- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
Ғаззолий ва Исмоилийлар: ақл-идрок ва оламни рационал билиш
Давронбек ҚОДИРОВ (Muallif)Мақолада Абу Ҳомид Ғаззолийнинг фалсафий қарашлари ва исмоилий-ботинийлар таълимотидаги оламни рационал билиш ҳамда ақл-идрок тўғрисидаги қарашлари фалсафий таҳлил қилинган. Хусусан, Ғарб тадқиқотчиларининг фикрлари, исмоилий файласуф олимларнинг олам ҳақидаги тушунчалари ва Ғаззолийнинг тасаввуфий билиш тўғрисидаги қарашлари очиб берилади, шунингдек, рационал билишда ақл-идрокнинг ўрни ва ҳозирги кунда бунинг аҳамияти ёритилади.
41-46412026-08-03 -
МУНОСАБАТ ИЛМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ ҲАМДА УНИНГ АҲАМИЯТИ
Давронбек МАХСУДОВ (Muallif)Муносабат илми тафсир илмининг бир соҳаси бўлиб, у илк ислом даврига бориб тақалади. Бу илм авваламбор, Қуръоннинг азалдан тартибланган ўзаро боғлиқлигини яхлит шаклда ўрганадиган фан тармоғидир. Чунки оятлар ва суралар ўртасидаги боғлиқликни билмай туриб, айрим оятларни англаш мумкин бўлмайди. Аксинча, бу ҳол оятни нотўғри тушунишга ҳам олиб келади.
Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос ҳам хорижийлар билан бўлган баҳсда уларнинг оятлар борасидаги эътирозларига жавобан оятларни бир-бирига боғлаб тушунтириб берганлар. Бироқ ушбу илм тафсирнинг бошқа соҳаларидан фарқли равишда тавқифий, яъни Пайғамбар (с.а.в.) томонидан асос солинмаган. Балки у ақл ва ижтиҳодга таянилган илмдир.
3-92032026-08-03 -
ИМОМ МОТУРИДИЙ АСРИ
Зоҳиджон ИСЛОМОВ (Muallif)Мақола IX-X асрларда Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-сиёсий ва илмий муҳити, хусусан, Имом Мотуридий даврига бағишланган. Унда мотуридия ақидавий таълимотининг шаклланиши, мутафаккирнинг ақл ва нақлни уйғунлаштириш орқали ислом ақидасини ҳимоя қилишдаги илмий жасорати таҳлил этилади. Мақолада Мотуридий меросининг бутун мусулмон оламида «мўътадил ислом» йўналишини белгилаб бергани ва унинг асарларидаги ақидавий асосларнинг бугунги кундаги аҳамияти очиб берилган.
78-81312026-07-01 -
Ислом ҳуқуқида фатвонинг ўрни
Абдуғулом Мелибоев (Muallif)Мақолада ислом ҳуқуқида фатво тушунчаси, унинг луғавий ва истилоҳий маънолари, фатво билан қазо (суд ҳукми) ўртасидаги фарқлар батафсил ёритилган. Фатво берувчи (муфтий)га қўйиладиган шартлар — балоғат, ақл, илм, адолат, араб тилини билиш, Қуръон ва ҳадис илмларини мукаммал эгаллаш, такводорлик каби мезонлар келтирилган. Шунингдек, муфтийнинг фатво бериш одоблари, жумладан, илмли кишидан масалани сўраш, жавобни аниқ ва равон баён қилиш, ғазаб ёки чалғиган ҳолатда фатво бермаслик каби қоидалар баён қилинган. Фатво сўровчининг амал қилиши лозим бўлган ишлар — одил ва илмли муфтийни излаш, ихтилофли фатволарда олимроғини танлаш каби масалалар ҳам ёритилган. Фатво беришнинг фарзи кифоя экани, айрим ҳолатларда эса фарзи айнга айланиши (масалан, шошилинч саволга жавоб бериш) ҳақида хулоса қилинган.
37-40222026-07-23 -
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ – НАФС ИЛМИНИНГ НАЗАРИЁТЧИСИ
Лазизбек Хаитов (Muallif)Мазкур мақолада тасаввуф фалсафасининг йирик назариётчиларидан бири мутасаввиф Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн ал Ҳасан ибн Башир ал-Ҳаким ат-Термизий таълимотида нафс ва уни тарбиялаш йўллари таҳлил этилган.
59-641062026-08-01 -
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ АСАРЛАРИДА СОҒЛОМ ҚАЛБ МАСАЛАСИ
Лазизбек Азаматович ХАИТОВ (Muallif)Мазкур мақолада тасаввуф фалсафасининг йирик назариётчиларидан бири мутасаввиф Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн ал Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизийнинг (820-932) "Яширин масалалар", "Масоил аҳли Сараҳс", "Ал-имсол мин ал-китоб вас сунна", "Баёнул фарқ", "Маърифатул асрор" асарларида қалб, соғлом қалб масаласи таҳлил этилиб, мутасаввиф комил инсон учун соғлом қалб зарурлигини таъкидлаган.
42-47872026-08-02 -
ИСЛОМДАГИ ТАҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
64-672332026-08-02 -
ИСЛОМДАГИ ТАЪҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
55-581352026-08-03 -
МАЪНАВИЙ-АҲЛОҚИЙ ТАРБИЯДА ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Раъно МИРСАМИКОВА (Muallif)Мақолада маънавий ахлоқий тарбия мезони хисобланган қадриятлар тизими, уларнинг турлари хозирги ахборотлашган жамиятда тарбиянинг кибермаконга трансформацияси жараёнларида айнан аждодлар мероси ва уларнинг тарбиядаги ахамияти қадриятлар мисолида ёритиб берилган. Шунингдек, замонавий интеллектуал авлод тарбиясида илм ва ахлоқнинг узвийлигини амалий инновацион тарзда қўллай олиш билан натижага эришиш мумкинлиги исботланган.
141-1441832026-08-03 -
Калом илми: тараққиёт босқичлари
Иргаш ДАМИНОВ (Muallif)мақола ислом дини доирасида шаклланиб, Аллоҳ ва бандалари ўртасидаги эътиқодий алоқани, муносабатни баён этадиган калом илми тарихи, ривожланиш босқичлари, унга турли даврлардаги ёндашув ҳамда муҳим йўналишлари масалаларига бағишланган. Унда, шунингдек, калом илми доирасида қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлган йўналишлари ҳақидаги қарашлар Шарқ ва Ғарб олимлари асарлари асосида илмий таҳлил қилинган.
29-351412026-08-03 -
ИБН СИНОНИНГ АХЛОҚҚА ОИД РИСОЛАЛАРИДА АҚЛНИНГ ЎРНИ
Абдужаббор ЯМИНОВ (Muallif)Ибн Сино илмлар таснифида ахлоқни амалий фалсафанинг таркибий қисми деб ҳисоблайди. Унинг "Рисала фи-л-ахлоқ", "Тадбир ал-манозил" каби асарларида сабр, саховат, бағрикенглик, ростгўйлик каби фазилатлар илмий шарҳланади. Ибн Сино таълимотида ахлоқий фазилатлар фақат ақлнинг бошқаруви билангина рўёбга чиқади. У инсоннинг хоҳиш ва ғазаб қувватларини ақл ёрдамида меъёрга солиш лозимлигини таъкидлайди. Бу борада у жоҳилликни энг катта нуқсон деб билиб, ёш авлодни маънавий-руҳий тарбиялашда ахлоққа оид қарашлари ҳозирда ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолган.
33-35322026-07-01 -
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий ва унинг таълимоти ҳақида
Убайдулла Уватов (Muallif)Мақолада буюк аллома Имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, унинг калом илмидаги ўрни, таълимотининг асосий жиҳатлари, ақл ва нақлни уйғунлаштирган ёндашуви ҳамда мўътазила каби адашган оқимларга қарши кураши ёритилган. Алломанинг «Китоб ат-тавҳид» ва «Таъвилот аҳл ас-сунна» каби асарлари ҳақида маълумот берилиб, унинг ақидадаги ўрта йўл (тавассут) ғоясининг аҳамияти таъкидланган. Муаллиф Имом Мотуридийнинг илмий мероси нафақат ўз даврида, балки бугунги кунда ҳам ислом олами учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиши, унинг таълимоти турли адашган оқимларга қарши курашда ва мусулмонларнинг эътиқодини тўғри йўлга солишда катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлайди.
2-4322026-07-23 -
Имом ал-Мотуридий
Сонмез Кутлу (Muallif)Турк олими Сонмез Кутлу мақоласида Имом Мотуридийнинг ислом оламидаги ўрни, унинг асарлари, хусусан «Китоб ут-тавҳид»нинг аҳамияти, ақлга берган ўрни ва таълимотининг бугунги кундаги долзарблиги, хусусан, экстремизмга қарши курашдаги роли ёритилган. Мотуридийнинг фикрича, ақл дунёвий ва диний ишларда асосий мезон бўлиб, тўғри билим ва маълумотга эга бўлиш намунали диндор бўлиш учун зарурдир. Мақолада шунингдек, Мотуридий барча инсонлар бир-бирига биродар, деб ҳисоблагани, гуноҳ қилган мўминни диндан чиққан деб ҳукм қилиш мумкин эмаслиги, бу фикрлар бугунги кунда сохта салафийлар ва такфирчиларга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланган.
8-10212026-07-23 -
Соф ислом ҳимоячиси
Иброҳим Ниғматуллаев (Muallif)Мақолада Имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, унинг калом, фиқҳ ва тафсир соҳаларидаги хизматлари, асосан «Китоб ат-тавҳид» ва «Таъвилот аҳли сунна» асарларидаги қарашлари, мотуридия таълимотининг асосий тамойиллари, шунингдек, унинг турли фирқаларга қарши кураши ва соф ислом ақидасини ҳимоя қилиши ёритилган. Муаллиф Мотуридийнинг издоши Абул Муъин ан-Насафийнинг «Табсира» асарида келтирилган маълумотларга таяниб, алломанинг ўндан ортиқ асар ёзгани, бу асарларда турли адашган оқимларга раддиялар бергани ҳақида маълумот беради. Мотуридий таълимоти Қуръон, ҳадис ва ақл-идрокни уйғунлаштиргани, имон тил билан иқрор ва дил билан тасдиқ экани, амал эса имоннинг таркибига кирмаслиги, инсон ўз хатти-ҳаракатлари учун масъул экани каби асосий тамойиллари баён этилган.
75-76202026-07-23 -
Хусомиддин ал-Ахсикатий илмий мероси
Дилдора Нишанова (Muallif)Мақолада Мовароуннаҳрнинг машҳур ҳанафий фақиҳи ва усул олими Хусомиддин ал-Ахсикатийнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва бой мероси тадқиқ этилган. Хусусан, унинг усул ал-фиқҳ илмига оид «Мунтаҳаб ал-Ҳусомий» асари, ақл ва таклиф масаласидаги қарашлари, шунингдек, ислом ҳуқуқшунослиги ва мотуридия таълимотининг ривожига қўшган ҳиссаси ёритилган.
52-54212026-08-04 -
АБУ МАНСУР АЛ-МОТУРИДИЙНИНГ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Зулайхо Алимова (Muallif)Мақолада Абу Мансур Мотуридийнинг фалсафий қарашлари, унинг ақл ва нақлга муносабати, иймон масаласидаги ўзига хос ёндашувлари таҳлил қилинган. Мотуридийнинг мотуридия мактаби асосчиси сифатидаги ўрни, унинг асарларида инсон ақли ва тафаккурига берган юксак баҳоси ёритилган. Мақолада Мотуридийнинг «Китабут-тавҳид», «Таъвилотул Қуръон» каби асарларида кўтарилган фалсафий муаммолар, жумладан, инсоннинг билиш воситалари, оламни билишдаги хатоликлар, субъектив ва объектив билиш масалалари кўриб чиқилган. Шунингдек, Мотуридий ва Ашъарий таълимотларининг ўзаро яқинлиги ва улар орасидаги ихтилофли масалалар (жумладан, имон, инсоннинг ихтиёри, такдир масалалари) таҳлил этилган. Мотуридийнинг фалсафий қарашларининг ҳозирги кундаги аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтилган.
38-40422026-07-23 -
ЎЗБЕКИСТОНДА РЎЙХАТДАН ЎТГАН ИСЛОМ ДИНИГА ОИД САЙТЛАР ТАҲЛИЛИ
Жалолиддин БЎРИЕВ (Muallif)Ушбу мақолада Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган сайтларнинг таҳлилида замонавий ахборотнинг энг таъсирчан воситаларидан бирига айланган Интернет тармоғи — инсон ақл-заковатининг маҳсули эканлиги ва кишиларнинг билимини оширишда, дунё янгиликларидан хабардор бўлишда, хат юбориш, олиш, бизнес ишида ҳамкорлик ўрнатиш, илмий-ижодий фаолиятининг таҳлили келтириб ўтилган.
231-2351322026-08-03 -
Ирфоний билишнинг ўзига хос хусусиятлари
Замирахон ИСАҚОВА (Muallif)Ирфоний билишда ўзига хос ёндашув инсоннинг онг, жон, руҳият, инстинктлар, нуқсонлар, фазилатлар каби муҳим хоссаларидан келиб чиққан ҳолда имманент (ички), трансцендентал таҳлил қилиш усули бўлиб, илмда ақл (тафаккур, фаолият), нақл (оғзаки ҳикоя, қисса, ривоят) ва тажриба (уқув, малака, билим)га таянилади. Мақолада ирфоний билишнинг ўзига хос хусусиятлари манбалар асосида филсафий таҳлил этилган.
36-401822026-08-03

