимоий заруриятдир. Иккинчидан, бугунги кунда аёлларнинг оилада ва жамиятда тутган ўринларини янада оширишда дунё тажрибасини ўрганиш орқали ечимни топиш лозим бўлган масалаларда улардан фойдаланиш мумкин.
Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган норматив ҳужжатларда белгиланган аёл ҳуқуқларига оид вазифаларнинг маънавий, ҳуқуқий, тарбиявий, таълимий омиллари давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқи асосидаги таҳлил қилинган.
14-17212122026-09-19

