Islom tafakkuri
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Ro‘yxatdan o‘tish Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МАЗҲАБСИЗЛИК МУАММОСИ

    Саидафзал САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)

    Глоабаллашув шароитида кўпчилик томонидан ислом таълимотини ўзида тўғри акс эттирганлиги эътироф этилган фиқҳий мазҳабларнинг диний-маърифий соҳадаги аҳамияти ортиб бормоқда. Мазҳаблардаги илмийлик, мўътадиллик, бағрикенглик тамойиллари асрлар давомида ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиб келган. Мақолада мазҳабларнинг келиб чиқиш тарихи, моҳияти ва аҳамияти ҳамда глобаллашув шароитида мазҳабсизлик муаммосининг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритилади.

    74-78
    21
    2
    2026-08-02
  • ЁШЛАРДА ДИН ОМИЛИ АСОСИДА ПСИХОЛОГИК ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

    Зебо Хамидовна КАСИМОВА , Лаззат Касымбековна РЫСБЕКОВА (Muallif)

    Ушбу мақола психологик иммунитет концепциясининг таҳлилига бағишланган бўлиб, унинг шаклланишида дин омили ва замонавий мафкуравий чақириқларнинг ўрни ҳақида гап боради. Глобаллашув ва ахборот хуружларининг ёшларнинг маънавий-руҳий барқарорлигига таъсири ўрганилиб, ислом динининг маънавий-ахлоқий қадриятларини таълим жараёнига сингдириш муҳимлиги таъкидланади. Муаллиф дунёвийлик тамойилларига содиқлик ва турли диний, маданий анъаналар ўртасидаги ўзаро тушунишни сақлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, психологик иммунитетни ривожлантиришга комплекс ёндашувни таклиф этади, жумладан, назарий тайёргарлик, амалий фаолият ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш.

    87-92
    13
    4
    2026-08-04
  • АЁЛЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

    Наргиза ИСЛОМОВА (Muallif)

    Бугунги глобаллашув жараёнида дунё халқларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий соҳалардаги интеграциялашуви ниҳоятда тезлашгани кўзга ташланмоқда. Жаҳонда динга ва диний маърифатга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, мусулмонларнинг ғарб давлатларига кўчиб ўтиши, тариқатларнинг кенг миқёсдаги фаолияти, экстремистик гуруҳларнинг ислом ниқоби остидаги террорчилик ҳаракатлари диний глобаллашув жараёнининг асосий белгиларига айланди.

    174-177
    16
    1
    2026-08-03
  • БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ  ЖАҲОН ИНСОНПАРВАРЛИК ДАСТУРИ СИФАТИДА

    Дилфуза Каримуллаевна САГДУЛЛАЕВА (Muallif)

    Бугунги глобаллашув даврида турли маданиятлар ва цивилизациялар ўртасидаги ўзаро тушунишга эришиш, экстремизм ҳамда мутаассиблик иллатларига қарши туриш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистоннинг буюк аждодлари – Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийнинг илмий ҳамда маънавий мероси ана шундай мураккаб шароитда инсонпарварлик ва бағрикенгликнинг универсал дастури бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур мақола алломалар меросининг моҳияти, унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) минбарида тақдим этилишидан кўзланган мақсади ва замонавий глобал муаммоларга ечим сифатидаги ўрнининг таҳлилига бағишланган.

    38-40
    4
    0
    2026-09-19
  • FACTORS DETERMINING THE DEVELOPMENT OF THE GLOBAL PARADIGM OF CIVIL SOCIETY

    Mirsulton Batirovich KADIROV (Muallif)

      Мақолада халқаро сиёсатдаги глобаллашув шароитда фуқаролик жамиятининг ривожланишидаги омиллари таҳлилий жиҳатлари ўрганилган. Шунингдек мақолада фуқаролик жамиятини ривожланишинги глоббалашув парадигмал хусусиятлари унинг мураккаб ижтимоий-сиёсий ҳодиса сифатида тарихий генезисини, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ даражаларини туркумлаштириш тамойилларини; мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш воситалари, услублари диалектик бирлигининг назарий-методологик жиҳатларини аниқлашига алоҳида ёритиб берилган.

    106-109
    17
    3
    2026-08-02
  • ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ МУҲИТИНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДА ДИНИЙ МАЪРИФАТНИНГ ЎРНИ

    Ҳусниддин Ахмедов (Muallif)

    Бугунги дунёда рўй бера­ ётган воқеа ­ҳодисалар ва ижтимоий­ сиёсий вазиятнинг таҳлили диний­ маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини яратишни тақозо этмоқда. Айни шу йўналишдаги жаҳолатга қарши кураш­ да диний таълимнинг аҳамияти шун даки, бағрикенглик, ҳар қандай маънавий таҳ­ дидларга барҳам беришга замин яратилади. Мақолада глобаллашув ва универсаллашув шароитида Ўзбекистондаги ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий жараёнларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган.

    70-74
    14
    4
    2026-08-01
  • Ижтимоий-фалсафий назария ривожланишининг ҳозирги давр хусусиятлари ва тенденциялари

    Ботир Валиев (Muallif)

    Мақолада глобаллашув шароитида ижтимоий-фалсафий назариянинг замонавий ривожланиш хусусиятлари ва асосий тенденциялари фалсафий-методологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Муаллиф ижтимоий воқеликни қайта англаш эҳтиёжининг пайдо бўлгани, бу эҳтиёж ҳозирги давр воқелиги, тараққиёт талаблари ва мезонларининг ўзига хослиги билан белгиланганини таъкидлайди. Мақолада глобаллашув, глокаллашув, мондиаллашув, виртуаллашув, гибридлашиш, постиндустриал жамият каби тушунчалар таҳлили, ижтимоий алоқаларнинг макон ва замон жиҳатидан кенгайиши ҳамда торайиши, онтологиянинг деэссенциаллашуви, эссенциализм ва конструктивизм чегараларидан чиқувчи янги эпистемологиянинг шаклланиши каби масалалар ёритилган. Шунингдек, фан ва дин муносабатларининг тарихий ривожланиши, уларнинг ўзаро зиддиятли ёки уйғун бўлиши ҳақидаги қарашлар, дунёвий ва диний қадриятларнинг мувозанатини таъминлаш масаласи замонавий ижтимоий назариянинг долзарб вазифаси сифатида белгиланган.

    83-87
    3
    3
    2026-07-23
  • ЁШЛАРДА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯ ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ЎРНИ

    Азиза НОСИРОВА (Muallif)

    Ушбу мацолада диний ксенофобиянинг глобаллашув даврида намоён бўлиши хусусиятлари билан бир қаторда, унинг ёшлар онгига, жамиятга таъсири, пайдо бўлиш омиллари, олдини олиш механизмлари каби масалалар ёритилган. Ксенофобияни олдини олишда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, таълим, маданият, ахборот, ОАВ орцали амалга оширилиши мумкин бўлган ислохртлар таҳлил этилган. Диний ксенофобия глобаллашув даврига келиб, диний сегрегация, этноцентризм, гуруҳдаги фаворитизм, ацидапарастлик каби уодисалар натижасида дин ва миллатлар ўртасида содир бўлаётган келишмовчилик ва низоларнинг асосий омилларидан бирига айланаётгани ўрганилган.

    83-87
    83
    7
    2026-05-22
  • МИЛЛИЙ МАЪНАВИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА СИЁСИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

    Шавкат Мавлонов (Muallif)

    Мақолада глобаллашув даврида миллий ва маънавий қадриятларни турли ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш масалалари таҳлил қилинади. Маънавий хавфсизликни таъминлашда қўлланиладиган замонавий сиёсий ва мафкуравий технологиялар кўриб чиқилади.

    27-30
    5
    3
    2026-07-22
  • ШАХСНИНГ АХБОРОТ ТАҲДИДЛАРИДАН ПСИХОЛОГИК ЎЗ-ЎЗИНИ ҲИМОЯЛАШИ

    Самариддин Қаршибӣ ўғли ИСОҚУЛОВ (Muallif)

      Ушбу мақолада шахсни ахборот хуружларидан ўз-ўзини қандай қилиб психологик жиҳатдан ҳимоялай олиши, ўз-ўзини психологик ҳимоялаш турлари, ахборот хуружлар пайтида ахборотни тўғри таҳлил қила олиши, шу билан биргаликда мафкуравий иммунитетни тарбиялаш орқали шахсни мустақил фикрлашга ўргатиш, ахборот таҳдидлар шароитида шахсни тўғри яшашга, ватанпарварлик ва халқсеварликка ўргатиш ҳақида маълумотлар келтирилген.

    162-165
    10
    2
    2026-08-02
  • НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ДИНИЙ-ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШДАГИ АҲАМИЯТИ

    Бекзодбек МУХТАРОВ (Muallif)

    Ушбу мақолада бугунги глобаллашув жараёнида пайдо бўлган оммавий маданият ва унинг салбий кўринишлари, ёшлар ўртасида тарқалаётган нотўғри дунёқарашлар, миллий ва диний қадриятларимизга зид бўлган кийиниш, муомала ва турмуш маданиятлари ҳамда уларни олдини олишда Носируддин Самарқандий илмий меросининг муомалот масалаларига бағишланган қисмидаги ечимлардан фойдаланиш мумкинлиги қиёсий тадқиқ этилган.

    18-23
    5
    2
    2026-08-03
  • Замонавий тафсиршуносликнинг услубий асослари

    Улуғбек Абдусалом ҲАСАНОВ (Muallif)

      Бугунги глобаллашув даврида Тафсиршуносликка ҳам замонавий ёндашиш асосларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятлардан бирига айланиб боряпти. Дарҳақиқат бу соҳада ҳам баъзи муфассирлар кенг оммага тушунарли бўлиши учун ҳаракат қилишмоқда. Шу жиҳатдан ҳам тафсиршуносликни ҳам модернизация (ислоҳ қилиш)га, тафсиршуносликка илмий ёндашиш, гарчи баъзи уламолар тарафидан танқидий баҳоланган бўлсада, замонамизда вужудга келаётган янги масалаларга ечим бўла олиш қобилиятига эгалигини исботлашга катта урғу берилди.

    125-128
    16
    3
    2026-08-03
  • КСЕНОФОБИЯНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

    Азиза НОСИРОВА (Muallif)

    Мақолада ксенофобиянинг мазмун-моҳияти, келиб чиқиш сабаблари, тарихий илдизлари, турлари ҳақида маълумотлар келтирилган бўлиб, глобаллашув даврида ксенофобиянинг салбий ходиса сифатида намоён бўлишининг илмий-назарий асослари далилланган. Ксенофобия дастлаб, “қўрқув”ни илмий тадқиқ этиш доирасида амалга оширилган бўлиб, унинг миллий, диний, минтақавий каби турлари мавжуд. Жумладан, диний ксенофобия диний-ижтимоий фанлар доирасида тадқиқот объекти сифатида намоён бўлади.

    142-147
    20
    5
    2026-08-03
  • ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯ ВА УНИНГ НАМОЁН БЎЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

    Азиза Рустамовна НОСИРОВА (Muallif)

    Мақолада ксенофобиянинг мазмун-моҳияти, келиб чиқиш сабаблари, тарихий илдизлари, турлари ҳақида маълумотлар келтирилган бўлиб, глобаллашув даврида ксенофобиянинг салбий ҳодиса сифатида намоён бўлишининг илмий-назарий асослари далилланган. Ксенофобия дастлаб, инсондаги “қўрқув”ни илмий тадқиқ этиш доирасида амалга оширилган бўлиб, унинг миллий, диний, минтақавий каби турлари мавжуд. Жумладан, диний ксенофобия диний-ижтимоий фанлар доирасида тадқиқот объекти сифатида намоён бўлади.

    103-108
    12
    3
    2026-08-03
  • ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯ – ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИККА ТАҲДИД СИФАТИДА

    Азиза Рустамовна НОСИРОВА (Muallif)

    Мақолада ксенофобиянинг мазмун-моҳияти, келиб чиқиш сабаблари, тарихий илдизлари, турлари ҳақида маълумотлар келтирилган бўлиб, глобаллашув даврида ксенофобиянинг салбий ходиса сифатида намоён бўлишининг илмий-назарий асослари далилланган. Ксенофобия дастлаб, “қўрқув”ни илмий тадқиқ этиш доирасида амалга оширилган бўлиб, унинг миллий, диний, минтақавий каби  турлари мавжуд бўлиб, жумладан, диний ксенофобия диний-ижтимоий фанлар доирасида тадқиқот объекти сифатида намоён бўлади. 

    76-81
    30
    2
    2026-08-01
  • РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

    Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)

    Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар томонидан қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.

    70 - 74
    11
    6
    2026-07-11
  • РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

    Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)

    Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар tomonidan қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.

    70-74
    18
    3
    2026-08-03
  • Ўзбекистонда илмий салоҳиятли ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини юксалтириш омиллари

    Бахтиёрхўжа Шодмонов (Muallif)

    Мақола Ўзбекистонда ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини ошириш омиллари, миллий ва умумбашарий қадриятларнинг ўрни, мустақиллик йилларидаги ижобий ўзгаришлар, давлатнинг ёшлар сиёсати, шунингдек, глобаллашув шароитида ёшларни мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган. Муаллиф Абу Мансур ал-Мотуридий каби буюк алломаларнинг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш ёшлар дунёқарашида миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, уларни турли бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишда муҳим омил эканлигини таъкидлайди. Шунингдек, «Ўзбекистон ёшлари – 2030» концепцияси, ёшлар сиёсати соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларнинг амалий аҳамияти ҳақида маълумот берилган.

    42-45
    1
    1
    2026-07-23
  • ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР

    Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)

    Ҳар бир миллат учун муҳим аҳамият касб этган, этник жиҳат ва хусусиятлар билан боғлиқ бўлган миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, маънавияти ҳамда маданияти билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Ўзбекистон мустақилликка эришиши туфайли миллий қадриятларга эътибор кучайди. Зеро, миллий қадриятлар мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлайдиган маънавий асослардан биридир.

    79-82
    16
    2
    2026-08-02
  • Интернетдаги таҳдидлардан ёшлар онгини ҳимоя қилиш муаммолари

    Саидафзал САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)

    Ушбу мақолада глобаллашув ва ахборот технологиялари жадал ривожланган асрда интернет тармоғининг ёшлар тарбиясига таъсири ва у билан боғлиқ хавф-хатарлар таҳлил қилинган. Интернетга қарамлик, текширилмаган ахборотларнинг салбий оқибатлари ва ёшлар онгини бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш йўллари кўрсатиб ўтилган. Муаллиф исломий қадриятлар ва миллий анъаналарга таянган ҳолда ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш муҳимлигини таъкидлаган. Шунингдек, интернетдан оқилона фойдаланиш ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилган.

    59-63
    5
    1
    2026-08-04
  • ЗАМОНАВИЙ ХАЛҚАРО СИЁСИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ

    Фазлиддин РАВШАНОВ (Muallif)

    ушбу мақолада замонавий сиёсий макон сиёсий жараёнлар, ғоялар, манфаатлар шаклланадиган ва амалга ошириладиган муҳит, сиёсий кучлар, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик майдони, ундаги давр талаблари ва асосий масалаларга эътибор қаратилади. Мақолада шу каби, замонавий сиёсий маконни акс эттирувчи глобаллашув ва халқаро муносабатлар, сиёсий беқарорлик ва можаролар, трансформация ва киберхавфсизлик, сиёсий экстремизм ва популизмнинг кучайиши, цивилизация ичида ўсиб бораётган иқтисодий тенгсизлик ижтимоий кескинлик каби устувор йўналишлар таҳлил қилинган.

    87-94
    5
    2
    2026-08-07
  • ТАШҚИ МИГРАЦИЯ ШАРОИТИДА ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР ДЕФОРМАЦИЯСИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАР

    Нигина Мухамедовна РУЗИМОВА (Muallif)

    Ушбу мақолада глобаллашув ва ташқи миграция жараёнларининг замонавий оила институтига таъсири социологик жиҳатдан таҳлил қилинади. Тадқиқотда миграция шароитида оилавий қадриятларнинг деформацияга учраши (ўзгариши) ва шу билан бирга, оила барқарорлигини сақлаб қолувчи асосий ижтимоий омиллар ёритилган. Муаллиф томонидан мигрант оилаларида эр-хотин ўртасидаги масофавий муносабатлар, фарзанд тарбиясидаги бўшлиқлар ва ижтимоий назоратнинг сусайиши каби омилларнинг салбий ҳамда ижобий жиҳатлари очиб берилган. Мақола сўнггида оилавий қадриятлар барқарорлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклифлар илгари сурилган.

    129-133
    4
    1
    2026-09-21
1 - 22 from 22

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

махсус Концепция
Islom dini
Tasavvuf
Barcha nashrlarni ko'rish

O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasining dissertatsiyalar asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxatida Islom tafakkuri jurnali 2019 yil ro‘yxatdan o‘tkazilgan.

Islom tafakkuri

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom tafakkuri» ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom tafakkuri All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Islom tafakkuri
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling
Ro‘yxatdan o‘tish