- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
Ўзбекистонда зиёрат туризми бозорини қўллаб-қувватлаш ва тартибга солишда институционал механизмларнинг ўрни ва аҳамияти
Анвар Худоёров (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда зиёрат туризми бозорининг ривожланиши, уни тартибга солишда институционал механизмларнинг роли ва иқтисодий аҳамияти чуқур тадқиқ қилинган. Муаллиф мамлакатимизда 7,4 минг маданий мерос объекти мавжудлиги, улардан 209 таси ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тўртта музей шаҳар — Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Самарқанд ҳудудида жойлашгани, йилда 70 га яқин мамлакатдан икки миллионга яқин сайёҳ ташриф буюришини таъкидлаган. Мақолада зиёрат туризми бозорини тартибга солиш институтларининг иқтисодий моҳияти — тартибга солиш, мувофиқлаштириш ва тақсимлаш функциялари орқали намоён бўлиши, расмий (қонунлар, меъёрий ҳужжатлар) ва норасмий (анъаналар, удумлар) институтларнинг ўзаро ҳамкорлиги баён қилинган. Халқаро туристик ташкилотлар, жумладан, Бутунжаҳон туризм ташкилотининг фаолияти, Ўзбекистоннинг халқаро конвенциялар ва икки томонлама келишувлардаги иштироки, миллий туризм қонунчилигини такомиллаштириш зарурати ҳақида хулоса қилинган.
112-11632192026-07-23 -
АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ МАСЪУЛИЯТИ
Нурислом ТУХЛИЕВ (Muallif)Мақолада ҳукумат қарорлари ва дастурлари асосида мамлакатимизда атроф-муҳит, экологик вазият борасида юзага келган ҳолат таҳлил қилинган, бу салбий оқибатлардан чиқиб кетиш йўллари, зарурати, мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтилган, Исломда табиатга, мўтадилликка, исрофгарчиликка муносабат ифодасини топган.
2-52752026-09-18 -
СИЁСИЙ ИНСТИТУТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ
Азиз Нормирзаевич ЮЛДАШЕВ (Muallif)Мақолада сиёсий институтларнинг турлари ва уларнинг функциялари, сиёсий бошыарувнинг самарадорлигини оширишдаги ўрни ва омиллари ёритилиб, сиёсий институтларнинг шаклланиш жараёни, ривожланиш ва такомиллашуви омиллари, сиёсий институтларнинг вазифалари ва фаолиятининг аспектлари таҳлил қилинган. Давлат ва жамият сиёсий тизимини ташкил этадиган асосий институтлардан бири давлат, яъни ҳокимият, армия ва дин ёритилиб сиёсий институтларнинг турлари даврийликка асосланиб икки тарихий ва замонавий турларга ажратилиши ўрганилган.
102-106396232026-08-03

