- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Нурислом ТУХЛИЕВ (Muallif)Мақолада жаҳон туризми ривожланишида зиёрат туризмининг роли статистик маълумотлар асосида таҳлил қилиниб, зиёрат туризмини ташкил этиш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси баён қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожланиши ва истиқболлари масалалари таҳлил этилган ва зиёрат туризми ташкил этиш бўйича илмий асосланган хулосалар берилган.
245-248346222026-08-03 -
КЛАСТЕРЛАР ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ РИВОЖЛАНИШИ ОМИЛИ СИФАТИДА
Гулнора ГУЛЯМОВА (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда зиёрат туризми ривожлантиришнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилган, унга таъсир этувчи омиллар ва имкониятлар кўрсатиб берилган. Турли муаллифлар томонидан диний туризм, зиёрат туризми, ислом туризми каби тушунчаларга берилган таърифлар таҳлил этилган. Шунингдек, зиёрат туризмини ривожлантиришда кластерларни шакллантириш бўйича муаммолар таҳлил этилган, туристик кластерлар моҳияти очиб берилган.
140-144387212026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ
Гулнора ГУЛЯМОВА (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда зиёрат туризми ривожланишининг асосий йўналишлари, унга таъсир этувчи омиллар ва имкониятлар кўрсатиб берилган. Шунингдек, диний туризм ва унинг тўзилиши, турли муаллифлар томонидан диний тузим, зиёрат туризми, ислом туризми каби тушунчаларга берилган таърифлар таҳлил этилган. Мамлакатда зиёрат туризмини ривожлантиришда эришилган ютуқлар таҳлил этилган ҳамда ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ёритилган.
45-47353182026-08-02 -
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИДА ЯХЛИТ ТИЗИМ СИФАТИДА РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Анвар Аиджанович ХУДОЯРОВ (Muallif)Мазкур мақолада зиёрат туризмининг хусусиятлари, ўзаро муносабатлари ва таъсири орқали уйғунликдаги ва ўзаро тартибга солувчи институтлар ҳаракатлари натижасида тизимга хос бўлган яхлитликдан иборат. Бизнинг фикримизча, зиёрат туризмининг мавжуд тизими сифатидаги элементлари, тизимли назария ва тизимли таҳлилга хос назарий-методологик ёндашувлар оқибатида вужудга келади ва такомиллашиб боради. Мақолада шунингдек зиёрат туризмини ташкил қилиш ва ривожлантириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий жиҳатлари хамда бошқарув механизмлари кўриб чиқилган.
124-130430232026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК ВА ТАШКИЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Анвар Анджанович ХУДОЯРОВ (Muallif)Мазкур мақолада зиёрат туризми ривожланишининг назарий-методологик асослари ҳамда ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилган бўлиб унда соҳани ривожлантиришда кластерли сиёсат ва интеграциялашган маркетинг концепцияси илгари сурилган. Натижада халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан зиёрат туризми соҳасида алоқалар ўрнатиши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини кўпайтириш, туристлар хавфсизлигини таъминлашни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий механизм тавсия этилган.
151-155306302026-08-02 -
ЗАПИСКИ МАРГИЛАНСКИХ УЧЕНЫХ О ТУРИЗМЕ
Нодиржон АБДУЛАХАТОВ (Muallif)Ушбу мақолада ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг биринчи ярмида Марғилонда яшаб ўтган Муҳаммад Юсуф Ҳазин Марғиноний, Ғолиб Марғилоний, Мўминжон Ҳаким Марғилоний, Абдусамад Қоил Марғилоний, Умаржон Махдум Ғурбатий сингари уламоларнинг зиёрат туризимига доир саёҳатномалари тўғрисида сўз юритилади. Шу билан бирга мазкур мақолада ушбу уламолар саёҳатномаларининг замонавий зиёрат туризмини ривожлантиришдаги аҳамияти ҳам таҳлил қилинади.
76-78108172026-08-02 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЧКИ ВА ТАШҚИ ИМКОНИЯТЛАРИ
Нурислом ТУХЛИЕВ, Илёсбек ГУЛМУРАТОВ (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ички (миллий) ва ташқи (халқаро) шарт-шароит ҳамда имкониятлари, аҳамияти, жаҳон туризмида тутган ўрни, шунингдек ўзига хос хусусиятлари мухтасар кўриб чиқилган.
36-39290202026-08-02 -
Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда зиёрат туризмининг ўрни ва аҳамияти
Анвар Худоёров (Muallif)Ўзбекистонда халқаро туризм индустриясини ривожлантиришда зиёрат туризмининг ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинган. Мақолада юртимизнинг бой маданий-тарихий ва меъморий мероси, Бухоро халқаро зиёрат туризми форуми, соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизими ҳамда мамлакатга хорижий сайёҳларни жалб этиш бўйича истиқболли инвестицион лойиҳалар ва таклифлар ёритилган.
86-8839162026-08-04 -
ТУРИЗМДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
Алимжон Иргашевич ДАДАМУҲАМЕДОВ (Muallif)Замонавий ахборот технологиялари зиёрат туризми ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Зиёрат туризмида интернет-туристик хизматларни реклама қилиш, ҳозирги вақтда, саёҳат агентлигининг самарали веб-сайтини яратмасдан, унинг ишини автоматлаштириш жараёнини амалга оширмайди. Ушбу мақола зиёрат туризм соҳасини такомиллаштиришга қаратилган Интернет технологияларни таҳлил қилишга бағишланган.
130-136132202026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОН МАЪНАВИЙ РЕКРЕАЦИЯ МАМЛАКАТИ
Нурислом ТУХЛИЕВ (Muallif)Мақолада зиёрат туризимнинг моҳияти, умумий туризмнинг бошқа сегментларидан фарқли жиҳатлари, Ўзбекистонда зиёрат туризимни ривожлантириш имкониятлари ва омиллари бу борада юртимизда амалга оширалаётган чора-тадбирлар илмий ёритилган.
77-79261212026-08-03 -
Ўзбекистонда зиёрат туризми бозорини қўллаб-қувватлаш ва тартибга солишда институционал механизмларнинг ўрни ва аҳамияти
Анвар Худоёров (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда зиёрат туризми бозорининг ривожланиши, уни тартибга солишда институционал механизмларнинг роли ва иқтисодий аҳамияти чуқур тадқиқ қилинган. Муаллиф мамлакатимизда 7,4 минг маданий мерос объекти мавжудлиги, улардан 209 таси ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тўртта музей шаҳар — Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Самарқанд ҳудудида жойлашгани, йилда 70 га яқин мамлакатдан икки миллионга яқин сайёҳ ташриф буюришини таъкидлаган. Мақолада зиёрат туризми бозорини тартибга солиш институтларининг иқтисодий моҳияти — тартибга солиш, мувофиқлаштириш ва тақсимлаш функциялари орқали намоён бўлиши, расмий (қонунлар, меъёрий ҳужжатлар) ва норасмий (анъаналар, удумлар) институтларнинг ўзаро ҳамкорлиги баён қилинган. Халқаро туристик ташкилотлар, жумладан, Бутунжаҳон туризм ташкилотининг фаолияти, Ўзбекистоннинг халқаро конвенциялар ва икки томонлама келишувлардаги иштироки, миллий туризм қонунчилигини такомиллаштириш зарурати ҳақида хулоса қилинган.
112-11632192026-07-23 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АҲАМИЯТИ
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада туризм соҳаси жаҳон давлатларида сиёсат даражасига кўтарилганлиги, бу борада мамлакатимизда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун Президент фармон ва қарорларининг қабул қилиниши, юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш учун олиб борилаётган ислоҳатлар, аждодларимиз маънавий ва моддий меросининг тикланиши, экотуризмни ривожлантириш, туристлар учун шар-шароитлар яратиш, Ўзбекистонда зиёрат туризмининг моддий-маънавий аҳамияти, туризм йўналишида илмий тадқиқотлар, инновацион лойиҳалар яратиш масалалари ёритилган.
135-139407212026-08-03 -
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИДА “ТАРИҚАТНИНГ ЕТТИ ПИРИ” ДАСТУРИЙ МАЖМУАСИНИНГ АҲАМИЯТИ
Алимжон Дадамуҳамедов (Muallif)Маълумки, зиёрат туризми ҳудудларни жадал ривожлантириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, шунингдек, инвестицион жозибадорликни яхшилашга ёрдам берувчи стратегик тармоқлардан бири сифатида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мақолада замонавий ахборот-коммуникация технологиялари зиёрат туризмини ривожлантиришда ўрни юқори бўлиб, дастурий комплексни ишлаб чиқиш жараёнида Жава, Хтмл дастурлаш тиллари, Бакенд, Фронтенд технологиялари, мобил иловалар яратиш технологияларидан фойдаланилди.
115-12130192026-08-19 -
САУДИЯ АРАБИСТОНИ ҚИРОЛЛИГИ ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Равшан АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада Саудия Арабистони Қироллигида Ҳаж ва Умра амаллари билан боғлиқ зиёрат туризми ҳамда замонавий сайёҳлик соҳаларининг ривожланиши кўриб чиқилган. Қиролликнинг жаҳон туризм индустриясида тутган ўрни статистик маълумотлар асосида кўрсатиб берилган. Саудия Арабистони Қироллигида зиёрат ва замонавий туризмлар ривожидаги тенденциялар қиёсий таҳлил қилинган.
108-111282152026-08-03 -
САУДИЯ АРАБИСТОНИ ҚИРОЛЛИГИДА ЗИЁРАТ ВА АНЪАНАВИЙ ТУРИЗМЛАР РИВОЖИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Равшан АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада Саудия Арабистони Қироллигида мусулмонлар томонидан адо этиладиган қамарий тақвим бўйича Зулҳижжа ойида Ҳаж ва йил давомида Умра амаллари билан боғлиқ зиёрат туризмининг ривожланиши кўриб чиқилган. Халқаро туризм бўйича дунёнинг етакчи давлатлари ва Яқин Шарқ мамлакатларига оид асосий кўрсаткичлар статистик маълумотлар воситасида кўрсатиб берилган. Қиролликнинг жаҳон туризм индустриясида тутган ўрни ва ролига баҳо берилган.
10-14174142026-08-02 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Нилуфар БАТИРОВА (Muallif)Мақолада мамлакатда зиёрат туризмига кўрсатилаётган эътибор ҳақида сўз юритилади. Ўзбекистонни туризм бўйича Марказий Осиёда тутган ўрни, ҳамда ушбу тармоқ доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинган. Зиёратгоҳларга туристларни жалб этиш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, ички туризмнинг имкониятлари ва унга таъсир этувчи омиллар баён этилган. Ҳар бир омилнинг ижобий жиҳатлари, таъсир этиш имкониятлари ўрганилган. Хулосада, зиёрат туризмини ривожлантириш ва туризм саноатини ривожлантириш йўналишлари берилган.
112-114146242026-08-02 -
TУРКИЙ ТИЛЛИ ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДА ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР МАСАЛАЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Бекташ БЕРДИЕВ (Muallif)Мақолада бугунги кунда дунё миқёсида Ўзбекистоннинг халқаро имиджи юксалишининг асосий омилларидан бўлган туризм, асосан зиёрат туризмининг тобора ривожланиб бораётганлиги, бу борада жуда катта салоҳиятга Туркий тилда сўзлашадиган халқлар ва миллатларни ўз атрофида бирлаштирадиган Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо мамлакатлар (Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Туркманистон (кузатувчи давлат), Ўзбекистон, Венгрия (кузатувчи давлат) билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш, айниқса, зиёрат туризми соҳасида катта салоҳиятнинг мавжудлиги масалалари ёритилган.
79-82156162026-08-02 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мауолада Сурхон воуасидаги мууаддас зиёратгоуларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом бини, касб-уунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйгунликни ривожлантиришга yucca уўшган буюк уламолар уаёти билан боглиулиги, у ердауоки ётган кишиларни улуглаш, зиёратгоуларининг муқаддас жоиларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирса экотуризм, булоулар билан боглик, хўжалар коми билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фауат зиёрат учун эмас, шифо излаб келигии каби мууим жиуатлари уам илмий маълумотлар асосида таулил уилинган.
119-122163282026-05-21 -
Ердан нур таралган замин — Бухоро
Р Садиқова, Мафтуна Бахшиллоева (Muallif)Мақолада Бухоронинг зиёрат туризм маркази сифатидаги аҳамияти, унинг тарихий ва маданий обидалари, хусусан, Бухоро Арки (Арк), Лаби Ҳовуз мажмуаси, Минораи Калон, Исмоил Сомоний мақбараси, Чорбакр, Улуғбек ва Нодир Девонбеги мадрасалари, Чашмаи Айюб ва Ситораи Моҳи Хосса каби диққатга сазовор жойлар ҳақида сўз боради. Мақолада Етти пир зиёратгоҳлари (Абдухолиқ Ғиждувоний, Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фагнавий, Али Ромитаний, Бобо Самосий, Амир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд) ва уларнинг «Олтин силсила»даги ўрни батафсил ёритилган. Шунингдек, мақолада 2018–2019 йилларда Бухорога ташриф буюрган сайёҳлар сони (2,5 млн.), 2019 йилдаги Биринчи Халқаро зиёрат туризм форуми ва «Зиёрат туризми бўйича Бухоро Декларацияси»нинг имзоланиши, туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар ва унинг халқлар ўртасидаги тинчлик ва дўстликка хизмат қилиши қайд этилган.
134-13645232026-07-23 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Сурайё УСМАНОВА (Muallif)Ушбу мақолада зиёрат туризми бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар таҳлил қилиниб, уни ривожлантириш учун мавжуд ҳуқуқий базани такомиллаштирган ҳолда халқаро стандартлар талабларига жавоб бера оладиган ҳуқуқий ҳамда ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилишининг истиқболлари юзасидан таклиф ва тавсиялар тақдим этилади.
65-7190202026-08-02 -
ЎЗБЕКИСТОН ҚЎЛЁЗМА ФОНДЛАРИНИНГ ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Зоҳиджон ИСЛОМОВ (Muallif)Дунёнинг ўтроқ маданий марказларидан бири бўлган Ўзбекистон қўлёзма ёдгорликларга бой давлатларидан ҳисобланади. Республикадага қўлёзма фондларида 100 000 дан зиёд қадимий нодир китоблар мавжуд. Улар турли фан соҳаларига оид алломаларимиз томонидан ёзилган асарлар бўлиб Ўзбекистонда зиёрат туризмининг муҳим объекти бўлиб хизмат қилади.
2-4205262026-08-02 -
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Фируз РАШИДОВ (Muallif)Ўзбекистон туризм соҳасида ҳам саёҳат, ҳам зиёрат учун улкан салоҳиятга эга бўлган мамлакат ҳисобланади. Бугун зиёрат туризмини ривожлантириш орқали мамлакат иқтисодиётига салмоқли даромад келтириш, аҳолининг муайян қисми бандлигини таъминлаш учун туризм инфратузилмасини ривожлантириш билан бирга туристлар хавфсизлигини таъминлашни кафолатлаш, уларнинг саломатлиги ва ҳаёти билан боғлиқ эҳтимолий хавфларни суғурталаш муҳим ҳисобланади.
119-124197152026-08-06 -
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНИНГ МАЪРИФИЙ ИСЛОМ ДИПЛОМАТИЯСИ
Ҳайдарали ЮНУСОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистонда охирги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотларга назар ташланади. Ўзбекистон Президенти tomonidan илгари сурилган маърифий ислом, Учинчи Ренессанс ва ёшлар ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ташаббуслар баҳоланади. Муаллифга кўра, Янги Ўзбекистоннинг “маърифий ислом дипломатияси” илм-фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтиради, Ўзбекистоннинг ислом халқаро ташкилотларидаги иштирокини фаоллаштиради, зиёрат туризмини ривожлантириш учун йўл очади.
20-26250182026-08-03 -
БУХОРО АМИРЛАРИНИНГ НАҚШБАНДИЯ ПИРЛАРИГА ЭҲТИРОМИ
Шавкат БОБОЖОНОВ (Muallif)Мақолада Бухоро амирларининг нақшбандия тариқати шайхларига кўрсатган ҳурмати, уларни зиёрат қилиш анъанаси, ҳатто вафотидан сўнг улар пойига дафн этилиш сабаблари кўрсатиб берилган. Бухорода асрлар давомида шаклланган ҳукмдорлар мозори, яъни Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги дахмаи шохон – шохлар дахмасида дафн этилган хону амирлар, уларнинг тариқат шайхларига мурид тушгани каби масалалар илмий таҳлил этилган.
24-2771202026-08-03 -
Бухоро – зиёрат туризми маркази
Шавкат Бобожонов (Muallif)Мақолада Бухоро шаҳрининг ислом олами ва тарихидаги юксак мақоми, ушбу муқаддас заминда яшаб ўтган улуғ авлиё ва алломаларнинг зиёратгоҳлари ҳамда шаҳарнинг зиёрат туризми салоҳияти архив ҳужжатлари асосида ёритилган.
109-11135152026-08-19

