- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ МАСЪУЛИЯТИ
Нурислом ТУХЛИЕВ (Muallif)Мақолада ҳукумат қарорлари ва дастурлари асосида мамлакатимизда атроф-муҳит, экологик вазият борасида юзага келган ҳолат таҳлил қилинган, бу салбий оқибатлардан чиқиб кетиш йўллари, зарурати, мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтилган, Исломда табиатга, мўтадилликка, исрофгарчиликка муносабат ифодасини топган.
2-52752026-09-18 -
ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА ТАБИАТНИ АСРАШ МАСАЛАСИ
Саидафзал Саидханбалович САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)Мазкур мақолада ислом дини манбаларида табиатни асрашга бўлган эътибор таҳлил қилинган. Атроф-муҳитни, ўсимликлар, ҳайвонлар, сув ҳавзаларини муҳофаза қилишнинг аҳамияти Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида очиб берилган.
45-48142162026-09-18 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ: БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА МОСЛАШИШ
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашнинг хусусиятлари ва устувор йўналишлари, иқлим ўзгаришига мослашишнинг минтақавий жиҳатлари, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш чора-тадбирлари, яшил иқтисодиётни шакллантиришдаги муаммоларни ҳал қилиш, Орол экологик халоқатнинг салбий оқибатларини камайтириш чора-тадбирлари, икки ва кўп томонлама келишувларни амалга ошириш асосида Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича эко-инновациялар асосида иқтисодий, ижтимоий ва экологик чора-тадбирларни асослаб берилган.
137-141310122026-08-03 -
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШДА ЭКОЛОГИК ТАҲДИДЛАР
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)Мақолада экологик таҳдидларнинг хусусиятлари, барқарор ривожланишнинг устувор йўналишлари, экологик омилларнинг атроф-муҳит ҳолатига, иқлим ўзгариши ва экотизимларга таъсири, геосиёсий ва геоиқтисодий ўзгаришлар ва уларнинг барқарор ривожланишга алоҳида эътибор берилади.
105-108141132026-08-03 -
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ: ХУСУСИЯТЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)туризмнинг миллий иқтисодиётдаги ўрни, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш хусусиятлари ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди. Мамлакатнинг туризм соҳасини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар кўрсатилган. COVID-19 пандемияси контекстида мамлакатнинг туризм саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг хусусиятлари, шу жумладан транспорт тизими, тадбиркорлик ва меҳмонхоналар саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар очиб берилган. Пандемия шароитида туризм соҳасини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, унинг оқибатлари туристик саноат ривожига таъсирини таҳлил қилишга катта эътибор қаратилмоқда.
23-27293202026-08-02 -
ЭКОЛОГИК ЙЎНАЛТИРИЛГАН БАРКАРОР РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)Мақолада жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида глобал экологик муаммоларни миллий иқтисодиётнинг янги ривожланиш модели доирасида ҳисобга олиш, мамлакатни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, экология соҳасида Ўзбекистонда ҳал этилиши лозим бўлган давлат дастурлари атроф-муҳитни ҳозирги ва келажак авлод учун муҳофаза қилишга йўналтирилишини таъминлаш ва табиий захираларни асраб-авайлаш жараёнини кучайтириш, мамлакатимиз экологик муаммоларни ҳал этишда экотизимнинг комплекс ва локал қайта тикланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил этилган бўлиб, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари келтирилган.
79-85360172026-08-02

