- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ТАШҚИ МИГРАЦИЯ ШАРОИТИДА ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР ДЕФОРМАЦИЯСИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАР
Нигина Мухамедовна РУЗИМОВА (Muallif)Ушбу мақолада глобаллашув ва ташқи миграция жараёнларининг замонавий оила институтига таъсири социологик жиҳатдан таҳлил қилинади. Тадқиқотда миграция шароитида оилавий қадриятларнинг деформацияга учраши (ўзгариши) ва шу билан бирга, оила барқарорлигини сақлаб қолувчи асосий ижтимоий омиллар ёритилган. Муаллиф томонидан мигрант оилаларида эр-хотин ўртасидаги масофавий муносабатлар, фарзанд тарбиясидаги бўшлиқлар ва ижтимоий назоратнинг сусайиши каби омилларнинг салбий ҳамда ижобий жиҳатлари очиб берилган. Мақола сўнггида оилавий қадриятлар барқарорлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклифлар илгари сурилган.
129-133396302026-09-21 -
ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ШАХС РИВОЖЛАНИШИГА ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТАЪСИРИ
Феруза РАСУЛОВА, Сурайё АБДУМАЛИКОВА (Muallif)Маълумки, шахснинг шаклланиши динамик хусусиятга эга. Шунинг учун унинг ривожланишида гоҳо илгарилаб кетиш, гоҳо тараққиётдан орқада қолиб кетиш ҳолатлари кузатилади. Оқибатда, баъзан ўсмирларнинг ҳатти-ҳаракатларида ўзини ўзи маҳкум қилувчанлик белгилари намоён бўлиши кузатилади. Ушбу мақолада унинг вужудга келиш сабаблари, оқибатлари ва олдини олиш чоралари ёритилади.
148-151185182026-08-02

