- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МАРКАЗИЙ ОСИЁ: БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА МОСЛАШИШ
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашнинг хусусиятлари ва устувор йўналишлари, иқлим ўзгаришига мослашишнинг минтақавий жиҳатлари, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш чора-тадбирлари, яшил иқтисодиётни шакллантиришдаги муаммоларни ҳал қилиш, Орол экологик халоқатнинг салбий оқибатларини камайтириш чора-тадбирлари, икки ва кўп томонлама келишувларни амалга ошириш асосида Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича эко-инновациялар асосида иқтисодий, ижтимоий ва экологик чора-тадбирларни асослаб берилган.
137-141310122026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ
Акбар КАЗАКБАЕВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқи асосида мамлакатда камбағалликни қисқартириш ва барқарор ривожланишга эришишнинг ўзаро боғлиқ модели таҳлил қилинади. Нутқда келтирилган аниқ статистик маълумотлар ва стратегик йўналишлар орқали Ўзбекистоннинг бу борадаги ютуқлари ва келгуси мақсадлари очиб берилади. Мақолада ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий драйверлари сифатида таълим, инновация, «яшил» энергетика ва кичик бизнеснинг ўрни кўрсатиб ўтилган.
60-63104172026-09-19 -
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН: РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҲАМДА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАР
Мўътабархон МАДАЕВА (Muallif)Ушбу Мақолада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни ва аҳамияти, Ўзбекистон Республикасининг мазкур ташкилот билан ҳамкорлик йўналишлари таҳлил қилинади. Шунингдек, мамлакатимизда рақамли трансформация жараёнлари ва таълим соҳасидаги инновацион ислоҳотлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида кўриб чиқилди. Тадқиқотда Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари, давлат бошқарувида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда таълим тизимини рақамлаштириш орқали мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлаш масалалари ёритилган.
70-72316222026-09-19 -
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШДА ЭКОЛОГИК ТАҲДИДЛАР
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)Мақолада экологик таҳдидларнинг хусусиятлари, барқарор ривожланишнинг устувор йўналишлари, экологик омилларнинг атроф-муҳит ҳолатига, иқлим ўзгариши ва экотизимларга таъсири, геосиёсий ва геоиқтисодий ўзгаришлар ва уларнинг барқарор ривожланишга алоҳида эътибор берилади.
105-108141132026-08-03 -
ЭКОЛОГИК ЙЎНАЛТИРИЛГАН БАРКАРОР РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)Мақолада жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида глобал экологик муаммоларни миллий иқтисодиётнинг янги ривожланиш модели доирасида ҳисобга олиш, мамлакатни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, экология соҳасида Ўзбекистонда ҳал этилиши лозим бўлган давлат дастурлари атроф-муҳитни ҳозирги ва келажак авлод учун муҳофаза қилишга йўналтирилишини таъминлаш ва табиий захираларни асраб-авайлаш жараёнини кучайтириш, мамлакатимиз экологик муаммоларни ҳал этишда экотизимнинг комплекс ва локал қайта тикланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил этилган бўлиб, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари келтирилган.
79-85360172026-08-02 -
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИК БЎЙИЧА ТАШАББУСЛАРИ
Мухтор Махмудович НАЗИРОВ (Muallif)Мақолада 2025 йилдаги глобал экологик вазият, иқлим ўзгариши ва унинг Марказий Осиё ҳамда Ўзбекистонга таъсири таҳлил қилинади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро ташаббуслари, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси ва минтақавий ҳамкорлик масалалари ёритилган. Орол фожиаси, сув ресурслари ва барқарор ривожланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
25-30396152026-09-19 -
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ: ХУСУСИЯТЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Абдували ИСАДЖАНОВ (Muallif)туризмнинг миллий иқтисодиётдаги ўрни, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш хусусиятлари ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди. Мамлакатнинг туризм соҳасини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар кўрсатилган. COVID-19 пандемияси контекстида мамлакатнинг туризм саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг хусусиятлари, шу жумладан транспорт тизими, тадбиркорлик ва меҳмонхоналар саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар очиб берилган. Пандемия шароитида туризм соҳасини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, унинг оқибатлари туристик саноат ривожига таъсирини таҳлил қилишга катта эътибор қаратилмоқда.
23-27293202026-08-02 -
ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ ДОИРАСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Фазилат ҚЎЙСИНОВА (Muallif)Мазкур мақолада Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида туризмни ривожлантириш бўйича фаолият тадқиқ этилган. Муаллиф туризм соҳасида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг фаолиятини таҳлил этиш билан бир қаторда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг туризми истиқболли бўйича таклифлар киритган. Шунга мувофиқ, мақолада Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда туризм соҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳа ривожи таҳлилга тортилган, вужудга келаётган муаммолар аниқланган ва барқарор туризм соҳасидаги ҳамкорлигни мустаҳкамлаш бўйича айрим тавсиялар таклиф этилган.
48-52258222026-08-02 -
Яшил иқтисодиёт хусусиятлари ва ривожланиш омиллари
Абдували Исаджанов (Muallif)Мақолада яшил иқтисодиёт тушунчаси, унинг асосий хусусиятлари ва мамлакатда барқарор ривожланишни таъминлашдаги омиллари ҳамда истиқболлари таҳлил қилинган.
141-14440192026-08-04 -
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТДАГИ РОЛИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ УСТУВОР ВАЗИФАСИ СИФАТИДА
Разия Балтабаевна МАТИБАЕВА (Muallif)Мақолада гендер сиёсати Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг асосий устувор йщналишларидан бири сифатида кўриб чиқилади. БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида эълон қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишбилармонлик соҳаларидаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар таҳлил қилинади. Осиё хотин-қизлар форумини доимий фаолият юритувчи минтақавий ҳамкорлик платформасига айлантириш таклифига алоҳида эътибор қаратилади.
10-13194212026-09-19 -
БМТ-80: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН, ЯНГИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА ГЛОБАЛ ХАТАРЛАРГА КОМПЛЕКС ЁНДАШУВ
Акмалхон АКМАЛХAНОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда БМТ майдонида илгари сурган ташаббуслари, айниқса, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатлари таҳлил қилинади. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёни тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт маконига айлантиришга қаратилган комплекс ёндашуви БМТнинг глобал мақсадлари (Барқарор Ривожланиш Мақсадлари, тинчликни сақлаш) билан қанчалик уйғун эканлигини кўрсатиб берилади.
34-37281152026-09-19

