- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ТАШҚИ МИГРАЦИЯ ШАРОИТИДА ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР ДЕФОРМАЦИЯСИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАР
Нигина Мухамедовна РУЗИМОВА (Muallif)Ушбу мақолада глобаллашув ва ташқи миграция жараёнларининг замонавий оила институтига таъсири социологик жиҳатдан таҳлил қилинади. Тадқиқотда миграция шароитида оилавий қадриятларнинг деформацияга учраши (ўзгариши) ва шу билан бирга, оила барқарорлигини сақлаб қолувчи асосий ижтимоий омиллар ёритилган. Муаллиф томонидан мигрант оилаларида эр-хотин ўртасидаги масофавий муносабатлар, фарзанд тарбиясидаги бўшлиқлар ва ижтимоий назоратнинг сусайиши каби омилларнинг салбий ҳамда ижобий жиҳатлари очиб берилган. Мақола сўнггида оилавий қадриятлар барқарорлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклифлар илгари сурилган.
129-133396302026-09-21 -
СИФАТЛИ ТАЪЛИМ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ПОЙДЕВОРИ
Бахрамджан Атхамджанвич ФАРФИЕВ (Muallif)Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан яхши маълумки, жамият тараққиётини амалга оширишда моддий ресурслар билан биргаликда маънавий омиллар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мазкур омиллар орасида таълим институтининг ўрни алоҳида ўзига хосдир. Таълим соҳаси мутахассисларининг касбий малакаси юқори бўлса, давлат институти томонидан уларнинг ижтимоий мавқеларини юқори кўтаришга қаратилган сиёсатни амалга ошириш жараёни жамиятни барқарор тарзда ривожланишига хизмат қилади. Мазкур илмий мақолада Ўзбекистонда таълим институтининг ҳолати ва истиқболлари тадқиқ этилди. Бунда таълимдаги муаммолар хусусиятлари яқин ўтмишдаги ҳодиса ва воқеларга таянилган ҳолда очиб берилган.
6-994172026-09-19 -
ТАЛАБАЛАР МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИГА ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАР ТАЪСИРИ
Лайло ТОЙИРОВА, Шахло ТОЙИРОВА (Muallif)Мақолада талабаларнинг маънавий камолотини юксалтиришда шахслилик ва гуруҳий омилларнинг таъсири; ўқув жараёнини самарали олиб боришда талабанинг индивидуал-психологик хусусиятларига боғлиқлиги; маънавий қадриятларнинг ривожланиши шахслилик ўсишига, манавий қизиқишларнинг ортишига ижтимоий-психологик муҳитнинг аҳамияти; талабалар маънавияти, унинг назарий методологик ва методик жабҳалари психолог олимлар томонидан ўрганилганлик даражаси ҳамда олиб борилган тадқиқотлар асосида натижалар ечими очиб берилган.
164-168252152026-08-03 -
Миллий таълим тизими ва янги Ўзбекистон
Жуманиёз РАМАТОВ (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг жамият ҳаётида туб бурилиш даврининг ижтимоий-фалсафий моҳияти, ижтимоий аҳамияти ва инсон маънавий камолотига таъсири таҳлил қилинган ҳамда Ўзбекистонни янги босқичга олиб чиқиш омилларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ масалалар илмий муҳокама қилинади.
96-98239192026-08-03 -
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ОТА ЎРНИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Гулбаҳор АЗИМОВА (Muallif)Мазкур мақолада миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ўзбек оиласи, ундаги маънавий муҳит, ўзаро муносабатлар, фарзанд тарбияси ва унда отанинг намунаси, ота сиймоси, маъсулияти, вазифаси, мажбурияти, оталик туйғуси, бурчи масалаларига тўхталиб, ҳозирги кунда ёш йигитларни соғлом ва мустаҳкам оила қуришга тайёрлашнинг асосий ижтимоий, миллий, маънавий, ахлоқий, тарбиявий омиллар бўйича ёндашувлар тадқиқ этилган.
110-113211212026-08-02 -
СУРИЯДАГИ РАДИКАЛЛАШУВ САБАБЛАРИГА ОИД ТАДҚИҚОТЛАРДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Жамшид Ровшанович АЛИЕВ (Muallif)Мақолада Суриядаги беқарор вазиятга сабаб бўлган омиллар, уларнинг тарихий илдизлари, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларда диний омилнинг ўрни, турли радикал ва экстремистик гуруҳларнинг ғояларининг салбий таъсирлари, бу борада ўтказилган тадқиқотлардаги ёндашувлар ҳамда уларнинг таҳлилларига оид мулоҳазалар келтирилган.
68-75440202026-07-31

