- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИРОҚ ВА ХУРОСОН ҲАНАФИЙЛИК МАКТАБИ УЛАМОЛАРИ АСАРЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ
Музаффар Мурадович КАМИЛОВ (Muallif)Мақолада Ироқ ва Хуросон ҳанафийлик мактаблари уламоларининг илмий мероси ҳамда улар асарларининг илмий-амалий аҳамияти таҳлил қилинди. Ироқ мактаби Абу Ҳанифа ва унинг шогирдлари фаолияти орқали шаклланиб, фиқҳий масалаларни ҳал этишда амалий ёндашуви билан ажралиб туради. Хуросон мактаби эса мазҳабни назарий жиҳатдан такомиллаштириб, усул ал-фиқҳ ва ақида-фиқҳ уйғунлигини ривожлантирган. Мақолада икки мактабнинг методологик хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг давлат бошқаруви, қозилик амалиёти ва таълим жараёнидаги ўрни ёритилди. Шунингдек, мазкур мероснинг замонавий ислом ҳуқуқшунослигидаги долзарб аҳамияти асослаб берилди.
3-9265342026-09-19 -
Дастлабки тафсир мактаблари
Абдурашид АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада тафсир илмининг шаклланиш босқичлари, хусусан Пайғамбар (с.а.в.) ва саҳобийлар давридаги тафсир хусусиятлари таҳлил қилинган. Макка, Мадина ва Ироқ тафсир мактабларининг юзага келиши ҳамда уларнинг етакчи вакиллари фаолияти ёритилган. Илк даврларда Қуръон оятларини шарҳлашда ҳадислар ва саҳобийларнинг ижтиҳодларига таянилгани кўрсатиб ўтилган. Муаллиф тафсир илмининг кейинги даврларда мустақил фан сифатида ажралиб чиқиши ва унга таъсир кўрсатган омилларни илмий жиҳатдан асослаб берган.
54-5836172026-08-04 -
АҲМАД БАЛОЗУРИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Соҳибжон Хикматали ўғли УММАТАЛИЕВ (Muallif)Мақолада IX асрда яшаган тарихчи ва шоир Аҳмад ибн Яҳё Балозурийнинг ҳаёти, устозлари ва илмий фаолиятига оид маълумотлар ўрта аср манбалари асосида тадқиқ этилган. Мақолада Аҳмад ибн Яҳё Балозурий ҳаёти ҳақида маълумот берган тарихчилар, уларнинг асарлари, Аҳмад Балозурийнинг Бағдоддаги фаолияти, устозлари ва шогирдлари ҳақидаги маълумотлар, тарихчининг илм олиш учун Шомга бориши, у ердаги устозлари, сўнг Бағдодга қайтиши ва халифа саройида надимлик вазифасида ишлаши каби масалалар ёритилган. Шунингдек Балозурийнинг илмий фаолияти, унинг “Футуҳу-л-булдон”, “Ансобу-л-ашроф”, “Аҳду Ардашер” каби асарлари тўғрисида маълумот берилган.
130-134204172026-08-03 -
ЖАНГОВОР ҲУДУДЛАРДАН “МЕҲР” ОПЕРАЦИЯСИ ДОИРАСИДА ҚАЙТАРИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИШИД ТАЪСИРИГА БЕРИЛИШИНИНГ СОЦИАЛ-ПСИХОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Ўткир СОБИРОВ (Muallif)Мазкур мақолада Яқин Шарқ ва Афғонистоннинг жанговор ҳудудлардан “Меҳр” опперацияси доирасида қайтарилган айрим ўзбекистонлик хотин-қизларининг аянчли ўтмишлари ва ИШИД (“Ироқ ва Шом ислом давтати”) террористик ташкилотининг аёлларга нисбатан турли услублар орқали таъсир ўтказишлари социал-психологик таҳлил қилиб ўтилган. Шу нуқтаи назардан тақдим этилаётган мақола жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда ўзининг муҳимлиги bilan birga диний маърифий йўналишда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган соҳа вакилларига ёрдамчи дастак сифатида хизмат қилиши шубҳасиз.
102-107155212026-08-03 -
ТАСАВВУФДА ЗОҲИДЛИК МАСАЛАСИ
Гулнора ХУДОЙБЕРГАНОВА (Muallif)Тасаввуфга асос солган зоҳидлик кайфияти ислом дини билан деярли бир вақтда юзага келди. Пайғамбар (а.с.) даврларидаёқ Абу Зар Ғифорий, Ҳузайфа ибн Ямоний, Салмон Форсий каби айрим саҳобийларда зоҳидона қараш ва турмуш тарзи намоён бўлган эди. Зеро, «тасаввуф» атамаси сифатида IX асрнинг бошларидагина Ироқ ва Суриядаги зоҳидларга нисбатан қўллана бошлаган.
33-36244162026-08-02 -
«ИШИД» ТЕРРОРЧИ ТАШКИЛОТИ МЕДИА ТАРҒИБОТИНИНГ МАЗМУНИ ВА ЕТКАЗИШ УСУЛЛАРИ
Шаҳзод Исломов (Muallif)Мақолада «Ироқ ва Шом ислом давлати» (ИШИД) террорчи ташкилотининг медиа тарғиботи мазмуни, усуллари ва аудиторияси таҳлил қилинади. Ташкилотнинг дастлабки даврида ўзини давлат сифатида кўрсатиш, сўнгра ислом душманларига қарши кураш, инқироз даврида эса якка террор ҳаракатларига чақириқлар устуворлик қилган. Тарғибот материалларининг 89% сурат, 10% видео маҳсулотлардан иборат. Жангариларнинг 70% бошланғич диний билимга эга. Мақолада ташкилотнинг аёллар ва болаларни жалб этиш стратегияси, диний манбаларни нотўғри талқин қилиш усуллари кўрсатилган.
80-8130212026-07-23 -
АРАБ ТИЛШУНОСЛИГИ ТАРИХИДА БАСРА МАКТАБИНИНГ ЎРНИ
Бахромхўжа МАХАМАДХОДЖАЕВ (Muallif)Араб халифалигида тилшуносликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши амалий эҳтиёжлар билан боғланади. Яъни бу даврда эски ёдгорликлар ва Қуръон тили билан жонли араб тили (шевалари) орасида катта фарқланиш юзага келади. VII-VIII аср араб тилшунослигининг дастлабки марказлари Ироқнинг Басра ва Куфа шаҳарлари ҳисобланган. Мақолада араб тилшунослиги тарихида Басра мактабининг тутган ўрни, асосчилари ҳақида маълумот берилади.
37-40360202026-08-03 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Шухрат ТОХТИЕВ (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
107-111290162026-08-02 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
36-39289252026-07-25 -
АРАБ ТИЛШУНОСЛИГИ ТАРИХИДА КУФА МАКТАБИНИНГ ЎРНИ
Бахромхўжа МАХАМАДХОДЖАЕВ (Muallif)VII-VIII аср араб тилшунослигининг дастлабки марказлари Ироқнинг Басра ва Куфа шаҳарлари ҳисобланган. Басра ва Куфа шаҳарларида иккита лисоний мактаб ташкил топган бўлиб, улар ўртасида тилшуносликнинг кўпгина масалалари юзасидан «фикрлар жанги», қизғин баҳслар, мунозаралар олиб борилган. Мақолада Куфа мактабининг ривожланиш тарихи ва ҳозирги араб грамматикасига қўшган хиссаси ва асосчилари ҳақида маълумот берилади.
36-39333252026-08-03 -
ТАФСИР ИЛМИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ
Абдурашид АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мақола тафсир илмининг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичларига бағишланган. Муаллиф тафсир илмида Пайғамбар (с.а.в.)нинг тушунтиришлари, саҳобийлар ва тобиийларнинг ижтиҳодлари ҳамда турли тафсир мактабларининг (Макка, Мадина, Ироқ) аҳамиятини ёритади. Тафсирнинг ҳадисдан ажралиб, мустақил илм сифатида шаклланиши, унга бегона ривоятларнинг таъсири ва тафсир йўналишларининг юзага келиши тарихий-манбашунослик нуқтаи назаридан илмий таҳлил қилинган.
42-4431192026-07-01

