- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
XXI АСР БОШИДА ЯҚИН ШАРҚДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТНИНГ КЕСКИНЛАШУВИ (МИСР АРАБ РЕСПУБЛИКАСИ МИСОЛИДА)
Комилжон ШЕРМУХАМЕДОВ (Muallif)Мақолада “Араб баҳори” номи остида Яқин Шарқ мамлакатларида мухолиф кучлар томонидан бир қанча давлатларнинг иқтисодий қувватини издан чиқариб, унинг натижасида қонуний ҳукуматни ағдаришга қаратилган оммавий қўзғолонлар Миср Араб Республикаси мисолида очиб берилган. Унда “Мусулмон биродарлар” уюшмасининг сиёсий қаноти ҳисобланган “Адолат ва озодлик партияси” раҳбари Муҳаммад Мурсий орқали ҳокимият тепасига келиши ва ҳокимиятдаги узоқ чўзилмаган фаолияти таҳлил этилган.
52-571632026-08-03 -
ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ АДОЛАТНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
Сирожбек Ҳабибуллаевич СУЛТАНОВ (Muallif)Жамиятда ижтимоий адолатнинг мавжудлиги кишиларнинг ўзларини идентификациялашининг давомийлигига ва улар фаолият кўрсатаётган атрофдаги ижтимоий ва моддий дунёнинг барқарорлигига ишончни кучайтиради. Ижтимоий адолат тамойиллари давлатнинг инновацион ислоҳоти учун консенсус асоси бўлиб хизмат қилади. Замонавий кўп миллатли ва турли маданиятларга эга жамиятнинг барқарор ишклал нашини, турли даражадаги маданиятлар, этник ва диний гуруҳлар ва халқлар ўртасида оқилона мулокот майдонини таъминлайди.
118-1211042026-08-02 -
РАҲБАР АХЛОҚИ МЕЗОНЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ўктам ШАКАРОВ (Muallif)мазкур мақолада бошқарувни ташкил этишда ахлоқий тамойилларнинг ўрни ҳақида сўз юритилади. Яъни, бошқарувни ташкил этиш ва унинг амалийлигини таъминлаш раҳбар ва ходимлар ўртасидаги ахлоқий муносабатларни мустаҳкамлайди. Бошқарув белгиланган ахлоқий қадриятларга асосланиши жамоада келиб чиқиши мумкин бўлган турли хил низо ва ихтилофларни бартараф этишининг ҳуқуқий негизи бўлиб хизмат қилиши билан бир қаторда адолатли бошқарувни таъминлашда муҳим восита эканлиги ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, раҳбарнинг ўз ходимларига нисбатан рағбат ва интизомий чораларни қўллаш тартиблари, жамоавий меҳнат самарадорлигини ошириш, ўзаро муносабатлар мувозанатини таъминлашнинг муҳим маънавий-тарбиявий воситалари ёритилади. Раҳбарнинг бошқарувни ҳамкорлик асосида ташкил этиш услуби такомиллашиб бораётганлиги, муаммолар ечими хусусида ходимлар билан мунтазам мажлислар ўтказиш, раҳбар ва ходимлар ўртасида очиқ мулокот, ходимларнинг ташкилий вазифаларни ҳал этишда иштироки, билим ва бошқармаларга мустақил қарор қабул қилиш, моддий неъматларни тақсимлаш ваколатларнинг бериш, ишчиларнинг режалаштириш жараёнларида қатнашиш услублари ҳақида сўз юритилади.
82-872152026-08-02 -
Фонийнинг «Туҳфат ул-афкор» ва Жомийнинг «Лужжат ул-асрор» татаббулари
Феруза НИЗАМОВА (Muallif)Мазкур мақолада мумтоз адабиётдаги татаббучилик анъанаси, хусусан Алишер Навоийнинг «Туҳфат ул-афкор» ва Абдураҳмон Жомийнинг «Лужжат ул-асрор» қасидаларининг қиёсий таҳлили берилган. Қасидаларнинг яратилиш тарихи, ғоявий-бадиий хусусиятлари ва ижтимоий-фалсафий мазмуни очиб берилган. Навоийнинг Амир Хусрав ва Жомий асарларига ёзган татаббулари орқали унинг давлатни бошқариш, адолат ва инсон қадри ҳақидаги қарашлари ёритилган. Муаллиф бундай асарларнинг шарқ адабиётидаги ўрни ва аҳамиятини илмий асослаб берган.
70-73412026-08-04 -
ИСЛОМ ДИНИНИНГ АСОСИЙ МАНБАЛАРИДА ТИНЧЛИК МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Муҳаббатхон Миртохировна АГЗАМОВА (Muallif)Мақолада ислом динининг асосий манбалари бўлган Қуръон ва ҳадисда келган тинчлик ва ҳамжиҳатликни баёни ўрганилиб, бутун инсоният учун муҳим ҳисобланган тинчлик ва адолатга чақириш, ғазаб, нафрат, душманлик, бузуқлик ва шафқатсизлик каби иллатлардан холи бўлиш асосий мақсад эканлиги баён этилган. Тинчлик – ҳаётнинг ҳам, ислом динининг ҳам моҳияти ва зарурати. Тинчлик Аллоҳ таоло бутун инсониятга инъом этган энг улуғ неъматдир. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантириб, тинчликни асраб-авайлаш ва барқарорликни таъминлаш йўлида инсонлар ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилиш ва ўзаро адоватга барҳам бериши лозимлиги баён этилган.
119-1221422026-08-03 -
БАҲОИЙЛАР ЖАМОАСИДА «19-КУН УЧРАШУВИ»: ТАРКИБИЙ ҚИСМ, МОҲИЯТ ВА МАЗМУН
Сейфулло Убайдуллаев (Muallif)Мақолада Баҳоийлар диний жамоасида муҳим ўрин тутган «19-кун учрашуви» маросимининг таркибий қисмлари, моҳияти ва мазмуни ёритилган. Баҳоийликнинг асосчиси Баҳоуллоҳ таълимотига кўра, ҳар ойнинг 19-кунида ўтказиладиган учрашувлар уч қисмдан иборатлиги: руҳий (ибодат ва битиклар ўқиш), маъмурий (жамоа ишларини муҳокама қилиш) ва ижтимоий-маданий (биродарлик ва меҳмондорчилик) қисмлари баён қилинган. Мақолада бу учрашувларнинг баҳоийлар ҳаётидаги аҳамияти, унинг жамоа бирлигини мустаҳкамлашдаги роли, шунингдек, Умумжаҳон Адолат уйининг бу борадаги кўрсатмалари келтирилган. Ўзбекистондаги баҳоийлар жамоасининг фаолияти ва «19-кун учрашуви»ни эмин-эркин ўтказиши давлатнинг виждон эркинлигига риоя этишининг далили сифатида кўрсатилган.
98-100112026-07-23 -
«Таъвилот аҳл ас-Сунна» ва бугунги куннинг долзарб муаммолари
Жўрабек Содиқов (Muallif)Мақолада Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳл ас-сунна» тафсирининг замонавий ислом оламидаги долзарблиги, айниқса, тафриқа ва экстремизмга қарши курашдаги амалий аҳамияти таҳлил қилинган. Муаллиф асарда келтирилган фирқалар тарихи ва ғояларини бугунги кундаги адашган оқимларнинг қарашлари билан қиёслаб, иккита долзарб мавзу – тақфир (кофирга чиқариш) ва богийлик (ҳокимларга бўйсунмаслик) масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Мотуридийнинг Нисо сураси 94-оят, Моида сураси 44-оят ва Ҳужурот сураси 9-оятлари тафсирида келтирган фикрлари орқали у кофирга чиқаришдаги ҳаддан ошишлар ва раҳбарларга қарши чиқиш каби муаммоларга оқилона ёндашувни таклиф қилиши кўрсатиб берилган. Мақолада шунингдек, Мотуридийнинг мўминларни биродар деб аташи, шариат билан ҳукм қилмаганларни такфир қилиш масаласига эҳтиёткорлик билан ёндошиши, богийлар билан муомала қилишда адолат ва тинчликка даъват этиши замонавий жамият учун намуна бўлиши таъкидланган.
59-61202026-07-23 -
РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар tomonidan қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.
70-741832026-08-03 -
РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар томонидан қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.
70 - 741162026-07-11 -
ИСЛОМ ВА АНЪАНАВИЙ ИҚТИСОДИЁТЛАРДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ
Равшан АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Ушбу мақола ислом ва анъанавий иқтисодиётларда ижтимоий ҳимоянинг ўзига хос жиҳатlarini таҳлил қилишга бағишланган. Мақолада ижтимоий ҳимоя инсоният жамияти пайдо бўлгандан бери мавжуд бўлган доимий ривожланаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳодиса экани очиб берилган. Инсоният тарихининг турли даврларида ижтимоий ҳимоя ўзининг мазмун-моҳияти ва шаклу шамойилларига кўра бир-биридан фарқли жиҳатларининг мавжудлиги тавсифланган. Анъанавий иқтисодиётда ижтимоий ҳимоя бир қатор йўналишларда таснифланган. Исломда ижтимоий ҳимоянинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган. Шунингдек, мақолада тадқиқ этилаётган мавзуга далил сифатида исломда ижтимоий ҳимояга оид Қуръони карим оятлари ва ҳадислар келтирилган.
53-572132026-08-03 -
«МАҲОСИН» АСАРИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР
Нигора ХАКИМОВА (Muallif)Мазкур мақола Абу Бакр Қаффол Шошийнинг «Маҳосин» асари асосида инсон ҳуқуқларига оид фиқҳий қарашларнинг илмий таҳлилига бағишланади. Мақолада шариатнинг асосий мақсади аллома фикрига кўра адолат, инсон қадр-қиммати, ирода эркинлиги, бағрикенглик, поклик, инсонларнинг ўзаро бир-бирини қўллаб қувватлаши ва ижтимоий ҳамкорлик каби илоҳий ғоялар ва маънавий тушунчалар экани очиб берилади.
31-351232026-08-03 -
Ислом ҳуқуқида фатвонинг ўрни
Абдуғулом Мелибоев (Muallif)Мақолада ислом ҳуқуқида фатво тушунчаси, унинг луғавий ва истилоҳий маънолари, фатво билан қазо (суд ҳукми) ўртасидаги фарқлар батафсил ёритилган. Фатво берувчи (муфтий)га қўйиладиган шартлар — балоғат, ақл, илм, адолат, араб тилини билиш, Қуръон ва ҳадис илмларини мукаммал эгаллаш, такводорлик каби мезонлар келтирилган. Шунингдек, муфтийнинг фатво бериш одоблари, жумладан, илмли кишидан масалани сўраш, жавобни аниқ ва равон баён қилиш, ғазаб ёки чалғиган ҳолатда фатво бермаслик каби қоидалар баён қилинган. Фатво сўровчининг амал қилиши лозим бўлган ишлар — одил ва илмли муфтийни излаш, ихтилофли фатволарда олимроғини танлаш каби масалалар ҳам ёритилган. Фатво беришнинг фарзи кифоя экани, айрим ҳолатларда эса фарзи айнга айланиши (масалан, шошилинч саволга жавоб бериш) ҳақида хулоса қилинган.
37-40222026-07-23 -
САРАХСИЙНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА МУЛКИЙ МУНОСАБАТЛАР ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАРИ
Миржалол Қосимов (Muallif)Мақолада ислом ҳуқуқшунослиги ривожига улкан ҳисса қўшган буюк фақиҳ Шамсулаимма ас-Сарахсийнинг мероси ўрганилади. Олимнинг иқтисодий тизим, мулкий ҳуқуқлар ва савдо муносабатларига оид фиқҳий қарашлари таҳлил қилинади. Ислом иқтисодиётида адолат, ҳалоллик ва шартномавий мажбуриятларнинг тутган ўрни асарлардан олинган далиллар билан кўрсатилади. Мазкур тадқиқот бугунги кун бозор иқтисодиёти шароитида ҳам муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади.
21-23222026-07-22 -
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Тошпўлат МАТИБАЕВ (Muallif)Коррупция — давлат ва жамият ривожини сусайтирувчи, бошқарув тизимига путур етказувчи иллат эканлиги таҳлил қилинади. Мақолада коррупциянинг фуқароларда давлат органларига бўлган ишончни сўндириши, ижтимоий адолатни издан чиқариши кўрсатиб ўтилган. Муаллиф ушбу иллатга қарши курашда нафақат ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, балки жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш ҳамда исломдаги ҳалоллик, адолат ва омонатдорлик каби маънавий қадриятларни ҳимоя қилишнинг аҳамиятини алоҳида қайд этади.
74-77332026-07-01

