Islom tafakkuri
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Ro‘yxatdan o‘tish Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ҲАДИСЛАРДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТАФСИЛИ

    Нодира Мусаева (Muallif)

    Мазкур мақолада ҳадислардаги инсон ҳуқуқлари, тижорат ва меҳнат ҳуқуқи, оила ҳуқуқи билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилади.Асосий эътибор ислом ҳуқуқи, фиқҳ механизмларига, улардаги ҳуқуқ институтлари, нормаларининг ишлашига эмас, балки ижтимоий-антропологик масалаларга қаратилади. Ислом ҳуқуқшунослигида инсон, унинг ҳаёти тижорат ва меҳнат ҳуқуқида, оилавий муносабатларда намоён бўлиши, ҳимояланиши ҳақида сўз боради.

    40-45
    8
    1
    2026-08-01
  • ВОСПРИЯТИЕ ПРАВ ЧЕЛОВЕКА В ИСЛАМСКОМ ПРАВЕ

    Шахзода РАШИДОВА (Muallif)

    Мақолада муаллиф инсон ҳуқуқлари контсепциясининг пайдо бўлиш тарихи, унинг ривожланиш босқичлари ва ривожланиш шартларини таҳлил қилади. Ислом ҳуқуқининг асосий тушунчалари ва унинг инсон ҳуқуқлари ривожида тутган ўрни, инсон ҳуқуқларини таъминлашда ижобий натижага эришишнинг янги йўлларини излаб очиб берилади.

    32-35
    4
    0
    2026-08-03
  • «МАҲОСИН» АСАРИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

    Нигора ХАКИМОВА (Muallif)

    Мазкур мақола Абу Бакр Қаффол Шошийнинг «Маҳосин» асари асосида инсон ҳуқуқларига оид фиқҳий қарашларнинг илмий таҳлилига бағишланади. Мақолада шариатнинг асосий мақсади аллома фикрига кўра адолат, инсон қадр-қиммати, ирода эркинлиги, бағрикенглик, поклик, инсонларнинг ўзаро бир-бирини қўллаб қувватлаши ва ижтимоий ҳамкорлик каби илоҳий ғоялар ва маънавий тушунчалар экани очиб берилади.

    31-35
    12
    3
    2026-08-03
  • К ВОПРОСУ О ПРИРОДЕ ЧЕЛОВЕЧЕСКИХ ЭМОЦИЙ

    Нодира Саидова (Muallif)

    Мақола инсон эмоцияларининг табиати, биологик асослари ва психологик жиҳатларини ўрганади. Эмоцияларнинг инсон ҳаётидаги роли, уларнинг мослашув ва баҳолаш функцияси, ислом психологиясидаги инсон табиатига оид қарашлар ҳақида сўз юритилган.

    111-113
    1
    2
    2026-07-23
  • Инсон капитали – учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдевори

    Muxtor NAZIROV, Meyerbek ERGASHBOEV (Muallif)

    Ушбу мақолада учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишнинг Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичидаги аҳамияти, инсон капиталини ривожлантиришнинг инновация ва билимларга асосланган иқтисодиётга ўтишдаги ўрни таҳлил қилинган. Хориж олимларининг тадқиқотлари, ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, билимлар жамиятини шакллантириш борасида мулоҳазалар юритилган.

    94-96
    16
    5
    2026-08-06
  • Шахс дунёқараши ва мотуридия таълимоти

    Учкун Маманазаров (Muallif)

    Мақолада мотуридия таълимотининг инсон шахси ва унинг дунёқараши шаклланишидаги ўрни, хусусан, иймон, ният, ирода, қасд ва эътиқод тушунчалари психология нуқтаи назаридан кўриб чиқилган. Муаллиф мотуридия ақидасида «иймон зиёда ва ноқис бўлмайди», деган тамойил асосида инсоннинг эътиқодий тизими барқарорлиги, амаллар эса ўзгарувчанлиги таъкидланганини келтиради. Шунингдек, мақолада эътиқоднинг шахс хулқ-атвори, қарорлари ва дунёқарашига таъсири, унинг мотивлар тизими сифатидаги роли ёритилган. Мотуридия таълимотидаги ният ва ирода эркинлиги масалалари, инсоннинг ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулиятли бўлиши ғояси психология фанининг инсон хулқини ўрганиш соҳаси билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилинган. Мақолада шунингдек, мотуридия ақидасининг рационалистик ва бағрикенг қарашлари ёш авлодни экстремизм, такфир ва бошқа бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишда муҳим омил эканлиги, унинг инсон қадрига, пок эътиқодга ва соғлом тафаккурга асосланган таълимоти замонавий жамият учун долзарб эканлиги таъкидланган.

    65-66
    1
    1
    2026-07-23
  • ИСЛОМ ТАЪЛИМОТИДА ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ВА БИОЭТИКА МУАММОЛАРИ

    Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)

    Ислом таълимотига кўра, ҳар бир инсон ўз умри давомида бир қанча синовлардан ўтади. Ҳосилдорлик, қурғоқчилик, бефарзандлик, бойлик ва бошқа йўллар билан инсонлар синовдан ўтадилар. Аллоҳ томонидан юборилган энг катта синовлардан бири бу инсон саломатлиги ва беморлигидир. Бу каби синовли касалликлардан бири вабо бўлиб, бу касаллик инсоният тарихида катта жамиятларга улкан таҳдидлар солган. XXI асрга келиб, Ер юзида таҳдид солиб турган COVID-19 ҳам шу каби вабо касаллигидандир.

    16-19
    23
    4
    2026-08-03
  • ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА ИНСОН ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

    Бобурмирзо БОТИРОВ (Muallif)

     Ушбу мақола ислом манбалари бўлган – Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда инсонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жамият аъзоларининг ўзаро масъулиятлари, ахлоқ меъёрлари каби масалалар очиб берилган. Шунингдек, ислом ҳуқуқининг асоси инсон манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилгани ислом таълимотидаги инсонийликни акс эттирган нормалар мисолида кўрсатиб ўтилган.

    216-221
    8
    3
    2026-08-03
  • Ибодатнинг психотерапевтик хусусиятлари

    Дилбар АБДУЛЛАЕВА (Muallif)

    Мақолада диний ибодатларнинг инсон руҳиятига кўрсатадиган психотерапевтик таъсири ва унинг илмий асослари таҳлил қилинган. Ибодат жараёнида юзага келадиган руҳий покланиш, яъни катарсис ҳолати ҳамда медитациянинг инсон асаб тизимига ижобий таъсири ёритилган. Муаллиф диний амаллар инсонларни стресс ҳолатларидан чиқариш, руҳий мувозанатни сақлаш ва неврозларнинг олдини олишда муҳим восита эканлигини илмий далиллар асосида кўрсатиб берган. Шунингдек, шарқ мутафаккирларининг инсон руҳи ва танаси уйғунлиги ҳақидаги қарашлари баён этилган.

    24-26
    3
    1
    2026-08-04
  • БАҲОУДДИН НАҚШБАНД РУБОИЙЛАРИДАГИ ИНСОН ТУШУНЧАСИНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ

    Гулчеҳра Нигматовна НАВРЎЗОВА (Muallif)

    Мақолада Нақшбандия таълимотига оид асосий манбалар “Мақомоти Хожа Баҳоуддин Нақшбанд” ва “Рубоиёти Хожа Нақшбанд” асарларида ёзилган икки рубоийдаги “Ҳеч” иборасининг фалсафий таҳлили асосида Баҳоуддин Нақшбандни инсон тушунчасининг мазмун-моҳияти ёритилган. Инсон  зоҳиран Олами Сағир - Кичик Олам бўлсада, ботинан Олами Кабир - Катта Олам ва бутун борлиқни ўзида мужассам этган жамъ этувчи борлиқ эканлиги ҳамда унинг боқий ва фоний томонлари ёритилган.  

    49-53
    8
    3
    2026-08-06
  • ИСЛОМ ҚАДРИЯТЛАРИ ВА УНИ ИЛМИЙ-МЕТОДОЛОГИК ЎРГАНИШ АСОСЛАРИ

    Разия МАТИБАЕВА (Muallif)

    Инсон ва инсоният учун муҳим бўлган ҳамма нарса қадриятлар деб аталади. Қадриятлар нарса ва ҳодисаларнинг, жамиятнинг, моддий ва маънавий бойликларнинг аҳамиятини ифодалаш учун фойдаланиладиган тушунчалардир. Ҳар бир халқнинг миллий қадриятlarini uning tarixi, маънавияти, маданияти, ўзига хос урф-одатлари, анъаналарисиз тасаввур қилиш қийин. Мақолада ислом қадриятлари, ёмон-яхши қадрият тушунчасининг таърифи берилади.

    23-29
    19
    3
    2026-08-03
  • ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ - МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

    Дилнозахон Каттахонова (Muallif)

    Мақолада ёш хотин- қизларни раҳбар лавозимларда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлаш механизмлари, ёш хотин-қизларнинг лавозимда ўсишлари учун муҳим омиллардан бири бўлган таълим, фан борасидаги муаммолар, мамлакатимизда бу борадаги мавжуд ҳолат таҳлил қилинган ва амалий тавсиялар тақдим этилган.

    128-132
    16
    4
    2026-08-01
  • ТИРИКЛИК – ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИКДИР

    Гулчеҳра НАВРЎЗОВА (Muallif)

    Мақолада Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг “Рутбат ул-ҳаёт” – “Ҳаёт мезони” асаридаги асосий тушунча – тириклик, тинчлик ва хотиржамлик эканлиги масаласи фалсафий таҳлил этилган. Асарда инсонларнинг бир қисми дунё, яъни моддий нарсалар билан осуда, тинч ва сокин эканлиги, иккинчи қисми эса илоҳий маънавий нарсалар билан хотиржамлиги ёзилган. Асарда бу икки гуруҳ инсонларнинг қиёслаш аоссида нафсни бошқариш ва ҳақиқий инсон бўлиш масалалари ёритилган.

    6-10
    20
    3
    2026-08-03
  • ТАСАВВУФИЙ ҚАРАШЛАРДА ШАХС ТАРБИЯСИ МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

    Фазлиддин ХУСАНОВ (Muallif)

    Мақолада тасаввуф таълимоти, тариқат шайхлари ва тасаввуфий асарларда шахс ва комил инсон тарбиясига доир қарашлар талқини, унинг босқичлари, тарбия услублари ва комиллик даражалари борасидаги маълумотлар таҳлил этилган. Нафс ва ахлоқ тарбиясига доир олимларнинг тавсия ва кўрсатмалари қиёсланган.

    86-90
    23
    4
    2026-08-03
  • Абу Мансур Мотуридийнинг “Таъвилот аҳли-с-сунна” асарида мўътазила фирқасига берилган раддиялар

    Муҳиддин Нуманжанов (Muallif)

    Мақола Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳли-с-сунна» тафсирида мўътазила фирқасига берган раддияларини тизимли равишда таҳлил қилади. Мўътазилийлар Ислом тарихида ақлни нақлдан устун қўйган, Қуръоннинг махлуқлиги, инсон эрки, гуноҳи кабира қилган кишининг аҳволи каби масалаларда аҳли суннага қарши бўлган оқим сифатида танилган. Муаллиф Мотуридийнинг мўътазилийлар билан ихтилофли асосий мавзулар – иймон ва амал муносабати, шафоат, Аллоҳнинг исм ва сифатлари, инсон иродаси ва тақдир, қуръоннинг махлуқлиги, гуноҳи кабира, ризқ, тавба ва унинг қабул қилиниши каби масалалар бўйича қарашларини баён этади. Мотуридий ҳар бир масалада оятлар ва ҳадислардан далил келтириш билан бирга, мантиқий ва ақлий исботлар орқали мўътазилийларнинг нотўғри қарашларига раддия бериши, суннийлик йўналишининг ақидавий асосларини мустаҳкамлаши кўрсатилган. Мақола мўътазилийларнинг хато ғоялари ислом умматининг эътиқодини бузишга қандай хавф солиши ва Мотуридийнинг уларга қарши курашининг тарихий ва каломий аҳамиятини очиб беради.

    62-64
    1
    0
    2026-07-23
  • Араб тилидаги мақолларни ўзбек тилига таржима қилиш усуллари

    Зухра АРИПОВА (Muallif)

    Бир неча минг йиллардан бери мақоллар инсон ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб келмоқда. Инсон ҳаётининг ҳар жабҳасида мақол ва маталларни учратиш мумкин. Оддий саводи йўқ одамдан тортиб то зиёлигача барча ҳаёти давомида мақолларни қўллайди. Бу мақолада араб тилидаги мақолларни ўзбек тилига таржима қилиш - тўлиқ эквивалентлик, қисман эквивалентлик, паремиологик аналоглар, эквивалент бўлмаган мақол усуллари борасида сўз боради.

    45-48
    12
    4
    2026-08-03
  • ШАРҚ ФАЛСАФИЙ ТАФАККУРИДА ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ МАСАЛАСИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ ТАҲЛИЛИ

    Бобир НЕГМАТОВ (Muallif)

    мақолада Форобий, Беруний, Ибн Синоларнинг жаҳолат, унинг ҳар қандай кўринишларига зарба бера оладиган ва у билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш учун асос бўлмиш илм-фан ва маърифат, уларнинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамияти тўғрисидаги қимматли фикрлари илмий фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган. Бугунги кунда ушбу фикрлардан жамият ҳаётининг илмий маърифий ҳамда маънавий-мафкуравий соҳаларида кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

    89-95
    6
    1
    2026-08-03
  • АВЕСТАДА ЁВУЗЛИКНИНГ РУҲИЙ-АХЛОҚИЙ КЎРИНИШЛАРИ (АЭШМА ВА АРАСК МИСОЛИДА)

    Раъно Ташпулатовна УРАЗОВА, Жанар Нуралиевна САДУОВА (Muallif)

    Мазкур мақола зардуштийликда яхшилик ва ёмонлик қарама-қаршилиги ҳамда ёвузликнинг чексиз қиёфаларининг руҳий - ахлоқий кўринишларига бағишланган. Инсон дунёнинг синов майдонларида фақатгина эзгу ишлари билан дангасалик, зиқна, очофат, хотирасизлик, андишасизлик каби фикрий хислатларни инкор этиши ва йўқотиши мумкин. Шунингдек, мақолада инсон ҳаёти давомида турли ҳолатларга дуч келиши, унинг табиатида ҳалимлик, босиқлик, камтарлик, сабрлилик, ҳаё, андиша каби яхши хулқлар қаторида ғазаб, рашк, аразлашиш, гина-кудрат каби руҳий ва фалсафий-ахлоқий масалалар таҳлил қилинган.

    77-80
    8
    7
    2026-07-29
  • Абдулхолиқ Ғиждувоний таълимотида психологик қарашларнинг акс этиши

    Дилдорахон Ўлмасова (Muallif)

    Мақола суфийликнинг машҳур намоёндаси ва хожагон тариқати асосчиси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний таълимотидаги психологик қарашларни таҳлил қилади. Муаллиф таълимотнинг асосий тамойиллари, хусусан, «Ҳуш ҳар дам» ва «Назар бар қадам» қоидаларининг инсон руҳияти, хулқ-атвори ва диққатни жамлаш қобилиятига таъсирини психологик нуқтаи назардан ёритади. Шунингдек, Ғиждувонийнинг инсон камолоти ва ўз-ўзини англаши борасидаги қарашлари замонавий психология фанлари ривожидаги аҳамияти очиб берилган.

    63-65
    3
    1
    2026-08-04
  • ТАҚДИР ТУШУНЧАСИ, УНГА БЎЛГАН МУНОСАБАТ ВА ИНСОНДАГИ ИХТИЁР ЭРКИНЛИГИ МАСАЛАСИ

    Сарвар АБДУЛЛАЕВ (Muallif)

    Аннотация. Ушбумақолада тақдир тушунчаси борасидаги айрим файласуфлар фикрларини илмий ўрганиб қиёслаш ва шу асосда жамиятда тақдир ва инсон ихтиёр эркинлиги масаласи бўйича илмий хулосалар қилиш мақсад қилиб олинди. Тақдир борасида гап кетганда ҳамма нарса олдиндан илоҳий тарзда битиб қўйилган бўлса, инсонда ихтиёр эркинлиги йўцми; иккинчиси, инсон эркин бўлса, тақдир битиги нима? Бу саволларга айрим фалсафий мактаблар ва мутафаккирлар фикрини ўрганиш билан илмий хулосалар қилиш муҳим ва долзарбдир. Тақдир тушунчасининг бевосита диний таълимотдан экани ва жамиятда инсонлар дунёқарашига таъсири нуқтаи назаридан, айрим хулосалар диний матн ва жамиятда матҳурлик топган файласуф-адиблар фикри билан ҳам қиёсланди.

    11-16
    27
    7
    2026-04-01
  • “АЛ-ҲИДОЯ” АСАРИДА МОЛИЯВИЙ ИБОДАТЛАРДАГИ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

    Бобурмирзо БОТИРОВ (Muallif)

    Мазкур мақолада Ислом ҳуқуқи нормалари инсонларга ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаган ҳолда уларнинг зиммасига муайян мажбуриятларни ҳам юклаганлиги, бу билан инсон оиласи, ўзи яшаб турган жамият ва хукумат олдида маълум бурчларни бажариши белгиланганлиги қайд этилган. Ислом шариатида белгиланган мажбуриятлар ўзининг манбаси ва ҳуқуқий оқибатига кўра бир неча категориялардан ташкил топганлиги изоҳланган. Шунингдек, Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ал-Ҳидоя” асарида молиявий ибодатлардаги мажбуриятларнинг ўзига хос жиҳатлари аниқ далиллар таҳлил қилинган.

    60-64
    19
    5
    2026-08-03
  • ОЛМОН АДАБИЁТИДА ИСЛОМ ҒОЯЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

    Алишер МАҲМУДОВ (Muallif)

    Мақолада олмон адабиётида ислом тамаддуни, инсонпарварлик ва диний бағрикенглик (толерантлик) ғоялари баён этилган ҳамда унинг тарихий манбаларини қиёсий тадқиқ қилинган. Олмон адабиётида инсонпарварлик ва толерантлик ғоялари халқлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат, ҳурмат-эътибор ва хайр-саховат каби эзгуликларни ёритгани алоҳида эътироф этилган. Муаллиф томонидан тарихий манбалар орқали Шарқдаги маънавий-аҳлоқий категориялар, миллатлар маданияти тарихи, ислом цивилизацияси ва исломий таълимот моҳияти, толерантлик, шарқона ривоятларга қизиқиш, инсон ижтимоий қиёфасининг ўзига хос хусусиятлари таснифланган. Шу билан бирга олмон маърифатпарварлари дунёда динлараро ва маданиятлараро бағрикенглик, инсонпарварлик ғояларини кенгроқ тарғиб этишга қўшган ҳиссаси мақолада илмий асосланади.

    26-30
    28
    2
    2026-08-03
  • Ибтидоий диний тасаввурларни англашда асотирларнинг ўрни

    Маҳфуза АЛИМОВА (Muallif)

      Қадимда одамнинг борлиқ олам ҳақидаги ибтидоий тасаввурлари мажмуи асотирларда акс этиб, коинотнинг яратилиши, инсон, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг вужудга келиши, самовий жисмларнинг пайдо бўлиши, табиий ҳодисаларнинг сабаблари ва моҳияти, афсонавий қаҳрамонлар, маъбудлар ва илоҳлар тўғрисидаги эътиқодий қарашларни ўз ичига олган. Мифологик афсоналар қадимги халқлар учун оламни англашнинг бир усули бўлган.

    176-180
    21
    3
    2026-08-03
  • Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг Абдулхолиқ Ғиждувоний дунёқарашининг шаклланишидаги ўрни

    Ойгул Турсуновна ШАРИПОВА (Muallif)

      ушбу мақолада хожагон тасаввуфий тариқатининг асосчиси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний дунёқарашиниг шаклланишида устози Юсуф Ҳамадонийнинг урни ва ролини ифодоловчи фикрлар манбалар асосида очиб берилган. Мавзуни ёритишда Юсуф Ҳамадонийнинг Ҳаёт мезони, Одоби тариқат, Коинот ва инсон асарларидаги мавзуга оид фикрлар фалсафий таҳлил қилинган. Манбалардаги фалсафанинг умумназарий масалаларига оид онтология, гносеология, аксиология, этика масалалари қиёсий ёритилган.

    137-141
    3
    1
    2026-08-03
  • ОИЛА МУҲИТИ БАРҚАРОРЛИГИДА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МУАММОСИ

    Матлюба ҚАХХОРОВА (Muallif)

    Инсон шаклланиши ва ривожланишида энг муҳим, бошланғич маскан оила муҳити, шахс ахлоқий онги, хулқ-атвори ва фаолият йўналишини ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Айнан, оиладаги маънавий-ахлоқий муҳит шахс имкониятларини шакллантиради, унинг ижтимоий борлиқ билан муносабатларини ва мулоқотини юзага келтиради. Оиладаги маънавий-ахлоқий қиёфа, таълим-тарбиянинг ўзига хослиги жамиятда соғлом, барқарор маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтиришнинг асосидир.

    91-96
    8
    3
    2026-08-03
1 - 25 from 65 1 2 3 > >> 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

махсус Концепция
Islom dini
Tasavvuf
Barcha nashrlarni ko'rish

O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasining dissertatsiyalar asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxatida Islom tafakkuri jurnali 2019 yil ro‘yxatdan o‘tkazilgan.

Islom tafakkuri

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom tafakkuri» ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom tafakkuri All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Islom tafakkuri
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling
Ro‘yxatdan o‘tish