- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИСЛОМ МОЛИЯСИДА САЛАМ ТИЖОРАТ ШАРТНОМАСИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Alijon Ravshanov (Muallif)Ушбу мақола ислом фиқҳида қабул қилинган салам савдосининг шартлари, ўзига хос хусусиятлари ва бошқа тижоратлардан фарқли жиҳатларини ёритишга қаратилган. Шунингдек, салам битимини ислом молияси муассасалари томонидан молиявий инструмент сифатида қўлланилишига доир масалаларни ҳам қамраб олган.
154-1582032026-08-01 -
ИСЛОМ МОЛИЯСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Нурислом ТЎХЛИЕВ (Muallif)Мақолада ислом молия тизимининг моҳияти, анъанавий банк-молия тизимидан фарқли жиҳатлари, инқирозларга бардошлиги, мамлакатимизда бу моделни жорий этишнинг шарт-шароитлари, қонунчилик базаси ва бу борадаги қийинчиликлар ҳақидаги муаммолар ёритилган. Шунингдек, мақолада анъанавий ва ислом банк-молия моделлари бир-бирига зид тизимлар эмаслиги, уларнинг мухолиф эмас, муқобил тизимлар экани, соғлом рақобат учун улар бақамти фаолият олиб бориши мақсадга мувофиқлиги, ислом банк-молия тизимининг ғарарни таъқиқлаш орқали мижозлар билан муносабатда мавҳумлик, ноаниқлик, хийла-найранг каби кўнгилсизликларнинг олдини олиши кўрсатилган.
89-932342026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШИЛ ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДА "ЯШИЛ" СУКУКНИНГ РОЛИ
Равшан Вахидович АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнларида исломий молиялаштириш воситаларидан ҳисобланган "яшил сукук" салоҳияти кўриб чиқилган. Мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий ҳолати, исломий молиялаштириш ва сукук бозорининг жорий аҳволи, "яшил" сукукнинг назарий асослари таҳлил қилинган, шунингдек, ушбу воситани жорий этишнинг имкониятлари аниқланган. Ишда "яшил" сукукни жорий этишга оид меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантириш бўйича стратегиялар ва амалий тавсиялар берилган. Ўзбекистонда чиқарилиши режалаштирилаётган биринчи "яшил" сукукнинг "яшил" иқтисодиётга ўтишни таъминлашдаги роли очиб берилган.
6-1232026-09-18 -
Ислом молиясида ижара ва лизинг шартномалари
Алижон Равшанов (Muallif)Мақолада ислом молияси тизимида ижара ва лизинг шартномаларининг ҳуқуқий ва шаръий асослари, уларнинг анъанавий лизингдан фарқли жиҳатлари таҳлил қилинган.
153-160342026-08-04 -
ИСЛОМ МОЛИЯСИДА МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛИК ТАМОЙИЛИ
Алижон РАВШАНОВ (Muallif)Ушбу мақолада масъулияти чекланганлик тушунчаси, тамойиллари ва унинг хусусиятлари ислом молияси нуқтаи назаридан ўрганилган. Шунингдек, мақолада "юридик шахс" тушунчасининг шариатда қабул қилиниш ёки қилинмаслик масаласи ҳам ёритилган.
86-901422026-08-02 -
ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ
Равшан АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Ушбу мақолада Узбекистан Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлиги таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси ҳақидаги Қонуннинг боблари, хусусан, унинг "Дунёвий давлатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва механизмлари ” деб номланган 6-бобида баён этилган иқтисодиётни тартибга солишга оид йўналиши атрофлича шарҳланган. Мақолада иқтисодиёт соҳасидаги дунёвийлик бу — давлат томонидан иқтисодиёт субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солигида эмпирик далиллар, оқилона таҳлил ва объектив кузатувларга асосланган иқтисодий қонуниятлар, принциплар ва институтларга таяниш заруратига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, иқтисодиётни тартибга солиш йўналишидаги дунёвийликни таъминлашнинг асосий механизмлари ёритиб берилган.
94-9612972026-05-14 -
Мушорака ва унга оид масалалар
Беҳзодбек Абдурасулов (Muallif)Ислом молияси ва фиқҳидаги 'мушорака' (шериклик) тушунчаси ва унинг турлари таҳлил қилинган. Мақолада ширкат ул-мулк ва ширкат ул-ақд фарқлари, мушоракада фойда ва зарарни тақсимлаш тамойиллари, сармоянинг хусусиятлари (ликвидлиги), бошқарув тизими ва шартномани тугатиш ёки ундан чиқиш билан боғлиқ шаръий қоидалар замонавий иқтисодиёт тизимига татбиқ этилган ҳолда ёритилган.
89-92222026-08-04

